Abu Solih   06-20-2011, 01:11 AM
#1
АЛ-ВАЛО ВАЛ-БАРО
ИСЛОМДА ДЎСТ ВА ДУШМАНЛИК

Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон
Абу Солиҳ ал-Мисрий таржимаси


Меҳрибон ва Раҳимли Аллоҳнинг номи билан!
Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, Набийимиз Муҳаммадга, у кишининг оилаларига, саҳобаларига ва у кишининг йўлларига эргашганларга салоту саломлар бўлсин!
Аллоҳнинг ва Росулининг муҳаббатидан кейин, Аллоҳнинг авлиёларини (дўстларини) муҳаббати вожиб бўлади ва Аллоҳнинг душманларини душман тутиш лозимдир.
Ислом аҳлини дўст тутиш ва уни душманларини душман тутиш Ислом ақидасининг асосларидандир, ҳар бир мусулмонга мана шу ақидани ўзига лозим тутиши керакдир. Тавҳид ва ихлос аҳлини яхши кўради ва уларни дўст тутади, ширк аҳлини ёмон кўради ва уларни ўзига душман тутади. Мана шу, биз уларга эргашишга буюрилган, Иброҳим алайҳис салом ва у киши билан бирга бўлганларнинг миллатидир. Аллоҳ таоло улар ҳақида айтадики:
قَدْ كَانَتْ لَكُمْ أُسْوَةٌ حَسَنَةٌ فِي إِبْرَاهِيمَ وَالَّذِينَ مَعَهُ إِذْ قَالُوا لِقَوْمِهِمْ إِنَّا بُرَآءُ مِنْكُمْ وَمِمَّا تَعْبُدُونَ مِنْ دُونِ اللَّهِ كَفَرْنَا بِكُمْ وَبَدَا بَيْنَنَا وَبَيْنَكُمْ الْعَدَاوَةُ وَالْبَغْضَاءُ أَبَدًا حَتَّى تُؤْمِنُوا بِاللَّهِ وَحْدَهُ۞
«Сизлар учун Иброҳим ва у билан бирга бўлган кишиларда (уларнинг кофирларга қилган муносабатларида) гўзал намуна бордир. Эслангиз, улар ўз қавмларига: "Дарҳақиқат, бизлар сизлардан ва сизлар Аллоҳни қўйиб ибодат қилаётган бутларингиздан безормиз. Бизлар сизлар (ишониб, ибодат қилиётган бут-санамларни) инкор этдик. Токи сизлар Ёлғиз Аллоҳга иймон келтиргунларингизча, сизлар билан бизнинг ўртамизда адоват ва ёмон кўриш зоҳирдир", дедилар.» (Мумтаҳана сураси 4-оят).
Мана шу Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг динлардир, Аллоҳ таоло айтади:
يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَتَّخِذُوا الْيَهُودَ وَالنَّصَارَى أَوْلِيَاءَ بَعْضُهُمْ أَوْلِيَاءُ بَعْضٍ وَمَنْ يَتَوَلَّهُمْ مِنْكُمْ فَإِنَّهُ مِنْهُمْ إِنَّ اللَّهَ لَا يَهْدِي الْقَوْمَ الظَّالِمِينَ۞
«Эй мўъминлар, яҳудийлар ва насронийларни дўст тутмангиз! Уларни баъзилари баъзиларига дўстдирлар. Сизлардан ким уларга дўст бўлса, бас у ўшалардандир. Албатта Аллоҳ золим қавмни ҳидоят қилмас.» (Моида сураси 51-оят). Бу хоссатан аҳли китобларни дўст тутмаслик ҳақида нозил бўлган оят.
Ҳамма кофирларни дўст тутмаслик ҳақида Аллоҳ айтади:
يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَتَّخِذُوا عَدُوِّي وَعَدُوَّكُمْ أَوْلِيَاءَ
«Эй мўъминлар, Менииг ҳам душманим, сизларнинг ҳам душманларингиз (бўлган мушриклар)ни дўст тутманглар!» (Мумтаҳана сураси 1-оят). Балки, инсонларнинг ичидаги энг яқин қариндошлари бўлса ҳам, улар кофирлар бўлишса, Аллоҳ таоло уларни дўст тутишни харом қилди. Аллоҳ таоло айтди:
يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَتَّخِذُوا آبَاءَكُمْ وَإِخْوَانَكُمْ أَوْلِيَاءَ إِنْ اسْتَحَبُّوا الْكُفْرَ عَلَى الْإِيمَانِ وَمَنْ يَتَوَلَّهُمْ مِنْكُمْ فَأُوْلَئِكَ هُمْ الظَّالِمُونَ
«Эй мўъминлар, агар ота-оналарингиз ва ака-укаларингиз иймондан куфрни афзал билсалар (яъни, очиқ кофир бўлсалар), сизлар уларни дўст тутмангиз! Сизларнинг ичингизда кимда-ким уларни дўст тутса (яъни, уларни деб иймондан куфрга қайтса), бас улар золимлардир.» (Тавба сураси 23-оят).
Яна айтадики:
لَا تَجِدُ قَوْمًا يُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ يُوَادُّونَ مَنْ حَادَّ اللَّهَ وَرَسُولَهُ وَلَوْ كَانُوا آبَاءَهُمْ أَوْ أَبْنَاءَهُمْ أَوْ إِخْوَانَهُمْ أَوْ عَشِيرَتَهُمْ
«Аллоҳга ва Охират Кунига иймон келтирадиган қавмнинг Аллоҳ ва Унинг Пайғамбари чизган чизиқдан чиққан кимсалар билан — гарчи улар ўзларининг оталари ёки ўғиллари ёки оға-инилари ёки қариндош-уруғлари бўлсалар-да —дўстлашаётганларини топмассиз.» (Мужодала сураси 22-оят). Инсонларнинг кўпчилиги бу муҳим аслдан ғафлатда қолдилар, ҳатто баъзи илм аҳли ва даъватчилар араб каналлари орқали насронийлар ҳақида: Улар бизларнинг биродарларимиз, деяётганларини эшитдим. Бундан кўра хатарлироқ сўз борми?!
Аллоҳ таоло кофирларни, Ислом ақидасининг душманларини душман тутишни буюрганидек, Аллоҳ мўъминларни дўст тутишни ва уларни яхши кўришни буюрди. Аллоҳ таоло айтди:
إِنَّمَا وَلِيُّكُمْ اللَّهُ وَرَسُولُهُ وَالَّذِينَ آمَنُوا الَّذِينَ يُقِيمُونَ الصَّلَاةَ وَيُؤْتُونَ الزَّكَاةَ وَهُمْ رَاكِعُونَ ۞ وَمَنْ يَتَوَلَّ اللَّهَ وَرَسُولَهُ وَالَّذِينَ آمَنُوا فَإِنَّ حِزْبَ اللَّهِ هُمْ الْغَالِبُونَ
«Сизларнинг дўстингиз фақат Аллоҳ, унинг пайғамбари ва таъзим-тавозеъ қилган ҳолларида намозни тўкис адо этадиган, закотни (ҳақдорларга) ато этадиган мўъминлардир. Кимки Аллоҳни, унинг пайғамбарини ва мўъминларни дўст тутса, (нажот топгай), зеро фақат Аллоҳнинг гуруҳигина ғолиб бўлгувчидир.» (Моида сураси 55-56 оятлар).
Яна Аллоҳ таоло айтади:
مُحَمَّدٌ رَسُولُ اللَّهِ وَالَّذِينَ مَعَهُ أَشِدَّاءُ عَلَى الْكُفَّارِ رُحَمَاءُ بَيْنَهُمْ
«Муҳаммад Аллоҳнинг Пайғамбаридир. У билан бирга бўлган (мўъмин)лар кофирларга қаҳрли, ўз ораларида (мўъминлар билан) эса раҳм-шафқатлидирлар.» (Фатҳ сураси 29-оят).
Яна Аллоҳ таоло айтади:
إِنَّمَا الْمُؤْمِنُونَ إِخْوَةٌ
«Мўъминлар ҳеч шак-шубҳасиз, оға-инилардир.» (Ҳужурот сураси 10-оят).
Мўъминлар биродардирлар, гарчи уларнинг насаблари узоқ бўлса ҳам, ватанлари узоқ бўлса ҳам, замонлари узоқ бўлса ҳам. Аллоҳ таоло айтади:
وَالَّذِينَ جَاءُوا مِنْ بَعْدِهِمْ يَقُولُونَ رَبَّنَا اغْفِرْ لَنَا وَلِإِخْوَانِنَا الَّذِينَ سَبَقُونَا بِالْإِيمَانِ وَلَا تَجْعَلْ فِي قُلُوبِنَا غِلَّاً لِلَّذِينَ آمَنُوا رَبَّنَا إِنَّكَ رَءُوفٌ رَحِيمٌ
«Улардан кейин (дунёга) келган зотлар айтурлар: "Парвардигоро, Ўзинг бизларни ва бизлардан илгари иймон билан ўтган биродарларимизни мағфират қилгин ва қалбларимизда иймон келтирган зотлар учун бирон ғилли-ғаш қилмагин. Парвардигоро, албатта Сен Меҳрибон ва Раҳмлидирсан".» (Ҳашр сураси 10-оят). Мўъминлар, биринчиларидан бошлаб охиргиларигача, ватанлари ва замонлари узоқ бўлишидан қатъий назар, ўзаро муҳаббатлашган биродардирлар. Кейингилари аввалгиларига эргашадилар, бир-бирларига дуо қиладилар ва бир-бирларига истиғфор айтадилар.

This post was last modified: 06-20-2011, 01:59 AM by Abu Solih.
Abu Solih   06-20-2011, 01:25 AM
#2
КОФИРЛАРНИ ДЎСТ ТУТИШНИНГ АЛОМАТЛАРИДАН

1. Уларга кийинишда, сўзлашишда ва бошқа нарсаларда ўхшаш.
Чунки, кийинишда, сўзлашишда ва бошқа нарсаларда ўхшашга ҳаракат қилиш, ўхшатувчининг ўшаларга нисбатан муҳаббатли эканига далолат қилади. Шунинг учун Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
مَنْ تَشَبَّهَ بِقَوْمٍ فَهُوَ مِنْهُمْ (أخرجه أبو داود
«Ким ўзини бирор қавмга ўхшатса, бас у ўшалардандир!»
Кофирларга хос нарсаларда уларга ўхшашлик харомдир. Уларни одатларида, ибодатларида, ташқи кўринишларида ва хулқларида, соқолни қириб ташлаш, мўйлабни ўстириш, уларнинг тилида сўзлашиш, зарурат бўлгани бундан мустасно, уларга ўхшаб кийинишда, таомланиш, сув ичишда ва бундан бошқа нарсаларда уларга ўхшаш харомдир.

2. Кофирларнинг юртида яшаш ва динни сақлаш мақсадида мусулмонларнинг юртига кўчиб ўтмаслик.
Чунки шу маъно учун ва шу мақсаддаги ҳижрат вожибдир. Чунки мусулмонларнинг куфр диёрида яшашликлари кофирларга дўст тутунишларига далолат килади. Шундай ҳолатда, Аллоҳ таоло мусулмонларга ҳижрат қилишликка қодир бўла туриб, кофирлар орасида яшашликни харом қилди. Аллоҳ таъоло айтди:
إِنَّ الَّذِينَ تَوَفَّاهُمْ الْمَلَائِكَةُ ظَالِمِي أَنفُسِهِمْ قَالُوا فِيمَ كُنتُمْ قَالُوا كُنَّا مُسْتَضْعَفِينَ فِي الْأَرْضِ قَالُوا أَلَمْ تَكُنْ أَرْضُ اللَّهِ وَاسِعَةً فَتُهَاجِرُوا فِيهَا فَأُوْلَئِكَ مَأْوَاهُمْ جَهَنَّمُ وَسَاءَتْ مَصِيرًا ۞ إِلَّا الْمُسْتَضْعَفِينَ مِنْ الرِّجَالِ وَالنِّسَاءِ وَالْوِلْدَانِ لَا يَسْتَطِيعُونَ حِيلَةً وَلَا يَهْتَدُونَ سَبِيلًا ۞ فَأُوْلَئِكَ عَسَى اللَّهُ أَنْ يَعْفُوَ عَنْهُمْ وَكَانَ اللَّهُ عَفُوَّاً غَفُورًا
«Албатта (мусулмонлар билан бирга ҳижрат қилмасдан кофирлар қўл остида яшашга рози бўлиш билан) ўз жонларига жабр қилган кимсаларнинг жонларини олиш чоғида фаришталар уларга: «Қандай ҳолда яшадингиз?», дедилар. Улар: «Биз Ер юзида заиф ва мазлум эдик», дейишади. (Шунда фаришталар): «Ҳижрат қилсанглар Аллоҳнинг ери кенг эди-ку?! (Нега дину иймонларингиз йўлида бу юртдан ҳижрат қилмадинглар?)» дейишди. Бундайларнинг жойлари жаҳаннамдир. Қандай ёмон жойдир у! Фақат бирон чора топишга қодир бўлмай, (ҳижрат) йўлини истаб топа олмай чорасиз қолган (кекса ёки ногирон) кишилар, аёллар ва болалар борки, бундайларни шояд Аллоҳ афв этса. Зотан, Аллоҳ афв этгувчи, мағфират қилгувчи Бўлган зотдир.» (Нисо сураси 97-99 оятлар).
Аллоҳ таъоло кофирларнинг диёрларида яшашликка изн бермади, фақат ҳижрат қилишликка қодир булмайдиган заифлар бундан мустаснодир. Шунингдек куфр диёрларида Ислом динини ёйишлик ва Аллоҳга даъват этишликка ўхшаш, диннинг фойдаси учун яшаётганлар ҳам бундан мустасно.

3. Кўнгил хушлик қилишлик учун ва саёҳат қилишлик учун кофирларни юртига сафар қилишлик.
Кофирларнинг юртига сафар қилишлик харомдир, фақатгина зарурат юзасидангина мумкин. Даволаниш, тижорат ва ўрганишлик фақатгина шу юртга сафар қилишлик билангина бўладиган хос илмлар учун, эҳтиёж чегарасида сафар қилиш мумкин. Эҳтиёжи тугаса мусулмонларнинг диёрларига қайтишлик вожиб бўлади.
Бу сафарни динини зоҳир қилган ҳолда, исломини азиз қилган ҳолда, ёмон жойлардан узоқлашган ҳолда ва душманларнинг макр-хийлаларидан огоҳ бўлган ҳолда амалага ошириши шарт. Исломни ёйишлик ва Аллоҳга даъват қилишлик учун бўлса, бу сафар жоиздир, балки вожиб ҳам бўлади.

4. Мусулмонларга қарши кофирларга ёрдам бериш, уларга кўмаклашиш ва уларни мақташлик.
Мана шу Исломни бузадиган ва Исломдан чиқишликка сабаб бўладиган нарсадир. Бу нарсалардан биз Аллоҳдан паноҳ сўраймиз.

