Pages (2): 1 2   
mutaallim   07-10-2011, 04:25 PM
#1
Бидъат аҳлига нисбатан энг тўғри мавқиф (позиция)


Фазилатли шайх, Аллома
Робеъ ибн Ҳадий Умайр ал-Мадхалий
Мадинадаги жомеъа ал-исломиянинг суннат факултети собиқ декани
Кичик изоҳлар киритувчи
Абу Ҳаммам Муҳаммад ибн Али Ас-Совмиъий Ал-Байзоний
1431ҳижрий йил/2010 милодий йил
Дар ал-Истиқома нашриёти
Миср араб республикаси

بسم الله الرحمن الرحيم

Барча мақтовлар Аллоҳга хосдир. Биз уни мақтаймиз. Ундан ёрдам ва мағфират сўраймиз. Нафсларимизнинг ёмонлиги ҳамда амалларимизнинг шумлигидан Унинг паноҳига қочамиз. Аллоҳ таоло кимни ҳидоятга бошласа, уни адаштиргувчи йўқдир. Кимни адаштириб қўйса, уни ҳидоятга бошлагувчи йўқдир. Шериги йўқ, ёлғиз Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ эканига гувоҳлик бераман. Ва Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва саллам Унинг бандаси ва элчиси эканликларига гувоҳлик бераман. Аллоҳ таоло у кишига, оилаларига, саҳобаларига ва уларга қиёмат кунига қадар гўзаллик билан эргашган зотларга кўпдан-кўп дуруду-салавотлар йўлласин.
Сўнг…
Роббимиз жалла ва ала Ўзининг Азиз Китобида айтдики: “Бугун Мен сизлар учун динингизни комил қилдим, Мен сизларга неъматимни тўкис қилиб бердим ва сизлар учун исломни дин қилиб танладим”. (Моида-3).
Дарҳақиқат Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ушбу умматга динини мукаммал қилиб берганини хабар берди. Энди Аллоҳ таоло ушбу динни комил қилиб берганидан кейин, унга зиёдалик киритадиган бирор кимсага эҳтиёжимиз йўқдир. Ҳофиз Абул Фидо ибн Касир роҳимаҳуллоҳ (ўзларининг тафсирлари бўлмиш) “Тафсир ал-Қуръан ал-Азим”да айтадиларки: “Бу Аллоҳ таоло ушбу умматга берган неъматларининг энг каттасидир. Чунки Аллоҳ таоло уларга динларини мукаммал қилиб берди. Энди динларидан ўзга динга, пайғамбарларидан ўзга бир пайғамбарга эҳтиёжлари йўқдир. Чунки Аллоҳ таоло у кишини пайғамбарларнинг сўнггиси қилди ва у кишини инс ҳамда жинс тоифасининг барчасига пайғамбар қилиб жўнатди. У киши ҳалол деб айтган нарсагина ҳалолдир ва у киши ҳаром деб айтган нарсагина ҳаромдир. У киши тузиб берган йўлгина дин бўлади. У киши хабар берган ҳар бир нарса ҳақ ва ростдир. Унда ёлғон ёки ўзаро зиддият йўқдир. Аллоҳ таоло айтдики: “Роббингизнинг сўзлари сидқу адолатда комил бўлди”. (Анъом-115)”.(5/46).
Аллома ибн Саъдий роҳимаҳуллоҳ “Тайсир ал-Карим ар-Роҳман”да шундай дедилар: “Одамлар ақида ва ҳукмларга оид масалаларни билишда Китобу-Суннат илмидан бошқа илмлар бўлмиш Калом ва ундан бошқа илмларни ҳам билишлари лозимдир деб даъво қилган ҳар бир мутакаллиф – жоҳил ва ўзининг сўзи билан ўзининг даъвосини ботилга чиқарувчидир. Чунки у (бу гапи билан) дин фақатгина у айтган ва чақирган ишлар билан комил бўлади деб даъво қилди. Бу эса энг катта зулм ва Аллоҳу-Росули билмай қолиб мен билиб қолдим деган даъвони айни ўзидир”. (22-саҳифа, Мактаба ар-Рушд нашриёти).
