Pages (5):    1 2 3 4 5   
mutaallim   06-17-2011, 02:11 AM
#11
10-ТАНҚИД
32-саҳифадан 47-саҳифагача, турли элатлар ўзларининг арабларга ёт бўлган отамерос маданиятлари билан ислом динига киришгач, ислом диёрлари кенгайди. Алалоқибат кийимларда, бунёдкорликда, идиш-товоқларда, саноатчиликда, еб-ичишда ва бундан бошқа ҳаётнинг маиший ўринларида кенгчиликлар юз берди деган (сафсата) билан бази халафларни салаф манҳажига хилоф чиқишларини оқлашга уринади. (Оқлашга уриниб), узундан-узун гапиргач, охирида шундай дейди: “Агарда салафларнинг йўналишлари ва ижтиҳодлари ўзича (шундай) ҳужжат бўлиб, у (салафлар йўналишлари ва ижтиҳодлари)ни мустаҳкамлайдиган тиргак ёки ҳужжатга эҳтиёж сезмайди. Чунки унинг ўзи ҳужжатда (дейдиган бўслак), унда ана ўша бир-биридан узоқ ва ўзаро зиддиятли қарашларнинг (салафларнинг қарашларини назарда тутяпти) барчаси ҳақ ва тўғри эканда дейишдан ўзга чора қолмайди. Натижада (ҳар-бир масалада салафлар манҳажига) қайтишга ва ҳеч ҳам иккиланмай тўғри деб топилган райни (олишга) тўғри келиб қолади. (Маноси аниқ- равшан эмас, (бу таржимонни эмас муаллифни изоҳи). (Ҳолат ҳақиқатда шундай бўлганида) Ана ўша салафлар –уларга Аллоҳни розилиги бўлсин- (ишнинг) охирида (барибир) ўша ўзаро зиддият ва изтироб чекиш муаммосини (ҳал қилишда) (барча) фойдалар тизгинини бир меъёрга соладиган илмий манҳажга бош уриб боришга эҳтиёж сезмаган бўлишарди…”
Биз унинг гапига жавоб беришга ўтамиз:
Биринчи жавоб: Салафлар ақида ва иймон масалаларида ихтилофга боришмаган. Балки улар фаръий бўлмиш ижтиҳодий масалаларда ихтилофлашишган. Ва бу ҳолат у айтаётганидек изтироб чекиш ва ўзаро зиддият эмас. Балки бу (у зотларга) ажр бериладиган ижтиҳод(ий масаладир).
Иккинчи жавоб: Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам ушбу сўзлари билан бизни ўша зотларга эргашишга буюрдилар: “Сизларга мени суннатимни (йўлимни) ва мендан кейин тўғри йўлдаги, ҳидоятланган халифаларнинг суннатини (йўлини ушлашингиз) вожиб бўлади”, ва яна нажот топувчи фирқа ҳақида айтдиларки: “Бугунги кунда мен ва саҳобаларим қандай ҳолатда бўлсак, ана шундай ҳолатнинг (айни) мисличалик ҳолатда бўлганлардир”. Аллоҳ таоло ҳам уларга эргашган кишини мақтади ва ушбу эргашган кишидан (ўша эргашилган зотларга қўшиб барчаларидан) рози бўлди. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло айтдики: ”Муҳожир ва ансорларнинг биринчи пешқадамлари ва уларга чиройли амаллар билан эргашган зотлар – Аллоҳ улардан рози бўлди ва улар ҳам Ундан рози бўлдилар. Яна (Аллоҳ) улар учун остидан дарёлар оқиб турадиган жаннатларни тайёрлаб қўйди…” (Тавба-100).
Имом Молик ибн Анас роҳимаҳуллоҳ айтганларки: “Бу умматнинг охири аввали ислоҳ бўлган нарса билангина ислоҳ бўлади…”.
Демак уларга эргашиш ва хоссатан ақида бобида уларнинг сўзларини олиш вожиб бўлади. Чунки усулда қайд этиб ўтилганидек уларнинг сўзлари ҳужжатдир.
This post was last modified: 06-23-2011, 01:44 AM by mutaallim.
Abu Solih   06-18-2011, 07:44 PM
#12
11-TANQID.
Muallif 53-54 sahifalarda al-Kavsariyni muhaqqiq olim deb tanishtirdi. Uning so'zini naql qildi. Uning aytganlaridan shuki, yahudiylarning ahborlari (olimlari), nasroniylarning rohiblari va ma'jusiylarning olimlaridan bir nechtasi badaviy musulmon roviylarning orasida Alloh haqida rivoyatlar va xabarlar tarqatishdi. Bularning ichida tajsim(Alloh taologa jism isbotlash) va tashbih(Alloh taoloni maxluqotlariga o'xshatish) bor edi. Mahdiy (podshox) kalom ilmining olimlariga mulhidlar (Xudosiz kofirlar) va zindiqlarga qarshi kitoblar yozishni buyurdi. Ular hujjatni qoim qilishdi, shubhalarni ketkazishdi va Dinga katta xizmat qilishdi.
Shunday qilib al-Kavsariy Islom roviylarini yahudlar, nasorolar va majuslarning xabarlarini aralashtirib yuborgan badaviylar deb atadi. Uni gumonicha mana shu xabarlar Allohning ismlari va sifatlari haqida rivoyatlardan iborat. Chunki bu ularning nazdida tashbih va tajsimni ifoda qiladi. Shu rivoyatlarga raddiya bergan kalom olimlarini maqtab, buni Islomni himoyasi va mulhid va zindiqlarga raddiya deb atadi. Ammo Kitob (Quron) va sunnat olimlari esa al-Kavsariyning nazdida Islomni himoy qilishda va mulhid va zindiqlarga raddiya berishda ularga o'rin yo'q. Muallif al-Kavsariyning bu so'zlarini rozi bo'lgan holda naql qilib, uni muhaqqiq (muhaddis) olim deb atadi. Allohdan yordam so'raymiz!
This post was last modified: 06-20-2011, 08:31 PM by Abu Solih.
mutaallim   06-18-2011, 07:52 PM
#13
12-ТАНҚИД
63-саҳифанинг 1-абзацида Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламдан ворид бўлган ва нақл қилинган ҳужжатларни, хоҳ у ҳужжатлар Қуръон бўлсин ёки суннат бўлсин, саҳиҳ эканлигига аниқ ишонч ҳосил қилиш вожиб бўлади деган фикрни илгари суради.
Биз унга айтамизки:
Биринчидан: Қуръон саҳиҳ эканлигида қатъий ишонч ҳосил қилишга эҳтиёж сезадими, ахир у (Қуръон) қатъий мутавотир даражасида эмасми? Агар (Қуръонни ўқишдаги) баъзи қироатларни назарда тутаётган бўлса, унда нима учун очиқ-ойдин баён қилиб, гапини ушбу (қироатларни деган сўз билан) қайдлаб қўймайди?!
Иккинчидан: Ахир Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг оғизларидан (чиққан) Қуръон ҳудди суннат каби бўладими ёки у(Қуръон)нинг бари, лафзию-маъноси Аллоҳ таоло ҳузуридан (келган) ваҳий бўлиб, Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам фақат етказувчимилар? Унинг бу гапи Қуръони Карим ҳудди суннат каби Росулнинг каломи, Аллоҳ таолонинг каломи эмас деган ўйга етаклайди.
This post was last modified: 06-23-2011, 01:47 AM by mutaallim.
Abu Solih   06-20-2011, 12:43 AM
#14
13-TANQID
Muallif kitobning 63-sahifasida ayatdi: "Ma'nolarda (y'ani sahih nususlarning ma'nosida) bahs qiluvchi odam, uni tozalash uchun mantiq va aql mezoniga qo'yib, unda aniq ishinoch hosil qilib, bundagi aql o'rnini bilganidan keyin, erishgan natijasini bayon qilishi lozim."
Biz aytamiz: Sahih nususlar oldida aqlning biror o'rni va boshqaruvi bormi? Bu so'zni faqat mu'tazila va ulaga o'xshagan toifalar aytgan. Ammo Ahli sunna esa Allohdan va Rosululloh sollallohu alayhi vasallamdan sobit bo'lgan narsaga taslim bo'lishadi, aqllariga to'g'ri kelsa ham, to'g'ri kelmasa ham. Ayniqsa Allohning ismlari va sifatlari borasida, aqida maslalri borasida taslim bo'lishadi. Bu maslalarda aqlga o'rin yo'q, chinki bu g'ayb maslalaridir. Yana shuni bilishadi: Shariat aql inkor qiladigan narsa bilan kelmaydi, balki aql hayratda qoladigan va asl ma'nosiga etish qiyin bo'lgan narsalar bilan keladi.
This post was last modified: 06-21-2011, 06:17 PM by Abu Solih.
mutaallim   06-20-2011, 01:14 AM
#15
14-ТАНҚИД
64-саҳифанинг учинчи бўлимида мусулмонларни салафийларга ва бидъатчиларга бўлинишини инкор қилади.
Ушбу (гапи) бу уммат етмиш уч фирқага бўлиниши, биттасидан ташқари барчаси жаҳаннамда бўлиши ҳақида хабар берган ҳужжатлар ҳамда кўплаб ихтилофлар юз бериши ва ўша (ихтилофлар юз берганда) Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг йўллари ва тўғри йўлдаги халифаларнинг йўлини маҳкам тутишликка тарғиб қилиб келган ҳужжатларни рад этишликдир. Китобининг ҳаммаси ана шу нуқта атрофида айланади. Бу ҳолат ушбу умматда бўлиниш ва ажралиш юз берганини ва ўз кўзимиз билан кўриб турган воқелигимизни инкор қилишдир.
Ҳолбуки унга ихтилофлашган ва фирқа-фирқа бўлиб олганларни, (асли ҳолатлари) бўлиниб олиш ва хилоф чиқиш эканлигига қарамасдан сизлар ҳақ устидасизлар деб уларни ҳотиржам қилиш ўрнига Китобу-Суннатга қайтишга тарғиб қилса лойиқроқ бўларди.
This post was last modified: 06-23-2011, 01:49 AM by mutaallim.
Abu Solih   06-20-2011, 05:57 PM
#16
15-TANQID.
Muallif kitobning 65-67 sahifalarda e'tiqod bobidagi mutavotir darajasiga etmagan sahih hadislarni dalil bo'lishini shubha ostiga qo'ydi. Aytdi: "Bu qismdagi xabarlar e'tiqod doirasida hujjat bo'lishligini lozim qilmaydi, inson shu bilan kufrga tushmaydi. hunki bu xabarlar mutavotir darajasiga etmaga bo'lib, o'zida sahih xabarni jazman ifoda qilmaydi."
Biz aytamiz: Bu to'gri so'z emas, haq so'z ham emas. Agar ohad xabar Rosulullohdan sahih yo'l bilan sobit bo'lsa uni tasdqlash, unga taslim bo'lish va aqida va boshqada u o'z ichiga olgan narsaga e'tiqod qilish vojibdir. Muallif aytgan so'z esa Islomdagi bid'atchi toifalarning so'zidir.
Rosululloh sollallohu alayhi vasallam o'z elchilarini yolg'iz-yolg'iz yuborardilar. Qavmlar esa ularni olib kelgan xabarini o'ylab o'tirmasdan va sahihligida ikkilanmasdan qabul qilishardi. Sahobalar ham, tobe'inlar ham sahih hadislarni huddi shunday qabul qilishardi, ularni hujjat sifatida aytishardi va bu xabarlar o'z ichiga olgan aqida va boshqa maslalarda shubhalanishmasdi. Bunday ajratishlik salaflarning so'zlarida topilmaydi, balki bu ba'zi bid'atchi xalaflarning (keyingi avlodlar) so'zlarida topliadi.
This post was last modified: 06-20-2011, 07:25 PM by Abu Solih.
mutaallim   06-20-2011, 06:09 PM
#17
16-ТАНҚИД
99-саҳифада Доктор Бутий: ихтилофга ўрин йўқ бўлган усуллар ва ҳукмларни эслаб ўтади. Ва у(асослар)дан Аллоҳ азза ва жалла Ўзининг Зотида, Сифатларида ва Феълларида ягона эканлигига бўлган қатъий ишонч (яқин)ни айтиб ўтади. У эслаб ўтган ушбу жумлалар мушриклар ва жумҳур халқлар иқрор бўладиган тавҳид рубубиятдан нарига ўтмайди. Ушбуларга иқрор бўлиш ва қатъий ишонишни ўзи, тоинки тавҳид улуҳият билан чамбарчас боғлиқ бўлмас экан, алсо етарли бўлмайди. У (тавҳид улуҳият) Аллоҳни ибодатда яккалаш ва Ундан ўзгасига ибодат қилишни тарк этишдир. Бу ҳам ихтилофга ўрин йўқ бўлган асосдир. Ва яна ушбу саҳифанинг 4-абзацида Аллоҳнинг Сифатлари ҳақида – у (Сифатлар) Унинг (Аллоҳнинг) Зоти азалий бўлгани каби азалийдир деган сўзи. Ушбу (сўзи) мутлақ айтилмайди. Балки Зотий Сифатлар ҳақида шундай дейилади. Бироқ (аршга) олий бўлиши, (кечанинг охирги 3-қисми қолганда дунё осмонига) тушиши, яратиши ва ризқ бериши каби Феълий Сифатларига келсак, улар “"قديمة النوع حادث الآحاد (Ушбу Сифатларнинг тури азалийдир. Бироқ бу сифатлар Аллоҳ таолонинг хохишига боғлиқ. Хоҳлаганда бу сифатлари билан сифатланади. Маълум бир вақт сифатланса ва яна маълум бир вақт сифатланмайдиган, Аллоҳнинг хоҳишига боғлиқ бўлган сифатлардир). У яна Аллоҳнинг Калом сифати ҳақида ҳам шундай деди. Тўғри у (Калом Сифати) азалий сифат, бироқ мутлақ бундай деб айтилмайди. Чунки У (Калом Сифати) Феълий Сифатлардандир. Демак У (Калом Сифати) бошқа Феълий Сифатлар каби “"قديمة النوع حادث الآحاد (Ушбу Сифатларнинг тури азалийдир. Бироқ бу сифатлар Аллоҳ таолонинг хохишига боғлиқ. Хоҳлаганда бу сифатлари билан сифатланади. Маълум бир вақт сифатланса ва яна маълум бир вақт сифатланмайдиган, Аллоҳнинг хоҳишига боғлиқ бўлган сифатлардир, демак ушбу Сифатларнинг тури азалий эканлиги жиҳатидан азалий Сифат бўладиган бўлса, Аллоҳнинг Хоҳишига боғлиқ бўлишлиги жиҳатидан Феълий Сифатлардир). Шундай деб тафсилот киритиш Аҳли Сунна вал Жамоа наздида маъруф (ва машҳурдир).
This post was last modified: 06-23-2011, 01:53 AM by mutaallim.
Abu Solih   06-20-2011, 08:01 PM
#18
17-TANQID
Muallifning 99-sahifadagi so'zlari: "Alloh zotini sifatlagan va o'zi haqida xabar bergan xabarlarni (oyatlarni) O'zi isbot qilganidek, Unga isbot qilamiz, garchi bu xabarlarning zohiri tajsid va tashbihni ifoda qilsa ham. (Shu xabarlarda) Allohni o'xshashi, tengi borligidan va jasad isbot qilishdan poklaymiz."
