Пайпоқни ечиш билан масҳ таҳорати бузилади
Савол: Бир киши пайпоғига масҳ тортиб, оёғидан ҳид келганидан кейин пайпоғини ечиб, оёқларини ювмай намоз ўқиди. Унинг бу ҳолатдаги намозининг ҳукми нима?
Жавоб: Агар пайпоғини кийган биринчи таҳоратида (яъни, ҳали масҳ тортмаган) бўлса, унинг ечиши зарар қилмайди ва таҳорати ўз кучида қолади. Агар (биринчи) таҳорати бузилганидан кейин пайпоғини ечган бўлса, таҳорати бузилиб, таҳоратини янгидан олиши керак бўлади. Чунки, уламоларнинг кучли сўзларига кўра, масҳ таҳоратининг ҳукми пайпоқни ечиш билан бекор бўлди.
Аллоҳ тавфиқ соҳибидир.
Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз раҳимаҳуллоҳ
«Мажмуъу фатава ибн Баз», 10/113.
Совуқ ёки бошқа бирон бир сабабсиз пайпоққа масҳ тортиш
Савол: Ўқувчи Сомий Ҳ. қуйидаги мазмунда мактуб йўллабди: Кўпинча, намозхонларнинг пайпоқларига, ҳатто ёз кунларида ҳам, масҳ тортаётганларини кўраман. Унинг рухсатлик даражасини тушунтириб беришингизни илтимос қиламан: муқим одам учун қайси бири афзал: оёқларини ювиш билан таҳорат олишларими ёки пайпоқларига масҳ тортишлари биланми? Шуни ҳам таъкидламоқчиманки, масҳ тортаётганларнинг: «Бунга рухсат берилган!»- деб айтишдан бошқа узрлари йўқдир.
Жавоб: Махси ва пайпоқларга масҳ тортишга далолат қилган соғлом-саҳиҳ ҳадисларнинг барчаси, қиш ва ёзда масҳ тортишнинг жоизлигига далолат қилади.
Мен (пойафзал ёки пайпоққа) масҳ тортиш учун қиш вақтинигина белгилаб қўйилганига далолат қиладиган биронта шаръий ҳужжатни билмайман. Шундай бўлсада, одам пайпоқ ёки бошқа нарсага шаръан диққатга олинган шартлар юзага келсагина масҳ тортиши керак. Масалан: пайпоқнинг (оёқнинг) ювилиши керак бўлган фарз қисмини ўраб туриши, муқим одам учун бир кеча ва бир кундуз, мусофир учун эса уч кеча ва уч кундуз муддатни - уламоларнинг кучли сўзалирга биноан, таҳорат бузилган пайтдан (сўнгра олинган таҳорат асносида) масҳ тортишдан бошлаш билан - риоя қилган ҳолда таҳоратли (оёққа) кийилган бўлиши.
Аллоҳ тавфиқ соҳибидир.
Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз раҳимаҳуллоҳ
«Мажмуъу фатава ибн Баз», 10/114.
Таҳоратлик пайтида кийган пайпоқ устидан бошқа пайпоқ кийган одамнинг ҳукми
Савол: Риёзлик М. С. суҳбат чоғида шундай савол берди: Бомдод намозидан сўнгра таҳоратлик пайтимда пайпоқ кийдим. Пешин намозидан илгари эса масҳ тортдим. Намозни ўқиб бўлгач бошқа пайпоқни, таҳоратим бузилмай туриб, аввалги пайпоғим устидан кийдим. Аллоҳ устингиздан савоблар ёғдирсин, тушунтириб берсангиз, масҳ муддатининг тугаши устдаги пайпоққа нисбатан бўладими ёки биринчи кийилганига кўрами?
Жавоб: Агар таҳоратлик пайтингизда кийган бўлсангиз, устдаги пайпоққа масҳ тортсангиз зарари йўқдир. Масҳ муддати ҳам, таҳоратлик пайтда кийилгани учун, устдаги (иккинчи кийилган) пайпоққа кўра бўлади. Бунинг мисоли, боғланган жароҳат устидан таҳоратлик пайтида кийилган махси ёки пайпоққа масҳ тортишга ўхшайди.
Аллоҳ тавфиқ соҳибидир.
Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз раҳимаҳуллоҳ
«Мажмуъу фатава ибн Баз», 10/118.