5. Улардан ёрдам сўраш, уларга қаттиқ ишониш, мусулмонларни сирларини уларга топшириш, уларни яқин тутиш ва улар билан маслаҳатлашиш.
Аллоҳ таоло айтди:
يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَتَّخِذُوا بِطَانَةً مِنْ دُونِكُمْ لَا يَأْلُونَكُمْ خَبَالاً وَدُّوا مَا عَنِتُّمْ قَدْ بَدَتْ الْبَغْضَاءُ مِنْ أَفْوَاهِهِمْ وَمَا تُخْفِي صُدُورُهُمْ أَكْبَرُ قَدْ بَيَّنَّا لَكُمْ الْآيَاتِ إِنْ كُنْتُمْ تَعْقِلُونَ ۞ هَاأَنْتُمْ أُوْلاءِ تُحِبُّونَهُمْ وَلَا يُحِبُّونَكُمْ وَتُؤْمِنُونَ بِالْكِتَابِ كُلِّهِ وَإِذَا لَقُوكُمْ قَالُوا آمَنَّا وَإِذَا خَلَوْا عَضُّوا عَلَيْكُمْ الْأَنَامِلَ مِنْ الغَيْظِ قُلْ مُوتُوا بِغَيْظِكُمْ إِنَّ اللَّهَ عَلِيمٌ بِذَاتِ الصُّدُورِ ۞ إِنْ تَمْسَسْكُمْ حَسَنَةٌ تَسُؤْهُمْ وَإِنْ تُصِبْكُمْ سَيِّئَةٌ يَفْرَحُوا بِهَا
«Эй мўъминлар, ўзларингдан бошқаларни (яъни ғайридинларни) сирдош – дўст тутманглар! Улар сизларга зарар етказишда кучларини аямайдилар ва сизларни қийинчилик машаққатларга дуч келишингизни орзу қиладилар. Уларнинг сизларни ёмон кўришлари ўз оғизларидан ошкор бўлди. Дилларидаги (адоватлари) эса янада каттароқдир. Агар ақл юритсангизлар, сизлар учун оят-аломатларни аниқ-равшан қилиб бердик. Хой (мўъминлар), сизлар уларни яхши кўрасизлар-у, улар сизларни суймайдилар. Сизлар китобга иймон келтирасизлар-у, (улар сизларнинг китобингизга иймон келтирмайдилар). Сизларга йўлиққанларида: «Иймон келтирдик», дейишади. Ўзлари холи қолишганда эса сизларни қаттиқ ёмон кўрганлари сабабли, бармоқларини тишлайдилар. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом, уларга): «Шу адоватларинг билан ўлиб кетинглар», деб айтинг! Албатта Аллоҳ дилларни эгаллаган сирларни билгувчидир. Агар сизларга бирон яхшилик тегса, бу уларни хафа қилади. Агар сизларга бирон ёмонлик етса, улар бундан хурсанд бўладилар.» (Оли Имрон сураси 118-120 оятлар).
Мана шу ояти карималар кофирларнинг мусулмонларга қарши ичидаги кин-адоватларини очиб беради. Мусулмонларга қарши ҳар хил йўллар билан озор етказишлик учун тайёрлаётган макр ва ҳийлаларини очиб беради. Кофирлар мусулмонларнинг уларга бўлган ишончларидан фойдаланиб, уларга зарар етказиш режаларини тузишлари ва уларга ёмонликлар қилишларини кўрсатади.
Имом Аҳмад Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: У киши айтадилар, «Умарга, мени бир насроний ёзувчим бор, деб айтдим. Умар розияллоҳу анҳу айтдилар: Сенга нима бўлди, Аллоҳ ўлдиргур. Аллоҳ таолонинг бу сўзини эшитмаганмисан: «Эй мўъминлар, яҳудийлар ва насронийларни дўст тутмангиз! Уларни баъзилари баъзиларига дўстдирлар.» (Моида сураси 51-оят). Тавҳид аҳлидан бўлган котиб тутмабсанда, дедилар. Эй мўъминлар амири, менга уни ёзгани, унга эса ўзини дини, дедим. Айтдиларки: Аллоҳ уларни хорлаган экан, мен уларни икром қилмайман. Аллоҳ уларни паст қилган экан, мен уларни иззат қилмайман. Аллоҳ уларни узоқ қилди, уларни яқинлаштирмайман.»
Имом Аҳмад ва Имом Муслим ривоят қилишган ҳадисда: «Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Бадрга чиқдилар ва мушриклардан бир киши уларга эргашди. Ҳарро деган жойда у зотга етиб олди ва айтди: Мен сизга эргашишликни ва сиз билан ғалаба қозонишни хоҳлайман. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Аллоҳга ва росулига иймон келтирасанми? У: Йўқ, деди. У зот: Қайтиб кет, мен ҳеч ҳам мушрикдан ёрдам сўрамайман, дедилар.»
Мана шу нусуслардан бизга мусулмонларни ҳолатларидан ва сирларидан хабардор бўлиш ва уларга зарар етказиш учун хийла қилиш имкони бўлган ишларни кофирларга топшириш харом эканлиги аён бўлади.
Ҳозирги замонда мусулмонларнинг диёрларига ва икки мукаррам ҳарам диёрига ҳам кофирларни келиши мана шу бобдандир. Уларни ишчи, ҳайдовчи, хизматкор ва уйларда тарбиячи сифатида ишлатиш. Мусулмон оилалар билан аралашиб юришлари ва мусулмонларнинг диёрларида улар билан аралашиб юришликлари ҳам мана шу бобдандир.

6. Кофирларнинг санларидан фойдаланиш.
Ҳусусан кофирларнинг байрам ва маросимларини кўрсатиб турадиган милодий тақвим каби тақвимларни ишлатиш. Милодий тақвим Исо алайҳис саломни туғилган йилларини эслатиб турадиган тақвимдир. Буни насронийларнинг ўзлари тўқиб чиқаришган (бидъат), бу Исо алайҳис саломнинг динларидан эмас. Милодий тақвимни ишлатиш уларнинг байрамларини иҳё қилишликда шерик бўлишдир. Саҳобалар (Аллоҳ уардан рози бўлсин) бундан четланиш учун бошқа бир сана тарихи қўйилишлигини хоҳлашганларида халифа Умар розияллоҳу анҳунинг замонида кофирларнинг тақвимларини тарк қилдилар ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳижратларини тақвим боши қилиб олдилар. Бу иш кофирларга тегишли нарсаларда бу ва бундан бошқа уларга хос ҳусусиятларда уларга хилоф қилиш вожиб эканлигига далолат қилади. Аллоҳ ёрдам сўралувчи Зотдир.

7. Кофирларнинг байрамларида иштрок этиш, ёки ўша байрамни ташкиллаштиришга ёрдам бериш ва уларни шу байрам муносабати билан табриклаш, ёки ўша байрамда иштрок этиш.
Аллоҳ таоло айтди:
وَالَّذِينَ لَا يَشْهَدُونَ الزُّورَ
«Улар (яъни, Раҳмонниннг бандалари) ёлғон гувоҳлик бермайдиганлар (ва гувоҳ ёлғон ишларга гувоҳ бўлмайдилар).» (Фурқон сураси 72-оят). Бу оятнинг тафсирида, кофирларнинг байрамларида иштрок этмаслик Раҳмоннинг бандаларининг сифатларидандир, дейилди.

