Аллома, Шом диёрининг муҳаддиси Муҳаммад Носириддин Албоний роҳимаҳуллоҳ
بسم الله الرحمن الحيم
Муқаддима
Барча мақтовлар Аллоҳгадир. Биз Уни мақтаймиз, Ундан ёрдам сўраймиз ва Ундан мағфират сўраймиз. Нафсларимизнинг ёмонлиги ва амалларимизнинг шумлигидан Аллоҳни паноҳига қочамиз.
Кимни Аллоҳ ҳидоятга бошласа, уни адаштиргувчи йўқдир. Ва кимни адаштириб қўйса, уни ҳидоят қилгувчи йўқдир. Шериги йўқ, ёлғиз Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ эканига гувоҳлик бераман. Ва Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва саллам Унинг бандаси ва элчиси эканликларига гувоҳлик бераман. “Эй мўминлар, Аллоҳдан ҳақ-рост қўрқиш билан қўрқинглар ва фақат мусулмон бўлган ҳолларингизда дунёдан ўтинглар!” (Оли Имрон-102). "Эй инсонлар, Сизларни бир жондан яратган ва ундан унинг жуфтини яратиб, икковларидан кўплаб эркагу аёллар таратган Роббингиздан қўрқинглар! Номини ишлатиб бир-бирингиздан сўровда бўладиганингиз Аллоҳдан ва қариндошлик (алоқаларидан) қўрқинг. Албатта, Аллоҳ устингизда назоратчи бўлган зотдир." (Нисо-1) "Эй иймон келтирганлар, Аллоҳдан қўрқинглар ва тўғри сўзни сўзланглар. (Шунда) Аллоҳ ишларингизни ўнглайди ва гуноҳларингизни мағират қилади. Ким Аллоҳга ва унинг элчисига итоат қилса, дарҳақиқат катта ютуққа эришибди." (Аҳзоб 70-71)
Сўнг эса: Ушбу рисола ниҳоятда манфаатли (бўлиб), оммага ҳам, хос (аҳли илмларга) ҳам улкан фойдалар (улашади).(Ушбу рисоланинг асли кассета бўлиб, кейинчалик қоғозга туширилган. 1419 ҳижрий йилда Салафийя мажалласининг тўртинчи сонида босиб чиқарилган). Бу рисолада ушбу асрнинг уламоларидан бирлари бўлмиш фазилатли шайх Муҳаммад Носириддин Албоний –Аллоҳ таоло у кишини Ўз Ҳифзу-Ҳимоясида сақласин ва у киши сабаб (умматга) фойда етказсин- динни қалбларига жо қилган ва туну-кун дин ғамида юрган ушбу (ислом) динига (ширк ва бидъатлар аралашишига) ғаюр бўлган (алсо кўз юмиб туролмайдиган)ларнинг ўрталарида айланаётган саволларга жавоб берадилар. Саволнинг умумий кўриниши қуидагича:
Мусулмонларни жонлантириш ва тоинки Аллоҳ таоло уларга нусрат бериши ҳамда уларни бошқа умматлар орасида ўзларига муносиб бўлган (иззат) мақомига кўтариши учун қайси йўлдан юриш керак бўлади?
Аллома Албоний (роҳимаҳуллоҳ) –Аллоҳ таоло у киши сабаб умматга фойда етказсин- ушбу саволга муфассал суратда, аниқ-тиниқ жавоб бердилар. (Ушбу саволга муфассал кўринишда) жавоб беришга эҳтиёж бўлган экан, биз ҳам ушбу рисолани тарқатишга бел боғладик. Аллоҳ таолодан ушбу рисола сабаб (умматга) фойда етказишини ва мусулмонларни Ўзи яхши кўрадиган ва рози бўладиган (амалларга) йўллашини сўрайман. Албатта У кўплаб инъом этувчи, Саҳоватли Зотдир.
This post was last modified: 06-25-2011, 07:15 PM by mutaallim.
Савол: Фазилатли шайх, ўзингиз билиб турганингиздек, умматнинг (бугунги кундаги) диний воқелиги ўта аянчли ҳолатдадир. Бунинг сабабларидан ақида ва эътиқод масалаларидан жоҳил қолинганлик бўлса, яна манҳаждаги бўлиниш ва ер юзининг кўплаб бурчакларида ушбу умматни салоҳиятга етаклаган ўша аввалги ақида ва аввалги манҳажга мувофиқ тарздаги исломий даъватни ёйилишида бепарволикка йўл қўйилишлигидир. Ушбу аянчли воқелик (динимизга) ихлосманд кишиларда ғайрат уйғотди ҳамда ушбу камчиликларни ўнглаш ва ўзгартиришга рағбат туғдирди. (Бироқ муаммо шундаки) Улар қалбларига жо қилинган ақида ва манҳажни турли эканлиги сабабидан бугунги (аянчли) воқеликни ўнглаш учун (танлаган) йўллари ҳам турлича бўлиб турибди. Мана ўн йиллардан бери –буни ўзингиз ҳам жуда яхши биласиз- ушбу ислом умматини ислоҳ қилишни даъво қилиб чиққан турли ҳаракатлар, гуруҳбозлик домига тушган исломий жамоатларга бир назар ташлар экансиз, (ҳалигача) бир натижага ёки нажотга эришганини кўрмайсиз. Балки ўша ҳаракатлар Росул соллоллоҳу алайҳи ва саллам буйруқлари ва олиб келган йўлларига хилоф келадиган манҳажлари ва ақидалари сабабли умматда фитналар рўй беришига ҳамда уммат бошига катта-катта мусибатлар ва фалокатлар тушишига сабаб бўлди. Натижада ушбу (аянчли) воқеликни қай йўл билан муолажа қилишда мусулмонларни –хоссатан уларнинг ичидаги ёшларни- энди нима қилиш керак деган охири берк кўчага олиб бориб қўйишдек салбий таассурот қолдириб кетишди. (Аллоҳу-Росулига) Тўла-тўкист таслим бўлган, пайғамбар манҳажини маҳкам тутган, мўминларнинг йўлига эргашган, саҳобаларнинг ва уларга гўзаллик билан эргашган ислом уламоларининг тушунчаларини (ўзида) мужассам қилган даъватчи, бугунги (аянчли) воқелик, уни ислоҳ қилиш ёки дардига дармон бўлишда мен ҳам шерик бўлиб қолайин деган масалалар рўбарўсида улкан омонатни ўз гарданига олганини ҳис қилиб турибди.
Ўша ҳаракатлар ва жамоатларнинг издошларига нима деб насиҳат қиласиз?
Бугунги воқеликни муолажа қилишдаги ижобий таъсир берадиган фойдали йўллар қайси?
Мусулмон қиёмат куни Аллоҳ азза ва жалланинг ҳузурида ўз зиммасидаги вазифани қандай (қилса адо этган ҳисобланади)?
Жавоб
Пайғамбарлар ва Элчиларнинг манҳажларида (бўлганидек) авваламбор тавҳидга диққат-эътибор қаратиш вожиб бўлади.
Юқоридаги саволда зикри ўтган, бугунги мусулмонларнинг оғир ҳолатларига қўшимча ўлароқ айтишимиз мумкинки: бугунги кундаги аянчли воқелик Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва саллам пайғамбар қилиб жўнатилинган арабларнинг жоҳилиятдаги воқеликларидан (ҳам) ёмон (деб) айтолмаймиз. Сабаби, бизнинг орамизда пайғамбар (ташлаб кетган мерос) бор ҳамда у (қандай бўлса шундай ҳолатда) мукаммаллигича сақланиб келмоқда. Ва (яна бизнинг орамизда) ҳақ устида ғолиб бўлиб борувчи ва ҳаққа йўллайдиган бир тоифа бор. Ва ушбу тоифа инсонларни ақидаю-ибодат, сулук ва манҳаж жиҳатидан саҳиҳ (соғлом) исломга даъват қилади. Шак-шубҳа йўқки, жоҳилият асридаги ўша арабларнинг воқеликлари, бугунги кундаги мусулмон тоифаларининг аксариятини ҳолатига ўхшашдир!.
Ана шуларга биноан биз айтамизки: (бугунги кундаги) муолажа, (ўша кунги) муолажанинг айни ўзидир. (Бугунги кундаги) даво, (ўша кунги) давонинг айни ўзидир. Набий соллоллоҳу алайҳи ва саллам ўша аввалги жоҳилиятни ўнглаганларидек, бугунги кундаги ислом даъватчиларининг барчаларига "لا اله الا الله" маносидаги бузуқ тушунчани тузатишлари вожиб бўлади. Демак бугунги аянчли ҳолатларини айнан ўша муолажа ва даво билан ўнглашлари даркор. Бу (гапимнинг) маноси аниқ-равшандир. Аллоҳ азза ва жалланинг ушбу қовлини бир тадаббур қилиб кўрадиган бўлсак: ”(Эй мўминлар), албатта сизлар учун –Аллоҳ ва охират кунидан умидвор бўлган ҳамда Аллоҳни кўп ёд қилган кишилар учун- Аллоҳнинг пайғамбарида (у зотнинг иймон-эътиқоди, манҳажи ва хулқи атвори)да гўзал намуна бордир”. (Аҳзоб-21).
