Маҳрнинг ози қанча-ю, кўпи қанча?
Савол: Маҳрнинг энг ози ва энг кўпи қанча бўлиши керак? Ўша ҳаддан ортиқчаси ҳаром бўладими?
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Қуръон ва суннатда маҳрнинг белгиланган миқдорига далолат қиладиган биронта ҳужжатни кўрмадик. Қуръон Каримда кўп маҳр беришнинг жоизлигига ва баъзи ўринда эса унинг оз ёки кўп бўлиши мумкин эканига умумий далиллар келган. Маҳрни кўп беришга мисол ушбу оятдир:
﴿وَإِنْ أَرَدْتُمُ اسْتِبْدَالَ زَوْجٍ مَكَانَ زَوْجٍ وَآتَيْتُمْ إِحْدَاهُنَّ قِنْطَارًا فَلَا تَأْخُذُوا مِنْهُ شَيْئًا﴾
«Агар бир хотинни қўйиб, бошқа хотинга уйланмоқчи бўлсангизлар, аввалгисига саноқсиз молу дунёни (маҳр қилиб)
берган бўлсангиз-да, ундан бирон нарсани қайтариб олмангизлар!» (Нисо: 20).
Иккинчиси – маҳрни оз ёки кўп беришга далолат қилган оятлар эса қуйидагичадир:
﴿وَالْمُحْصَنَاتُ مِنَ النِّسَاءِ إِلَّا مَا مَلَكَتْ أَيْمَانُكُمْ كِتَابَ اللَّهِ عَلَيْكُمْ وَأُحِلَّ لَكُمْ مَا وَرَاءَ ذَلِكُمْ أَنْ تَبْتَغُوا بِأَمْوَالِكُمْ مُحْصِنِينَ غَيْرَ مُسَافِحِينَ فَمَا اسْتَمْتَعْتُمْ بِهِ مِنْهُنَّ فَآتُوهُنَّ أُجُورَهُنَّ فَرِيضَةً وَلَا جُنَاحَ عَلَيْكُمْ فِيمَا تَرَاضَيْتُمْ بِهِ مِنْ بَعْدِ الْفَرِيضَةِ إِنَّ اللَّهَ كَانَ عَلِيمًا حَكِيمًا﴾
«Яна эрлик аёллар (ҳам ҳаром қилинди)
. Магар (уруш-жангларда)
эга бўлган чўриларингиз ҳалолдир.
Quote:Изоҳ: Ўша даврнинг одатига кўра урушда асир тушган эркаклар қулга, аёллар эса чўрига айлантирилар эди. Бу оятда гарчи асира бўлган аёлнинг ўз ватанида эри қолган бўлса-да, маълум муддат идда сақлагач, ҳожаси учун ҳолол бўлиб қолиши уқтирилмоқда.
(Бу ҳукмларни)
Аллоҳ зиммангизга фарз қилиб қўйди. Мана шулардан бошқа аёлларга зино қилувчи бўлмаган ҳолингизда молларингизни маҳр қилиб бериш билан уйланишга ҳаракат қилиш сизлар учун ҳалол қилинди. Улар билан никоҳ орқали яқинлик қилишингиз билан белгиланган маҳрларини берингиз! Маҳр белгиланганидан кейин ўзларингиз келишиб олишингизда (яъни улар ўз ихтиёрлари билан ҳаққи-маҳрларидан кечиб юборишларида)
сизлар учун гуноҳ йўқдир. Албатта Аллоҳ билим ва ҳикмат эгаси бўлган зотдир» (Нисо: 24);
﴿الْيَوْمَ أُحِلَّ لَكُمُ الطَّيِّبَاتُ وَطَعَامُ الَّذِينَ أُوتُوا الْكِتَابَ حِلٌّ لَكُمْ وَطَعَامُكُمْ حِلٌّ لَهُمْ وَالْمُحْصَنَاتُ مِنَ الْمُؤْمِنَاتِ وَالْمُحْصَنَاتُ مِنَ الَّذِينَ أُوتُوا الْكِتَابَ مِنْ قَبْلِكُمْ إِذَا آتَيْتُمُوهُنَّ أُجُورَهُنَّ مُحْصِنِينَ غَيْرَ مُسَافِحِينَ وَلَا مُتَّخِذِي أَخْدَانٍ﴾
«Бугун сизлар учун барча покиза нарсалар ҳалол қилинди. Китоб берилган кимсаларнинг таомлари сизлар учун ҳалолдир ва сизларнинг таомларингиз улар учун ҳалолдир. Қачонки зино қилмай ва яширин ўйнаш тутмай маҳрларини бериб уйлансангиз, сизлар учун мўминалар орасидан ўзларини ҳаромдан сақлаган аёллар ва сизлардан илгари Китоб берилган кимсалардан бўлган ўзларини ҳаромдан сақлаган аёллар ҳам ҳалолдир» (Моида: 5).
«Мол» ва «ҳақ» сўзлари кўплик ва озликни ўз ичига олади. Суннатда келган далиллар эса, маҳрлар орасидаги тафовутлар содир бўлган турли воқеъаларга далолат қилади. Масалан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг рафиқалари ва қизлари, асҳоблари рафиқаларининг маҳрлари. Уларни Қуръон ўргатиш, иккита чормуқ, бир навот (16 гр) олтин ва тўрт уқийя (512 гр) кумуш бадалига никоҳ қилинган. Кенгроқ маълумот олмоқчи бўлганлар икки «Саҳиҳ» ҳадислар девони, «Сунан»лар ва бошқа ҳадис китобларига мурожаат этишлари мумкин.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 3424–1.
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён
Маҳрнинг миқдори қанча бўлиши керак?
Савол: Хотин киши маҳрининг муайян миқдори борми? Ҳадис шарифдаги оз маҳрдан мақсад нима?
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Хотин киши маҳрининг белгиланган миқдори йўқдир. Мулкка яраган барча нарса оз бўлса ҳам, кўп бўлса ҳам маҳр бўла олади. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қилган ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтган:
«Энг баракали бўлган никоҳ маҳри оз бўлгани» ҳадиснинг маъноси: маҳрни осонлаштиришга рағбат, холос (Оиша разияллоҳу анҳо ривояти. Имом Аҳмад 6/82, 145; Ибн Абу шайба 4/189; Ҳоким 2/178; Баззор «Кашфл астор» 2/158 (1417); Қузоъий «Муснадуш Шиҳоб» 1/105 (123); Хатиб «Музиҳ» 1/305, 306 («Дааиратул маъаарифил усмаанийя» нашрияти); Байҳақий «Сунан» 7/235; Абу Наъийм «Ҳиляҳ» 2/186, 6/257).
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 20229–3.
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдулазиз Оли Шайх
Аъзолар: Бакр Абу Зайд, Солиҳ Фавзон ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён