rinat80_09   07-03-2011, 09:10 PM
#1
Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!!

Махрнинг энг оз микдори канча ва хозирги кундаги нархи кандай хисобланади?



«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
Муслим   07-04-2011, 11:47 AM
#2
Маҳрнинг ози қанча-ю, кўпи қанча?

Савол: Маҳрнинг энг ози ва энг кўпи қанча бўлиши керак? Ўша ҳаддан ортиқчаси ҳаром бўладими?
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Қуръон ва суннатда маҳрнинг белгиланган миқдорига далолат қиладиган биронта ҳужжатни кўрмадик. Қуръон Каримда кўп маҳр беришнинг жоизлигига ва баъзи ўринда эса унинг оз ёки кўп бўлиши мумкин эканига умумий далиллар келган. Маҳрни кўп беришга мисол ушбу оятдир:
﴿وَإِنْ أَرَدْتُمُ اسْتِبْدَالَ زَوْجٍ مَكَانَ زَوْجٍ وَآتَيْتُمْ إِحْدَاهُنَّ قِنْطَارًا فَلَا تَأْخُذُوا مِنْهُ شَيْئًا﴾
«Агар бир хотинни қўйиб, бошқа хотинга уйланмоқчи бўлсангизлар, аввалгисига саноқсиз молу дунёни (маҳр қилиб) берган бўлсангиз-да, ундан бирон нарсани қайтариб олмангизлар!» (Нисо: 20).
Иккинчиси – маҳрни оз ёки кўп беришга далолат қилган оятлар эса қуйидагичадир:
﴿وَالْمُحْصَنَاتُ مِنَ النِّسَاءِ إِلَّا مَا مَلَكَتْ أَيْمَانُكُمْ كِتَابَ اللَّهِ عَلَيْكُمْ وَأُحِلَّ لَكُمْ مَا وَرَاءَ ذَلِكُمْ أَنْ تَبْتَغُوا بِأَمْوَالِكُمْ مُحْصِنِينَ غَيْرَ مُسَافِحِينَ فَمَا اسْتَمْتَعْتُمْ بِهِ مِنْهُنَّ فَآتُوهُنَّ أُجُورَهُنَّ فَرِيضَةً وَلَا جُنَاحَ عَلَيْكُمْ فِيمَا تَرَاضَيْتُمْ بِهِ مِنْ بَعْدِ الْفَرِيضَةِ إِنَّ اللَّهَ كَانَ عَلِيمًا حَكِيمًا﴾
«Яна эрлик аёллар (ҳам ҳаром қилинди). Магар (уруш-жангларда) эга бўлган чўриларингиз ҳалолдир.
Quote:Изоҳ: Ўша даврнинг одатига кўра урушда асир тушган эркаклар қулга, аёллар эса чўрига айлантирилар эди. Бу оятда гарчи асира бўлган аёлнинг ўз ватанида эри қолган бўлса-да, маълум муддат идда сақлагач, ҳожаси учун ҳолол бўлиб қолиши уқтирилмоқда.
(Бу ҳукмларни) Аллоҳ зиммангизга фарз қилиб қўйди. Мана шулардан бошқа аёлларга зино қилувчи бўлмаган ҳолингизда молларингизни маҳр қилиб бериш билан уйланишга ҳаракат қилиш сизлар учун ҳалол қилинди. Улар билан никоҳ орқали яқинлик қилишингиз билан белгиланган маҳрларини берингиз! Маҳр белгиланганидан кейин ўзларингиз келишиб олишингизда (яъни улар ўз ихтиёрлари билан ҳаққи-маҳрларидан кечиб юборишларида) сизлар учун гуноҳ йўқдир. Албатта Аллоҳ билим ва ҳикмат эгаси бўлган зотдир» (Нисо: 24);
﴿الْيَوْمَ أُحِلَّ لَكُمُ الطَّيِّبَاتُ وَطَعَامُ الَّذِينَ أُوتُوا الْكِتَابَ حِلٌّ لَكُمْ وَطَعَامُكُمْ حِلٌّ لَهُمْ وَالْمُحْصَنَاتُ مِنَ الْمُؤْمِنَاتِ وَالْمُحْصَنَاتُ مِنَ الَّذِينَ أُوتُوا الْكِتَابَ مِنْ قَبْلِكُمْ إِذَا آتَيْتُمُوهُنَّ أُجُورَهُنَّ مُحْصِنِينَ غَيْرَ مُسَافِحِينَ وَلَا مُتَّخِذِي أَخْدَانٍ﴾
«Бугун сизлар учун барча покиза нарсалар ҳалол қилинди. Китоб берилган кимсаларнинг таомлари сизлар учун ҳалолдир ва сизларнинг таомларингиз улар учун ҳалолдир. Қачонки зино қилмай ва яширин ўйнаш тутмай маҳрларини бериб уйлансангиз, сизлар учун мўминалар орасидан ўзларини ҳаромдан сақлаган аёллар ва сизлардан илгари Китоб берилган кимсалардан бўлган ўзларини ҳаромдан сақлаган аёллар ҳам ҳалолдир» (Моида: 5).
«Мол» ва «ҳақ» сўзлари кўплик ва озликни ўз ичига олади. Суннатда келган далиллар эса, маҳрлар орасидаги тафовутлар содир бўлган турли воқеъаларга далолат қилади. Масалан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг рафиқалари ва қизлари, асҳоблари рафиқаларининг маҳрлари. Уларни Қуръон ўргатиш, иккита чормуқ, бир навот (16 гр) олтин ва тўрт уқийя (512 гр) кумуш бадалига никоҳ қилинган. Кенгроқ маълумот олмоқчи бўлганлар икки «Саҳиҳ» ҳадислар девони, «Сунан»лар ва бошқа ҳадис китобларига мурожаат этишлари мумкин.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 3424–1.

