Admin   10-03-2009, 10:34 PM
#1
Ислом дини нима?

5-савол: Дининг нима?
Жавоб: Диним Ислом. Ислом бу бўйсуниш ва таслим бўлишликдир. Бунга далил Аллоҳ таъолонинг сўзи: «Албатта Аллоҳ наздида мақбул бўладиган дин фақат Ислом динидир. Аҳли китоблар (яҳудий ва насронийлар) уларга (ислом ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳақ пайғамбарлиги ҳақида) ҳужжат келганидан кейин фақат ўзаро ҳасад-адоват қилганлари сабаблигина талашиб-тортишдилар. Ким Аллоҳнинг оятларини инкор қилса, бас, албатта Аллоҳ тез ҳисоб-китоб қилгувчи зотдир» (Оли Имрон: 19).
Ва Аллоҳ таъолонинг сўзи: «Кимда-ким Исломдан ўзга дин истаса, бас (унинг «дини» Аллоҳ ҳузурида) ҳаргиз қабул қилинмайди ва у охиратда зиён кўргувчилардандир» (Оли Имрон: 85). Ва: «Бугун сизларга динингизни комил қилдим, неъматимни бенуқсон, тўкис қилиб бердим ва сизлар учун (фақат) Исломни дин қилиб танладим» (Моида: 3).

Admin   10-10-2009, 09:31 PM
#2
Ислом динини далиллари билан билмоқлик


Ислом динини далиллари билан билмоқлик, яъни Аллоҳга тавҳид ила таслим бўлиш. Аллоҳга (буюрган ва қайтарган ишларида) итоат қилиш, ширкни ва унинг аҳлини тарк қилишликдир.
Ислом дини уч даражадан иборат: Ислом, Иймон ва Эҳсон. Ҳар бир даража ўз асосига эга.

Биринчи даража - Ислом

Исломнинг беш асоси бор:
1. “Аллоҳдан ўзга маъбуд йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчиси” (Лаа илаҳа илаллоҳ Муҳаммадан Росулуллоҳ) деб гувоҳлик бериш. (Шаҳодат калимасини айтмоқ);
2. Намозни адо этмоқ;
3. Закотни бермоқ;
4. Рамазон ойи рўзасини тутмоқ;
5. Байтуллоҳга ҳаж килмоқ.
Шаҳодат калимасининг далили:
“Аллоҳ, фаришталар ва илм аҳллари адолат билан ҳукм қилувчи ёлғиз Аллоҳдан ўзга бирорта (ҳақ) маъбуд йўқ, фақат унинг ўзи ҳақлигига гувоҳлик бердилар. Ҳеч қандай (ҳақ) тангри йўқ, фақат унинг ўзи бор. У Азиз, Ҳаким зотдир” (Оли Имрон сураси, 18-оят).
Шаҳодатнинг маъноси ёлғиз Аллоҳдан ўзга бирорта ҳақ маъбуд йўқ. “Ла илаҳа” (ҳеч қандай илоҳ йўқ) Аллоҳдан ўзга сиғинилаётган барча нарсаларни инкор қилиш, “иллаллоҳ” (фақат Аллоҳ бор) ибодатга лойиқ Аллоҳнинг ёлғиз ўзи деб исбот қилиш. Аллоҳнинг мулкида шериги бўлмагани каби, унинг ибодатида ҳам шериги йўқ.
Қуйидаги оят калимаи шаҳодатни равшанлаштириб берадиган тафсиридир.
“Эсланг (эй Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам) Иброҳим (алайҳиссалом) отаси ва қавмига (қарата шундай) деган эди: “Албатта мен сизлар ибодат қилаётган бутлардан покдирман. Зеро мени яратган зотгагина (ибодат қиламан). Албатта У мени тўғри йўлга ҳидоят қилади. У (Иброҳим) ўшани (яъни ўзининг ёлғиз Аллоҳга ибодат қилиши ҳақидаги сўзни ўзидан кейин келадиган зурриёт-авлодлари ҳам унга) қайтишлари учун ўз ортида қолгувчи сўз қилди” (Зухруф сураси, 26-28 оятлар).
“Айтинг (эй Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам): “Эй аҳли китоблар (яъни яҳуд ва насоролар) бизга ҳам, сизга ҳам баробар бўлган бир сўзга келингиз, ёлғиз Аллоҳгагина ибодат қилайлик, Унга ҳеч нарсани шерик қилмайлик ва бир-бировларимизни Аллоҳдан ўзга илоҳ қилиб олмайлик. Агар улар (аҳли китоблар бу даъватдан) юз ўгирсалар, у ҳолда сизлар (эй мўминлар): “Гувоҳ бўлинглар, биз мусулмонларданмиз (ягона Аллоҳга итоат қилувчиларданмиз)”, деб айтингиз!” (Оли Имрон сураси, 64-оят).
“Муҳаммадан росулуллоҳ” шаҳодатининг далили:
(Эй инсонлар) сизларга ўзларингиздан бўлган, сизларнинг кулфат машаққат чекишингиздан қийналувчи, сизларнинг (тўғри йўл - ҳақ динга келишингизга) ҳарис бўлган ва барча мўминларга марҳаматли, меҳрибон пайғамбар келди” (Тавба сураси, 128-оят).
“Муҳаммадан росулуллоҳ” шаҳодатининг маъноси: Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васалламга буюрган нарсаларида итоат қилиш, ғайб ҳақида берган хабарларини тасдиқлаш, қайтариб ман қилган нарсаларидан четланиш ва Аллоҳга пайғамбаримизнинг шариатида келганидек ибодат қилишликдир.
Намоз ва закотнинг далили ва тавҳиднинг тафсири Аллоҳнинг ушбу сўзидир:
“Ҳолбуки улар фақат ягона Аллоҳга, У зот учун динни холис, тўғри йўлдан оғмаган ҳолларида ибодат қилишга ва намозни тўкис адо этишга ҳамда закотни (ҳақдорларга) адо этишга буюрилган эдилар. Мана шу (улар буюрилган нарсалар) тўғри диндир (яъни Ислом дини шудир) (Баййина сураси, 5-оят).
Рўзанинг далили:
“Эй мўминлар, тақволи кишилар бўлишингиз учун сизлардан илгари ўтганларга фарз қилингани каби сизларга ҳам саноқли кунларда рўза тутиш фарз қилинди” (Бақара сураси, 183-оят).
Ҳажнинг далили:
“Йўлга қодир бўлган кишилар зиммасида Аллоҳ учун байтуллоҳни ҳаж - зиёрат қилиш фарздир. Кимда-ким кофир бўлса (яъни ҳаж қилишга моддий, соғлиқ ва тинчлик томонларидан қодир бўла туриб ҳаж қилмаса) Аллоҳ бутун оламлардан беҳожат бўлган зотдир” (Оли Имрон сураси, 97-оят).