Демак Росулимиз соллоллоҳу алайҳи ва саллам бизнинг асримиздаги, қолаверса барча замонлардаги мусулмонларнинг муаммоларига ечим топишда гўзал намунадирлар. Шундай бўлар экан, бу ҳолат биздан пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи ва саллам нимадан бошлаган бўлсалар, айнан ана ўша ишдан бошлашимизни талаб қилади. У ҳам бўлса, мусулмонларнинг биринчидан ақидаларидаги, иккинчидан ибодатларидаги, учинчидан эса хулқу-атворларидаги бузуқ ўринларини ислоҳ қилишдир. Юқоридаги (биринчидан, иккинчидан…) деган тартибдан, ўзидан кейингисига нисбатан муҳим саналадиган иш билан бошлаб, биринчи бўлган ишни (қолганларидан) ажратиб қўйишни назарда тутганим йўқ. Балки мусулмонлар ушбу (тартибга) ниҳоятда катта эътибор қаратишларини ирода қиляпман. Мусулмонлар деганимдан (ўз-ўзидан маълумки, даъват масаласида гаплашаётган эканмиз), демак даъватчиларни назарда тутяпман. Эҳтимол мусулмонларни ичидаги уламолар деб айтсак янада тўғрироқ бўлади. Чунки бугунги кунда даъватчи деганда –минг афсуслар бўлсин- ҳар бир мусулмон, агарчи у киши илмга ўта муҳтож бўлса ҳам (даъватчи деган ном остига) дохил бўлишяпти. Натижада ўзларини исломга даъват қилувчи деб ҳисоблайдиган бўлиб қолишган. Келинг ўша машхур қоидани бир ёдга олайлик –бу қоида фақат уламоларни наздида эмас, балки ақл-ҳуши жойида бўлган барча кишилар наздида ҳам машхурдир- ўша қоидада айтиладики: “Ўзида йўқ ўзгага ҳам (бирор нарса) беролмайди”. Бугунги кунда биз жуда яхши биламизки, даъватчи деганда (одамлар) қўлларини бигиз қилиб кўрсатадиган, мусулмонлардан иборат миллионларни ташкил қиладиган жуда катта бир тоифа бор. Мен бу гапим билан: жамоати даъват ёки жамоати таблиғни назарда тутяпман. Ҳолбуки уларни аксариятини ҳолати Аллоҳ азза ва жалла айтгандекдир: “Лекин жуда кўп одамлар билмайдилар”. (Аъроф-187).
Уларнинг даъват услубларидан шу нарса маълумки, улар мен боя эсга олган ишлар ичидаги биринчи асосга –ёки энг муҳим ишга- эътибор қаратишдан батамом юз ўгирдилар. Бу гапим билан ақида, ибодат, хулқу-атвор масалаларини назарда тутяпман. Росул соллоллоҳу алайҳи ва саллам, балки барча пайғамбарлар бошлаган иш бўлмиш ислоҳ қилиш (масаласидан) юз ўгиришди. Дарҳақиқат Аллоҳ таоло ушбу йўлни ўзининг қовли билан очиқ баён қилиб қўйди: “Аниқки, Биз ҳар бир умматга: “Аллоҳга ибодат қилинглар ва шайтондан йироқ бўлинглар”, (деган ваҳий билан) бир пайғамбар юборганмиз”. (Наҳл-36). Улар эса –барча мусулмонлар наздида маълум бўлган- асосларнинг асоси, ислом рукнлари ичидаги аввалги рукнни эътибордан четда қолдиришди. Бу асосга улуғ элчиларнинг аввалгилари бўлмиш Нуҳ алайҳиссалом минг йилга яқин вақт мобайнида даъват қилиб ўтдилар. Барчага малумки, аввал ўтган шариатлардаги ибодатлар ва муомалотларнинг ҳукмлари, бизнинг динимизда маруф бўлганидек муфассал ёритиб ўтилмади. Чунки бу дин (барча) шариатлар ва динларни якунловчисидир. Шу билан бирга Нуҳ алайҳиссалом ўз қавмлари орасида эллик йили кам минг йил вақтларию, жидду-жаҳтларини тавҳидга даъват қилишга сарф қилдилар. Шунга қарамай Аллоҳ азза ва жалла Ўзининг муҳкам оятида баён қилганидек, у кишининг даъватларидан қавмлари юз ўгирди: ”Ва (ўзларига эргашган тубан-пасткаш кимсаларга): “Сизлар ҳаргиз ўз ҳудоларингизни тарк қилманглар! “Вад”ни ҳам, “Суво”ни ҳам, “Яғус”ни ҳам, “Яуқ”ни ҳам ва “Наср”ни ҳам ҳаргиз тарк қилманглар!”, дедилар”. (Нуҳ-23).
Демак бу (юқорида ўтган ҳолат) ҳақиқий исломга даъват қиламан деганларга, эътибор қаратишлари лозим бўлган энг муҳим нуқта – бу тавҳидга даъват қилиш эканига қатъий далолат қилади. Ва бу Аллоҳ табарока ва таолонинг қуидаги қовлини ҳам маносидир: “Бас (эй Муҳаммад алайҳиссалом), ҳеч қандай ҳақ илоҳ йўқ, магар Аллоҳгина бор эканлигини билинг”. (Муҳаммад-19).
Набий соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг амал қилиш ва таълим бериш жиҳатидан тутган йўллари ҳам ҳудди шундай бўлди.
У киши соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг феълларига тўҳталадиган бўлсак: бу бахс қилишга эҳтиёж сезмайди(ган масаладир). Чунки Набий соллоллоҳу алайҳи ва саллам Макка даврида, бутун қилган ишлари ва даъватлари кўплаб ҳолатларда қавмларини шериги йўқ (ёлғиз) Аллоҳга ибодат қилишга бўлган чақириққа чекланган эди.
Таълим беришларига тўҳталадиган бўлсак: Саҳиҳайнда ворид бўлган, Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда, Набий соллоллоҳу алайҳи ва саллам Муоз розияллоҳу анҳуни Яманга жўната туриб, у кишига қарата айтдиларки: “Уларни биринчи бўлиб даъват қиладиган (масалангиз): Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ ёқ деб гувоҳлик бериш бўлсин. Улар сизга ушбу (масала) борасида итоат қиладиган бўлишса…” (Ҳадис саҳиҳдир. Бухорий-1395, Муслим-19, Абу Довуд-1584, Термизий-625, барчалари Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилишди). Инша Аллоҳ бу (барчага) малум ва машхурдир.
Демак, Набий соллоллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларини ўзлари бошлаган ишдан бошлашларига буюрдилар. У ҳам бўлса тавҳидга даъват қилишдир. Бу ўринда (жоҳилиятдаги) араб мушрикларининг ҳолати билан –улар (мушриклар) ўзларининг луғатларида айтилаётган сўзларни (тўлақонли) тушунишарди- , бугунги кундаги “لا اله الا الله " дейишлари учун даъват қилишга эҳтиёж бўлмаган аксарият мусулмон арабларнинг ҳолати ўртасида катта фарқ борлигида шак-шубҳа йўқдир. Чунки улар (бугунги кундаги мусулмонлар) мазҳаблари, манҳажлари ва ақидалари турлича бўлишига қарамасдан, барчалари "لا اله الا الله" деб айтишади. Бироқ ҳақиқатни олиб қарайдиган бўлсак –кўпинча- улар (бугунги кундаги мусулмонлар) ушбу калимаи тоййибани (Ла илаҳа иллаллоҳ калимасини) тушунишга ҳожатманддирлар. Ушбу фарқ Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам ла илаҳа иллаллоҳ деб айтинглар деган пайтларида кибр билан юз ўгирган аввалги араблар билан (бугунги кундаги аксар мусулмонлар) орасидаги кўзга ярқ этиб ташланадиган (енг катта) фарқдир. Уларнинг нима учун кибр билан юз ўгириб кетишлари буюк Қуръонда очиқ-ойдин баён қилиб ўтилган. (Шайх роҳимаҳуллоҳ Соффат сурасидаги Аллоҳ таолонинг ушбу қовлига ишора қиляптилар: “Чунки уларга: “Ҳеч қандай ҳақ илоҳ йўқ, магар ёлғиз Аллоҳгина бордир”, дейилган вақтда кибр-ҳаво қилган эдилар. Ва улар “Ҳали бизлар бир мажнун шоирни деб худоларимизни тарк қилар эканмизми?”, дер эдилар”. (Соффат 35-36). Чунки улар ушбу калиманинг маносини, Аллоҳга тенгдошлар исбот қилмаслик, (ёлғиз) Аллоҳгагина ибодат қилиш деб тушунардилар. Ҳолбуки улар Ундан ўзгасига сиғинардилар. Аллоҳдан ўзгасига нидо-илтижо қилиб, ёрдамлар сўрардилар. Аллоҳдан бошқасидан назр сўраш, Аллоҳ билан ўзини ўртасига воситалар қилиш, Ундан ўзгасига қурбонлик қилиш ва Ундан ўзгасига ҳукм (сўраб) мурожаат қилиб боришларни айтмасак ҳам бўлади.
Улар ушбу (ўрталарида) маруф бўлган, бутпарастликка йўғрилган ширкий ишларини қилиш билан бирга, ушбу калимаи тоййиба бўлмиш –ла илаҳа иллаллоҳ- калимаси лозим тутган амалларни, яники (ўзларининг тиллари бўлмиш) араб тилидан келиб чиқиб, ушбу (қилаётган) ишлари “Ла илаҳа иллаллоҳ”нинг маносига зид келгани учун бу ишларни барчасидан пок бўлиш керак деб билардилар.
This post was last modified: 06-25-2011, 07:18 PM by mutaallim.