8. Кофирларнинг ботил ақидалари ва бузуқ динларига қарамасдан уларни мақташлик, уларни муомала-маданиятда юксак эканлигини эътироф қилиш, ахлоқларини ва маҳоратларини яхши кўриш.
Аллоҳ таоло айтди:
وَلَا تَمُدَّنَّ عَيْنَيْكَ إِلَى مَا مَتَّعْنَا بِهِ أَزْوَاجًا مِنْهُمْ زَهْرَةَ الْحَيَاةِ الدُّنيَا لِنَفْتِنَهُمْ فِيهِ وَرِزْقُ رَبِّكَ خَيْرٌ وَأَبْقَى
«Ва кўзларингизни биз (кофирлардан айрим) тоифаларни фитнага солиш учун баҳраманд қилган – ҳаёти дунё гўзалликларидан иборат нарсаларга тикманг! Парвардигорингизнинг ризқи яхшироқ ва давомлироқдир.» (Тоҳа сураси 131-оят).
Бунинг маъноси мусулмонлар куч-қувват сабабларини, ишлаб чиқариш, мубоҳ бўлган иқтисодий қувватга эришиш ва ҳарбий услубларни ўрганшни тарк қилишлари керак, дегани эмас. Балки бу зарур бўлган нарсадир. Аллоҳ таоло айтди:
وَأَعِدُّوا لَهُمْ مَا اسْتَطَعْتُمْ مِنْ قُوَّةٍ
«(Эй мўъминлар), улар(га қарши жанг қилиш) учун имконингиз борича куч ва эгарланган отларни тайёрлаб қўйингизки.» (Анфол сураси 60-оят).
Бу фойдалар ва борлиқ сир-асрорлари аслида мусулмонлар учун яратилган. Аллоҳ таоло айтди:
قُلْ مَنْ حَرَّمَ زِينَةَ اللَّهِ الَّتِي أَخْرَجَ لِعِبَادِهِ وَالطَّيِّبَاتِ مِنْ الرِّزْقِ قُلْ هِيَ لِلَّذِينَ آمَنُوا فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا خَالِصَةً يَوْمَ الْقِيَامَةِ
«Айтинг: «Аллоҳ бандалари учун чиқарган безак (либосларни) ва ҳалол-пок ризқни ким харом қилди?» Айтинг: «Улар (яъни безак ва ҳалол ризқлар) ҳаёти дунёда иймон эгалари учун (бўлиб, кофирлар ҳам уларга шерик бўлур), қиёмат кунида эса фақат (мўъминларнинг) ўзларига хосдир.» (Аъроф сураси 32-оят).
Яна Аллоҳ таоло айтди:
وَسَخَّرَ لَكُمْ مَا فِي السَّمَاوَاتِ وَمَا فِي الْأَرْضِ جَمِيعاً مِنْهُ
«У Ўз томонидан (яъни, Ўз хоҳиш-иродаси билан) сизларга осмонлардаги ва ердаги барча нарсаларни бўйсундирди.» (Жосия сураси 13-оят).
Яна Аллоҳ таоло айтди:
هُوَ الَّذِي خَلَقَ لَكُمْ مَا فِي الْأَرْضِ جَمِيعاً
«У шундай Зотки, сизлар учун Ердаги барча нарсани яратди.» (Бақара сураси 29-оят).
Мусулмонлар мана шу (Аллоҳ уларга яратган) фойдали нарсалардан ва бу мавжуд имкониятлардан биринчилардан бўлиб фойдаланишлари лозим. Кофирларни улардан ўзиб кетишларини кутиб турмасдан, ўзлари бу ишлаб чиқариш ва турли ускуналарга эришишлари лозим.

9. Кофирларнинг исмлари билан фарзандларни номлаш.
Ота-оналари ва бува-бувиларининг исмларини ва ўз жамиятларида маълум бўлган исмларни ташлаб, ўғилларига ва қизларига ажнабий исмларни қўйиш. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
خَيْرُ الْأَسْمَاءِ عَبْدُ اللَّهِ وَعَبْدُ الرَّحْمَنِ (رواه أحمد
«Исмларнинг энг яхшиси Абдуллоҳ ва Абдурроҳмандир.»
Исмларни ўзгартирилганлиги сабабидан, нотаниш-бегона исмли авлодлар пайдо бўлади. Шу сабабли ҳозирги авлод билан аввалги аждодларнинг ораси ажралиб қолади. Ўзига хос исмлар билан танилган оилаларнинг ўртасидаги муносабатлар узилишига сабаб бўлади.

10. Кофирлар учун Аллоҳдан истиғфор сўраш ва уларга раҳм-шафқат қилиш.
Аллоҳ бу нарсаларни харом қилди ва айтди:
مَا كَانَ لِلنَّبِيِّ وَالَّذِينَ آمَنُوا أَنْ يَسْتَغْفِرُوا لِلْمُشْرِكِينَ وَلَوْ كَانُوا أُوْلِي قُرْبَى مِنْ بَعْدِ مَا تَبَيَّنَ لَهُمْ أَنَّهُمْ أَصْحَابُ الْجَحِيمِ
«На Пайғамбар ва на мўъминлар — агар мушриклар қариндошлари бўлса ҳам — уларнинг дўзах эгалари эканликлари аниқ маълум бўлганидан кейин, у мушриклар учун мағрифат сўрашлари жоиз эмсадир.» (Тавба сураси 113-оят).
Чунки бу иш уларни яхши кўришликни ва уларнинг йўли тўғри деган нарсани ўз ичига олади.
This post was last modified: 06-20-2011, 02:10 AM by Abu Solih.
Abu Solih   06-20-2011, 01:37 AM
#3
МЎЪМИНЛАРНИ ДЎСТ ТУТИШНИНГ КЎРИНИШЛАРИ.

1. Кофирларни диёрларини тарк этиб, мусулмонларнинг диёрларига ҳижрат қилмоқ.
Динини сақлаш мақсадида кофирларнинг диёридан мусулмонларнинг диёрларига кўчиб ўтиш. Мана шу ният билан қилинган ҳижрат вожибдир. Бу ҳукм Қиёмат куни Қуёш мағрибидан чиқишига қадар боқий қолгувчиди. Набий солаллоҳу алайҳи васаллам мушриклар орасида истиқомат қиладиган ҳар бир мусулмондан безор эканликларини айтдилар. Мусулмонларга кофирларнинг диёрларида яшашлик харомдир, фақатгина ҳижрат қилишга кучи етмаган, ёки Аллоҳга даъват қилиш ва Исломни ёйиш каби динни фойдаси учун у ерда яшайдиганлар бундан мустасно. Аллоҳ таоло айтади:
إِنَّ الَّذِينَ تَوَفَّاهُمُ الْمَلَائِكَةُ ظَالِمِي أَنفُسِهِمْ قَالُوا فِيمَ كُنتُمْ قَالُوا كُنَّا مُسْتَضْعَفِينَ فِي الْأَرْضِ قَالُوا أَلَمْ تَكُنْ أَرْضُ اللَّهِ وَاسِعَةً فَتُهَاجِرُوا فِيهَا فَأُوْلَئِكَ مَأْوَاهُمْ جَهَنَّمُ وَسَاءَتْ مَصِيراً ۞ إِلَّا الْمُسْتَضْعَفِينَ مِنْ الرِّجَالِ وَالنِّسَاءِ وَالْوِلْدَانِ لَا يَسْتَطِيعُونَ حِيلَةً وَلَا يَهْتَدُونَ سَبِيلاً ۞ فَأُوْلَئِكَ عَسَى اللَّهُ أَنْ يَعْفُوَ عَنْهُمْ وَكَانَ اللَّهُ عَفُوَّاً غَفُوراً
«Албатта (мусулмонлар билан бирга ҳижрат қилмасдан кофирлар қўл остида яшашга рози бўлиш билан) ўз жонларига жабр қилган кимсаларнинг жонларини олиш чоғида фаришталар уларга: «Қандай ҳолда яшадингиз?», дедилар. (Шунда фаришталар): «Ҳижрат қилсанглар Аллоҳнинг ери кенг эди-ку?! (Нега дину иймонларингиз йўлида бу юртдан ҳижрат қилмадинглар?)» дейишди. Бундайларнинг жойлари жаҳаннамдир. Қандай ёмон жойдир у! Фақат бирон чора топишга қодир бўлмай, (ҳижрат) йўлини истаб топа олмай чорасиз қолган (кекса ёки ногирон) кишилар, аёллар ва болалар борки, бундайларни шояд Аллоҳ афв этса. Зотан, Аллоҳ афв этгувчи, мағфират қилгувчи бўлган зотдир.» (Нисо сураси 97-99 оятлар).

