Admin   11-13-2009, 07:18 AM
#1
Тиббий амалиётдан икки кун ўтгач эҳтилом бўлдим...

Савол: Тиббий амалиётдан икки кун ўтгач эҳтилом бўлдим. Доктордан зарар бериш ёки бермаслигини сўрашдан илгари ғусл қилишдан қўрқдим ва касалхона четидаги тупроқдан бир халта келтирдим. Таҳорат учун кучим етганича (сув ишлатдим), бироқ ғусл учун таяммум қилдим. Икки кундан сўнгра (тупроқ билан таяммум қилиб) ғусл қилдим. Кейин эса, сув билан таҳоратга, таяммум билан эса ғуслга давом этдим. Сув баданимнинг ҳамма жойига етмас эди. Менинг қилган бу ишим тўғрими ёки намозларимни қайта ўқишим керакми?

Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари, пайғамбарининг оиласи ва саҳобларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Эҳтилом бўлган экансиз танангизнинг ҳамма жойини ювмаслигингиз жоиз эмас. Балки, сиз танангизнинг сув тегса зарар бўладиган қисмидан бошқа барча жойларини ювишингиз керак. Сиз ғусл қилишдан илгари ўқиган барча намозларингизни қайта ўқишингиз керак. Ҳолат бундай экан, фақатгина амалиёт қилинган жойга таяммум қилишингиз мумкин.
Тавфиқ Аллоҳдандир.
Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Тиббий амалиётдан икки кун ўтгач эҳтилом бўлдим…
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 11115.


Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзо: Абдуллоҳ ибн Ғудайён
Admin   07-13-2010, 06:00 AM
#2
Эҳтилом бўлдим деб ўйлади, бироқ кийимида бирон нарса кўрмади

Савол: Уйқусидан уйғониб эҳтилом бўлганини шубҳа қилган одам, ич кийимларида бирон нарса кўрмади. Бу одамнинг ҳукми нима?

Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари, пайғамбарининг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Аслида бу одамнинг ғусл қилиши фарз эмасдир. Чунки аниқ нарса шубҳани бекор қилади.

Эҳтилом бўлдим деб ўйлади, бироқ кийимида бирон нарса кўрмади
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 6320.


Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён
Admin   11-19-2010, 09:58 PM
#3
Бомдодни ўқиб бўлганидан сўнг, кийимига теккан манийни кўрди

Савол: Биров бомдод намозини ўқиб бўлгач, кийимига теккан манийни кўрди. У бундан бехабар эди. Бунинг ҳукми нима?
Жавоб: Мазкур одам бомдод намозидан кейин ухламаган бўлса, ўқиган намози бузилгандир. Чунки унинг ўзи, намозини жунублик пайтида ўқиганини таъкидламоқда. Бироқ, бу одам бомдод намозидан кейин ухлаган бўлса ва бу маний намоздан кейинги уйқуси ёки намоздан илгариги уйқусида чиққанини билмаса, намоздан кейинги уйқусида чиққан ҳисобланади ва унинг ўқиган бомдод намози тўғри бўлади.
Шунингдек, одам ўтган ёки ундан аввалги кечада чиққанини билмаган манийни кўрса, ўзига яқин бўлган кеча ва охирги ухлаган уйқусини эътиборга олади. Чунки охиргисигина ишончли ва ундан аввал маний чиққанлиги шубҳалидир. Покликни бузишдаги шубҳа ундан таҳорат олишни вожиб қилмайди. Имом Муслим раҳимаҳуллоҳ Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳунинг: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар бировингиз қорнида бирон нарсани ҳис қилса ва бу уни: бирон нарса чиқди ёки чиқмади, деб шубҳага солса, масжиддан (таҳоратим бузилди деб) чиқиб кетмасин» – дедилар» деганларини ривоят қилди.
Муваффақият Аллоҳнинг қўлидадир.

Admin   11-22-2010, 07:43 AM
#4
Тушида эҳтилом бўлган хотин ҳақида

Савол: Тушида эркак киши билан қовушган хотин нима қилиши керак?
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари, пайғамбарининг оиласи ва саҳобларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Эркак киши тушида хотин киши билан жинсий алоқа қилганини, хотин киши эса тушида ўзига эркак киши қовушганини кўрса, ҳар иккиси ҳам уйқуда бўлганлари ҳамда бундай пайтда масъулият улардан соқит бўлгани ва улар ўзларини ҳимоя қилишга ожиз бўлганлари учун, гуноҳкор бўлмайдилар. Чунки Аллоҳ таоло ҳар бир жонга кучи етган насранигина мажбурият қилиб юклаган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам: «Қалам уч кишидан: уйқудагидан уйғонгунича, мажнундан тузалгунича ва боладан балоғат ёшига етгунича кўтарилган» – дедилар (Имом Аҳмад «Муснад», 6/101; Абу Довуд «Сунан», 4/139; Термизий «Сунан», 4/685; Ҳоким: Имом Бухорий ва Имом Муслим шартига кўра саҳиҳдир: 2/59).
Тушида эҳтилом бўлганини ҳис этган ва маний оққанини кўрган одамнинг ғусл қилиши фарз экани собит бўлган.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Admin   11-24-2010, 11:27 PM
#5
Қиш кечаларида эҳтилом бўламан, эрталаб туриб совуқ сувда ғусл қилмай мактабга кетаман