Бугунги кунда кўпчилик мусулмонлар “Ла илаҳа иллаллоҳ”нинг маносини тўғри тушунча билан тушунмайдилар
Бугунги кунда “ла илаҳа иллаллоҳ” деб гувоҳлик берадиган мусулмонларнинг кўпчилигини оладиган бўлсак, улар ушбу калиманинг маносини яхши тушунмайдилар. Балки ушбу калиманинг маносини аксига ўзгартириб қўйилган ҳолатдаги маносини тушунадилар. Бу ҳолатга бир мисол келтирсам: мусулмонларнинг базилари “ла илаҳа иллаллоҳ”нинг маноси ҳақида бир рисола битиб, уни “ла робба иллаллоҳ” (“Аллоҳдан ўзга ҳақ роб йўқ”) деб тафсир қилди!! (Бу ишга қўл урган сўфийларнинг шайхларидан бири бўлмиш Муҳаммад ал-Ҳошимийдир. Сурияда бундан таҳминан эллик йил аввал ушбу рисоласини битди. У киши сўфийликнинг “Ат-Ториқо аш-шазлия” тариқатига мансубдир). Ушбу манога мушриклар ҳам иймон келтириб, (бу манога қаршилик қимай) келишишарди. Шу билан бирга уларга бу (манога) иймон келтиришлари наф бермади. Аллоҳ таоло айтдики: “Қасамки, агар улардан “Осмонлар ва ерни ким яратган?”, деб сўрасангиз, албатта “Аллоҳ”, дерлар”. (Луқмон-25).
Мушриклар бу борлиқни шериги йўқ бўлган бир яратувчиси бор деб иймон келтирардилар. Бироқ улар Аллоҳга ибодат қилишда тенгдошлар ва шериклар исбот қилардилар. Шу билан бирга улар Роб ёлғиз эканига иймон келтирардилар. Бироқ (муаммо шунда эдики) улар ибодат қилинадиган мабудотлар кўп деб эътиқод қилардилар. Шу сабабли ҳам Аллоҳ таоло –ушбу этиқодга- Ўзининг сўзи билан раддия бера туриб, уни Ўзидан бошқага (қилинган) ибодат деб номлади: “У Зотдан ўзга “дўстлар”ни (“худо”) қилиб олган кимсалар: “Биз (ўша “худо”ларимизга) фақат улар бизни Аллоҳга яқин қилишлари учунгина ибодат қилурмиз”, (дерлар)”. (Зумар-3).
Дарҳақиқат мушриклар “ла илаҳа иллаллоҳ” калимаси Аллоҳ азза ва жалладан ўзгасига ибодат қилишдан пок (безор) бўлишни лозим тутишлигини билардилар. Энди бугунги кундаги аксарият мусулмонларни олиб қарайдиган бўлсак, ушбу калимаи тоййиба бўлмиш “ла илаҳа иллаллоҳ” калимасини “ла робба иллаллоҳ” (“Аллоҳдан ўзга ҳақ Роб йўқ”) деб тафсир қилишяпти!! Демак мусулмон киши “ла илаҳа иллаллоҳ” деб, Аллоҳдан бошқасига ибодат қиладиган бўлса, агарчи зоҳири ислом бўлсада, мушриклар билан ақида жиҳатидан баб-баробар экан. Чунки у (бугунги кундаги мусулмон) “ла илаҳа иллаллоҳ” лафзини айтяпти, бу иборани лафзан айтиши билан у зоҳири мусулмон деб ҳисобланади. Демак бу ҳолат барчамизга –исломга даъват қилувчи деган номни олганларга- (тўғри манодаги) тавҳидга даъват қилишни ва “ла илаҳа иллаллоҳ”нинг маносидан жоҳил қолганларга ҳужжатни қоим қилишимизни вожиб қилиб қўяди. Ҳолат эса мушрикларга хилоф ўлароқ акс кўриниш беряпти. Чунки мушрик “ла илаҳа иллаллоҳ” деб айтишдан бош тортиб, на зоҳирида ва на ботинида мусулмон бўлмасди. Бугунги кундаги мусулмонларни кўпчилиги эса мусулмон деб ҳисобланадилар. Чунки Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам айтдиларки: “Агар уни (“ла илаҳа иллаллоҳ”ни) айтишса, мендан қонлари ва молларини сақлаб оладилар. (Қон ва молни) Ўзининг ҳақли ўринлари бундан мустаснодир. Ҳисоб-китоблари эса Аллоҳга ҳаволадир”. (Ҳадис саҳиҳдир. Бухорий-25, Муслим-22. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган).
Шу сабабдан мен ҳозир бир гап айтаман –бу гап мендан жуда кам ҳолатда содир бўлган-, у ҳам бўлса: бугунги кундаги аксар мусулмонларни ҳолатлари ушбу калимаи тоййиба (пок калимани) бузуқ тушунчада (тушунганликлари) сабабли аввалги жоҳилиятдаги омма арабларнинг ҳолатига қараганда ёмон (ҳолатда)дир. Чунки араб мушриклари (“ла илаҳа иллаллоҳ”ни соғлом фаҳм билан) тушунишарди. Бироқ иймон келтиришмасди. Бугунги кундаги аксар мусулмонлар эса, этиқод қилмаётган нарсаларини айтадилар. (Яъни) “ла илаҳа иллаллоҳ” дейдилар. Бироқ унинг маносига ҳақиқий иймон келтирмаганлар. (Қабрларга ибодат қиладилар, Аллоҳдан ўзгасига қурбонлик қиладилар, ўликлардан (ҳожатларини) дуо қилиб сўрайдилар. Ушбу ҳолат рофизийлар, сўфийлар ва турли тариқат эгалари эътиқод қиладиган ҳақиқий воқеликдир. Қабрларга ҳаж (сафарини) қилиш, ширкий қадамжоларга бино қуриш, у ерларни тафов қилиш, (ўтган) солиҳ кишилардан ёрдамлар сўраш ва уларни номини ўртага қўйиб қасамлар ичиш уларнинг наздида собит бўлган ақидалардир). Шу сабабли мен мусулмонларнинг ҳақиқий даъватчиларига энг аввалги вожиб бўладиган иш, (даъватларини) ушбу калима атрофида, (авваламбор) умумий баён қилиш билан, сўнг эса ушбу калимаи тоййибани лозим тутадиган маноларидан бўлмиш ибодатнинг барча турларини Аллоҳ азза ва жалла учунгина холис адо этмоқ деб муфассал ёритиб бериш билан (даъватларини) олиб боришлари вожиб бўлади деб ўйлайман. Чунки Аллоҳ таоло мушриклар ҳақида ҳикоя қилиб, айтдики: “Биз (ўша “худо”ларимизга) фақат улар бизни Аллоҳга яқин қилишлари учунгина ибодат қилурмиз”. (Зумар-3). (Аллоҳ таоло ушбу оятда) Аллоҳдан ўзгага йўналтирилган ҳар бир ибодатни ушбу калимаи тоййиба бўлмиш “ла илаҳа иллаллоҳ” калимасига куфр келтириш деб хабар берди. Шунинг учун ҳам мен бугунги кунда айтаманки: мусулмонларни тўплаб ва уларни (бир жойга) жамлаб, сўнг эса ушбу калимаи тоййибани тушунтиришликсиз, ўзларининг залолатларида (шундай) ташлаб қўйишни мутлақо фойдаси йўқ. Бу ҳолат уларга ҳали охират у ёқда турсин, шу дунёни ўзида ҳам (ҳеч қандай) фойда бермайди! Биз Набий соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу сўзларини (жуда яхши) биламиз: “Кимки қалбидан ихлос қилиб, Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ дед гувоҳлик берган ҳолатда вафот этадиган бўлса, Аллоҳ таоло унинг баданига дўзахни ҳаром қилади”. Бошқа бир ривоятда эса: “Жаннатга киради”. (Ҳадис саҳиҳдир. Аҳмад-5/236, Ибн Ҳиббон: “Заваид”-4, Албоний ас-саҳийҳада саҳиҳ санадилар-3355). Демак ушбу калимани мухлис бўлган ҳолатда айтган кишига, агарчи унга машаққат ва азоб етса ҳам, жаннатга киришига гаров (нақд қилинган деб айтишимиз) мумкин бўлади. Чунки у (ҳаёти дунёдалик чоғида) қилиб ўтган гуноҳ ва масиятларига яраша азоблансада, лекин (барибир) охирида қайтиб борадиган ўрни жаннат бўлади. Энди ушбу ҳолатни аксини олиб қарайдиган бўлсак, кимки ҳали қалбига иймон кирмай туриб ушбу калимаи тоййибани (фақат) тилида айтадиган бўлса, бу унга охиратда бирор фойда келтирмайди. Эҳтимол бу ҳаёти дунёда мусулмонларда куч-қувват ва салтанат бўлган вақтда жанг қилиниши ва боши танасидан жудо қилинишидан қутулиб қолар, аммо охиратда (бу айтгани) унга бирор фойда келтирмайди. Иллода ушбу калимани авваламбор маносини тушуниб, кейин эса (ушбу тушунган) маносига этиқод қўйган ҳолатда айтсагина (фойда беради). Чунки қуруқ тушунишни ўзи алсо етарли бўлмайди. Фақатгина ушбу тушуниш билан бирга тушунилинган манога иймон келтириш чамбарчас боғлиқ бўлгандагина (саҳиҳ бўлиши жиҳатидан) етарли бўлади. Ана шу жуда муҳим нуқтадир. Ўйлайманки одамларни аксари бу (гаплардан) ғофилдирлар! Яники: тушунди деганидан иймон келтирибди деган хулоса келиб чиқмайди. Балки икки иш (фаҳм ва иймон) ўзаро чамбарчас боғлиқ бўлиши шартдир, тоинки киши ҳаққирост мўмин бўлсин. Бунинг сабаби шуки, яҳуд ва насоролардан иборат аҳли китобнинг кўпчилиги Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва саллам даъво қилаётган рисолат ва нубувват борасида ростгўй эканларини билишарди. Бироқ Роббимиз Ўзининг қовлида айтиб ўтган: “(Яҳудий ва насронийлар) уни (Муҳаммад алайҳиссаломни) ўз фарзандларини таниган каби танийдилар” (Бақара-146). Бу марифат (билиш, таниш) уларни Аллоҳнинг (азоби)дан бирор нарсани беҳожат қилиб беролмади (халос этолмади). Нима учун? Чунки улар у киши соллоллоҳу алайҳи ва саллам даъво қилган нубувват ва рисолатни тасдиқлашмади. Шу сабабдан ҳам иймондан аввал марифат (таниш, билиш) юз берган бўлади, лекин бу билиш асло етарли бўлмайди. Балки ушбу марифатга иймон ва бўйсуниш боғлиқ бўлиши лозим. Чунки Роббимиз азза ва жалла Ўзининг муҳкам (аниқ-равшан) Китобида айтадики: “Бас, (эй Муҳаммад алайҳиссалом), ҳеч қандай ҳақ илоҳ йўқ, магар Аллоҳгина бор эканлигини билинг ва ўз гуноҳингиз учун мағфират сўранг!”. (Муҳаммад-19).