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Маҳрнинг миқдори қанча бўлиши керак?

Савол: Хотин киши маҳрининг муайян миқдори борми? Ҳадис шарифдаги оз маҳрдан мақсад нима?
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Хотин киши маҳрининг белгиланган миқдори йўқдир. Мулкка яраган барча нарса оз бўлса ҳам, кўп бўлса ҳам маҳр бўла олади. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қилган ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтган: «Энг баракали бўлган никоҳ маҳри оз бўлгани» ҳадиснинг маъноси: маҳрни осонлаштиришга рағбат, холос (Оиша разияллоҳу анҳо ривояти. Имом Аҳмад 6/82, 145; Ибн Абу шайба 4/189; Ҳоким 2/178; Баззор «Кашфл астор» 2/158 (1417); Қузоъий «Муснадуш Шиҳоб» 1/105 (123); Хатиб «Музиҳ» 1/305, 306 («Дааиратул маъаарифил усмаанийя» нашрияти); Байҳақий «Сунан» 7/235; Абу Наъийм «Ҳиляҳ» 2/186, 6/257).
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 20229–3.

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдулазиз Оли Шайх
Аъзолар: Бакр Абу Зайд, Солиҳ Фавзон ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
rinat80_09   07-05-2011, 02:54 AM
#3
Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!
мана бу хадислар сахих ми?

Кўпчилик уламолар Ҳанафий мазҳабининг маҳрнинг энг ози ўн дирҳам бўлиши керак, деган ижтиҳодини маъқул топганлар.
Имом Байҳақий ва Ибн Аби Ҳотимлар қилган ривоятда «Ўн дирҳамдан оз маҳр йўқ», дейилган.

Жобир розияллоҳу анҳу қилган ривоятда «Агар эркак киши аёлга маҳрни ҳовучини тўлдириб таом бериш ила адо этса, аёл унга ҳалол бўлур», дейилган.

