Admin   10-07-2009, 11:58 AM
#1
Иймоннинг таърифи

Иккинчи даража бўлмиш Иймон - етмиш нечадир қисмдан иборат. Энг олийси «Ла илаҳа иллаллоҳ», деб айтишдир. Қуйи қисми эса йўлдан озорни олиб ташлаш. Ҳаё иймон қисмларидандир.
Иймон исломга нисбатан олганда умумийроқ маънога эга. Ҳар бир мўмин киши мусулмондир. Бироқ ҳар бир мусулмон киши мўмин эмас. Демак, иймон ана шу жиҳатдан олиб қараганда умумийроқ. Иймон (номига) аҳл-лойиқ бўлганлар жиҳатидан олиб қарасак хосроқ маънодадир.
Иймоннинг луғавий маъноси тасдиқ этмоқдир. Аллоҳ таоло Юсуф алайҳиссаломнинг акалари ҳақида хабар бериб шундай дейди: «و مآ أنت بمؤمن» «Сен бизларга асло ишонмайсан» (Юсуф: 17), яъни, бизларни тасдиқ этмайсан.
Шаръий маъноси эса: аҳли сунна вал жамоа изоҳлаганидек: тил билан нутқ қилиш, қалб ила эътиқод қилиш ва тана аъзолари билан амал қилишликдир. Тоат билан зиёдалашади ва маъсият билан нуқсонлашади.
Ушбу изоҳ билан иймоннинг шаръий ҳақиқати маълум бўлади. Чунки (нарсаларнинг) ҳақиқат (мазмун-моҳияти) уч турли: луғавий, шаръий ва урф-одатий.
Иймоннинг юқоридаги изоҳи эса шаръий ҳақиқатидир. Шунда иймон луғавий маънодан шаръий маънога кўчди.
Иймон: Тил билан нутқ қилишлик. Уни тилда нутқ қилиб, эътироф этиш зарур. Қалб ила эътиқод қилиш. Тилида нутқ қилганини қалбида эътиқод қилган бўлиши лозим. Акс ҳолда мунофиқларнинг иймони каби бўлиб қолади: «Улар тилларида дилларида бўлмаган нарсани – ёлғонни айтурлар» (Фатҳ: 11).
Тил билан нутқ қилиб, қалб ила эътиқод қилишнинг ўзи ҳам кифоя қилмайди. Балки тана аъзолари билан амал қилиш ҳам зарурдир. Фарзларни адо этиш ҳамда ҳаром ишлардан четлашиш даркор. Тоат-ибодатларни бажариш ва ҳаром ишлардан четлашишлик иймондандир. Иймон ушбу таъриф билан диннинг барини ўз ичига қамраб олади. Бироқ ушбу тоат-ибодат ва шаръий амаллар ичида иймоннинг ҳақиқатидан бўлган ва уни (иймонни) мукаммал қиладиган қисмлари мавжуд.
Иймоннинг рукнлари бўлганидек, шохча-қисмлари ҳам бор. Буни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам икки ҳадисда баён қилиб бердилар. Иймоннинг рукнларини Жаброилнинг ҳадисида айтиб бердилар. Унинг шохча-бўлакларини эса «Иймон - етмиш нечадир қисмдан иборат» ҳадисида ёритиб бердилар. Ушбу ҳадис борасида келгусидаги суҳбатимизда тўхталиб ўтамиз иншааллоҳ.