Шунга биноан, мусулмон одам тилида ла илаҳа иллаллоҳ дер экан, унга ушбу ишга (тили билан айтишига) ушбу калимани умумий суратда сўнг эса муфассал суратда билиб олишни ҳам боғламоқлиги лозим бўлади. Демак билса, тасдиқласа ва иймон келтирса, ўша одамга мен юқорида эслаб ўтган ҳадислар мувофиқ келади (иншаАллоҳ). Ва яна шу ҳадислардан, Набий соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг мен ҳозиргина ёдга олган муфассал суратдаги марифатга ишора қилиб айтган ушбу сўзлари: “Кимки ла илаҳа иллаллоҳ деса, (албатта) унга замондан бир кун келиб фойда беради”. (Ҳадис саҳиҳдир. Албоний Силсила ас-Соҳийҳа-1932 да саҳиҳ санадилар, Абу Нуайм “Ҳиля”-46/5, Тобароний “Авсат”-6533 ларда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилишди). Яники, ушбу калимаи тоййибани маносини билгач, бу у кишини дўзахда абадул-абад қолиб кетишидан (Аллоҳни изни ила) нажот беради –шу ўринда зеҳнимизда мустаҳкам ўрнашиб қолиши учун бир нарсани такрор айтаманки- эҳтимол бу одам (иймон мукаммал бўлиши учун) масиятлардан батамом тўҳтаб, (кўплаб) солиҳ амалларни адо қилмагандур. Бироқ у (жаҳаннамда абадул-абад қолиб кетишига сабаб бўладиган) катта ширкдан саломат қолди ва иймоннинг лозим бўлган ва тақозо қилган қалбий амалларини –ва бази аҳли илмларнинг ижтиҳодига кўра зоҳирий амалларини (бу масалада тафсилот бор, бу ўринда ушбу мавзудан гап очиш ноўриндир) ҳам қилди (Шайхнинг ушбу иймон масаласидаги сўзлари салаф-солиҳ ақидасидандир ҳамда биз билан хавориж ва муржиаларнинг орасидаги узил-кесил чегарадир)- Демак у одам Аллоҳнинг хоҳиши остидадир. Эҳтимол ушбу киши (билиб-билмай) қилиб қўйган масиятлари ва вожиботларни адо этишдаги нуқсон-камчиликларига жазо ўлароқ дўзахга кирар, бироқ охир-оқибат (барибир) ушбу калимаи тоййиба унга нажот беради ёки Аллоҳ Ўзининг фазлу-карами билан уни афв қилиб юборади. Бу юқорида зикри ўтган Набий соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу сўзларини айни маносидир: “Кимки ла илаҳа иллаллоҳ деса, (албатта) унга замондан бир кун келиб фойда беради”. Аммо кимки ушбу калимани тилида айтсаю тушунмаса ёки маносини тушунсаю, бироқ ушбу маносига иймон келтирмаса, унинг ла илаҳа иллаллоҳ деган сўзи, исломий ҳукм остида яшайдиган бўлса, охиратда эмас ушбу дунёни ўзидагина манфаъат бериши мумкин.
Шу сабабли ҳам барча ёки аксар исломий жамоатлар бонг ураётган масалага –ҳақиқатда- амал қилинадиган бўлса, мусулмон жамиятларининг барчасида тавҳидга бўлган даъват диққат марказида турадиган бирламчи вазифа бўлмоқлиги керак. (Ушбу жамоатлар бонг ураётган масала) – исломий жамиятни ҳаққирост амалга ошириш ва Аллоҳ нозил қилган ҳукм билан бошқарув олиб бормаётган ер юзининг барча нуқталарида Аллоҳ нозил қилган ҳукм билан бошқарадиган исломий давлат тузишдир. Демак ушбу жамоатлар ёки тоифалар ана шу ғояни –бу ғояни ҳаққирост амалга оширишга ва бунинг учун ҳаракат қилишга барчалари келишишган- демак ҳақиқатда ушбу ғояни ҳаётий воқеликда амалга оширмоқчи бўлсалар- Росул соллоллоҳу алайҳи ва саллам бошлаган нарсадан бошлашликларидан ўзга чора йўқдир.
This post was last modified: 06-25-2011, 07:19 PM by mutaallim.
Ақидага қаттиқ этибор қаратмоқ лозим деган фикрдан, шариатнинг қолган ибодатлар, ахлоқ-одоб ва муомалот масалаларига сусткашлик билан ёндашиш керак эканда деган хулоса келиб чиқмайди.
Ушбу ўринда бир огоҳлантириш бериб ўтмоқчиман. Мен Аллоҳ азза ва жалла бизга динини мукаммал қилиш билан нематини тамомий қилиб бергандан кейин, энг муҳим масалани баён қилиш ҳақида айтган гапимдан, даъватчилар ушбу калимаи тоййибага ва уни тушунишга дават қилиш билангина чегараланиб қолишсин деган манони назарда тутганим йўқ! Балки ўша даъватчиларга исломни қисм-қисмларга ажратмай, барчасини ўз гарданларига юклашлари лозимдир. Мен хулосаси қуидагича бўлган гапимни айтганимда –Исломга ҳақиқий суратда даъват қилувчилар ислом дини олиб келган буйруқларни энг муҳимига катта этибор қаратишлари керак. У ҳам бўлса, мусулмонларга ушбу калимаи тоййиба бўлмиш ла илаҳа иллаллоҳ калимасидан келиб чиқадиган саҳиҳ маноларни тушунтиришдир- (барчанинг) диққат-этиборини (ушбу калимани одамларга) баён қилиб беришга қаратишларини хоҳлагандим. Бундан мусулмон киши ла илаҳа иллаллоҳнинг маноси борлиқда Аллоҳдан ўзга ибодат қилинадиган ҳақ илоҳ йўқ деган маногагина чегараланиб қолсин демоқчи эмасдим! Балки бу калмиа (ла илаҳа иллаллоҳ) Роббимиз азза ва жаллага қуллик қилиб бажо қилинадиган бошқа кўплаб ибодатларни ҳам тушунишни ва ушбу ибодатлардан бирортаси Аллоҳ табарока ва таолонинг бандаларидан бирор бандасига йўналтирилмаслиги лозим деган маноларни ҳам ифодалайди. Демак ушбу калимаи тоййибани умумий тушунтирилганда, биз ҳозир айтиб ўтган муфассал тушунтириш ҳам ўзаро бир-бирига чамбарчас боғлиқ бўлмоғи шартдир. Шу ўринда бир ёки бир неча мисоллар келтирсам ўринли бўлади. Менимча умумий суратда баён қилиш кифоя қилмаса керак.
