rinat80_09   06-23-2011, 11:28 PM
#1
Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!
Эркаклар жаннатга тушса уларга Хурлар бериладиган булса, аёлларга кандай мукофот бор, агар бир аёл ахли жаннат булса ва у уч ёки туртта эрга теккан булса, (бу дунёда) туррта эри хам ва аёлнинг узи хам жаннатга тушса, аёл кайси эри билан бирга булади
This post was last modified: 06-23-2011, 11:31 PM by rinat80_09.

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
Муслим   06-25-2011, 09:35 PM
#2
(06-23-2011, 11:28 PM)beruni2008 Wrote: Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
(06-23-2011, 11:28 PM)beruni2008 Wrote: агар бир аёл ахли жаннат булса ва у уч ёки туртта эрга теккан булса, (бу дунёда) туррта эри хам ва аёлнинг узи хам жаннатга тушса, аёл кайси эри билан бирга булади
Аёл Жаннатда ким билан бирга бўлади?

Агар аёл кишининг ҳаёти мобайнида бир нечта эри бўлган бўлса, яъни аввалгисининг ўлимидан сўнг кейингисига эрга теккан бўлса, ана шундай аёл Жаннатда ким билан бирга бўлади?
Ушбу масала борасида уламолар уч хил қавлни айтишган.
Биринчи қавл шундан иборатки, унда айтилишича аёл киши Жаннатда энг хулқи яхшироқ бўлган эри билан бирга бўлади. Ушбу қавл тарафдорлари далил сифатида қуйидаги ҳадисни келтирадилар: Умму Ҳабиба розияллоҳу анҳадан ривоят қилинишича, кунларнинг бирида у киши Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўради: «Агар ҳаёти мобайнида иккита эри бўлган аёл бўлса, Жаннатда қайси бири билан бирга бўлади?» Бунга Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам жавоб бердилар: «Эй Умму Ҳабиба, у хулқи яхшироғи билан бирга бўлади. Чунки гўзал хулқ бу дунёда ҳам, у дунёда ҳам энг афзал (нарса)дир».
Ушбу ҳадис заифдир. Унинг заифлиги ҳақида имом Абу Хотим, Яҳё ибн Маъин, Насоий, Бухорий, Аздий, Дорақутний, Ибн Адий, Заҳабий ва бошқа кўпгина имомлар айтишди (Қаранг: «ад-Дуъафа» 2/171, «Жарҳ ва таъдил» 5/401, «ал-Камил» 5/347).
Шунга биноан, яъни ушбу ҳадис заифлиги сабабидан, ушбу қавл ҳисобга олинмайди.
Иккинчи қавл шундай иборатки, унда айтилишича аёл қайси эри билан бирга бўлишини ўзи танлайди. Бироқ ушбу қавл соҳиблари бирор нарсага таянишмайди, яъни далиллари йўқ. Шайх Мунажжид деди: «Мен ушбу қавл тарафдорларининг бирорта ҳам далилларини кўрмадим» (Қаранг: «Ислом савол ва жавоб» № 8068).
Ушбу қавлни лозим топган уламолардан бири шайх Ибн Усаймин бўлган. Бироқ ушбу қавл ҳам ҳисобга олинмайди. Чунки у бирор асосга эга эмас.
Ва ниҳоят учинчи қавл ва ягона тўғри қавл шундан иборатки, унда айтилишича аёл бу дунёда охирги эри бўлган кимса билан Жаннатда бирга бўлади. Ушбу қавл тўғри эканига қуйидаги далиллар далолат қилади.
Ривоят қилинишича Муовия Абу Дардонинг вафотидан сўнг Умму Дардога (Аллоҳ барчаларидан рози бўлсин!) совчи қўйди. Шунда Умму Дардо деди: «Дарҳақиқат, мен Абу Дардонинг мана бундай деганини эшитганман, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтган эканларки: «Эри вафот этган, ундан сўнг эрга теккан ҳар қандай аёл, унинг охирги эри ким бўлган бўлса, ўша билан бўлади»». Умму Дардо деди: «Мен Абу Дардони сенга алмаштиришни истамайман» (Табароний «ал-Авсат» 3/275, Асбаҳоний «ат-Табақот» 4/36, ал-Хатиб «Тарих» 9/228).
Шунингдек Оиша розияллоҳу анҳадан ривоят қилинишича, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Аёл охирги эрининг хотини бўлади» (Хароитий ривояти).
Ушбу ҳадислар бир неча ривоятлар силсиласига эга бўлиб, уларнинг ҳар бири бошқасини қувватлайди. Шу сабабдан ҳам имом Абу Шайх, ҳофиз Суютий ва Албоний ҳадисни саҳиҳлигини тасдиқлашди (Қаранг: «ас-Силсила ас-саҳиҳа» 1281 ва «Саҳиҳ ал-Жомиъ» 2704, 6691).
Шунингдек ушбу ҳадисларни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларидан келган асарлар қувватлайди. Ривоят қилинишича Ҳузайфа розияллоҳу анҳу ўз хотинига айтган экан: «Агар Жаннатда менинг хотиним бўлишни истасанг, унда менинг вафотимдан кейин турмушга чиқма. Чунки аёл Жаннатда охирги эри билан бўлади. Айни шу сабабдан ҳам Аллоҳ Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хотинларига ундан кейин турмушга чиқишни таъқиқлади. Чунки улар унинг Жаннатдаги хотинлари бўлишади» (Байҳақий «Сунан» 7/69).
Шунингдек ривоят қилинишича, Асмо Зубайр билан ажрашишни истаганида унинг отаси Абу Бакр (Аллоҳ барчаларидан рози бўлсин) уни бундай қилмасликка кўндирди ва деди: «Эй қизалоғим, сабр қил. Чунки агарда аёлнинг солиҳ эри бўлса, у унинг ўлимидан сўнг турмуш қурмаган бўлса, унда Аллоҳ уларни Жаннатда жамлайди» (Ибн Асокир 1/193).
Хулоса:
Аёл хулқи яхшироқ эри билан бирга бўлишига келсак, ушбу қавлнинг далили саҳиҳ эмас. Аёл эрларидан бирини ўзи танлайди деган қавлга келсак, унинг умуман ҳеч қандай далили мавжуд эмас. Аёл охирги эри билан бирга бўлиши ҳақидаги қавл эса ҳақиқатга яқинроқдир. Чунки у Умму Дардо ҳадисига суянади. У эса ўз ўрнида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламни далил қилади ва ушбу қавл Ҳузайфа ва Асмо каби саҳобаларнинг асарлари билан қувватланади. Валлоҳу аълам.
Оламлар Роббиси бўлган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
rinat80_09   06-26-2011, 01:20 AM
#3
Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!! Жавобларингиз учун Аллох рози булсин!!!