2. Мусулмонларнинг дин ва дунё ишларида унга ҳожати тушганида уларга жони, моли ва тили билан ёрдам бериш ва уларга кўмаклашиш.
Аллоҳ таоло айтди:
وَالْمُؤْمِنُونَ وَالْمُؤْمِنَاتُ بَعْضُهُمْ أَوْلِيَاءُ بَعْضٍ
«Мўъмин ва мўъминалар бир-бирларига дўстдирлар.» (Тавба сураси 71-оят).
Яна Аллоҳ таоло айтди:
وَإِنْ اسْتَنصَرُوكُمْ فِي الدِّينِ فَعَلَيْكُمُ النَّصْرُ إِلَّا عَلَى قَوْمٍ بَيْنَكُمْ وَبَيْنَهُمْ مِيثَاقٌ
«Агар улар дин йўлида сизлардан ёрдам сўрасалар, ёрдам қилиш зиммангиздадир. Магар уларга, ўрталарингизда (урушмаслик ҳақида) аҳд-паймон бўлган қавмга (зарар етказиш билан ёрдам қилмайсизлар).» (Анфол сураси 72-оят).

3. Мусулмонларнинг ғамларида ҳам, ҳурсандчликларида ҳам уларга шерик бўлиш.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
مَثَلُ الْمُؤْمِنِينَ فِي تَوَادِّهِمْ وَتَرَاحُمِهِمْ وَتَعَاطُفِهِمْ مَثَلُ الْجَسَدِ إِذَا اشْتَكَى مِنْهُ عُضْوٌ تَدَاعَى لَهُ سَائِرُ الْجَسَدِ بالْحُمَّى والسَّهَرِ (أخرجه مسلم وأحمد
«Мўъминларнинг бир-бирларини севишларида, бир-бирларини ҳақларига риоя қилишларида ва бир-бирларига меҳр-шафқат кўрсатишларидаги мисоли бир жасадга ўхшайди. Агар бу жасаддан бир аъзо шикоят қилса, жасаднинг бошқа аъзолари истма ва уйқусизлик билан унга ҳамдард бўлади.»
Яна бошқа бир ҳадисда:
الْمُؤْمِنُ لِلْمُؤْمِنِ كَالْبُنْيَانِ يَشُدُّ بَعْضُهُ بَعْضاً وَشَبَّكَ بَيْنَ أَصَابِعِهِ
«Мўъмин мўъминга бир-бирини маҳкам ушлаб турадиган бино кабидир, деб Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бармоқларини бир-бирига киргаздилар.»

4. Мусулмонларга насиҳат қилмоқ, уларга яхшиликни истамоқ ва уларни алдамаслик.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам атйдилар:
لَا يُؤْمِنُ أَحَدُكُمْ حَتَّى يُحِبَّ لِأَخِيهِ مَا يُحِبُّ لِنَفْسِهِ (أخرجه البخاري
«Сизларнинг ҳеч бирингиз ўзи учун яхши кўрган нарсани биродарига ҳам яхши кўрмагунича комил мўъмин бўлмайди.»
Яна дедиларки:
الْمُسْلِمُ أَخُو الْمُسْلِمِ لَا يَحْقِرُهُ وَلَا يَخْذُلُهُ ولايُسْلِمُهُ ، بِحَسْبِ امْرِئٍ مِنْ الشَّرِّ أَنْ يَحْقِرَ أَخَاهُ الْمُسْلِمَ ، كُلُّ الْمُسْلِمِ عَلَى الْمُسْلِمِ حَرَامٌ دَمُهُ وَمَالُهُ وَعِرْضُهُ (أخرجه البخاري ومسلم
«Мусулмон мусулмонинг биродаридир, уни таҳқирламайди, уни хорламайди ва уни таҳликада қолдирмайди. Бир кишининг мусулмон биродарини таҳқирлаши унинг ёмонлигининг аломатидир. Ҳар бир мусулмонга бошқа мусулмонни қонини тўкмоқ, молига эгалик қилмоқ ва обрўсини поймол қилмоқ харомдир.»
Яна айтдилар:
لا تَبَاغَضُوا وَلا تَدَابَرُوا وَلا تَنَاجَشُوا ولايَبعْ بَعضُكُمْ عَلى بَيعِ بعضٍ وَكُونُوا عِبَادَ اللَّهِ إخوانَاً (أخرجه البخاري ومسلم
«Бир-бирингиздан нафратланманг, бир-бирингизга орқа ўгириб кетманг, олмайдиган молингизни нархини оширманг ва бир-бирингизнинг савдоси устига савдо қилманг. Аллоҳнинг ака-ука бандалари бўлинг!»

5. Мусулмонларни ҳурмат ва эҳтиром қилиш ва уларни айбу-нуқсонларини очмаслик.
Аллоҳ таоло айтади:
يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا يَسْخَرْ قَومٌ مِنْ قَوْمٍ عَسَى أَنْ يَكُونُوا خَيْراً مِنْهُمْ وَلَا نِسَاءٌ مِنْ نِسَاءٍ عَسَى أَنْ يَكُنَّ خَيْراً مِنْهُنَّ وَلَا تَلْمِزُوا أَنفُسَكُمْ وَلا تَنَابَزُوا بِالْأَلْقَابِ بِئْسَ الاِسْمُ الْفُسُوقُ بَعْدَ الْإِيمَانِ وَمَنْ لَمْ يَتُبْ فَأُوْلَئِكَ هُمْ الظَّالِمُونَ ۞ يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اجْتَنِبُوا كَثِيراً مِنْ الظَّنِّ إِنَّ بَعْضَ الظَّنِّ إِثْمٌ وَلا تَجَسَّسُوا وَلَا يَغْتَبْ بَعْضُكُمْ بَعْضاً أَيُحِبُّ أَحَدُكُمْ أَنْ يَأْكُلَ لَحْمَ أَخِيهِ مَيْتاً فَكَرِهْتُمُوهُ وَاتَّقُوا اللَّهَ إِنَّ اللَّهَ تَوَّابٌ رَحِيمٌ
«Эй мўъминлар, (сизлардан бўлган) бир қавм (бошқа) бир (мўъмин) қавм устидан масхара қилиб кулмасин — эҳтимолки, (ўша масхара қилинган қавм) улардан яхшироқ бўлсалар. Яна (сизлардан бўлган) аёллар ҳам (бошқа мўъмина) аёллар устидан масхара қилиб (кулмасинлар) — эҳтимолки, (ўша масхара қилинган аёллар) улардан яхшироқ бўлсалар. Ўзларингизни (яъни, бир-бирларингизни) мазах қилманглар ва бир-бирларингизга лақаблар қўйиб олманглар! Иймондан кейин фосиқлик билан номланиш (яъни, мўъмин кишининг юқорида манъ қилинган фосиқона ишлар билан ном чиқариши) нақадар ёмондир. Ким тавба қилмаса, бас, ана ўшалар золим кимсалардир. Эй мўъминлар, кўп гумон(лар)дан четланинглар! Чунки айрим гумон(лар) гуноҳдир! (Ўзгаларнинг айблари ортидан) жосуслик қилиб юрманглар ва айримларингиз айримларни ғийбат қилмасин! Сизлардан бирон киши ўзининг ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрурми?! Ана ёмон кўрдингизми?! (Бас, гуноҳи бундан-да ортиқ бўлган ғийбатни ҳам ёмон кўрингиз)! Аллоҳдан қўрқингиз! Албатта Аллоҳ тавбаларни Қабул қилгувчи, Меҳрибондир.» (Ҳужурот 11-12 оятлар).

