Abu Solih   06-02-2011, 09:58 AM
#1
Шайх Солиҳ ибн Фавзан Ал-Фавзан, Ислом умматининг Жиҳод масаласидаги мавқифи.

Савол: Бугунги кунда Ислом умматининг Жиҳод масаласидаги мавқифи - ўрни қандай. Кофирларга ҳужум қилиш мумкинми ва бизларга нима қилиш лозим?
Жавоб: (Шайх Солиҳ ибн Фавзан Ал-Фавзан) Бу қодир бўлганда! Бу қодир бўлганда! Жиҳодда бошлиқ-амир бўлиши лозим, жиҳод валийюл амрнинг вазифаси. Ҳар бир инсон валийюл амрнинг изнисиз ўзи жиҳод қилавериши тўғри эмас. Бу ҳолатда жиҳод деб аталмайди, бу анархиядир (итоатсизлик, тартибсизлик). Жиҳод валийюл амрнинг ҳуқуқидир. Агар валийюл амр жиҳодга чақирса ёки мусулмонлардан бўлган армияни, уларга байроқ бериб ва уларни устига амир сайлаб жангга юборса мана шу Аллоҳнинг йўлида бўлади. Аммо валийюл амрнинг рухсатисиз ва валийюл амрнинг бошқарувисиз жиҳод қилинса бу хаос (тартибсизлик) дейилади. Бу ҳеч қандай фойда келтирмайди ва бунда зарар кўпдир.
Мусулмонлар бирор вақт жиҳод қилишга қодир бўлмасалар, уларга вожиб бўлмайди. Улар нимага қодир бўлсалар, ана шу нарса уларга вожиб бўлади. Аллоҳ таоло айтади: “Алоҳ бирор бир жонни тоқатидан ортиқ нарсага буюрмайди”. Бунга энг равшан далил Росулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васалламни Маккадаги ҳолатларидир. Ўша вақтда жанг қилиш мумкин эмасди, чунки мусулмонлар жанг қилишга тоқатлари етмас эди. Имом Ибнул Қайюм роҳимаҳуллоҳ, “Задул Маъад”да айтадилар:
Жанг тўрт марҳалада (даражада) келган:
Биринчи марҳала: Аввалда манъ қилинган эди ва мумкинмас эди. Бу Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккада бўлган даврларида эди. Чунки, мусулмонларда қуват йўқлигидан, уларнинг ўлдирилишлари мумкин ва келадиган зарар фойдадан кўра кўпроқ эди. Бу Макка даври дейилади. Аллоҳ таоло айтади: “Мана бу кимсаларни кўрмадингизмики, уларга: «Ўзингизни босинг ва намозингизни ўқиб, закотингизни адо этиб туринглар!», дейилган эди. Энди қачонки уларга жанг фарз қилинганида эса баногоҳ улардан бир тўпи одамлардан Аллоҳдан қўрққандек, балки ундан-да қаттиқроқ қўрқмоқдалар.” (Нисо сураси 77-оят). Аввалда уларга фарз эмас эди, заифликлари сабабли ва тоқатлари етмагани сабабидан. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга урушсиз Ҳақни етказишлик ва Аллоҳга даъват қилишлик буюрилган эди. Уларга сабр қилиш ва мусибатларни кўтариш буюрилганди. Маккада нозил бўлган оятларни ўқинглар, ҳаммаси шунга далолат қилади.
Иккинчи марҳала: Росулуллоҳ солллаҳу алайҳи васаллам Мадинага кўчиб ўтганларида, ҳижратнинг аввалида ҳимоя учун жанг қилишликка рухсат берилди. Бу рухсат эди, вожиб эмас! Аллоҳ таоло айтади: “Ҳужумга учраётган зотларга мазлум бўлганлари сабабли (жанг қилиш) изни берилди. Албатта Аллоҳ уларни ғолиб қилишга Қодирдир. Улар ўз диёрларидан ноҳақ, фақатгина «Бизнинг Парвардигоримиз (Ягона) Аллоҳдир», деганлари учун қувилган зотлардир.” (Ҳаж сураи 39-оят). Бу иккинчи марҳала эди, жанг қилиш рухсат берилди, бунга буюрилмади. Бу, ҳуддики, фақат ҳимояланиш марҳаласи.
Учунчи марҳала: Фақат урушаётганлар билан урушиш марҳаласи! “Сизларга қарши урушувчилар билан Аллоҳ йўлида жанг қилингиз ва тажовузкор бўлмангиз! Шубҳасиз, Аллоҳ тажовузкорларни севмайди.” (Бақара сураси 190-оят). Фақат қарши урушувчилар билангиан урушиш буюрилилди, бу учинчи марҳала.
Тўртинчи марҳала: Мутлақо жанг қилишга буюрилди! Қачонки қудратли бўлишганида, ўз мамлакатларига эришишганида, куч ва қувват эгаси бўлишганида тўлиқ жанг қилиш буюрилди. Ҳужум қилиш буюрилди, ҳимоя эмас, душманга ҳамла қилиш, ҳимояланиш эмас. Аллоҳ таоло айтди: “Мушрикларни топган жойингизда ўлдирингиз. Уларни (асир) олингиз, қамал қилингиз ва барча йўлларда уларни кузатиб турингиз!” (Тавба сураси 5-оят).
