Admin   11-20-2010, 10:05 PM
#1
Мадинаи мунаввара зиёратининг бидъатлари

Масжидун-набавийюл-карим ва Масжидул-Ақсони - Аллоҳ уни мусулмонларга тезроқ қайтариб берсин - зиёрат қилишга сафар қилиш суннатдир, бунинг фазли ва ажри ҳақида ҳадислар келган. Одамлар одатда уларни ҳаждан олдин ёки кейин зиёрат қилишади. Уларнинг кўплари бу йўлда илм аҳли наздида маълум бўлган бир неча диндаги янгиликлар ва бидъатларни қилишади. Шунинг учун етказиш ва огоҳлантириш мақсадида мен топган (бидъатларни) санаб ўтишни (китобдаги) фойдани тўлиқ қилиш деб билдим. Демак:
132. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрларини қасд қилиб сафар қилиш.
Quote:Суннат Масжидни қасд қилишдир. Чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Фақат уч масжидга сафар қилинади ...”, деганлар. Агар Масжидга келиб унда таҳиятул-масжид ўқиса, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрларини зиёрат қилади. Шуни билиш лозимки, у зот ва бошқаларнинг қабрларини сафар қилиб зиёрат қилиш бир нарса бўлса, уларни сафар қилмасдан зиёрат қилиш бошқа нарсадир. Кейинги замондагилар, - уларнинг орасида баъзи докторлар ҳам бор, - орасида тарқалган фикр эса бунга хилофдир. Улар бу икки нарсани аралаштириб юборишди. Улар шайхул-ислом Ибн Таймияга хоссатан ва салафийларга омматан Росуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрларини зиёрат қилиш машруълигини инкор қилади, деган гаплари очиқ-ойдин бўҳтондир. Агар тафсилотни хоҳласангиз, доктор Бутийга бўлган бизнинг раддиямизга мурожаат қилинг. У киши “Ислом маданияти” журналида бир қатор мақолаларни кетма-кет чоп этди. Кейин мен “Пайғамбар ҳадисини ҳимоя қилиш” номли махсус рисола чиқардим. Алҳамдулиллаҳ, уни яна қайта чот этяпман.
133. Ҳожи ва зиёратчилар билан Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга илтимослар ва салом юбориш.
134. Мадинаи мунавварага киришдан олдин ғусл қилиш.
135. Мадина деворига кўз тушса: “Аллоҳумма ҳаза ҳарому росулика. Фажъалҳу лий виқоятан минан-нар ва аманан минал-азаби ва сууил-ҳисаби”, дейиш.
136. Мадинага киришда: “Бисмиллаҳ ва ала миллати росулиллаҳ. Робби адхилни мудхола сидқин ва ахрижни мухрожа сидқин важъални лий мин ладунка султонан насийрон”, дейиш.
137. Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам) қабрларининг масжидлари ичида қолиши.
Quote:Таржимон изоҳи: шайх Албоний “Пайғамбар ҳажи” ва “Тахзирус-сажид”да қабрни девор билан ажратиш ке-раклигини тушунтирган. Аслида қабр масжид ичида бўлмаган, кейинчалик баъзи ҳукмдорлар масжид кенгайтириб уни масжид ичига қўшиб юборишган. Буни шайх Албоний овозли фатвосида айтган (“Силсиля ҳуда ван-нур”).
138. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидларида намоз ўқишдан олдин ул зотнинг қабрларини зиёрат қилиш.
139. Баъзиларнинг масжидга киришдан олдин ёки ундан чиқишда у зот қабрлари олдида яқиндан бўладими, узоқдан бўладими, хушуъ сақлаб, худди намоздек чап қўлига ўнг қўлини қўйиши.
140. Дуо қилганда қабрга қасддан юзланиш.
141. Ижобатни умид қилиб қабрни қасддан зиёрат қилиш.
142. Дуода Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни Аллоҳга васила (восита) қилиш.
143. У зотдан шафоат ва бошқа нарсаларни сўраш.
144. Ибнул-Ҳожнинг “Мадхал” 1/159да қуйидагиларни одобдан дейиши: “У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрларини зиёрат қилганда тили билан ҳожатларини ва гуноҳларини кечиришни зикр қилмаслик, чунки у зот унинг ҳожатлари ва манфаатларини яхшироқ билгувчидир!!”
145. Шунингдек унинг қуйидаги сўзлари (1/264): “Умматларини кўриб туришларида ва унинг аҳволларини, ниятларини, ҳасратлари ва хатарларини билишда у зот алайҳиссаломнинг ўлимлари билан ҳаётлари орасида фарқ йўқ!!”
146. Баъзиларнинг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қабрларининг тўсиқларига табаррук қилиб қўлни қўйишлари. Баъзилар шунда қуйидаги қасам ичишади: “Қўлинг тўсиғига қўйилган зотнинг ҳаққи!” Ва: “Шафоат, эй Росуллуллоҳ”, дедим (ёки дединг)!!”
147. У зотнинг қабрларини ўпиш, ёки уни ёки унинг атрофидаги чўп каби нарсаларни ушлаш.