Иккинчи даража - Иймон


У (Иймон) етмишдан ортиқроқ қисмлардан иборат бўлиб, энг олийси “Ла илаҳа иллаллоҳ”ни айтиш, энг қуйи қисми эса йўлдан озор (берадиган нарса)ни олиб ташлашдир. Ҳаё - иффат ҳам иймоннинг бир қисмидир. Унинг асослари олтита:
1. Аллоҳга;
2. Фаришталарига;
3. Китобларига;
4. Пайғамбарларига;
5. Охират кунига;
6. Тақдирнинг яхшию-ёмонига ишонмоқлигингдир.
Ушбу олти асоснинг далили:
“Юзларингизни Машриқ ва Мағриб томонларига бураверишингиз яхшилик эмас, балки Аллоҳга, охират кунига, фаришталарга, китобларга, пайғамбарларга иймон келтирганлар... яхши кишилардир” (Бақара сураси, 177-оят).
Тақдирнинг далили:
“Биз ҳар бир нарсани қадар (ўлчов) билан яратдик” (Қамар сураси, 49-оят).

Учинчи даража - Эҳсон


Унинг асоси битта: Аллоҳга, уни кўриб турганингдек, агар сен уни кўрмаётган бўлсанг, у сени кўриб турганидек ибодат қилмоқлигинг. Бунинг далили:
“Аллоҳ тақводор бўлган ва чиройли амаллар қилгувчи зотлар билан биргадир” (Наҳл сураси, 128-оят).
(Эй Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам), сизни турган пайтингизда ҳам, намоз ўқувчилар ичида бўлганингизда ҳам кўриб турадиган Қудратли ва Раҳмли зотга таваккул қилинг. Албатта У зот эшитгувчи ва билгувчидир” (Шуаро сураси, 217-220 оятлар).
(Эй Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам), сиз қандай иш (билан) машғул бўлманг ва у (иш) ҳақида Қуръондан бирон оят ўқиманг, (эй инсонлар), сизлар қандай амални қилманглар, ўша ишларга киришган пайтингизда, албатта Биз сизларнинг устингизда гувоҳ бўлурмиз” (Юнус сураси, 61-оят).
Бу уч даражанинг суннатдан далили Жаброил алайҳиссаломнинг машҳур хадисларидир:
Умар розияллоҳу анҳу шундай дейди:
“Биз Росулуллоҳ саллаллоҳу алайхи васалламнинг ҳузурида ўтирган эдик, тўсатдан кийимлари оппоқ, сочи тим қора, афтидан мусофирга ўхшамайдиган ва бизга номаълум бўлган бир киши кириб келди. Юриб келиб Росулуллоҳ саллаллоҳу алайхи васалламнинг олдиларига чўккалаб ўтирди. Икки тиззасини У зотнинг тиззаларига жипслаштирди ва икки кафтини сонлари устига кўйди. Ва деди:
- Эй Муҳаммад, менга ислом ҳақида хабар беринг.
Росулуллоҳ саллаллоҳу алайхи ва саллам дедилар:
- Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқлигига ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчиси эканлигига гувоҳлик бермоғинг. Намозни тўла барпо қилмоғинг. Закотни адо этмоғинг. Рамазон ойи рўзасини тутмоғинг. Йўлга қодир бўлсанг Байтуллоҳга ҳаж - зиёрат қилмоғинг.
- Тўғри айтдингиз - деди. Унинг сўзидан ажабландик, аввал сўради кейин эса тўғри айтдингиз деб тасдиқлаб қўйди. (Ёт киши) деди:
- Менга иймон ҳақида хабар беринг.
