Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина мадад сўраймиз
1. Арабшунос олимлар айтишларича, Аллоҳ таоло
мафъул биҳи (феъл олмоши бўлмиш Сенгагина калимасини)
феъл (феъл бўлмиш ибодат калимаси) дан аввал зикр қилдики - (бу билан) ибодатнинг барча турларини фақат Аллоҳгагина қилишлик ва фақат Ундангина мадад сўрашликни яққол изҳор қилинади. Шунинг учун бу амаллар фақат Унгагина хосдир.
2. Мусулмонлар ўзларининг фарз намозларида 17 марта тиловат қиладиган бу сура, Фотиҳа сурасининг негизидур ва у (Фотиҳа сураси) Қуръони Каримнинг негизидур.
3. Бу оятдаги ибодат барча ибодат турларини ўз ичига олади. Буларга: намоз ўқишлик, қасам ичишлик, назр қилишлик (бирон нарсани аташлик) ва айниқса дуо қилишлик киради. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар:
"الدُّعَاءُ هُوَ الْعِبَادَةُ"
“Дуо – Ибодатдур” (Имом Термизий ривоятлари, саҳиҳ).
Аллоҳ таоло Қуръонда айтади:
“Айтинг (эй Муҳаммад!)
: Дарҳақиқат, мен Роббимгагина дуо қилурман ва Унга ҳеч бир кимсани шерик қилмасман” (Жин сураси, 20-оят).
4. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деб марҳамат қилдилар:
“Кимда ким Юнус алайҳиссалом балиқ қорнида бўлганларидаги (қуйидаги) дуони ўқиб дуо қилар экан, Аллоҳ албатта унинг дуосини қабул қилур, (Юнус алайҳиссаломнинг Аллоҳга қилган нидоси):
“Зуннун - Юнуснинг (қавмидан)
ғазабланган ҳолда (ўз қишлоғидан чиқиб)
кетиб, Бизни унинг зиёнига ҳукм қилмайди, деб ўйлаган пайтини, сўнг (Биз уни балиқ қорнига ташлаганимиздан кейин)
қоронғу зулматларда туриб: “Сендан ўзга (ибодатга лойиқ)
илоҳ йўқдур, магар Ўзингдурсан! Эй Пок Парвардигорим! Дарҳақиқат, мен (ўз жонимга)
жабр қилгувчилардан бўлиб қолдим”, деб нидо қилган (пайтини эсланг!)
” (Анбиё сураси, 87-оят).
Аллоҳдангина мадад сўрашлик
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деб марҳамат қилдилар:
إِذَا سَأَلْتَ فَاسْأَلْ اللَّهَ وَإِذَا اسْتَعَنْتَ فَاسْتَعِنْ بِاللَّهِ
“Агар сўрасанг, фақат Аллоҳдангина сўрагин ва агар мадад сўрамоқчи бўлсанг, фақат Аллоҳдангина мадад сўрагин” (Имом Термизийнинг Ибн Аббос разияллаҳу анҳудан қилган ривоятлари, ҳасан ҳадис).
1. Имом Нававий ва Ҳайсамий раҳимаҳумуллоҳ бу ҳадиснинг тафсирида шундай дейишган экан:
“Қачонки бу дунё ва охират ишлари борасида сўрамоқчи бўлсанг, фақат Аллоҳдангина сўрагин, айниқса касалликларга шифо, ризқ ва ҳидоят талаб қилиш сингари Аллоҳдан ўзга бошқа ҳеч бир кимса қудрати етмайдиган ишларда фақат Аллоҳдан сўрагин, чунки буларни Аллоҳ таоло Ўзи учунгина хослагандур.
Quote:Яъни Аллоҳнинг Ўзигина ҳидоят қилгувчи ва Аллоҳнинг Ўзигина ризқ бергувчи ва касалликларга шифо бергувчидур.
Аллоҳ таоло шундай деди:
“Агар Аллоҳ сизни (камбағаллик, хасталик каби)
бирон зиён билан ушласа, бас, уни фақат Ўзигина аритгувчидир. Агар сизни бирон яхшилик билан ушласа, бас, билингки, У ҳамма нарсага қодирдир” (Анъом сураси, 17-оят).