6. Яхши ва ёмон кунларда, оғирлик ва енгилликда мусулмонлар билан бирга бўлишлик.
Яхши ва енгил кунларда мусулмонлар билан бирга бўлиб, қийин кунларда эса уларни ташлаб кетадиган мунофиқлар каби бўлмаслик лозим. Аллоҳ таоло айтади:
الَّذِينَ يَتَرَبَّصُونَ بِكُمْ فَإِنْ كَانَ لَكُمْ فَتْحٌ مِنْ اللَّهِ قَالُوا أَلَمْ نَكُنْ مَعَكُمْ وَإِنْ كَانَ لِلْكَافِرِينَ نَصِيبٌ قَالُوا أَلَمْ نَسْتَحْوِذْ عَلَيْكُمْ وَنَمْنَعْكُمْ مِنْ الْمُؤْمِنِينَ
«Улар (яъни мунофиқлар) сизларга кўз тикиб турадилар. Агар сизларга Аллоҳ томонидан фатҳу зафар бўлса (ғазотдан ғалаба ва ўлжалар билан қайтсангизлар): «Биз ҳам сизлар билан бирга эмасмидик?» дейдилар. Агар (ғалаба) кофирларга насиб бўлса: «Биз сизларнинг устингизда туриб, сизларни мўъминлардан ҳимоя қилган эмасмидик?» дейишади.» (Нисо сураси 141-оят).

7. Мусулмонларни зиёрат қилиш, улар билан учрашишни яхши кўриш ва улар билан жамланиб туриш.
Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда айтди:
وَجَبَتْ مَحَبَّتِي للْمُتَزَاوِرِينَ فِيَّ (رواه أحمد ومالك
«Мени йўлимда бир-бирларини зиёрат қилувчиларга муҳаббитим вожиб бўлди.»
Бошқа бир ҳадисда:
أَنَّ رَجُلاً زَارَ أَخاً لَهُ فِي اللهِ فَأَرْصَدَ اللَّهُ لَهُ عَلَى مَدْرَجَتِهِ مَلَكاً فسأله أَيْنَ تُرِيدُ ؟ قَالَ: أزورُ أَخاً لِي فِي اللهِ، قَالَ هَلْ لَكَ عَلَيْهِ مِنْ نِعْمَةٍ تَرُبُّهَا قَالَ: لَا ، غَيْرَ أَنِّي أَحْبَبْتُهُ فِي اللَّهِ قَالَ: فَإِنِّي رَسُولُ اللَّهِ إِلَيْكَ بِأَنَّ اللَّهَ قَدْ أَحَبَّكَ كَمَا أَحْبَبْتَهُ فِيهِ (رواه مسلم
«Бир киши Аллоҳ учун бир биродарини зиёрат қилди. Аллоҳ таоло уни синаш учун бир фариштани юборди. Фаришта ундан: Қаерга кетаяпсан, деб сўради. У: Аллоҳ йўлидаги биродаримни зиёрат қилишга, деб жавоб берди. Фаришта: Бу зиёратдан сенга келадиган бирор дунёвий фойда борми, деб сўради. У киши: Йўқ, уни Аллоҳ учун яхши кўришимдан бошқа нарса йўқ, деди. Фаришта: Мен сенга юборилган Аллоҳнинг элчисиман, сен биродарингни севганингдек Аллоҳ ҳам сени севди.»

8. Мусулмонларнинг ҳақларини ҳурмат қилиш.
Мусулмон бошқа мусулмоннинг савдоси устига савдо қилмайди, совчи устига совчи қўймайди, мубоҳ ишларда улар билан талашиб тортишмайди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
ألالايَبعْ الرَّجُلُ عَلَى بَيْعِ أَخِيهِ وَلَا يَخْطُبُ عَلَى خِطبَتِهِ (رواه البخاري ومسلم
«Огоҳ бўлинглар, киши биродарининг савдоси устига савдо қилмасин, совчисини устига совчи қўймасин!»
Яна бир ривоятда:
ولايَسُمْ على سَوْمِهِ (أخرجه مسلم وابن ماجه
«Биродари (подасини) ўтлатган жойда (подасини) ўтлатмасин!»

9. Заиф ва кучсиз мусулмонларга юмшоқлик қилиш ва чиройли муомала қилиш.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
(لَيْسَ مِنَّا مَنْ لَمْ يُوَقِّرْ كَبِيرَنَا وَيَرْحَمْ صَغِيرَنَا (أخرجه الترمذي وأحمد
«Каттларимизни ҳурмат қилмаган ва кичикларимизга иззат кўрсатмаганлар биздан эмас.»
Яна айтдилар:
هل تُنْصَرُونَ وتُرْزَقُونَ إلابِضُعَفَائِكُمْ (أخرجه الترمذي والنسائي وأبو داود وأحمد
«Заиф ва кучсизларингиз бўлмаса, Аллоҳ сизларга ёрдам берармиди ва ризқлантирармиди?!»
Аллоҳ таоло айтди:
وَاصْبِرْ نَفْسَكَ مَعَ الَّذِينَ يَدْعُونَ رَبَّهُمْ بِالْغَدَاةِ وَالْعَشِيِّ يُرِيدُونَ وَجْهَهُ وَلَا تَعْدُ عَيْنَاكَ عَنْهُمْ تُرِيدُ زِينَةَ الْحَيَاةِ الدُنْيا
«Сиз ўзингизни эрта-ю кеч Парвардигорларининг Юзини – розилигини истаб, У Зотга дуо-илтижо қиладиган зотлар билан бирга тутинг! Кўзларингиз ҳаёти дунё лаззатларини кўзлаб, улардан ўтиб (ўзга аҳли дунёларга боқмасин)!» (Каҳф сураси 28-оят)

10. Мусулмонлар ҳаққига дуо қилиш ва улар учун истиғфор сўраш.
Аллоҳ таоло айтди:
وَاسْتَغْفِرْ لِذَنْبِكَ وَلِلْمُؤْمِنِينَ وَالْمُؤْمِنَاتِ
«Ўз гуноҳингиз учун ҳамда мўъмин-мўъминалар(нинг гунохлари) учун мағфират сўранг!» (Муҳаммад сураси 19-оят)
Яна Аллоҳ таоло айтди:
رَبَّنَا اغْفِرْ لَنَا وَلِإِخْوَانِنا الَّذِينَ سَبَقُونَا بِالْإِيمَانِ
«Парвардигоро, Ўзинг бизларни ва бизлардан илгари иймон билан ўтган биродарларимизни мағфират қилгин!» (Ҳашр сураси 10-оят)