Иймон ва ислом (калималари) бир ўринда зикр қилинса ҳар бири ўзига хос маънони ифодалайди. Агар бири иккинчисидан айри ҳолатда зикр қилинса, иккинчисининг (зикр қилинмаганининг) маъноси ҳам биринчиси остига дохил бўлади. Иккиси бир ўринда зикр қилинса, ислом зоҳирий амаллар бўлмиш исломнинг беш рукни билан изоҳланади. Иймон эса ботиний амаллар бўлмиш иймоннинг олти рукни билан изоҳланади ва ушбу рукнлар қалб амалидир. Ушбу икки маъно ҳам мусулмон кишида жамланмоғи лозим. Ҳам мусулмон ва ҳам мўмин бўлиб, ислом ва иймон рукнларини адо этиб икки маънони жамлашлик лозиму лобуддир.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Иймон - етмиш нечадир ёки олтмиш нечадир қисмдан иборат». Икки хил ривоят мавжуд (Бухорий (9) «Олтмиш нечадир» лафзи билан, Муслим эса (35) икки хил лафз билан Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилди).
«Иймон - етмиш нечадир қисмдан иборат. Энг олийси «Ла илаҳа иллаллоҳ», деб айтишдир», яъни, ушбу қисм-бўлакларнинг энг олийси «Ла илаҳа иллаллоҳ» сўзидир. У ислом ва иймоннинг боши, биринчи рукни ва динга кириш ўрнидир.
«Қуйи қисми», яъни, энг охирги ва энг оз қисми.
«Йўлдан озорни олиб ташлаш», яъни, юриладиган йўлдан озорни йўқ қилиш. Мисол учун одамларга озор берадиган тикан, тош, ахлат ва чиқиндиларга ўхшаш. Йўлга, ўтувчиларга озор берадиган нарса ташлаш ҳаромдир. Озор ўтувчиларга ҳалақит бериб, уларни хатарга қўяди. Мисол учун кўчадаги сайёра йўлни тўсиб қўйиши, уйдан кўчага қарата сув оқизиб қўйиш, шаҳар ёки чекка жой бўлишидан қатъий назар йўлга ахлат, тош, ўтин, темир ташлаш, чуқур кавлаб кетиш ушбу маъно остига дохил бўлади.
Энди бир мусулмон келиб ушбу озорни олиб, йўлни бўшатиб қўйса, бу унинг иймонига далолат қилади. Йўлга озор ташлаш куфр шохчаларидандир. Йўлдан озорни олиб ташлаш эса иймон шохчаларидан.
«Ҳаё иймон қисмларидандир», яъни, ҳаё Аллоҳ таоло инсон қалбига жо қилган бир хулқ бўлиб, у инсонни чиройли ва таҳсинга сазовор ишларга ундаб, хунук ва ёмон ишлардан тўсади. Ўз соҳибини яхшиликка ундаб, ёмонликдан узоқлаштирадиган ҳаё – мақтовга сазовордир. Инсонни яхшилик, илм талаб қилиш ва ўзига муаммоли бўлган масалалар ҳақида савол беришдан тўсадиган ҳаё эса мазамматлангандир. Чунки у энди хижолатга айланди.
Иймон қисмлари кўп бўлиб, етмиш нечадир қисмдан иборат. Дарҳақиқат, имом Байҳақий катта бир асар битиб, иймон қисмларини баён қилганлар. Ушбу асар мухтасар суратда нашрдан чиққан.
Иймон тил билан нутқ қилиш, қалб ила эътиқод қилиш ва тана аъзолари билан амал қилиш эканига далил, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қовлларидир: «Энг олийси «Ла илаҳа иллаллоҳ», деб айтишдир». Ҳадиснинг ушбу қисми тил билан нутқ қилишга далилдир. «Қуйи қисми эса йўлдан озорни олиб ташлаш». Бу эса амал бўлиб, амал ҳам иймондан эканига далолат қилади. «Ҳаё иймон қисмларидандир». Бу эса қалбда юз беради. Ҳаё қалбда бўлади. Ҳадис тўлалигича иймон тил билан нутқ қилиш, қалб ила эътиқод қилиш ва тана аъзолари билан амал қилиш эканига далолат қиляпти.