Quote:Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ бу ўпишни инкор қилиб қандай яхши иш қилди! Шунингдек у киши айтди (1/244): “Бу насроний ва яҳудийларнинг одати”. Энди ибрат олувчи борми?!
148. У зот соллаллоҳу алайҳи васалламни ва икки асҳобларини зиёрат қилишда махсус кайфиятни лозим тутиш ва уни салом ва хос дуо билан қайд қилиш (чегаралаш). Масалан, Ғаззолийнинг сўзлари: “У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юзлари олдида тўхтайди, қиблага орқани ўгиради, қабр деворига эса олдини ўгиради ва айтади: “Ас-саламу алайка я Росулаллоҳ””. Ва у узун саломни, кейин салавот ва узунликда унга ўхшаган дуони зикр қилди. Бу тахминан уч саҳифани ўз ичига олади.
Quote:Машруъ бўлгани: “Ас-саламу алайка я Росулаллоҳ ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу. Ас-саламу алайка, я Або Бакр, ас-Саламу алайка, я Умар”. Худди Ибн Умар қилганидек. Агар бунга унга илҳом бўлган бироз нарса қўшса, лекин уни лозим деб билмаса, иншааллоҳ, ҳеч қиси йўқ.
149. Қабрлари қаршисида намоз ўқишни қасд қилиш.
150. Тиловат ва зикр учун қабрлари олдида ва атрофида ўтириш.
Quote:Бу бидъат ва динга чуқур кетишдан ташқари яна у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги сўзларига хилофдир: “Менинг қабримни ҳайит-байрам қилиб олманглар ва қаерда бўлсанглар менга салавот айтаверинглар. Чунки салавотларингиз менга етади”. Бу (бидъат) кўпгина суннатлар ва азиз фазилатларнинг зое қилинишига олиб келади. Улардан: зикрлар, саломдан кейинги қисқа дуолар. Чунки бу одамлар мазкур нарсаларни тарк қилиб ушбу бидъатга шошилишади. Қуйидаги сўзларни айтган кишини Аллоҳ раҳматига олсин: “Агар битта бидъат пайдо бўлса, албатта битта суннат ўлдирилган бўлади”.
151. Ҳар намоздан кейин у зотга салом бериш учун қабрларини қасд қилиб бориш.
152. Мадина аҳлининг ҳар гал бу масжидга киришганида ёки чиқишганида у зотнинг қабрларини қасд қилиб боришлари.
153. Намоздан сўнг овозларини кўтариб: “Ас-Саламу алайка я Росулаллоҳ”, дейишлари.
154. У зотнинг қабрлари қуббасидан ёмғир билан тушган яшил бўёқнинг бўлакларини табаррук қилиш!
155. Сайҳон хурмосини қабр ва минбар орасидаги “Ровзатуш-шариф”да еб Аллоҳга яқинлик ҳосил қилиш.
156. Сочларини қирқиб Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қабрларининг тупроқлари яқинидаги катта қандил (лампа)га ташлаш.
157. Баъзиларнинг икки қўллари билан мисдан ясалган икки хурмо дарахтини суртишлари. У дарахтлар Масжидда минбарнинг ғарбий қисмида қўйилган.
Quote:Бу дарахтлардан ҳеч қандай фойда йўқ. Улар фақат зийнат учун ва одамларни фитналантириш (мафтун қилиш) учун қўйилган. Алҳамдулиллаҳ, улар охири олиб ташланди.
158. Кўпчиликнинг Масжиднинг қадимги ҳудудида намозни лозим қилишлари ва Умар ва бошқалар Масжидга қўшган жойнинг биринчи сафларида намоз ўқимасликлари.
159. Мадинани зиёрат қилганлар Масжидун-набавийда қирқ вақт намоз ўқишлари учун бу ерда етти кун муқим бўлишни лозим қилишлари. Бу билан нифоқдан ва дўзахдан озод бўлишлари ёзилишини мақсад қилишади.
Quote:Бу борада келган ҳадис заиф, у билан ҳужжат қоим бўлмайди. Мен унинг иллатини “Заифа” (364)да баён қилганман. Унга амал қилиш жоиз эмас, чунки у шариат аҳкомларини киритади. Айниқса бундан баъзи ҳожилар қийналишлиги бор, мен буни ўзим мисолида биламан. Улар бу келган ҳадисни собит саҳиҳ деб ўйлашади. Баъзан (ўша қирқ вақт намоздан) бир неча намозни улар қолдиришади ва натижада улар бундан руҳан сиқилишади. Уларни Аллоҳ бундан халос қилди. Баъзи фазилат эгалари Ибн Ҳиббоннинг бир мажҳул ровийни ишончли деганига суяниб мазкур ҳадисни кучли деб санашди. Жарҳ ва таъдил олимлари (Ибн Ҳиббоннинг) бундай “тавсиқ” (ровийни ишончли дейиш)ини эътиборга олишмайди. Уларнинг ичида биз айтган фазилат эгаси ҳам бор. Чунки у шайх Ғиморийга Ҳиндда чиққан “Жомиаътус-салафия” журналида раддия берганида буни очиқ айтган. Бу учун шайх Абдулазиз Робиъаннинг унга раддия бериб ёзган китобига мурожаат қилинг. Чунки у ўша китобда яхши ва фойдали ёзиб, унда мазкур ҳадисни кучли санаш заиф эканлигини ва (бу ҳадисни кучли деган кишининг сўзи) ўзига тескари эканлигини баён қилган.
160. Масжидун-набий ва Қубо масжидидан ташқари Мадинадаги ва унинг атрофидаги масжидлар ва зиёратгоҳларни қасд қилиб зиёрат қилиш.
161. “Гид”лар томонидан ҳожилар жамоатига баъзи зикрлар ва қисқа дуоларни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳужралари олдида ёки узоғида баланд овозда гапириб ўргатишлари. Ҳожилар эса ўргатиладиган сўзларни ундан ҳам баланд овозда қайтаради.
162. Бақиъ қабристонини кунига зиёрат қилиш ва Фотима розияллоҳу анҳо масжидида намоз ўқиш.
163. Уҳуд шаҳидларини зиёрат қилиш учун пайшанбани хос қилиш.
164. Шаҳидлар кўмилган ернинг атрофида ўралган тўсиқнинг деразасига латта боғлаш.
165. Уларнинг қабрлари ёнида жойлашган ҳовузда чўмилиб барака умид қилиш.
166. Масжидун-набавийдан видолашиб чиққанда орқамачасига юриш.

Admin   03-31-2011, 08:44 PM
#2
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қабрларини қасддан зиёрат қилишнинг ҳукми

Савол: Баъзи одамлар Мадина шаҳрига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қабрларини қасддан зиёрат қилиш учун борадилар. (Айтингчи), бунинг ҳукми нима?
Жавоб: Бундай қасд қилиш жоиз эмас. Чунки Мадинага, уловлар ҳозирланишига изн берилган учта масжиддан бири бўлган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг масжидларида намоз ўқиш нийяти билан бориш керак. Зеро, у ерда ўқилган (битта) намоз (Маккадаги) Масжидул Ҳаромдан бошқа барча масжидларда ўқилган мингта намоздан кўра афзалдир. Ушбу уч масжид: (Маккадаги) Масжидул Ҳаром, (Мадинадаги) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг масжиди ва (Қуддусдаги) Ақсо масжидларидан бошқа жойга намоз ўқиш учун улов ҳозирлаш таъқиқлангани ҳақида ривоятлар бор. Шунинг учун ҳам улардан бошқа жойда намоз ўқиш учун қасд қилиш ёки у ер билан табаррукланиш, ёхуд у билан ибодат қилиш жоиз эмасдир.
Қабрларни зиёрат қилишга келсак, ундаги ҳикмат – охиратни эслашдир. Бу мақсад эса ҳар бир шаҳардаги қабр билан рўёбга чиқиши мумкин. Ҳар бир қишлоқнинг эса, ўз четида мозори бор. Ўша мозорларни зиёрат қилиш ҳам охиратни эслатаверади. Қилинган дуо билан маййитлар фойдаланиши мумкин.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қабрига келсак, уни байрамгоҳ қилиб олиш, яъни қайта-қайта зиёрат қилиш таъқиқланган. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар:
«Мозоримни байрамгоҳ қилиб олманглар! Қаерда бўлсангиз ҳам менга салавот айтаверинглар. Салавотларингиз қаерда бўлсангиз ҳам менга етиб келаверади» (Имом Аҳмад 8449; Абу Довуд 1746);
«Бирон мусулмон Менга салом берса, унга алик олишим учун Аллоҳ менга руҳимни қайтаради» (Табароний 9329).
Бу – узоқ ва яқиндаги мусулмонни ўз ичига олади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қабрларини зиёрат қилиш ҳақида ривоят қилинган ҳадислар ёки заиф, ёкида сохтадир. Масалан: «Мени ўлганимдан кейин зиёрат қилганлар гўё тириклигимда зиёрат қилгандай бўладилар», «Менинг қабримни зиёрат қилган кишига шафоатчи ёки гувоҳ бўламан», «Ким мени зиёрат қилса унга шафоатчи бўламан», «Қабримни зиёрат қилган одамга шафоатим вожиб бўлади», «Ҳаж қилган ва мени зиёрат қилмаган одам менга жафо қилибди» каби «ҳадислар» сохта, асли бўлмаган ботил ҳадислар бўлиб, уламолар уларнинг ботил эканини таъкидлаганлар. Зеро шайхулислом Ибн Таймийянинг Ахноийга, Субкийнинг Ибн Абдулҳодийга ва Алусийнинг Набҳонийга берган раддияларида булар айтиб ўтилган. Сиз бундай ҳадисларни ёзган ёки таржима қилган одамларнинг гапига алданманг.
Бундан ташқари, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қабрини зиёрат қилишни таъқиқлаш, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қадрини туширмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муҳаббати, Унинг издошларининг қалбига жо бўлган. У муҳаббатни маконларнинг олислиги камайтира олмайди.
Валлоҳу аълам.

  
Users browsing this thread: 2 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.