This post was last modified: 06-20-2011, 01:47 AM by Abu Solih.
Abu Solih   06-20-2011, 01:52 AM
#4
ТАНБЕҲ.
Аллоҳ таоло айтди:
لَا يَنْهَاكُمْ اللَّهُ عَنْ الَّذِينَ لَمْ يُقَاتِلُوكُمْ فِي الدِّينِ وَلَمْ يُخْرِجُوكُمْ مِنْ دِيَارِكُمْ أَنْ تَبَرُّوهُمْ وَتُقْسِطُوا إِلَيْهِمْ إِنَّ اللَّهَ يُحِبُّ الْمُقْسِطِينَ
«Аллоҳ Дин(ингиз — Ислом) тўғрисида сизлар билан урушмаган ва сизларни ўз диёрларингиздан ҳайдаб чиқармаган кимсалардан — уларга яхшилик қилишларингиздан ва уларга адолатли бўлишларингиздан қайтармас. Албатта Аллоҳ адолат қилгувчиларни севар.» (Мумтҳана 8-оят)
Мусулмонлрга озор бермаган, улар билан урушмаган ва диёрларидан ҳайдаб чиқармаган кофирларга мусулмонлар дунё билан боғлиқ бўлган нарсаларда уларга яхшилик ва адолат билан жавоб қайтарадилар. Аммо мусулмонлар уларни қалблари билан яхши кўрмайдилар. Чунки Аллоҳ таоло: «(Аллоҳ) уларга яхшилик қилишларингиздан ва уларга адолатли бўлишларингиздан қайтармас.» Уларни дўст тутиш ва яхши кўришингизни, деб айтмади.
Бунинг мисоли, Аллоҳ таолонинг кофир ота-она ҳақидаги сўзи каби:
وَإِنْ جَاهَدَاكَ عَلى أَنْ تُشْرِكَ بِي مَا لَيْسَ لَكَ بِهِ عِلْمٌ فَلَا تُطِعْهُمَا وَصَاحِبْهُمَا فِي الدُّنْيَا مَعْرُوفاً وَاتَّبِعْ سَبِيلَ مَنْ أَنَابَ إِليَّ
«Агар улар (яъни, ота-онанг) сени ўзинг билмаган нарсаларни Менга шерик қилишга зўрласалар, у ҳолда уларга итоат этма! Уларга (гарчи кофир бўлсалар-да), дунёда яхши муомалада бўлгин ва ўзинг менга ижобат-тавба қилган кишиларнинг йўлига эргашгин!» (Луқмон сураси 15-оят).
Имом Бухорий ва имом Муслим ривоят қилган ҳадисда: «Асмонинг онаси ундан силаи раҳм қилишини талаб қилганида, Асмо Набий солаллоҳу алайҳи васалламдан бу борада изн сўрадилар. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Онаннгга силаи раҳм қил!»
Аллоҳ таоло айтди:
لَا تَجِدُ قَوْماً يُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ يُوَادُّونَ مَنْ حَادَّ اللَّهَ وَرَسُولَهُ وَلَوْ كَانُوا آبَاءَهُمْ أَوْ أَبْنَاءَهُمْ
«Аллоҳга ва Охират Кунига иймон келтирадиган қавмнинг Аллоҳ ва Унинг Пайғамбари чизган чизиқдан чиққан кимсалар билан — гарчи улар ўзларининг оталари ёки ўғиллари ёки оға-инилари ёки қариндош-уруғлари бўлсалар-да —дўстлашаётганларини топмассиз.» (Мужодала сураси 22-оят).
Кофир бўлган кимсаларга силаи раҳм қилишлик ва дунёвий ишларда чиройли муомала қилиш, уларни яхши кўриш ва уларни дўст тутиш билан бир хил эмас. Чунки силаи раҳм ва гўзал муомалада кофирларни Исломга тарғиб қилишлик бор. Силаи раҳм ва гўзал муомала иккиси даъват қилишликнинг василаларидандир. Аммо уларни яхши кўриш ва уларни дўст тутиш кофирни ҳолати тўғри эканини тасдиқлашни ва ундан розиликни билдиради. Бу уни Исломга даъват қилмасликка сабаб бўлади.
Кофирларни дўст тутишлик харом экани, улар билан мубоҳ бўлган тижоратларда муомала қилишлик, улардан маҳсулот олиб келиш, уларнинг тажриба ва ихтироларидан фойдаланиш харом дегани эмас. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам йўл кўрсатишлик учун кофир Урайқит ал-Лайсийни ишга ёлладилар. Яна, баъзи яҳудийлардан қарз ҳам олганлар. Бу улардан пул муқобилига нарса сотиб олиш бобидандир ва уларнинг бизга фазл-марҳаматидан эмас. Бу уларни яхши кўриш ва дўст тутишлик сабабларидан эмас. Аллоҳ таоло мўъминларни яхши кўришликни ва уларни дўст тутшликни, кофирларга нисбатан эса нафратли бўлиш ва уларни душман тутишни фарз қилди. Аллоҳ таоло айтди:
إِنَّ الَّذِينَ آمَنُوا وَهَاجَرُوا وَجَاهَدُوا بِأَمْوَالِهِمْ وَأَنفُسِهِمْ فِي سَبِيلِ اللَّهِ وَالَّذِينَ آوَوْا وَنَصَرُوا أُوْلَئِكَ بَعْضُهُمْ أَوْلِيَاءُ بَعْضٍ
«Албатта иймон келтирган, ҳижрат қилган ва молу жонлари билан Аллоҳ йўлида курашган зотлар ва (Маккадан ҳижрат қилиб келган муҳожирларга) уй-жой бериб, ёрдам қилган зотлар – ана ўшалар, бир-бирларига дўстдирлар.» (Анфол сураси 72-оят).
Яна Аллоҳ таоло айтди:
وَالَّذِينَ كَفَرُوا بَعْضُهُمْ أَوْلِيَاءُ بَعْضٍ إِلَّا تَفْعَلُوهُ تَكُنْ فِتْنَةٌ فِي الْأَرْضِ وَفَسَادٌ كَبِيرٌ
«Кофир бўлган кимсалар бир-бирларига дўстдурлар. (Бас, эй мўъминлар, сизлар уларни ўзларингизга душман тутингиз). Агар шундай қилмасанглар (яъни мўъминга дўст, кофирга душман бўлмасанглар), ерда фитна ва катта фасод бўлур.» (Анфол сураси 73-оят).
Ҳофиз Ибн Касир Аллоҳ таолонинг: «Агар шундай қилмасанглар (яъни мўъминга дўст, кофирга душман бўлмасанглар), ерда фитна ва катта фасод бўлур,» деган сўзини шундай тафсир қилдилар: «Агар мушриклардан четлашмасангиз ва мўъминларни дўст тутмасангиз инсонлар ичида фитна бўлади. (Дин) ишлари аралашиб кетади ва мўъминлар ва кофирлар ўзаро аралашиб кетишига сабаб бўлади. Инсонлар орасида катта ва кенг ёйилган фасод бўлади.»
Мен айтаман: Бу ҳозирги замонимизда ҳосил бўлган нарсадир. Аллоҳ ўзи ёрдам берсин!
This post was last modified: 06-20-2011, 01:52 AM by Abu Solih.
Abu Solih   06-20-2011, 01:56 AM
#5