Admin   10-07-2009, 12:00 PM
#2
Иймон борасида саҳиҳ эътиқод

61-савол: Иймон борасида аҳли суннанинг эътиқоди нима?
Иймон – «Аллоҳдан бошқа ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчиси» - (дея) тавҳид шаҳодатини нутқ қилиш ила тилда сўзлашлик.
Тавҳид калимасини рост эканига қатъий жазм қилиш билан қалбда эътиқод қилиш.
Ва (тана) аъзолари билан амал қилишликдир.
62-савол: Иймон зиёдалашиб, нуқсонлашадими?
Ҳа. Иймон тоат билан зиёдалашади ва маъсият билан нуқсонлашади.
Аллоҳ таоло деди: «Ундай зотларга айрим кимсалар: «Қурайш одамлари сизларга қарши (саноқсиз лашкар) тўплаган, қўрқингиз!» деганларида бу гап уларнинг иймонларини зиёда қилди ва: «Бизга ёлғиз Аллоҳнинг ўзи кифоя. У зот энг яхши ишончли вакилдир!» — дедилар» (Оли Имрон: 173).
Аллоҳ таоло деди: «Унинг оятлари тиловат қилинганда иймонлари зиёда бўладиган ва Роббиларигагина суянадиган кишилар...» (Анфол: 2).
У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавллари: «Мўминларнинг иймони комилроқлари, хулқи гўзалроқларидир». Аҳмад ва бошқалар Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилишди («Сунан Абу Довуд» (4062), Аҳмад (2/250), Албоний (раҳимаҳуллоҳ) «Саҳиҳ Сунан Аби Давуд» (4682)да саҳиҳ деди).
Ҳусни хулқ билан сифатланган киши, мўминларнинг иймони комилроғи бўлар экан, демак, ундан бошқа бадхулқ бўлганларининг иймони ноқисроқ бўлади.
63-савол: Эътиқодсиз иймон саҳиҳ бўладими?
Иймон эътиқодсиз сўз ва амал эмас. Чунки бу, мунофиқларнинг иймонидир.
Аллоҳ таоло деди: «Одамлар орасида шундай кимсалар ҳам борки, ўзлари мўмин бўлмаганлари ҳолда «Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирдик», дейдилар» (Бақара: 8).
64-савол: Иймон маърифат-(билиш, танишлик)нинг ўзими?
У (иймон) билишликнинг ўзи эмас. Чунки бу, кофир ва (билиб туриб) инкор қилувчиларнинг иймонидир.
Аллоҳ таоло деди: «Ва ўзлари аниқ билган ҳолларида зулм ва кибр қилиб, у (мўъжизаларни) инкор этдилар. Энди (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), у бузғунчи кимсаларнинг оқибати қандай бўлганини кўринг» (Намл: 14).
Аллоҳ таоло деди: «Зотан, улар сизни ёлғончи қилмайдилар, балки бу золимлар Аллоҳнинг оятларини инкор қиладилар» (Анъом: 33).
65-савол: Иймон амал қилишликсиз сўз ва эътиқодми?
У, амал қилишликсиз сўз ва эътиқод эмас. Чунки Аллоҳ амалларни иймон деб номлади. Аллоҳ таоло деди: «Аллоҳ иймонларингизни (яъни, ўқиган намозларингизни) зое қилгувчи эмас» (Бақара: 143). Яъни, Байтул Мақдисга юзланиб ўқиган намозларингизни.
«Саҳиҳайн»да Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абдулқойс элчиларига: «Сизларни тўрт нарсага буюраман: Аллоҳга иймон келтиришликка. Аллоҳга иймон келтириш нима эканини биласизларми? Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ деб гувоҳлик бериш, намозни тўла адо этиш, закотни ўташ, Рамазон рўзасини тутиш ҳамда ўлжаларингизнинг бешдан бирини беришларингиздир» - дедилар (Бухорий (7556)).
66-савол: Такфир-(куфрга ҳукм қилиш)нинг ҳукми нима?
Такфир Аллоҳнинг ҳаққидир. Аллоҳ ва Расули уни куфрга ҳукм қилган ёки мусулмонлар унинг кофир эканига ижмо қилган кишигагина куфр ҳукми берилади.
Кимда-ким бирор кишига, Улуғ Китоб ёки саҳиҳ суннат ёҳуд ижмо далилидан иборат очиқ ҳужжат қоим бўлган куфрдан ўзгаси ила куфрга ҳукм қилса, бас, у қаттиқ жазо ва таъзирини бериб қўйишликка мустаҳиқдир. Зеро «Ким мўминни куфрда айбласа, бас, у, уни ўлдириши кабидир». Бухорий Собит ибн Доҳҳак (розияллоҳу анҳу)дан, у киши Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилди.
67-савол: Умумий куфрга ҳукм қилиш билан хос куфрга ҳукм қилиш ўртасида нима фарқ бор?
Умумий-(мутлақ) куфрга ҳукм қилиш: умумий ваъид каби. Уни мутлақ ва умумий айтиш вожиб бўлади. Имомларнинг ушбу сўзлари каби: «Кимда-ким Қуръон махлуқ деса, бас, у кофирдир». Ҳамда Ибн Хузайма раҳимаҳуллоҳнинг: «Кимда-ким Аллоҳ аршига, етти осмон юқорисига кўтарилган дея тан олмаса, бас, у кофир, қони ҳалол ва моли ўлжа бўлади» - деб айтганлари каби.
Муайян шахсга куфр ҳукмини бериш (хос такфир) эса: бунда шартлар тўла топилиши ва тўсиқлар бартараф бўлиши шартдир. Демак, мутлақ (умумий) такфирдан, ана шунга қўл урган муайян шахга, то такфир қилиш шартлари тўла топилиб, ундан тўсиқлари бартараф бўлмагунча куфрга ҳукм қилишлик келиб чиқмайди.

Admin   12-27-2014, 07:27 PM
#3
  
Users browsing this thread: 3 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.