Айтаманки: Ўзларида тавҳидни ҳаққирост гавдалантирган ва ибодатлардан бирортасини Аллоҳ азза ва жалладан ўзгасига йўналтирмайдиган аксарият мусулмонларни зеҳни Китобу-Суннатда зикри ўтган саҳиҳ ақидалардан холидир. Ўша муваҳҳид кишиларнинг кўпчилиги ақидавий масалани ўз ичига олган кўплаб оятлар ва ҳадисларга кўз югуртирганларида, (ўша оят ва ҳадислар) ўз ичига олган (ақидавий манолардан) ғофил қоладилар. Ҳолбуки у масалалар (оят-ҳадисларда келадиган ақидага оид хабарлар) Аллоҳ азза ва жаллага бўлган иймондандир. Мисол учун Аллоҳ азза ва жалланинг олийда эканлиги, махлуқотларидан юқорида эканлигига иймон келтириш ақидасини олайлик. Мен тажрибадан шуни яхши биламанки, муваҳҳид, салафий биродарларимизнинг аксари биз билан бирга Аллоҳ азза ва жалла аршга олий бўлганига бирор таъвил ва такйиф (кайфият бериш)ликсиз этиқод қиладилар. Бироқ уларни олдига ҳозирги асрдаги мўтазилий ёки жаҳмий ё бўлмаса мотурудий ва ёки ашъарий келади-да, оятнинг зоҳиридаги ўзи ҳам, ҳалиги (ақида масалаларини пухта эгалламаган) салафий биродаримиз ҳам тушунмайдиган бир шубҳани ташайди. Натижада (ҳалиги салафий биродар) ақида борасида қай бири тўғри экан деб ҳайрону-лол бўлиб қолади ва ўзининг соғлом ақидасидан узоқларга адашиб кетади. Нима учун? Чунки у Роббимиз азза ва жалланинг Китоби ва пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадислари баён қилиб ўтган саҳиҳ ақиданинг барча қирраларини тўла ўзлаштириб олмади. Энди бугунги кундаги мўтазилий айтадики: Аллоҳ азза ва жалла айтдики:“Ёки сизлар осмондаги Зот сизларни ерга юттириб юборишидан ҳотиржаммисизлар…” (Мулк-15-16). Сизлар ҳам Аллоҳ осмонда дейсизлар. Бунинг маноси шуки, сизлар ўзларингиз ибодат қиладиган илоҳингизни яратилган махлуқот бўлмиш осмонни ичида деб исбот қилдингиз!! (Ана шундай деб) олдидаги кишиларга шубҳа ташлайди.
This post was last modified: 06-25-2011, 07:19 PM by mutaallim.
Кўпчиликнинг зеҳнида саҳиҳ ақида ва унинг лозим тутган манолари очиқ-ойдин ёритилмаган эканини бир гаплашиб ўтсак
Юқоридаги мисолдан тавҳид ақидаси, билиш лозим бўлган ва (этиқодга олиш) талаб қилинадиган барча манолари айнан салафий ақидасига иймон келтирган кишиларнинг кўпчилигини наздида –афсуслар бўлсинким- аниқ-равшан эмаслигини баён қилмоқчи эдим. Ушбу масалага оид этиқодларда ашъарий, мотурудий ва жаҳмийя ақидаларига эргашадиган бошқа одамларни гапирмаса ҳам бўлади. Мен бу мисол билан (биз ўртага қўйган) масала, Китобу-Суннатга даъват қилишда биз билан елкама-елка турган бази даъватчилар ўйлаётгандек осон эмаслигини эслатиб қўймоқчиман. Демак иш базилар даъво қилаётгандек осон эмас. Бунга сабаб эса юқорида баён қилиб ўтилган, ла илаҳа иллаллоҳ денглар деб даъват қилинганда бош тортган жоҳилиятдаги аввалги мушриклар билан –чунки улар ушбу ла илаҳа иллаллоҳ калимасининг маносини тушунардилар- бугунги асрдаги ушбу калимани айтиб, бироқ унинг саҳиҳ маносини тушунмаётган аксар мусулмонлар орасидаги фарқдир. Ушбу кўзга яққол ташланадиган фарқ, биз (ўртага қўйган) ушбу ақидага ўхшашларда ҳам юз бериб турибди. Бу билан Аллоҳ азза ва жаллани барча махлуқотларидан олийда эканлиги ҳақидаги ақидани назарда тутяпман. Бу кенг баён қилиб беришга эҳтиёж сезадиган масаладир. Мусулмон киши “Раҳмон аршга кўтарилди” (Тоҳа-5) ҳамда “Ердагиларга раҳм қилинглар, шунда осмондаги Зот сизларга раҳм қилади” (Ҳадис саҳиҳдир. Абу Давуд-4941, Термизий-1925, Албоний “Ас-Саҳийҳа”-925 да саҳиҳ санадилар) деб ворид бўлган ҳадисдаги “ "فى (ичида, ичига маноларида) калимаси зарфий (ичида, ичига) маносида эмаслигини билмай эътиқод қўйиши алсо кифоя қилмайди. “Ёки сизлар осмондаги Зот сизларни ерга юттириб юборишидан ҳотиржаммисизлар…” (Мулк-15-16) оятида келган “"فى ҳам шунга ўхшаш. Чунки бу далилларда келган “"فى (ичида, ичига) "على" (устида, устига) маносидадир. Шундай манода келгани ҳақидаги далиллар жуда кўпдир. Ана шу далиллардан юқоридаги одамларни тилида кўп айланадиган ҳадисдир. Ва у ҳадис барча (ривоят қилинган) йўллари жамланган ҳолатида –Аллоҳга ҳамдлар бўлсин- саҳиҳдир. Демак Набий соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Ердагиларга раҳм қилинглар, шунда осмондаги Зот сизларга раҳм қилади” деган сўзларининг маноси ер ичидаги ҳашоротлар ва қурт-қумурсқаларга раҳм қилинглар деган манони англатмайди! Балки у ер юзидаги инсон ва ҳайвонларга раҳм қилиш маносини ифодалайди. Набий соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу сўзлари ҳам ҳудди шу манодадир: “…осмондаги Зот сизларга раҳм қилади”, яни осмоннинг юқорисидаги Зот маносида. Демак ҳақ даъватини лаббай деб ижобат қилаётганларга ҳам ҳудди шундай очиқ баён қилиш билан масалани муфассал ёритиб бериш лозим бўлади. Ушбу (масала зеҳнимизга ўрнашиб қолиши учун) яна бир мисол келтирсам: қўй боқувчи қиз ҳақидаги машҳур ва маруф бўлган ҳадис. Мен ушбу ҳадисдан биз гаплашаётган мавзуга оид ўрнинигина эслаб ўтаман. У қиздан Росул соллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳ қаерда?”, деб сўраганларида, у Набий соллоллоҳу алайҳи ва салламга: “Осмонда”, деб айтди. (Ҳадис саҳиҳдир. Муслим-537, Абу Давуд-930, Насоий-1/14-18, Муовия ибн Ҳакам ас-Суламий розияллоҳу анҳудан ривоят қилишди). Энди сен бугунги кунда –мисол учун- Ал-Азҳар университетидаги катта-катта шайхлардан Аллоҳ қаерда?, деб сўрасанг, улар сенга: ҳамма жойда!, деб айтадилар. Ўша қўй боқувчи қиз “осмонда” деб жавоб берганида, Набий соллоллоҳу алайҳи ва саллам унинг (бу жавобига) иқрор бўлдилар. Нима учун? Чунки у қиз (соғлом) фитрат асосида жавоб берганди. Чунки у қиз бизнинг аср таъбири билан айтиш жоиз бўлса “салафий муҳитда” ўсиб-улғайганди. –Умумий таъбир билан айтадиган бўлсак- бузуқ муҳит доғлари билан ифлосланмаганди. Чунки у қиз бугунги кунда айтилаётгандек –Росул соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг мадрасаларидан- чиққан қиз эди. Ушбу мадраса бази аёлу-еркакларгагина хос бўлган эмасди. Балки у одамлар орасида юрадиган ҳамда эркагу-аёл қолаверса бутун бир жамиятни ўз ичига оладиган бир мадраса эди. Шу сабабдан ҳам қўй боқувчи қиз ушбу ақидани билди, чунки у бузуқ муҳит доғларига ҳали йўлиқмаганди. Китобу-Суннатда келган ушбу саҳиҳ ақидани билди. Ҳолбуки (бугунги кунда) Китобу-Суннат илмини даъво қилаётганларнинг аксари буни билмайди. Роббиси қаерда эканини билмайди! Ҳолбуки бу масала Китобу-Суннатда (очиқ-ойдин) зикр қилиб ўтилган. Мен айтаманки: бугунги кунда мусулмонлар орасида ушбу масала бу даражада аниқ-равшан ёритиб берилганини учратмайсиз. Сабаби сиз –подани ўзини кетидан эргаштириб юрадиган қўй боқувчи қиздан эмас-, балки умматни ёки катта бир жамоатни ўзини кетидан эргаштириб кетаётган кишига шу саволни йўллайдиган бўлсангиз, бугунги кунда кўпчилик тушунмай ҳайрон бўлиб тургани каби жавоб беришда каловланиб қолади. Аллоҳ раҳм қилган кишилар бу ҳолатдан мустаснодирлар, бироқ улар жуда озчиликдир!!!
This post was last modified: 06-25-2011, 07:20 PM by mutaallim.
