Pages (5):    1 2 3 4 5
Abu Solih   07-01-2011, 05:36 PM
#41
39-ТАНҚИД.
239-240 саҳифаларда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрларини зиёрат қилиш ҳақида гапириб, шундай деди: "Лекин бизга туҳмат қилишди ва аҳли сунна вал жамоадан бўлган кўпчилик мусулмонлар ҳам бидъат ва адашишликда деган туҳматга қолишди. Чунки биз салаф олимлари ва улардан бошқа олимларнинг кўпчилиги айтган ҳукмни айтган эдик, у ҳам бўлса, киши Росулллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрларини ва масжидларини зиёрат қилишга азму-қарор қилса унга бирор гуноҳ йўқ." Шундай деди!
Биз унга жавоб берамиз: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрларини (бошқа юртдан) сафар қилмасдан турб зиёрат қилса суннатдир, бидъат эмас. Бирор киши агар зиёрат шу суратда бўлса бидъат ва адашишлик бўлади, деб айтмаган. Аммо Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрларини зиёрат қилиш учун сафар қилса, бу - бидъатдир. Чунки қабрларни зиёрат қилиш учун зиёрат қилиш жоиз эмас, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрлари бўладими, ёки у кишидан бошқа авлиёлар, солиҳлар, қариндошларнинг қабрлари бўладими, жоиз эмас. Бунга далил Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мана бу сўзлари: "Учта масжиддан бошқа ерга сафар қилинмайди: (Маккадаги) Масжид ал-Харам, мени (Мадинадаги) мана шу Масжидим ва (Қуддусдаги) Масжид ал-Ақсо."
Мана шу ҳадисга амал қилган ҳолда, салафлар, тўрт имом ва улардан бошқа эргашиладиган имомлар қабрларни зиёрат қилиш учун сафар қилишмаган. Доктор салафлардан ва улардан кейинги кўпчилик олимларнинг мазҳаби, киши мана шунга (қабрни зиёратини) азму-қарор қилса унга бирор гуноҳ йўқдир дейишган, деб даъво қилиб, хатога чуқур шўнғиб кетди. Агар азму-қарор деган сўзи билан Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрларини зиёрат қилишни қасд қилган бўлса, салаф олимларимиз Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қайтарган нарсадан қайтаришди холос. У ҳам бўлса, ҳар қандай қабрни зиёрат қилиш учун сафар қилишдан қайтаришди, у Набий солаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрлари бўлса ҳам, бошқа қабр бўлса ҳам зиёрат қилиш учун сафар қилишдан қайтаришди.
Шундан сўнг, Доктор Шайхул Ислам Ибн Таймияни мана шу ҳадисни, қабрларни зиёрат қилиш учун сафар қилишдан қайтаришда далил қилиб келтирганларини хато санади. Буни ғаройиб хато деб, Шайх бу масалада тойилдилар деди: "Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳ тойилган бу ғаройиб хатодан шу нарса келиб чиқадики, киши қариндошини зиёрат қилиш учун, ёки илм талабида, ёки ризқ излаш мақсадида сафар қилиши жоиз эмас экан. Чунки бу нарсалар учта масжидни ичига кирмайди."
Биз унга айтамиз. (Бунадй эмас), балки Докторнинг фаҳми тойилган хато ғаройибдир. Чунки ҳадис шариф, махсус бир ерга у ерда, ёки уни ёнида ибодатни амалага ошириш учун учта масжиддан бошқасига сафар қилиш мумкин эмаслиги ҳақидадир. Бу ер масжид бўладими, қабр бўладими, ёки бошқами (ибодат қилишни қасд қилиб сафарга чиқиш) мумкин эмас. Аммо қариндошларни зийрат қилиш, ёки илм талабида, ёки ризқ талабида сафар қилиш бу ҳадис далолат қилган нарсани ичига асло кирмайди.
This post was last modified: 07-01-2011, 06:48 PM by Abu Solih.
mutaallim   07-01-2011, 05:56 PM
#42
40-ТАНҚИД
241-саҳифада Имом Аҳмадни Қуръон махлуқ дейилган вақтдаги оғир имтиҳонларни ўз гарданларига олишдаги сабрларига сабаб ҳақида айтадики: “Имом Аҳмадни ёлғиз ўзларигагина рўбарў бўлган ушбу оғир имтиҳонларнинг сабаби, у (Қуръоннинг зоҳирий) лафзи билан (ботиний) маъноси орасини ажратиб, тафсилот киритишдан тўсиб қолган кучли тақволаридир”.
Биз унга қуидагича жавоб берамиз:
Биринчидан: ушбу оғир имтиҳонларга рўбарў бўлган ёлғиз Имом Аҳмаднинг ўзлари бўлмаганлар. Балки бу оғир кунларда у кишига уламолардан бошқалари ҳам шерик бўлганлар. Уларни ичида шу масала сабаб қатл қилинганлари, азобга солинганлари ва турли азият чекканлари бўлди. Бу гапидан доктор тарихни яхши ўқимагани очилиб қолди.
Иккинчидан: Бу ўринда Қуръонни маъноси билан лафзи орасини ажратиш деган гап йўқ. Иккиси ҳам нозил бўлган Аллоҳнинг Каломидир, махлуқ эмас. Ушбу иккисини орасини ажратиб, маъноси махлуқ эмас, лафзи эса махлуқ дейишлик, бу бидъатчиларнинг сўзи. Аҳли Суннанинг сўзи эмас. Имом Аҳмад бу иккиси орасини ажратмаганлар. Чунки у киши ҳам бошқа имомлар каби у иккиси орасида фарқ бор деб билмаганлар ҳамда ашъарийларнинг ақидасига эътиқод қўймаганлар.
This post was last modified: 07-01-2011, 05:58 PM by mutaallim.
Abu Solih   07-02-2011, 05:59 PM
#43
41-ТАНҚИД. ЯКУНИЙСИ.
256-257 саҳифаларда Муҳаммад Алавий Моликийнинг "Муҳаммадия хазиналари" номли китобига ёзилган раддия ва ундаги залолатларни баёнига қарши чиқди. У айтди: "Муҳаммад Алавий Аҳли сунна вал жамоатдандир. Одамлар у ёзган китобларни ўқишар экан, унинг воқе-ҳолатини кўришар экан, унинг динда собит қадам, ҳолати салоҳиятли ва ақидасининг соғлом эканлигида ишончлари зиёда бўлди."
Унга жавоб берамиз. Сенга бу кишининг китобларини ичидаги нарсаларни ўқиб чиқишинг лозим. Унинг китобларидаги Аҳли сунна олимларининг китобларига ва салафларнинг ақидасига зид келган ўринларини кўришинг лозим. Шунда усулларга қай даражада мувофиқ ёки мухолиф эканлигини биласан. Одамларнинг ўқишларига асосланмагин, сен унга раддия берган одам тўғри айтган ёки хато қилганлигига қарагин! Мана шу бирор масала устида инсоф билан баҳс қилувчидан талаб қилинган нарсадир, шунда унинг айтган сўзи ва ёзган нарсаси эътиборга лойиқ бўлади. Алавийга раддия берган одам, у нима учун раддия берганини билмасдан туриб, унга ҳужум қилмагин.
Сўнгра, Аҳли сунна вал жамоадан ва тўғри йўлда бўлган кишининг ҳолати, агар у хато қилса (унинг аҳли суннаданлиги) унга раддия беришга монеълик (тўсқинлик) қиладими?

Аллоҳ таоло билгувчироқ! Аллоҳ Пайғамбаримизга салоту саломлар юборсин, шунингдек у кишининг оилалари ва асҳобларига ҳам!
Pages (5):    1 2 3 4 5
  
Users browsing this thread: 7 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.