Савол: Кечалари эҳтилом бўлиб тонг оттираман. Бу кунлардаги совуқнинг қаттиқлигини биласиз. Шунинг учун ғусл қила олмай мактабга кетаман. Синфда Қуръон, бомдод ва пешин намозларини жунуб ҳолатимда ўқийман. Бу айтган ишларимда гуноҳкор бўламанми?
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари, пайғамбарининг оиласи ва саҳобларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Агар эҳтилом бўлгандан кейин манийни кўрсангиз ва сувни иситадиган жиҳозлар бўлса, ғусл қилишингиз фарз бўлади. Сиз ўқиган намозларингизни қайта ўқишингиз керак. Жунублик ҳолатингизда Қуръонни ушлашингиз ва ғуслдан илгари Қуръон оятларини ўқишингиз – ҳаромдир.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Admin   04-19-2011, 09:18 PM
#6
Тушида бировни кўрмаса ҳам, уйқудан уйғонгач ҳўллик кўрса, ғусл қилинадими?

Савол: Одам тушида бировни кўрмаса ҳам, уйқудан уйғонгач ҳўллик кўрса, ғусл қилиши керакми?
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари, пайғамбарининг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Мазкур ҳўллик маний бўлса, тушида бировни кўрсин, кўрмасин, бу одамнинг ғусл қилиши фарз бўлади.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Admin   05-03-2011, 08:48 PM
#7
Уйқудан уйғонганида ич кийимида намлик кўрса нима қилади?

Савол: Дўстим мендан: «Мен эрталаб уйғонганимда иштонимда намлик кўраман. Бундай ҳолатда таҳорат қилиб намоз ўқисам бўладими ёки ҳар куни ғусл қилишим керакми?» – деб сўраб қолди. Айтишларича, унинг бундай ҳолатга тушишига совуқ сабабчи эмиш. У эса бундай ҳолат қишда ҳам, ёзда ҳам шундай давом этишини айтди.
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари, пайғамбарининг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Намликнинг маний эканини аниқ билмагунича ғусл қилиш фарз бўлмайди. У истинжо ва машруъ таҳоратни қилиб, усти ва баданига теккан нарсаларни ювиб ташлайди.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Admin   07-09-2011, 09:17 PM
#8
Эҳтиломдан сўнгра ғусл қилмай намоз ўқидим

Савол: Эҳтилом бўлиб, иштонларим ҳўл бўлди. Бомдод намозига уйғонгач теккан манийларни ювиб, таҳорат қилдим ва бомдод намозини ўқидим. Қуръон тиловат қилдим. Кундуз куни қилган ишимдан шубҳаланиб, жунуб ғуслидек ғусл қилдим. Намозимни қайта ўқидим. Бунинг ҳукми нима?
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари, пайғамбарининг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Агар воқеъ сиз айтганингиздек бўлиб, уйғонганингизда маний изларини кўрган бўлсангиз, ғусл қилишни кечиктириш, (ғуслсиз) намоз ўқиш ва Қуръон тиловат қилиш билан хато қилибсиз. Сиз Аллоҳга тавба қилинг ва бу ишни қайта такрорламанг.
Модомики ғусл қилиб, (ғуслсиз) ўқиган намозингизни қайта ўқиган экансиз, сизга бунинг зарари йўқдир.
Тавфиқ Аллоҳдандир.
Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Admin   07-09-2011, 09:32 PM
#9
Ҳар кеча эҳтилом бўлгандек бўламан ...

Савол: Мен ҳар кеча уйқуда булғанганимни кўраман. Нима қилишим керак?
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари, пайғамбарининг оиласи ва саҳобларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Агар кўрган нарсангиз маний бўлса, ундан жунублик ғуслини қилинг. Маний, уламоларнинг қувватли гапларига қараганда, нажас эмасдир.
Агар кўрган нарсангиз мазий бўлса таносил аъзойингизни тухум халтаси билан қўшиб, у теккан баданингиз ва кийимларингизни ювинг. Бундай пайтда ғусл қилишингиз зарур эмас.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

  
Users browsing this thread: 5 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.