Росулуллоҳ саллаллоҳу алайхи васаллам айтдилар:
- Аллоҳга, унинг фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига ва охират кунига иймон келтирмоғинг, ҳамда тақдирнинг яхшию ёмонига иймон келтирмоғинг.
- Тўғри айтдингиз - деди. (Сўнг):
- Менга эҳсон ҳақида хабар беринг - деди.
- Аллоҳга уни кўриб турганингдек, агар сен уни кўрмаётган бўлсанг, у сени кўриб турганидек ибодат қилмоғинг - дедилар.
- Менга Қиёмат хабарини беринг - деди.
- Қиёмат ҳақида сўралаётган киши сўровчидан билувчироқ эмас - дедилар. (Яъни: буни мен ҳам, сен ҳам билмаймиз).
- Ундай бўлса унинг аломатларидан хабар беринг - деди.
- Чўри ўз ҳожасини туғмоқлиги, яланг оёқ, камбағал қўйчувонларнинг (бир-биридан баланд, гўзал) уйларни қуришда баxслашаётганларини кўрмоғинг”, - дедилар.
Умар айтади: (номаълум киши) кетди, биз эса бироз тин олиб ўтирдик. Шунда Росулуллоҳ саллаллоҳу алайхи васаллам:
- Эй Умар, бу сўроқлаб келган ким биласизми? - деб, сўрадилар.
- Аллоҳ ва Росули билувчироқ - дедим.
- Бу Жаброил сизларга динингиз ишларини ўргатиш учун келди, - дедилар” (Имом Муслим ривояти: “Китобул Иймон”. Умар ибн Хаттобдан ривоят қилинган).

Admin   10-17-2009, 10:08 AM
#3
Исломнинг ҳақиқати нима?

Савол: Исломнинг ҳақиқати нима?
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Исломнинг ҳақиқати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Жиброил алайҳиссаломнинг Ислом ҳақидаги саволига берган жавобида баён қилинган: «Ислом – «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчисидир» деб гувоҳлик беришингиз, намозни тўкис адо этишингиз, закотни бериб, рўзани тутишингиз, йўлига қодир бўлсангиз ҳаж қилишингиздир».
Ислом ичига Аллоҳга, Унинг фаришталари, китоблари, пайғамбарлари, охират куни, тақдирнинг яхши ва ёмонига иймон келтириш ҳам, эҳсон кирганидек киради. Эҳсон – Аллоҳга кўриб тургандек ибодат қилиш, демакдир. Чунки, «Ислом» сўзи истеъмол қилинганида, қуйидаги оят ва ҳадисга биноан, буларнинг барчаси назарда тутилади:
«Албатта Аллоҳ наздида мақбул бўладиган дин фақат Ислом динидир» (Оли Имрон: 19).
Жиброил алайҳиссалом Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан Ислом, иймон ва эҳсон ҳақида сўраганида жавоб бердилар ва Жиброил алайҳиссалом бу саволларни одамларга динларини ўргатиш учун берганларини айтдилар.
Шубҳасиз, Ислом дини – Аллоҳнинг буйруқларига зоҳиран ва ботинан бўйинсуниш, таъқиқларини эса зоҳиран ва ботинан тарк этиш, демакдир. Мана шугина – баркамол Исломдир.
Тавфиқ Аллоҳдандир.
Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Исломнинг ҳақиқати нима?
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, (Фатво № 1988 – 1)


Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён
dr.najimov   01-24-2011, 10:57 AM
#4
Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!
Ислом дини факатгина Мухаммад саллоллоху алайхи вассалламга нозил болганми?
Меҳмон   01-24-2011, 12:26 PM
#5
Valeykum salam varahmatullohi vabarakatuh!
Nafaqat Muhammad sallallohi alayhi vassalamga, balki barcha o`tgan payg`ambar va nabiylar uchundir. Ular yer yuzidagi inson zoti borki, hammasiga islom dinini yetkazish uchun yuborilgandirlar.
Vallohi a`lam

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
Admin   01-24-2011, 06:02 PM
#6
(01-24-2011, 10:57 AM)dr.najimov Wrote: Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
(01-24-2011, 10:57 AM)dr.najimov Wrote: Ислом дини факатгина Мухаммад саллоллоху алайхи вассалламга нозил болганми?
Жавоб: Wrote: Ислом – Аллоҳ уни барча инсонларга буюрган, Аллоҳнинг пайғамбарлари унга иймон келтирган ва Аллоҳга бўйсунишларини эълон қилган, Аллоҳ таоло уни ҳақ дин деб, ундан ўзга ҳеч бир динни ҳеч кимдан қабул қилмаслигини эълон қилган оламшумул диндир. Аллоҳ таоло айтади:
«Албатта Аллоҳ наздида мақбул бўладиган дин фақат Ислом динидир» (Оли Имрон: 19).
«Кимда-ким Исломдан ўзга дин истаса, бас (унинг «дини» Аллоҳ ҳузурида) ҳаргиз қабул қилинмайди ва у охиратда зиён кўрувчилардандир» (Оли Имрон: 85).
Шунинг учун барча пайғамбарлар Аллоҳга исломларини – яъни бўйсунишларини – эълон қилдилар ва Исломни қабул қилмаган кишилардан безорлик эълон қилдилар, барчалари Исломга даъват қилдилар, чунки Аллоҳ барчаларини шу дин билан юборган.
Абдурраҳмон ибн Ҳаммод Оли Умар
Ҳақ Дин
dr.najimov   01-25-2011, 09:44 AM
#7
(01-24-2011, 06:02 PM)Admin Wrote:
(01-24-2011, 10:57 AM)dr.najimov Wrote: Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
(01-24-2011, 10:57 AM)dr.najimov Wrote: Ислом дини факатгина Мухаммад саллоллоху алайхи вассалламга нозил болганми?
Жавоб: Wrote: Ислом – Аллоҳ уни барча инсонларга буюрган, Аллоҳнинг пайғамбарлари унга иймон келтирган ва Аллоҳга бўйсунишларини эълон қилган, Аллоҳ таоло уни ҳақ дин деб, ундан ўзга ҳеч бир динни ҳеч кимдан қабул қилмаслигини эълон қилган оламшумул диндир. Аллоҳ таоло айтади:
«Албатта Аллоҳ наздида мақбул бўладиган дин фақат Ислом динидир» (Оли Имрон: 19).
«Кимда-ким Исломдан ўзга дин истаса, бас (унинг «дини» Аллоҳ ҳузурида) ҳаргиз қабул қилинмайди ва у охиратда зиён кўрувчилардандир» (Оли Имрон: 85).
Шунинг учун барча пайғамбарлар Аллоҳга исломларини – яъни бўйсунишларини – эълон қилдилар ва Исломни қабул қилмаган кишилардан безорлик эълон қилдилар, барчалари Исломга даъват қилдилар, чунки Аллоҳ барчаларини шу дин билан юборган.
Абдурраҳмон ибн Ҳаммод Оли Умар
Ҳақ Дин

Аллох рози болсин!
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.