Саҳиҳ ақидага даъват қилиш кўп пешонатер қилишга ва давомийликда бўлишга эҳтиёж сезади
Демак, тавҳидга даъват қилиш ва ушбу ақида одамларнинг қалб тўридан жой олишига ҳаракат қилиш, биздан оятларни (тушунтираётганимизда) аввалги (саҳобалар) даврида бўлганидек тафсилот киритмай ўтмаслик лозим эканини тақозо қилади. Чунки улар (саҳобалар) –авваламбор- арабий ибораларни осонлик билан тушунардилар. Иккинчидан эса, у замонда фалсафа ва калом илмидан сизиб кирган, соғлом ақидага зид келадиган ақидадаги оғишиш ва тойилишлар йўқ эди. Бизнинг вазиятимиз эса аввалги (даврдаги) мусулмонларнинг ҳолатларидан тамомий фарқ қилади. Шу сабаб бугунги кунда саҳиҳ ақидага даъват қилиш аввалги даврда бўлганидек осон кечади деб ўйлашимиз ноўриндир. Бу ҳолат икки киши ихтилофга бормайдиган бир мисол келтириш билан янада аниқ бўлади –ин шаАллоҳ-:
Ўша (аввалги саҳобалар) давридаги енгиллик томони, яни ҳозирги кунда барчага малум бўлган жиҳати шуки, саҳобий ҳадисни Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламдан бевосита эшитарди. Сўнг тобеъин ўша ҳадисни саҳобийдан бевосита эшитарди… Яхшилик билан гувоҳлик берилган уч асрнинг ҳолати шундай эди. Энди бир савол берамиз: ўша вақтда ҳадис илми деган нарса бўлганмиди? Жавоб эса: йўқ. Ўша даврларда жарҳ ва таъдил илми деб номланган бирор нарса бўлганмиди? Жавоб эса: йўқ. Ҳозирги кунимизни айтадиган бўлсак, толиби илмга бу икки илмни билиши шартдир. Бу икки илм фарзи кифоя туридан бўлган илмлардандир. Бунинг сабаби бугунги кундаги олим ҳадисни саҳиҳ ёки заиф эканлигини билишга имконият ҳосил қилиш учун ҳам зарурийдир. Демак иш саҳобийга енгил бўлгани каби (бугунги кунда) осон ва енгил деб қаралмайди. Чунки саҳобий ҳадисни Аллоҳ азза ва жалланинг гувоҳлиги билан тазкия берилган (мақталган) бошқа бир саҳобийдан қабул қилиб оларди ва ҳаказо… Илм (турли бидъатлардан) мусаффо ва (хабар) қабул қилиш манбалари ишончли бўлиши жиҳатидан ўша даврдаги енгил бўлган иш, бугунги кунда енгил кўчмайди. Шу сабабли ҳам ушбу масалани этибордан четда қолдирмаслигимиз ва бугунги кунда мусулмонларни эгаллаб олган муаммоларни (ҳал қилишга) муносиб суратда диққат қаратишимиз лозим бўлади. Бу муаммолар ақидадаги бузулиш жиҳатидан олиб қарайдиган бўлсак, аввалги мусулмонларни қамраб олмаганди. (Ушбу ақидадаги бузуқлик) кўплаб (ялтироқ) шиорлар остида (ҳаракат қиладиган), саҳиҳ ақида ва ҳақ манҳаждан оғган бидъат аҳли томонидан турли шубҳалар вужудга келишига ва муаммолар туғилишига сабаб бўляпти. Ўзларини калом илмига нисбат берадиганлар даъво қилганидек, фақат Китобу-Суннатга даъват қилиш шулар жумласидандир! (Шайх бу гаплари билан Китобу-Суннатни салаф-солиҳларнинг фаҳми билан тушуниш лозимлигига урғу беряптилар).
Ана шу ўринда ушбу мавзуда келган саҳиҳ ҳадисларнинг базиларини ёдга олишимиз ўринли бўлади. Набий соллоллоҳу алайҳи ва саллам ўша ҳадисларнинг базиларида ғарибларни зикр қила туриб айтдиларки: “Улардан бир кишига эллик кишининг ажри (берилади)”, (Саҳобалар): бизлардан (еллик кишиними) ёки уларданми?, дедилар. Набий соллоллоҳу алайҳи ва саллам: “сизлардан”, дедилар”. (Ҳадис саҳиҳдир: Табароний “Кабир”-10/255 саҳифада 10394-рақам остида ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилдилар. Яна Баззор “Заваид”-7/282 да Уқба ибн Ғазвон розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисларида ушбу лафзлар ўтди. Ва яна Абу Довуд 4341-рақам остида ҳамда Албоний “Ас-Саҳиҳа”-494 да Абу Саълаба ал-Хушаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда шунга ўхшаш лафзлар ўтган).
Бу ҳолат аввалги замонда бўлмаган бугунги кундаги исломни ўта ғариб ҳолатга тушиши натижаларидандир. Шак-шубҳа йўқки аввалги (саҳобалар) замонидаги ғариблик, очиқ ширк ва ҳар қандай доғлардан холий бўлган ислом ҳамда аниқ куфр билан ростгўй иймон ўртасида юз берарди. Ҳозирги кунда эса муаммонинг ҳаммаси мусулмонларнинг ўзларини ўрталаридадир. Аксариятларини тавҳидлари (ширк ва бидъат) доғларига тўлиб кетган. Иймонни даъво қилган ҳолатда ибодатларни Аллоҳдан ўзгасига йўналтиради. Демак биринчи ўринда ана шу масалага этибор қаратиш лозим бўлади. Иккинчидан эса, одамларнинг базилари: биз энди тавҳид босқичидан бошқа бир босқишга кўчиб ўтишимиз керак. У ҳам бўлса сиёсий ислоҳотлар олиб бориш (босқичидир), деб айтишлари умуман ноўриндир!! Чунки ислом даъвати бу (хорликдан олиб чиқадиган) ҳақиқий даъватдир. Демак биз арабмиз, Қуръон бизни тилимизда нозил бўлган деб айтишимиз ярамайди. Шуни эслатиб ўтиш даркорки, бугунги кундаги араблар, арабларга ёд бўлган араблашиб кетган халқларга акс ҳолатдадир. Сабаб эса улар (араблар) ўз она тилларидан узоқлашиб кетишган. Ва ўз-ўзидан Роббиларининг Китоби ва пайғамбарларининг суннатидан ҳам узоқлашиб кетишган. Келинг майли –биз ана араблармиз деб- тасаввур ҳам қилайлик. Исломни соғлом фаҳм билан тушуниб етдик ҳам дейлик. Энди бизга (одамларни) ақида, ибодат, муомалот ва ахлоқ-одобга оид масалаларни тушуниб етиш билан машғул бўлишлари вожиб бўлган иш ўрнига, сиёсий ишлар олиб боришимиз, (одамларни) сиёсат билан машғул қилишимиз ва сиёсий ҳаракатларга ундашимиз алсо вожиб бўлмайди!! Мен бугунги кунда ислом дини ҳақида ақида, ибодат ва ахлоқ-одоб жиҳатидан соғлом тушунчага эга бўлган ва ушбулар асосида тарбия кўрган миллионлардан иборат бир жамият бор деб билмайман (сизлар билсангизлар қани кўрсатинглар. Қаерда бор экан шундай жамият?!).
This post was last modified: 06-25-2011, 07:21 PM by mutaallim.
(Умматни хорликдан олиб чиқиш учун) Ўзгартиришлар олиб бориш лозим бўлган асос бу – тасфия (тозалаш) ва тарбия манҳажидир.
Шунинг учун ҳам биз доимо (умматни хорликдан иззат сари олиб чиқишда қўлланиладиган) ҳақиқий ўзгартириш қоидаси бўлмиш ушбу икки нуқта атрофида гапириб келганмиз ва ҳар доим бутун диққатимизни (ушбу икки масалага) жамлаймиз. У ҳам бўлса тасфия ва тарбиядир. Ушбу икки иш билла жам бўлиши шартдир. (Умматдаги ширк, бидъат ва бузуқ ахлоқларни) Тозалаш ва (ушбу тозалангандан кейинги мусаффо умматни тавҳид, суннат ва макоримул ахлоқ зиёси остида) тарбия қилиш. Энди бирор шаҳарда тасфия (тозалаш)дан бирор кўриниш бўладиган бўлса ҳам у ақида борасида бўляпти. Катта бир исломий жамиятнинг бир қисмида шундай иш рўй беришини ўзи катта иш деб этибор қилинади. Ибодат масалаларини олиб қарайдиган бўлсак, у муайян бир мазҳабга кўр-кўрона эргашиш балосидан халос бўлишга ҳамда саҳиҳ суннатга қайтиш учун (тинимсиз) меҳнат олиб боришга эҳтиёж сезади. Эҳтимол бу ўринда исломни барча қирралари билан соғлом тушунчада тушуна билган катта-катта уламолар бордир. Бироқ мен бир ёки икки ё бўлмаса уч ёки тўрт, боринг ана ўн ёки йигирмата (шундай олимларга) тасфия (тозалаш) вожиботини, хоҳ ақидада ёки ибодатда ё бўлмаса ахлоқ-одобда бўлсин, исломга (ташқаридан) кирган ҳар қандай (кирни) тасфия қилиш (тозалаш) вожиботини адо қилишга имконият ҳосил қила оладилар деб ўйламайман. Чунки қўл билан санайдиган даражадаги саноқли кишилар (исломни) унга (ташқаридан) кириб қолган нарсалардан тозалаш ва ўз атрофидагиларни саҳиҳ-соғлом тарбия билан тарбиялаш вожиботини адо қилишга қодирмаслар. Шу сабабдан ҳам бугунги кунда тасфия ва тарбия ишлари йўқолиб бораётган ишлардандир.
Шу сабабдан ҳам шариат билан бошқарув олиб бормаётган ҳар қандай исломий жамиятда ушбу икки муҳим масалани ҳаққирост амалга оширишдан олдин сиёсий ҳаракатларга киришиш ўта ҳунук оқибатларга олиб келади. (Ҳукмдорга) Насиҳат қилишга келсак, бу иш шариат бошқаруви бўлган ҳар қандай шаҳарда сиёсий ҳаракатлар ўрнини эгаллаб, (ижобий натижалар) кўрсатадиган ишдир. Бироқ (ҳукмдорга насиҳат қилиш), (ҳукмдорга) сен удай қилдинг, будай қилдинг деган зардали лафзлар билан (ҳукмдорни камчиликларини) омма олдида овоза қилишдан узоқ бўлган шариат белгилаб берган гўзал услублар билан маслаҳат кенгаши ўтказиш ва (ҳукмдорга камчиликларни) чиройли суратда кўрсатиб ўтиш билан олиб борилиши (барчага малумдир). Етказиб қўйиш ҳужжатни қоим қилади ва (шу билан) гардандаги вазифа адо этилган бўлади.
Шуни насиҳат қиламанки, одамларни уларга фойда берадиган ишлар бўлмиш, ақида, ибодат, ахлоқ-одоб ва муомалотларни ўнглаш билан машғул қилишимиз лозим бўлади.
Бази одамлар, (биз ҳақимизда) биз барча исломий жамиятларда тасфия ва тарбия ишларини ҳаққирост амалга оширишни истаймиз деб ўйлайди! Бу эса биз умуман ўйлаб ҳам кўрмаган ва тушимизга ҳам кирмаган масаладир. Чунки бу ишларни (барча исломий жамиятларда) ҳаққирост амалга ошириш ҳақиқатдан узоқ бўлган ишдир. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда айтадики: “Агар Роббинг хоҳлаганида, барча одамларни бир миллат (яъни, бир динга эргашувчи) қилган бўлур эди. (Лекин У Зот шундай бўлишни истамади. Шунинг учун) улар (одамлар) мудом ихтилоф қилурлар”. (Ҳуд-118).
Уларни ҳаққидаги Роббимиз субҳанаҳу ва таолонинг ушбу қовли, тоинки исломни соғлом тушунча билан тушуниб ҳамда ўзларини, аҳли-оилаларини ва атрофидагиларини ушбу саҳиҳ ислом асосида тарбия қилмас эканлар, алсо амалга ошмайди.
This post was last modified: 06-25-2011, 07:22 PM by mutaallim.
Ҳозирги вақтда сиёсий амалиётлар олиб бориш кераксиз нарса билан шуғулланишдир! Шу билан бирга биз буни (умуман) инкор ҳам қилмаймиз. Бироқ биз бир вақтни ўзида (ҳамма тешикка кириб чиқмасдан) шариат кўрсатган кетма-кетликка риоя қилиш лозим деб иймон келтирганмиз. Биз ишни авваламбор ақидада кейин эса ибодатда сўнгра ахлоқ-одобда ўнглаш ва тарбия қилиш жиҳатидан бошлаймиз. Албатта бир кун келиб ўзининг шаръий тушунчасига эга бўлган сиёсий босқичга ҳам кирамиз. Чунки сиёсатнинг маъноси: уммат ишини идора қилиб бориш (бошқариш). Ҳоп энди уммат ишини ким бошқаради? Қандайдир бир партияга асос солган ёки қандайдир бир ҳаракатга бошчилик қиладиган ё бўлмаса бирор жамоатни кетидан эргаштириб юрадиган фалончию-пистончилар эмас!! Балки бу мусулмонлар томонидан байъат берилган валийюл амрга хос бўлган ишдир. Ана ўша одамга воқеликдаги сиёсатни билиши ва уни бошқариши вожиб бўлади. Энди мусулмонлар –бизнинг бугунги ҳолатимизга ўхшаб- (ақида ва манҳажда) бирлашмаган бўлсалар, ҳар бир валийюл амр ўзининг бошқаруви миқёсидан келиб чиқиб иш бошқараверади. Бироқ ўзимизни бундай ишлар билан машғул қилишимиз, келинг майли сиёсатга боғлиқ малумотларни тўлақонли билдик ҳам дейлик, бироқ бу билишимиз бизга ҳеч қандай наф бермайди. Чунки биз умматни бошқариш имкониятига эга эмасмиз. Ва биз умматни идора қилишда қарор қабул қилишга молик эмасмиз. Демак бу ишни ўзи (сиёсий малумотларни қўлга киритишга муккасидан кетиш) фойдаси йўқ бўлган беҳуда ишдир. Мисол тариқасида кўплаб ислом диёрларида мусулмонларга қарши бошланган урушларни олайлик. Ўша урушларни ёдга олиб мусулмонларнинг эҳтиросини қўзғашимиздан фойда бормикин?! Ҳолатимиз эса - байъат берилган масъул ҳукмдор бошқаруви остидаги вожиб бўлган жиҳодга эга бўлмасак. Демак бу ишдан (мусулмонларни қийналаётганини ёдга олиб одамларни эҳтиросини қўзғашдан) бирор фойда йўқ. Биз бу вожиб эмас демоқчи эмасмиз! Бироқ биз айтадиган гапимиз: бўлди, ғиш қолибдан кўчиб бўлди. Шу сабабдан бизга вожиб бўладиган иш, ўзимизга ва даъватимиз етиб борганда лаббай деб ижобат қилганларга саҳиҳ исломни тушунтириш ва саҳиҳ тарбияда тарбияламоғимиздир. Аммо уларни ҳиссиётлари ва ички кечилмаларини қўзғашга келсак, ақида, ибодат, ахлоқ-одобни тўғирлаш каби мусулмонларнинг ҳар бир мукаллафига адо этиши вожиб бўладиган иш бўлмиш даъватни тушуниб етишга имконият ҳосил қилишдан буриб юборадиган ишлардандир. (Бу биз юқорида айтиб ўтганларимиз) Нуқсонга йўл қўювчига узр йўқ бўлган фарзи айн ишлардандир. Бошқа ишларга келадиган бўлсак, уларни базилари фарзи кифоя бўлган ишлар жумласидандир. Мисол учун бугунги кунда “фиқҳул вақеъ” (воқеликка тўғри баҳо бериб, тушуна билиш) деб номланаётган масала ҳамда амалий суратда фойда беришлари мумкин бўлган маслаҳат кенгаши азолари зиммасида бўлган сиёсий ишларга киришиш масаласи. Аммо бундай масалаларни маслаҳат кенгашининг яқинига ҳам бормаган бази шахслар билиб олишлари ва кўпчилик инсонларни муҳим иш туриб бошқа нарса билан машғул қилишлари, бу уларни саҳиҳ маърифатдан буришдир! Бу ҳолат бугунги кунда кўплаб исломий партиялар ва жамоатларнинг манҳажларида (кўзимиз билан кўриб турган эмас, балки) қўлимиз билан ушлаб-билган бир ҳолатдир. Бу ҳолатни биз ўша даъватчиларнинг базилари, ўзларининг атрофида саҳиҳ ақида ва ибодат ҳамда соғлом ахлоқ-одобни тушунай ва ўрганай деб жамланган ва тўпланган мусулмон ёш-йигитларга таълим беришдан бўйин товлаётганидан билиб оламиз. Ушбу даъватчиларнинг базилари сиёсатга бош суқиш ва Аллоҳ нозил қилган ҳукм билан иш юритмайдиган парламентларга кириб қолиш учун уринишлар олиб бориш билан шуғулланадилар! Бундай ҳаракатлар уларни энг муҳим ишдан буриб юборди ва ҳозирги ҳолатда муҳим бўлмаган иш билан шуғулланиб юришларига олиб келди.
Саволда келган, қандай қилса мусулмон ўз зиммасидаги вазифани адо қилган бўлади ёки бугунги кундаги аянчли воқеликни ўзгартиришда ўз ҳиссасини қўшиши қандай бўлади, деган масалага тўхталадиган бўлсак, айтамизки: ҳар бир мусулмон ўзининг ҳолатидан келиб чиқиб иш кўради. Мусулмонларнинг ичидаги олим кишига вожиб бўладиган иш, олим бўлмаган кишига вожиб бўладиган ишдан ўзгачадир. Шу муносабат билан бир масалани ёдга олсам: Аллоҳ азза ва жалла Ўзининг Китобини (нозил қилиш билан) неъматни мукаммал қилди ҳамда ушбу Китобни мўминларга (ҳаёт) дастури қилиб берди. Ушбу дастурда Аллоҳ таоло айтадики: “Бас, агар ўзларингиз билмайдиган бўлсангизлар аҳли илмлардан сўранглар!”. ((Анбиё-7). Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло исломий жамиятни икки қисмга бўлди: олим ва олим бўлмаганлар. Ва ушбу икки тоифанинг ҳар бирига (бир-бирига алоқаси бўлмаган) бошқа-бошқа ишларни вожиб қилди. Яники, олим бўлмаганларга аҳли илмдан сўрашни вожиб қилган бўлса, уламоларга масала сўраб келган одамга жавоб беришни вожиб қилди. Демак ана шу ҳолатдан келиб чиқсак, вожиботлар шахсларга қараб турлича бўлади. Бугунги кунда олим кишига қўлидан келганича ҳаққа даъват қилиши вожиб бўлади. Оми кишига эса ўзи ёки аёл, фарзанд ва шунга ўхшаш қўл остидагилари борасида муҳим бўлган ишларини сўраши вожиб бўлади. Ушбу икки тоифанинг ҳар бири ўз гарданидаги вазифани баҳолиқудрат адо этадиган бўлса, дарҳақиқат нажот топади. Чунки Аллоҳ таоло шундай дейди: “Аллоҳ ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмайди”. (Бақара-286).