Яна Аллоҳ айтади: “Улар билан жанг қилинглар, (шунда) Аллоҳ уларни сизларнинг қўлингиз билан азоблайди, уларни расво қилади ва сизларни уларнинг устига ғолиб қилади ҳамда мўъмин қавм дилларига шифо-ором бериб, кўнгилларидаги ғам-андуҳни кетказади. Аллоҳ ўзи хоҳлаган кишиларнинг тавбаларини қабул қилур.” (Тавба 14-15 оятлар)
Бу охирги марҳала. Мусулмонлар қувватга эга бўлганларида, давлатга ва мамлакатга эга бўлганларида, мусулмонларни ҳимоя қиладиган ва ўз армияларига эга бўлганларида умумий жанг қилишга буюрилдилар.
Манба: http://www.alfawzan.ws/node/6964
This post was last modified: 06-02-2011, 10:18 AM by Abu Solih.
Abu Solih   06-02-2011, 10:12 AM
#2
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Алҳамдулиллаҳ вассолату вассаламу ъала Росулиллаҳ. Ва баъд.
Интернет орқали тарқатилаётган шубҳалар, бидъат ва залолатлар мусулмонларга ҳақ калима суратида тақдим қилинмоқда. Ҳавою-нафсига эргашган кимсалар эса мусулмоннинг қалбига фосид ақидалар, шубҳа ва гумонлар ташлаб, унинг танлаган йўлидан, салафларнинг манҳажидан оғдирмоқчи бўладилар. Бу шайтоннинг макридандир, Аллоҳ айтади: “У (Шайтон) айтди: «Қасамки, энди мени йўлдан оздирганинг сабабли мудом сенинг туғри йўлинг устида уларни (Одам болаларини) кутиб ўтирурман. Сўнгра уларга олдиларидан ва ортларидан, ўнгу сўлларидан келиб (тўғри йўлдан оздирурман) ва (оқибатда) уларнинг кўпларини (берган неъматларингга) шукр қилган ҳолларида топмайсан».” (Аъроф сураси 16-17 оят). Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бизларга бир тўғри чизиқ чиздиларда: “Мана бу Аллоҳнинг тўғри йўли (сиротал мустақийм)”, дедилар ва (ўша тўғри чизиқнинг) ўнг ва чап тарафларига кичик чизиқчалар чиздилар ва айтдиларки: “Мана бу йўллар адашган йўллардир. Ва ҳар бир (мана шу кичик йўллар)нинг устида бир шайтон бўлиб, ҳар доим ўша йўлга (одамларни) чақириб туради” дедиларда, қуйидаги оятни тиловат қилдилар: “Албатта, мана шу Менинг тўғри йўлимдир. Бас, шу йўлга эргашинглар! (Бошқа) йўлларга эргашмангизки, улар сизларни Унинг йўлидан адаштириб юборади. Шояд тақво қилсангиз, деб сизларни мана шу нарсаларга буюрди” (Анъом сураси, 153-оят). (Имом Термизий ривояти, Шайх Албоний ҳасан деганлар: Саҳиҳ ал-Жамиъ).
Шунинг учун, мусулмон киши бундай фитналардан саломат қолиш учун аввало илм талаб қилишлиги лозимдир. Имом Бухорий Саҳиҳ Ҳадислар тўпламида “Илм Китоби” номли боб очдилар: Илм сўз ва амалдан олдин эканлиги ҳақидаги боб, Аллоҳ таоло айтди: “Бас, (эй Муҳаммад алайҳиссалом), ҳеч қандай илоҳ йўқ, магар Аллоҳгина бор эканлигини билинг.” (Муҳаммад сураси 19-оят). Бас, Аллоҳ илмдан бошлади.
Имом Молик роҳимаҳуллоҳ айтдилар: “Қавмлар ибодатга ҳарис бўлишди ва илмни зоеъ қилишди ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уммуатларига қарши қилич кўтариб чиқишди. Агар улар илмга ҳарис бўлишганида эди, илм уларни бу ишлардан тўсган бўларди.” (Мафатиҳу Дарус Саъадаҳ, 91).
Илм эса ҳақ йўлда мустақийм бўлган, раббоний олимладан ўрганилади. Муҳаммад ибн Сирин роҳимаҳуллоҳ айтдилар: “Албатта бу илм - Диндир. Сизлар динингизни кимдан олаятганингизга қаранг.” (Имом Муслим).
Аҳли сунна вал жамоъа уламолари бидъатчи ва ҳаво эгаларидан узоқ бўлишни буюрдилар. Ҳасанул Басрий айтадилар: “Бидъат соҳиби билан ўтирма, у қалбингни касал қилади.” (Ибн Ваззоҳ, Бидъатлар ҳақида, 104).
