rinat80_09   03-11-2011, 12:21 PM
#1
Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух

1)Рамазон ойида Масжидларда Тарових намозлари укилади унда Куръонни хатм килишади, уша 20 ракат намозда хар куни 3 пора намозни булиб укишади, бу эса жамоатга кийинчиликларни тугдириши турган гап. уларнинг ичида заифи, каттаси ва хожатлиси бор купчилик жамоат намознинг узунлигидан чарчашидан кийналиб таровихга келишмай куйияпти, хар ракат 7-8 минутдан иборат булиб умумий хар куни 2-соат давом этади, 10 куннинг ичида хар куни 3 порадан 30 порани укиб битказишади савоб топамиз деб маломатга колмаймизми, чунки куръон жуда тез укилмокда ва жамоатдагилар уша 10 кунда катнашдик энди тугади деб, колган 20 кун масжидга олдинги жамоатнинг 90% келишмай куяди бунинг хукми канака булади, Илтимос иложи булса шунга батафсилрок жавоб берсангизлар, намозни жамоат билан укиганда енгилрок килиб укиш керак эмасми? Жавобингиз учун олдиндан рахмат, Аллох сизга ажру мукофотни узи берсин !
Муслим   03-13-2011, 09:56 AM
#2
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Сизни қизиқтирган мавзу борасида қисқача маълумот келтириб ўтаман. Шояд сизни қизиқтирган саволларга жавоб топсангиз.

Таровиҳ намозини чўзиш ва қисқартириш ҳақида

Таровиҳ намозини чўзишлик имом ортида намоз ўқиётган жамоатга боғлиқдир. Агар бизга маълум бўлсаки, маълум бир масжид имоми таровиҳ намозини анча узун қилиб ўқиса ва одамлар буни билган ҳолларида ўша масжидга боришса, шубҳасиз намозни чўзиб ўқишлик мақтовга сазовор бўлади. Бу Суннат ва саҳобаларнинг амалига мувофиқ бўлади. Соиб ибн Язид розияллоҳу анҳу дедилар: «Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Убай ибн Каъб ва Тамим ад-Дорийни одамларга 11 ракъат намоз ўқиб беришга буюрдилар. Имом икки юз оятлаб ўқир эди, қиёмнинг узунлигидан асоларимизга суяниб қолардик. Биз субҳдан бир оз олдинроқ тарқалар эдик холос» (Молик 1/248).
Бироқ бу ҳар қандай ҳолатда ҳам, намозхон мусулмонларнинг ҳолатларига эътибор бермай, шундай қилиш керак дегани эмас. Чунки Суннатда бошқа матнлар ҳам бор. Уларга барчасини жамлаган ҳолда қараш керак.
Имом Косоний дедилар: «Умар қилишни амр этган иш, яъни Қуръонни бир неча бор хатм қилиш, яхши ишлар сарасидандир. Аммо бу уларнинг даврида бўлган. Бизнинг давримизда эса имом намозхонларнинг ҳолатидан келиб чиққан ҳолда ўқигани афзал. У одамларни жамоат намозидан бездирмайдиган даражада ўқисин. Чунки жамоатнинг кўплиги намозни узун қилиб ўқишликдан афзалроқдир» (Қаранг: «Мавсуатул-фиқҳийя» 27/148).
Бу сўзларга мана бу ҳадис далил бўлади: «Кишининг бир киши билан бирга ўқиган намози ёлғиз ўқиган намозидан яхшироқ, икки киши билан ўқиган намози бир киши билан бирга ўқиган намозидан яхшироқ, қанча кўп бўлса, Аллоҳга шунча суюмли бўлади» (Саҳиҳ ҳадис. Аҳмад 5/140, № 21265; Абу Довуд 554; Насоий 843; Ибн Ҳиббон 5/405, № 2065 Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар, Ибн Ҳиббон саҳиҳ санаган. Қаранг: «ас-Силсила ас-саҳиҳа» 1912).
Таҳминан 900 йил аввал яшаб ўтган ушбу имомнинг енгиллаштириш ва таровиҳни чўзмаслик ҳақида гапирган гапларига эътибор беринг. Кўпгина мусулмонлар ҳатто беш дақиқа давом этадиган фарз жамоат намозига боришга эринадиган бугунги кун ҳақида эса нима дея оламиз?!
Умарнинг таровиҳда 200 оят ўқишга бўлган амрига келсак, бу мавзуда ундан яна бошқа ривоятлар бор. Масалан, ривоят қилинадики «Умар Рамазонда қориларни чақирди ва ким тез ўқиса 30 оятдан ўқишга амр қилди. Ўртача ўқийдиганга 25 оятдан ўқишни амр қилди. Секин ўқийдиганга эса 20 оятдан ўқишга амр қилди» (Ибн Абу Шайба 2/89. Шайх Албоний ҳадис иснодини саҳиҳ деди).
Имом намозхон мусулмонларнинг ҳолатини ҳисобга олиши ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг насиҳатларини ёдидан чиқармаслиги керак: «Сизлардан бирингиз одамларга имом бўлиб намоз ўқиса, енгил ўқисин! Зеро, уларнинг орасида бемор, заиф ва ҳожатманд (кишилар) бор. Ўзи ёлғиз ўқиса, истаганича узайтираверсин» (Бухорий 671, Муслим 467, Абу Довуд 794, Термизий 236, Насоий 823, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар).
Шайх Ибн Боз дедилар: «Бу барча намоздаги муҳим нарсадир, хоҳ у таровиҳ намози бўлсин, хоҳ фарз намози. Имом намозхонларнинг ҳолатини эътиборга олиши ва Рамазондаги тунги қиёмда юмшоқликни намоён қилиши лозим» (Қаранг: «Фатава Ибн Баз» 11/336).
Имом Аҳмад дедилар: «Имом Рамазон ойида одамларни малоллантирмайдиган қилиб ўқиши керак» (Қаранг: «ал-Муғний» 2/169).
Имом Аҳмаддан Рамазондаги таровиҳда Қуръонни икки марта хатм қиладиган имом ҳақида сўрашганида, у киши дедилар: «Мен учун бу нарса намозхонларнинг ғайратига боғлиқ нарса. Ахир улар орасида ишчилар бўлиши мумкинку».
Ҳофиз Ибн Ражаб у кишининг сўзлари ҳақида дедилар: «Аҳмаднинг сўзлари шу нарсага далолат қиладики, имом намозхонларнинг ҳолатини эътиборга олиши керак ва уларни малоллантириб қўймаслиги лозим» (Қаранг: «Латаифул-маъариф» 18).
Агар имом Қуръон тиловатини, руку ва саждаларни чўзса, бундай ҳолатда ҳар икки ёки тўрт ракъатда дам олиш мустаҳаб бўлади. Имом Сарҳасий дедилар: «Таровиҳнинг ҳар икки ракъатида дам олиш мустаҳабдир. Бу Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг фикридир. Чунки бу намоз «таровиҳ» номини олишига сабаб дам олиш бўлган ва бу салафлардан ривоят қилинган» (Қаранг: «ал-Мабсут» 2/146).
Худди шундай имом Мардавий ҳам дедилар: «Ҳар тўрт ракъатдан сўнг, салафлар қилганидек, қисқа ўтиришлик билан дам олиш лозим. Бироқ бундай қилмасликнинг зарари йўқ» (Қаранг: «ал-Инсаф» 2/182).