Биз ҳозирги вақтда –афсуслар бўлсинким- мусулмонларнинг бошига тушган оғир кунларни яшаб келяпмиз. Тарих бунга ўхшаш (оғир кунлар)ни ҳали билмаган. У ҳам бўлса кофирларни мусулмонлар устига ёпирилиб келишларидир. Бу ҳолатни Набий соллоллоҳу алайҳи ва саллам (барчага) малум бўлган саҳиҳ ҳадисда хабар бериб ўтганлар: “(Мусулмон бўлмаган) Халқлар сизларнинг устингизга, ҳайвонлар овқат солинган (охирига) ёпирилиб келгани каби ёпирилиб келадилар”. (Саҳобалар): “Биз ўша куни озчилик (бўлганимиз сабабли шундай бўладими) эй Росулуллоҳ?”, дейишди. Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Йўқ, сизлар у кунда кўп бўласизлар. Бироқ сизлар селнинг (сел келгандаги) лойқаси каби лойқа (ҳолатда) бўласизлар. Аллоҳ таоло душманларингизни қалбидан сизлардан бўлган қўрқувни олиб ташлайди. Ва сизларни қалбларингизга “ваҳн”ни солади”, дедилар. (Саҳобалар): “Ваҳн нима у эй Росулуллоҳ?”, дедилар. У киши соллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Дунёга муҳаббат қўйиш ва ўлимни ёмон кўришдир”, дедилар”. (Ҳадис саҳиҳдир. Абу Довуд-4297, Аҳмад-5/287, Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилишди. Албоний “Ас-Саҳийҳа”-958да саҳиҳ санадилар).
Демак уламоларга тасфия ва тарбия борасида кўп тиришиб, ҳаракат қилишлари вожиб бўлади. Бу мусулмонларга саҳиҳ тавҳидни таълим бериш ва ақида, ибодат ҳамда ахлоқ-одобда ислоҳотлар олиб бориш билан амалга ошади. Ҳар ким ўзи яшаётган шаҳрида қўлидан келганча иш олиб боради. Чунки улар (бугунги кундаги мусулмонлар), модомики ҳолатимиз фирқа-фирқа бўлиб олиш бўлар экан, яҳудларга қарши бир саф бўлиб жиҳод олиб боришга алсо қодир бўлмайдилар. Чунки мусулмонлар бирор шаҳарда ҳали (на ақида ва на манҳажда) бир саф бўлиб жамланишди. Шу сабабли улар, уларнинг устига бостириб келаётган душманни даф қилиш учун жиҳод амалиётидек бир вазифани адо қилишга қодир бўлмайдилар. Бироқ уларга имкониятлари кўтарганча шаръий воситаларни амалга оширишлари вожиб бўлади. Чунки биз моддий куч-қудратга эга эмасмиз. Агар қодир бўлганимизда ҳам, феълан (олдинга) силжишга қодир эмасмиз. Чунки бу ўринда, кўплам мусулмонларнинг диёрларида –афсуслар бўлсинким- шаръий сиёсатга мувофиқ келмайдиган сиёсатларга асосланган ҳукуматлар, бошқарувлар ва раҳбарлар бор. Лекин –Аллоҳни изни билан- биз амалга ошира олишимиз мумкин бўлган иш шуки – мен боя эслаб ўтган икки буюк иш бўлмиш тасфия ва тарбиядир. Мусулмонларнинг даъватчилари шаръий сиёсатга мувофиқ келмайдиган сиёсатга асосланмаган бирор шаҳарда ушбу ўта муҳим бўлган вожиботни адо қилиб, ушбу асосга мувофиқ жамланишар экан, мен –ўша куни- ушбу кишиларга нисбатан Аллоҳ азза ва жалланинг мана бу қовли ўз тасдиғини топади деб ўйлайман: “Ўша куни мўминлар Аллоҳнинг нусрати сабабли шодланурлар”. (Рум-4-5).
This post was last modified: 06-25-2011, 07:22 PM by mutaallim.
Ҳар бир мусулмонга ҳаётининг барча жабҳаларида қўлидан келганча Аллоҳнинг ҳукмини татбиқ қилиши вожиб бўлади
Демак, ҳар бир мусулмонга тоқатидаги вазифани адо этмоғи вожиб бўлади. Аллоҳ таоло бирор жонга тоқатидан ташқари ишни таклиф қилмайди. Бу ўринда шуни эслаб ўтиш лозимки, саҳиҳ тавҳид ва саҳиҳ ибодатни қоим қилиш ораси билан Аллоҳ нозил қилган ҳукм билан бошқармайдиган диёрларда исломий давлат оёққа туриши орасида ҳеч қандай боғлиқлик йўқ. Чунки Аллоҳ нозил қилган ҳукм билан бошқарув олиб боришдаги аввалги қўйиладиган қадам, бу – тавҳидни барпо қилишдир. Шак-шубҳа йўқки бу ўринда, маълум бир асрларда рўй бергани каби хос ҳолатлар ҳам бўлади. У ҳам бўлса (одамлар орасида юриб, уларга) ўралашиб юришни ўрнига (алоҳида) узлатда бўлиш яхши бўлган ҳолатдир. Бу ҳолатда мусулмон киши жамиятдан айри бўлиб, одамларни ёмонлиги ўзига етишидан ва ўзининг ёмонлиги одамларга етишидан тўсилган бўлиб, Роббисига ибодат қилади. Ушбу ҳолат ҳадисларда қайд этиб ўтилгандир. Ҳолбуки аслида ҳолат Ибн Умар розияллоҳу анҳумонинг ҳадисларида келганидек бўлса ҳам: “Одамларга аралашиб, уларнинг азиятларига сабр қиладиган мўмин, одамларнинг азиятларини кўтаролмай улар билан аралашмайдиган мўминдан яхшидир”. (Ҳадис саҳиҳдир. Термизий-2507, Ибн Можжа-4032, Бухорий “Адабул Муфрад”-388, Аҳмад-5/365, Албоний “Ас-Саҳийҳа”-939да саҳиҳ санадилар). Исломий давлат –шак-шубҳасиз- ер юзида Аллоҳнинг ҳукмини адо этишга бўлган воситадир. Унинг айнан ўзи ғоя (ниҳоий мақсад) эмас.
Ажабланарли ҳолат шуки, бази даъватчилар адо этиш қўлларидан келмайдиган ишга катта эътибор қаратиб, ўзларига вожиб бўлган осон ишни тарк этадилар! Аслида нафсларига қарши жиҳод олиб боришлари билан юзага чиқади бу (улар хоҳлаётган) нарса. Бир мусулмон даъватчи ўз издошларига васият қилиб айтганакан: “Исломий давлатни ўзларингизда ўрнатинглар, шунда (ўз-ўзидан) диёрингизда ҳам ўрнатилган бўлади”.
Шунга қарамай биз ўша даъватчининг издошларини, унинг ушбу кўрсатмасига хилоф иш олиб бораётганларини кўришимиз мумкин. Даъватларининг барча жабҳаларини Аллоҳ азза ва жаллани ҳукмда яккалашга қаратганлар. Бу мақсадларини (барчага) маъруф бўлган ибора бўлмиш “Бошқарув Аллоҳгагина хосдир” деб айтадилар. Шак-шубҳа йўқки ҳукм ва ҳукмдан бошқа барча (Рубубият, улуҳият ва Исми-Сифатлар тавҳиди тақозо қилган барча ҳолатлар) шериги йўқ, ёлғиз Аллоҳгагина хосдир. Бироқ уларни ичида шундай кишилар борки, тўрт мазҳабнинг бирига (кўр-кўрона) тақлид қиладида, сўнг унга очиқ-ойдин, саҳиҳ суннатдан бир далил келадиган бўлса, бу мени мазҳабимга хилофдир, дейди! Қани суннатга эргашишда Аллоҳ нозил қилган ҳукмни ижро этиш?!.
Уларни орасидан яна сўфийларнинг тариқатлари асосида Аллоҳга ибодат қиладиганларини ҳам учратасиз! Қани тавҳидни (адо қилишдаги) Аллоҳ нозил қилган ҳукмни ижро этиш?! Демак улар ўзлари қилмаётган ишларини ўзгалардан талаб қилишяпти. Ахир Аллоҳ нозил қилган ҳукмни ақидангда, ибодатингда, ахлоқ-одобинга, ховли-жойингда, фарзандларингни тарбия қилишда, олди-сотди масалаларингда ижро қилишинг жуда осон иш эдику. Шу билан бирга кўплаб чиқарган ҳукмларида Аллоҳ нозил қилган ҳукмни четга сурган ҳукмдорни кетишга мажбур қилишинг ниҳоятда қийин ишдир. Унда нима учун осон ишни қўйиб, қийинини оласан?!.
Бу ҳолат икки ишдан бирига далолат қилади: ё бу ўринда бузуқ тарбия ва бузуқ кўрсатмалар бўлган, ё бўлмаса амалга ошириш қўлларидан келадиган иш ўрнига, кучлари етмайдиган нарсага диққат-етибор қаратишга ундайдиган қандайдир бир бузуқ ақида бўлиши мумкин. Мен бугунги кунда машғул бўлишимиз лозим бўлган барча ғам-ташвишимиз, фақат тасфия ва тарбия ҳамда одамларни соғлом ақида ва ибодатга даъват қилишнигина тўғри иш деб биламан. Ҳар бир киши баҳолиқудрат иш олиб боради. Аллоҳ таоло нафсга тоқатидан ташқари буйруқни юкламайди. Барча мақтовлар оламларнинг Роббиси Аллоҳ учундир.
Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга ва у кишининг оилаларига кўпдан-кўп дуруду-салавотлар йўлласин.
Китобнинг арабча матни:
This post was last modified: 06-25-2011, 07:23 PM by mutaallim.