ДЎСТ ВА ДУШМАНЛИК МАСАЛАСИДА ИНСОНЛАРНИНГ ҲАҚЛАРИ


Бу борада инсонлар уч қисмга бўлинади.
Биринчи қисм. Кин-адоватсиз, смимий-холис муҳаббат билан яхши кўриладиган кишилар.
Улар Набийлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳлардан иборат бўлган ҳақиқий мўъминлардир. Уларнинг бошида Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллм турадилар. Чунки у зотни киши ўзининг нафсидан ҳам, фарзандидан ҳам, отасидан ҳам ва барча инсонлардан ҳам кўпроқ яхши кўриши вожиб бўлади. Сўнг мўъминларнинг оналари бўлган у зотнинг аҳли аёлларини, покиза аҳли байтни, саҳобаи киромларни яхши кўриш вожиб бўлади. Ҳусусан, хулафои рошидинларни, жаннат билан башорат қилинган ўнта саҳоба, муҳожирлар, ансорлар, Бадр аҳлини, Ризвон байъати аҳлини, сўнг қолган бутун саҳобаларни розияллоҳу анҳумларни яхши кўриш вожибдир. Сўнгра тобеъинлар, мақталган асрда яшаганлар, умматнинг салафларини ва тўрт имом каби имомларни яхши кўриш вожиб бўлади. Аллоҳ таоло айтди:
وَالَّذِينَ جَاءُوا مِنْ بَعْدِهِمْ يَقُولُونَ رَبَّنَا اغْفِرْ لَنَا وَلِإِخْوَانِنَا الَّذِينَ سَبَقُونَا بِالْإِيمَانِ وَلَا تَجْعَلْ فِي قُلُوبِنَا غِلّاً لِلَّذِينَ آمَنُوا رَبَّنَا إِنَّكَ رَءُوفٌ رَحِيمٌ
«Улардан кейин (дунёга) келган зотлар айтурлар: "Парвардигоро, Ўзинг бизларни ва бизлардан илгари иймон билан ўтган биродарларимизни мағфират қилгин ва қалбларимизда иймон келтирган зотлар учун бирон ғилли-ғаш қилмагин. Парвардигоро, албатта Сен Меҳрибон ва Раҳмлидирсан".» (Ҳашр сураси 10-оят)
Кимнинг қалбида иймон бўлса, бу умматнинг салафларини ёмон кўрмайди. Мунофиқлар ва қалбларини занг босган инсонлар, рофиза ва хаворижлар каби Ислом душманлари умматнинг салафларини ёмон кўрадилар. Аллоҳдан офият сўраймиз.

Иккинчи қисм. Уларни фақат ёмон кўриладиган ва фақат душман тутиладиганлар. Уларни яхши кўрилмайди ва дўст тутилмайди.
Улар турли жинслардаги кофирлар, мунофиқлар, муртадлар ва мулҳидлардан иборат ҳақиқий куфр эгалари. Аллоҳ таоло айтганидек:
لَا تَجِدُ قَوْماً يُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ يُوَادُّونَ مَنْ حَادَّ اللَّهَ وَرَسُولَهُ وَلَوْ كَانُوا آبَاءَهُمْ أَوْ أَبْنَاءَهُمْ أَوْ إِخْوَانَهُمْ أَوْ عَشِيرَتَهُمْ
«Аллоҳга ва Охират Кунига иймон келтирадиган қавмнинг Аллоҳ ва Унинг Пайғамбари чизган чизиқдан чиққан кимсалар билан — гарчи улар ўзларининг оталари ёки ўғиллари ёки оға-инилари ёки қариндош-уруғлари бўлсалар-да —дўстлашаётганларини топмассиз.» (Мужодала сураси 22-оят)
Аллоҳ таоло Бани Исроилни айблаб, шундай деди:
تَرَى كَثِيراً مِنْهُمْ يَتَوَلَّوْنَ الَّذِينَ كَفَرُوا لَبِئْسَ مَا قَدَّمَتْ لَهُمْ أَنفُسُهُمْ أَنْ سَخِطَ اللَّهُ عَلَيْهِمْ وَفِي الْعَذَابِ هُمْ خَالِدُونَ ۞ وَلَوْ كَانُوا يُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَالنَّبِيِّ وَمَا أُنزِلَ إِلَيْهِ مَا اتَّخَذُوهُمْ أَوْلِيَاءَ وَلَكِنَّ كَثِيراً مِنْهُمْ فَاسِقُونَ
«Сиз улардан кўпларининг кофир бўлган кимсаларни дўст тутганларини кўрасиз. Уларга нафси ҳаволари нақадар ёмон нарсани – Аллоҳ ғазабини келтирди. Энди улар абадий азобда қолгувчидирлар. Агар улар Аллоҳга, пайғамбарга (яъни Муҳаммад алайҳиссаломга) ва унга нозил қилинган китобга (Қуръонга) иймон келтирганларида эди, уларни – кофирларни дўст тутмаган бўлур эдилар. Лекин улардан кўплари итоатсиз кимсалардир.» (Моида сураси 80-81 оятлар)

Учинчи қисм. Бир тарафдан яхши кўриладиган ва бир тарафдан ёмон кўриладиган кишилар.
Уларда яхши кўриш ва ёмон кўриш жамланадиганлар - гуноҳкор мўъминлар. Уларда иймон бўлгани учун яхши кўрилади, уларда куфр ва ширкдан пастроқ бўлган гуноҳлар бор бўлгани учун ёмон кўрилади.
Уларга бўлган муҳаббат, уларга насиҳат қилишликни ва уларни гуноҳлардан қайтаришликни тақозо қилади. Уларнинг қилаётган гуноҳларига жим турилмайди, балки қайтарилади. Яхшиликка буюрилади, ёмонликдан қайтарилади. Гуноҳларидан тийилишликлари ва тавба қилишлари учун уларга ҳадд-жазо қўлланилади.
Аммо хаворижлар ширкдан кичик бўлган катта гуноҳларни қилган мусулмонлардан юз ўгирганларидек, тўлиқ ёмон кўриб, улардан бутунлай юз ўгирилмайди. Аммо муржиъалар айтганларидек, уларни тўлиқ яхши кўриб, дўст тутилинмайди. Балки, юқорида айтганимиздек, улар ҳақида ўрта ва адолатли йўлни тутилади. Мана шу Аҳли Сунна вал Жамоъанинг мазҳабидир.
Аллоҳ учун яхши кўриш ва Аллоҳ учун ёмон кўриш иймоннинг мустаҳкам боғичидир. Ҳадисда ривоят қилинганидек, киши Қиёмт кунида ўзи яхши кўргани билан бирга бўлади.
Ҳолатлар ўзгариб кетди, инсонларнинг асосан яхши кўришлари ва ёмон кўришлари дунё учун бўлиб қолди. Бирор инсонда дунёвий манфаат бўлса, шу билан дўстлашадилар, гарчи у Аллоҳнинг, Росулининг ва мўъминларнинг душмани бўлса ҳам. Кимда бирор дунёвий манфаат бўлмаса, бирор кичик сабабни баҳонасида уни душман тутишади, унга торлик қилишади ва таҳқирлашади, гарчи у Аллоҳнинг ва Росулининг дўсти бўлса ҳам.
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтдилар: «Ким Аллоҳ учун яхши кўрса, Аллоҳ учун ёмон кўрса, Аллоҳ учун дўст тутинса ва Аллоҳ учун душман тутинса, шу билан Аллоҳнинг дўстлигига эришади. Инсонларнинг кўпчилгининг биродарчилиги дунё учун бўлди, бу улар учун ҳеч қандай фойда бермайди.» (Ибн Жарир ривоятлари)
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Аллоҳ таоло айтди: Ким мени дўстимга душманлик қилса, унга уруш эълон қиламан!» (Имом Бухорий ривоятлари)
Инсонларнинг ичида энг кўп Аллоҳнинг ғазабига лойиқ кшилар, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларига душманлик қилган, уларни сўккан ва ҳақорат қилганлардир. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Саҳобалар ҳаққида Аллоҳдан қўрқинглар, уларни (тилларингиз билан айблайдиган) нишон қилиб олманглар. Ким уларга озор берса, менга озор берибди. Ким менга озор берса, у Аллоҳга озор берибди. Кимки Аллоҳга озор берса, уни (азоб билан) ушлашига озгина қолибди.» (Тирмизий ва бошқалар ривояти)
Шунга қарамай, баъзи адашган тоифалар саҳобаларга душманлик қилишни ва уларни сўкишни дин ва ақида қилиб олишди.
Аллоҳнинг ғазабидан ва аламли азобидан Ўзи паноҳ беришини сўраймиз. Ундан кечиришини сўраймиз, бизга офият беришини сўраймиз. Аллоҳ Пайғамбаримиз Муҳаммадга, у кишини оилаларига ва саҳобаларига саловотлар, саломлар ва барокатлар йўлласин!

This post was last modified: 06-20-2011, 01:56 AM by Abu Solih.
  
Users browsing this thread: 4 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.