Суфян ас-Саврий айтадилар: “Ким бидъат соҳиби билан ўтирса уч нарсани биридан саломат бўлмайди: Ёки биров учун фитна бўлади, ёки қалбига бирор шубҳа киради ва адашади, Аллоҳ уни дўзахга ташлайди. Учинчи ҳолат, айтадики: Аллоҳга қасам, улар гапираётган нарса менга таъсир қилмайди, мен ўз нафсимга (иймонимга) мустаҳкамман. Кимни Аллоҳ бир лаҳзага ўз динига ишонтириб қўйса, ундан иймонни тортиб олади.” (Ибн Ваззоҳ, Бидъатлар ҳақида, 104).
Шайх Солиҳ ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳнинг жиҳод ҳақидаги фатволари мусулмонлар учун бир йўлланмадир. Бу қисқа фатво ўзида кўп илмни жамлади. Жиҳод масаласидаги баъзи шубҳаларга жавоб берилди. Бидъат аҳли ўз шубҳаларига Қуръон ва ҳадисдан далил келтирадилар. Аллоҳ таоло айтади: “Сўнг (одамлар) ишларини (яъни, динларини) бўлакларга бўлиб юбордилар. Ҳар бир ҳизб — гуруҳ ўз олдиларидаги нарса (дин) билан хурсанддирлар.” (Мўъминун сураси, 53-оят).
Масалан, “Намоз, закот, ҳаж ва бошқа ибодатлар ҳижратдан кейин фарз бўлди.(Намоз ҳижратдан 3 йил аввал фарз бўлган) Янги динга кирган одамга бу Макка даври, рўза сенга ҳали фарз эмас, дейилмайдику. Рамазон келса рўза тутишга буюрилади. Жиҳод ҳам фарз бўлганидан кейин, жиҳод қилавериш керак,” - дейдилар. Ҳар бир ибодатни ўз рукнлари бор. Жиҳод эса тўрт марҳаладан (даражадан) иборат. Намоз, рўза ва ҳажда рукнлар ўзига хос. Мана масалан, ҳаж йўлига қодир бўлган кишиларгагина фарз қилинди.
Яна шубҳалардан, “Макка даврини, яъни жиҳод қилишдан қўлингларни тийинглар, деган давр 13 йил давом этди. Ҳозир эса 20 йилдан ошиқ вақт ўтди. Қачон жиҳод қилинади?” - дейдилар. Биринчи марҳала бирор вақт билан чегараланган эмас. Бу шаръий унсурлар билан белгиланган. Бошқа марҳалалар ҳам вақт чегарасига эга эмас.
Баъзи юртларда бўлаётган жиҳодий ҳаракатлар шу юртнинг амири, подшоси, мусулмонларнинг бошлиқлари бошқаруви остида амалга оширилмоқдами? Ёки ҳамма ўзи хоҳлаганича жиҳод қилмоқдами?
Яна шундай шубҳалардан, “Қудрат шарт эмас”, - дейдилар. Аҳли сунна олимлари бу маслани қудратга боғлашди ва улар бу нарсани Қуръон ва ҳадисдан истинбот қилишгандир.
Энди кимки оят ва ҳадисларни ўз ўрнида ишлатмасдан, уни салафлар тушунганидек тушунмаса, Аллоҳ уни ҳақиқатда адаштирибди. Аллоҳ таоло айтади: “Ким ўзи учун Ҳақ Йўл аниқ бўлгандан кейин, Пайғамбарга хилоф иш қилса ва мўъминларнинг йўлларидан бошқа йўлга эргашиб кетса, Биз уни кетганича қўйиб берамиз. Сўнгра жаҳаннамга дохил қиламиз. Нақадар ёмон жойдир у!” (Нисо сураси 115-оят).
Аллоҳ ҳаммамизга тавфиқ берсин! Ва соллаллоҳу ва саллама ъала хойри холқиҳи Муҳаммад!

Абу Солиҳ ал-Мисрий.
This post was last modified: 06-02-2011, 07:35 PM by Abu Solih.
Муслим   05-12-2012, 07:52 PM
#3
Шайх Ибн Усаймин раҳимаҳуллоҳга қуйидаги савол берилди: “Баъзи жамланиб олган жамоатлар айтимоқдаки, мусулмон давлатлари билан жанг қилишлик, асли кофир бўлган куфр давлатлар билан жанг қилишликдан авлороқдир. Чунки исломий давлатлар муртад бўлишди. Муртад билан жанг қилишлик эса кофирлар билан жанг қилишликдан муқаддамроқ туради. Ушбу қоида қанчалик тўғри?”
Шайх раҳимаҳуллоҳ жавоб бердилар: “Ушбу қоида – хаворижларнинг қоидасидир. Улар кофирларни қолдириб, мусулмонларни ўлдиришади. Бу ботил қоида!” (Қаранг: «Фатава ал-Улама ал-Акабир фий ма ухдира мин димаи фил Жазаир» 146-бет).

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
  
Users browsing this thread: 2 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.