яана битта савол: агар ахли жаннат аёлларнинг эри ёки эрлари умуман жаннатга тушмаса (яъни умрининг охирида ширк килиб ёки бошка гунохи кабира килиб улиб кетса) аёл кимга берилади жаннатда?

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
abu Huzayfa   12-27-2012, 05:34 PM
#4
(06-26-2011, 01:20 AM)beruni2008 Wrote: Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!!
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
(06-26-2011, 01:20 AM)beruni2008 Wrote: яана битта савол: агар ахли жаннат аёлларнинг эри ёки эрлари умуман жаннатга тушмаса (яъни умрининг охирида ширк килиб ёки бошка гунохи кабира килиб улиб кетса) аёл кимга берилади жаннатда?
Эри жаҳаннамга тушган жаннатий аёл эри ким бўлади?


Савол: Бизга маълумки Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло мўмин бандаларига Қиёмат куни Жаннатда ҳурул айнларни ҳозирлаб қўйган. Агар мўмина аёл Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг раҳмати билан жаннатга кирса, бироқ эри бу дунёда ёмон одам бўлган бўлса ва шу сабабдан жаннатга кирмаган бўлса, унинг эри ким бўлади? Илтимос (жавобингиз билан) бизни фойдалантирсангиз, Аллоҳ сизни мукофотласин!
Жавоб: Сизнинг саволингизга жавоб Аллоҳ таолонинг мана бу умумий сўзларидан келиб чиқади: «Бизлар ҳаёти дунёда ҳам, охиратда ҳам сизларнинг дўстларингиздирмиз. Сизлар учун (жаннатда) кўнгилларингиз тилаган нарсаларингиз бордир ва сизлар учун у жойда истаган нарсаларингиз бордир. (Бу) мағфиратли ва меҳрибон зот томонидан бўлган зиёфатдир» (Фуссилат: 31-32).
Яна Аллоҳ таолонинг мана бу қавли: «У жойда кўнгиллар тилайдиган ва кўзлар лаззатланадиган (барча) нарса бордир. Сизлар у жойда мангу қолурсизлар» (Зухруф: 71).
Агар аёл жаннат аҳлидан бўлса, у турмушга чиқмаган бўлса ёки агарда унинг эри жаннат аҳлидан бўлмаса, бундай ҳолатда жаннатда уйланмаган эркаклар бўлади – мен бу дунёда уйланмаган эркакларни назарда тутмоқдаман – уларнинг ҳурлардан ва бу дунё аҳлидан бўлган хотинлари бўлади, агар улар буни истасалар ва уларнинг қалби истаса. Эри бўлмаган ёки эри бўлганку, аммо у билан бирга жаннатга кирмаган аёлга нисбатан ҳам худди шундай дейишиз мумкин. Агарда бу аёл эрга тегишни истаса, оятларнинг умумий маъносига кўра, шубҳасиз унга эрликка у истаган эркак таклиф қилинади. Шундай бўлсада, мен ушбу масала борасида хос далил борлигини эслай олмайман. Барча нарсанинг илми Аллоҳнинг ҳузуридадир.

Шайх Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймийн
«Мажмуъ ал-фатава» (2/52).

Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
  
Users browsing this thread: 3 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.