Biz aytamiz: Alloh sifatlaridan birortasining zohiri tajsid va tashbihni ifoda qilmaydi. Bu fikrlar ba'zi johillarninig va zalolatga ketganlarning aqli tushungan narsadir, Oyat va hadislarning bunday buzuq fikrlarga aloqasi yo'q. Chunki Allohning sifatlari Uning o'ziga xos va Unga loyiqdir, maxluqlarning sifatlariga o'xshamaydi. Sodiq iymonli mo'minning zehniga bunday fikr kelmaydi. Allohning kalomi va Rosulining kalomi taqozo qiladigan ma'no botil ma'no bo'lishidan pokdir!
mutaallim   06-20-2011, 10:18 PM
#19
18-ТАНҚИД
101-саҳифанинг 8-абзацидаги ушбу сўзи: “Қиёмат куни мўминлар Роббиларини кўришлари, муайян бир томонга чекланган деган маънода эмас”.
Мен айтаманки: Аллоҳ таолога нисбатан (умуман) жиҳат (томон)ни рад этиш тўғри эмас…
Албатта У субҳанаҳу махлуқотларидан олий эканлиги ҳақидаги далиллар мутавотир даражасида бўлганидек юқори томондадир. Балки У Зот субҳанаҳу ва таоло юқоридан бошқа томонга нисбатан пок деб эътиқод қилинади. Ушбу йўл Жаҳмиялар ва уларнинг йўлидан юрганлар ва бошқаларга хилоф ўлароқ Аҳли Сунна вал Жамоанинг йўлидир.
This post was last modified: 06-23-2011, 01:54 AM by mutaallim.
Abu Solih   06-21-2011, 06:32 PM
#20
19-TANQID.
Muallif 101-102 sahifalarda aytdi: "Osiy va gunohkorlar haqida qilinadigan shafoat boshqa payg'ambarlar orasidan Rosululloh sollallohu alayhi vasallamga xos, Alloh tamonidan berilgan imkoniyatdir."
Bu tog'ri so'z emas. Muvahhidlardan bo'lgan osiylarni shafoat qilish Rosululloh sollallohu alayhi vasallamga xos emas, balki payg'ambarlarga ham xos emas. Rosululloh sollallohu alayhi vasallamga xos shafoat faqat "Maqom mahmud" (maqtalgan maqom) bo'lgan katta shafoatdir. Farishtalar shafoat qilishligi, payg'ambarlar shafoat qilishligi va avliyolar shafoat qilishligi sahih hadislarda keligan.
Imom Muslim rivoyat qilgan hadisda Rosululloh sollallohu alayhi vasallam aytdilar: "Jonim uning qo'lida bo'lgan zotga qasamki, sizlardan birortangiz Qiyomat kuni mo'minlar do'zaxdagi birodarlari haqida so'raganlaridan ko'ra ko'proq Allohdan so'ramaydi. Ular aytadilar: Ey Robbimiz! Ular bizlar bilan ro'za tutardilar, namoz o'qirdilar va haj qiladilar. Ularga: Ulardan kimlarni tanisanglar do'zaxdan olib chiqinglar, deyiladi. Ularning yuzlari do'zaxda kuymaydi, ulardan ko'pchiligini do'zaxdan olib chiqadilar..." (hadisni davomida) "Farishtalar shafoat qilishdi, payg'ambarlar shafoat qildilar, mo'minlar ham shafoat qildilar. Faqat eng Mehribon Zotgina (shafoat qilishi) qoldi. Do'zaxdan bir to'da xalqlarni, birorta yaxshilik qilmagan qavmni chiqaradi." (Sahih Muslim)
Shafoatning ikki sharti bor.
BIRINCHI SHART. Shafoat qiluvchiga Alloh izn berishi lozim, Alloh taolo aytadi: "Uning huzurida hech kim (birovni) Uning iznisiz shafoat qilmaydi"
IKKINCHI SHART. Shafoat qilinayotgan odamdan Alloh rozi bo'lishligi, u kishi tavhid ahlidan bo'lishi lozim. Alloh taolo aytadi: "(Ular) faqat Alloh rozi bo'lgan kishinigina shafoat qiladilar."
Kofirlarga esa shafoatni foidasi yo'q. Alloh taolo aytadi: "Shafoatchilarning shafoati ularga foyda bermaydi."
This post was last modified: 06-21-2011, 08:45 PM by Abu Solih.
Pages (5):    1 2 3 4 5   
  
Users browsing this thread: 5 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.