mutaallim   02-23-2011, 05:20 PM
#1
Ассаламу алайкум! Қуйида мусулмон ҳукмдорга қарши фақат қурол кўтариб чиқилсагина бу қарши чиқиш ҳисобланади деганларга рад келади, балки сўз билан ҳам мусулмон ҳукмдорга қарши чиқишлик "خروج" бош кўтариш деб ҳисобланиши ҳақида шайх Фавзонни сўзларини имкон қадар таржима қилишга ҳаракат қилдим.
Савол: Аллоҳ сизга яхшилик ато қилсин, эй фазилат эгаси. Савол берувчи олдинги саволга боғлиқ бир савол сўраяпти: Айтадики, қалбида «қурол кўтармайябман-ку ва ҳаворижлар эътиқод қилаётган масалаларни зоҳир қилмаябман-ку» деб эътиқод қилган ҳолда, сўз билан қарши чиқишлик «خروج» (мусулмон ҳукмдорга) қарши чиқишлик ҳисобланадими?
Жавоб: Бу биз яқиндагина зикр қилган масалага ўхшаш экан. Кимки ҳаворижларни хислатларидан бирор-бир хислатга эга бўлса, бас у ўшалардандир. Агар гапирмасада, ақидаси шундай бўлса (ҳаворижлар билан) баб-баробардир. Ҳаворижларни тўғрилик ва ҳақда деб билса, бу (одам)нинг ҳукми ўшалар (ҳаворижлар)нинг ҳукмидадир. Лекин бу нарсани Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайди. Бизга буни (яъни қалбидаги эътиқодини) билишликка йўл йўқ. Гоҳида инсон эътиқод қилаётган ва тўғри деб билган нарсасига биноан ҳаворижлардан бўлади ва биз буни билмаслигимиз мумкин. Киши яна ўшаларни сўзини айтса ва мусулмонларни кофирликда айбласа ҳаворижлардан бўлади (ҳисобланади). Демак, шуни айтса ва буни зоҳир қилса ҳаворижлардан бўлади. Энди қурол кўтарадиган бўлса, у ҳаворижлардан деб (фикримизни) таъкидлаймиз.
Овозни мана бу линкдан эшитиб кўришингиз мумкин: http://www.alfawzan.ws/node/7169
Admin   11-08-2012, 02:29 PM
#2
«Саҳифамизга келган савол» Wrote:“Valiyul amr” orqasidan yomonlash bu havorijlarning ishi ekanligini bildik. Ammo shu amir qo’l ostidagi tinchlikni saqlovchi hodimlarniyam ortidan turli gaplarni tarqatis, ularni halq orasida qoralash bu ham havorijlar manhajiga kiradimi?
http://tavhid.com/fatvolar/minhaj/turli-...mment-1062
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.