Энди бизнинг юртдаги ҳолатга келсак, менинг фикримча кунига 3 пора ўқилишининг сабаби қориларнинг озлигидандир. Чунки улар бир масжидда 3 порадан ўқиб 10 кунда хатм қилишади ва дарҳол иккинчи ўн кунлдикда бошқа масжидга бориб яна худди шундай қилиб 10 кунда Қуръонни хатм қилишади. Бутун Рамазонда жами 3 масжидда Қуръон хатм қилиб беришади. Агар бундай қилмай, кунига бир порадан ўқишса, қолган икки масжид Қуръон хатмидан маҳрум бўлиб қолади. Шунинг учун биродар уларнинг ҳолатини ҳам тушунишга ҳаракат қилинг. Гумон қиламизки улар бу ишни уларга ёққанидан эмас, балки мажбурликдан қилишмоқда.
Лекин ҳолат менимча борган сари яхшилашиб бормоқда. Сиз қаердансиз, ҳолат қандай билмадимку, аммо менинг билишимча Тошкентда ҳолат анча яхшилашган бу борада. Қорилар анча кўпайиб қолган юртимизда алҳамдулиллаҳ. Тошкенининг кўпгина масжидлари кунига 1 порадан ўқиб 27-кечада хатм қилишмоқда. Аксар масжидларда эса боя айтиб ўтган сабабларга кўра 2 порадан кунига ўқишябти. Иншааллоҳ бора-бора ҳолат яхшилашиб боришига Аллоҳдан умид қилиб қоламиз. Шояд вақти келиб ҳали қорилар кўпайиб кетганидан хатмга масжид топа олмай қолишса (масжидларни қорилар эгаллаб бўлгани учун).
Валлоҳу аълам.

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
rinat80_09   03-13-2011, 02:59 PM
#3
Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!!!

Тугри айтдингиз, хакикатдан хам туманимизда 4 та кори кори бор, улар алмашиб укишади уша 3 порани, кейин колган 20 кунда иккита масжидда хатм килишади. хакикатдан хам корининг озлигидан. менинг узимнинг иродам етади Алхамдулиллах! Лекин бошкаларнинг иродасими ёки узларига ёкмаяптими хуллас шунака, биз хам умид киламиз Аллохдан! Туманимизда кори акаларнинг купайишини. Аллох рози булсин!
This post was last modified: 07-16-2014, 05:00 PM by rinat80_09.
  
Users browsing this thread: 3 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.