2. Кимда ким ҳужжат ва далил қидирмоқчи бўлса, унга Қуръонгина кифоядур. Ва кимда ким мадад сўрамоқчи бўлса, унга Аллоҳгина кифоядур. Ва кимда ким эслатма олишни хоҳласа, унга ўлимгина кифоядур. Ва кимда кимга буларнинг биронтаси кифоя қилмаса, унга Жаҳаннамгина кифоядур, Аллоҳ таоло айтади:
“Бандалари учун Аллоҳнинг Ўзигина кифоя эмасми!?” (Зумар сураси, 36-оят).
3. Шайх Абдулқодир Жилоний раҳимаҳуллоҳ “Фатҳур Роббаний”да шундай деган эканлар:
“Аллоҳдангина сўрагин ва Ундан ўзгалардан сўрамагин. Аллоҳдангина мадад сўрагин ва ундан ўзгалардан мадад сўрамагин. Ҳолингга вой бўлсин, эртага Унинг Юзига қай тарзда йўлиқасан? Сен Ундан юз ўгирган ҳолингда Ундан узоқлашсанг ва Унинг махлуқларига илтижо қилиб, Унга шерик қилсанг. Сен уларга ўзингни ҳожатингни айтиб, ўзингни муҳим ишларинг борасида уларга таваккул қилсанг. Ўзинг ва Аллоҳ ўртасидаги бўлган йўл ва воситаларни кўпайтиргин, чунки агар ундай қилмасанг, демак сен аҳмоқлардан экансан. Ҳеч қандай қувват ва қудрат йўқки, магар барчаси Аллоҳ биландур. Махлуқлардан ҳоли бўлган ҳолда, фақат Аллоҳ таологагина юзлангин”.
Quote:Бундан мурод, махлуқотлардан бирон нарсани восита қилмаган ҳолда фақат Аллоҳгагина илтижо қилиб, мадад сўрагин деганидур.
4. Машруъ бўлган мадад сўраш йўли - бу қийинчилик пайтингда фақат Аллоҳдангина мадад сўрашликдур. Ширк ҳисобланган мадад сўраш йўли эса - сизнинг Аллоҳни қўйиб бошқалардан мадад сўрашлигингдур, хоҳ у Пайғамбар, авлиё ёки бўлмасам ғойиб ҳолда бўлган тирик мавжудотлар бўлсин. Чунки улар сизга яхшилик ва ёмонлик қилишга қудратлари йўқдур ва сизнинг дуоингизни эшитмаслар ва агар улар сизнинг дуоингизни эшитган ҳолларида ҳам, сизга жавоб қайтара олмаслар. Бу ҳақда Аллоҳ Қуръонда баён қилгандур.
Тирик кимсалардан мадад сўрашликка келсак, уларнинг қудрати етган нарсаларда масалан Масжид қуришликда ёки бирон дунёвий ҳожатини чиқаришликда Аллоҳнинг қуйидаги каломига биноан улардан мадад (кўмак) сўрашлик мумкиндур. Аллоҳ таоло шундай дейди:
“Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилингиз, гуноҳ ва ҳаддан ошиш йўлида ҳамкорлик қилмангиз!” (Моида сураси, 2-оят).
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар:
"وَاللَّهُ فِي عَوْنِ الْعَبْدِ مَا كَانَ الْعَبْدُ فِي عَوْنِ أَخِيهِ "
“Қачонки банда биродарига кўмак берар экан, унга (бандага) Аллоҳ кўмак берур” (Имом Муслим ривояти).
Тириклардан мадад сўрашлик жоиз турларига мисол Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятидир:
“Ўзи тарафидаги кимсадан душманига қарши кўмак беришини сўради” (Қасос сураси, 15-оят).
Ва Аллоҳ таолонинг Зулқарнайн борасида зикр қилган оятда:
“Менга (иш)
кучи орқали мадад беринглар, деди” (Каҳф сураси, 95-оят).