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
Abu Solih   05-18-2012, 09:50 AM
#4


Ва алайкум ассалам ва роҳматуллоҳ.

Алҳамдулиллаҳ, вассолату вассаламу ала Росулиллаҳ, ва баъд...

Имом Шавконий айтадилар: Ҳофиз ибн Ҳажар айтдилар: "Маҳрнинг энг кам миқдори ҳақида кўп ҳадислар ворид бўлган. Улардан бирортаси саҳиҳ эмас... Омир ибн Роби'адан ривоят қилинган, икки ковуш эвазига никоҳланган аёл ҳақидаги ҳадис (Аҳмад, Ибн Можжа ва Термизий ривоят қилишган, мавқуф ҳадис) ва Жобирдан розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган: Набий солаллоҳу алайҳи васаллам даврларида бир ҳовуч хурмо ёки ун эвазига никоҳланар едик. (Муслим ривоятлариб саҳиҳ ҳадис). Имом Байҳақийнинг ушбу сўзлари: (Жобирнинг айтган бу сўзлари) мут'а (бир неч кунга никоҳланиш) никоҳида бўлган эди. Мут'а никоҳи мансух (харом) бўлди. Аммо бу ҳадисдаги маҳр эса насх (бекор) бўлгани ҳақида бирор хабар келмади". (Ибн Ҳажжарнинг сўзлари тугади).

(Шавконий айтадилар): Ба'зилар маҳрнинг энг кам миқдори ҳақида ихтилоф қилишди, шулардан Абу Ҳанифа ва у кишиниг икки шогирдлари. Улар айтишдики, маҳрнинг енг кам миқдори ўн дирҳам ёки қиймати шунга тенг бўлган нарса. Имом Дароқутний Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисни далил қилишди: "Ўн дирҳамдан кам маҳр йўқдир".

Агар бу ҳадис саҳиҳ бўлганида ҳам маҳр ўн дирҳамдан кам бўлиши мумкинлиги ҳақидаги кўп саҳиҳ ҳадисларга тескари келган бўларди. Аммо бу ҳадис саҳиҳ эмас унинг санадида Мубашшир ибн Убайд ва Ҳажжож ибн Артоҳлар бордир. Бу иккиси заифдурлар. Ҳажжож тадлис билан машҳурдир. Мубашшир эса матрукдир, буни Дароқутний айтганлар. Бухорий айтади: Унинг ҳадис мункар (инкор қилинади).

Бу ҳадис заифдур, бу ҳадис бошқа йўллардан ҳам ривоят қилинган, аммо улар бир-бирини қувватламайди. Бир-бирини қувватлаганида ҳам, бу ҳадис икки саҳиҳ тўпламдаги (Бухорий ва Муслим) ва бошқа ҳадис китобларида ривоят қилинган ҳадисларга тескаридир. Умар, Ибн Аббос, Ҳасанул Басрий, Ибнул Мусаййиб, Роби'а, Авзо'и, Саврийдан келган ривоятлардан, шунингдек Аҳмад, Исҳоқ ва Шофе'илардан ривоят қилинганки: Маҳрнинг энг кам миқдори бирор қийматга эга бўлган ёки бирор тўловга лойиқ бўлган нарсадир. Мана шу рожиҳ (тўғри) мазҳабдир (ҳукмдир).

Са'ид ибн Жубайрдан энг кам миқдор эллик дирҳам, Наха'ийдан қирқ дирҳам, Ибн Шубрумадан беш дирҳам ва Имом Моликдан чорак динор бўлиши ҳақида ҳам ривоят қилинган. Аммо маҳр энг ками шулар айтган миқдор бўлиши ҳақида далил йўқ. (Имом Шавконий нинг сўзлари тугади).

Маньа: "Найлул Автор, Маҳр китобининг 197-200 бетлар"
rinat80_09   05-18-2012, 09:21 PM
#5
Alloh rozi bo'lsin!

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.