Мен айтаманки: Дарҳақиқат яҳудийлар мусулмонларга нисбатан Аллоҳ таоло Ўзининг динини мукаммал қилиб бергани, уни ушбу умматга тўла-тўкис қилгани ва уларга исломни дин деб рози бўлгани ҳақида хабар берган ушбу ояти карима нозил бўлгани учун ҳасад қиладилар.
Яҳудийлардан бўлган бир киши Умар розияллоҳу анҳуни олдиларига келиб айтдики: “Эй мўминларнинг амири, сизлар китобингизда бир оятни ўқийсизлар, агар ушбу оят биз яҳудийларга нозил бўлганида эди, албатта ўша кунни байрам куни қилиб олардик!”. У киши: “У қайси оят экан?”, дедилар. Яҳудий айтдики: “Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: “Бугун Мен сизлар учун динингизни комил қилдим, Мен сизларга неъматимни тўкис қилиб бердим”. Умар розияллоҳу анҳу айтдиларки: “Аллоҳга қасамки, мен ушбу оят Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламга нозил бўлган кунни ҳам ва ушбу оят Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламга нозил бўлган соатни ҳам жуда яхши биламан. Жума куни, арафа кунининг кечки вақтида нозил бўлганди”. (Муттафақун алайҳ).
Шунга биноан, дарҳақиқат Аллоҳ таоло динини тўла-тўкис қилди. Энди мусулмонга бидъат қилмай фақат ва фақат эргашиши вожиб бўлади. Аллоҳ таоло Ўзининг китобида эргашишга буюриб айтдики: “(Эй инсонлар), сизларга Роббингиздан нозил қилинган нарсага (Китобга) эргашингиз, (Аллоҳни қўйиб ўзга) “дўстларга” эргашмангиз! Камдан-кам панд-насиҳат олурсизлар”. (Аъроф-3).
Ва бизни Унинг буйруқларига хилоф иш тутишимиздан қайтариб айтдики: “(Пайғамбарнинг) амрига хилоф иш қиладиган кимсалар ўзларига бирон фитна-кулфат етиб қолишдан ёки аламли азоб етиб қолишидан ҳазир бўлсинлар!”. (Нур-63).
Ва яна Аллоҳ жалла ва ала бизни узилишиб-ажралишиб кетишга олиб борувчи йўллардан қайтариб, айтдики: “Албатта мана шу менинг тўғри йўлимдир. Бас, унга эргашинглар! (Бошқа) йўлларга эргашмангизки, улар сизларни Унинг йўлидан узиб қўяр. Шояд тақво қилсангизлар, деб (Аллоҳ) сизларни мана шу нарсаларга буюрди”. (Анъом-153).
Бизни Ўзининг элчиси соллоллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган буйруқни қабул қилишимизга ва қайтарган қайтариқдан қайтишимизга буюриб, айтдики: “Пайғамбар ўзи сизларга ато этган нарсани олинглар, у зот сизларни қайтарган нарсадан қайтинглар”. (Ҳашр-7).
Унинг элчиси соллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳам бизни бидъатлар ва динда янги пайдо қилинган ишлардан қайтардилар. Саҳобаларига қилган васийятларида шундай дедилар: “Сизларга Аллоҳдан тақво қилишни ҳамда қора қул (раҳбар бўлиб қолса ҳам унга) қулоқ солиб, итоат қилишни васийят қиламан. Чунки кимда-ким мендан кейин ҳаёт кечирадиган бўлса, кўплаб ихтилофларни кўради. Сизларга мени суннатим ва тўғри йўлдаги, ҳидоятланган халифаларнинг суннатини (маҳкам тутишингиз) вожиб бўлади. Буларни озиқ тишларингиз билан тишланглар. (Динда) янги пайдо бўлган ишлардан узоқ бўлинглар. Чунки (динда) пайдо қилинган ҳар бир иш бидъатдир. Ҳар бир бидъат эса залолатдир”. (Аҳмад-4/126, Шайхимиз “Ас-Соҳиҳ ал-муснад мимма лайса фий ас-соҳиҳайн” 2/20-21 да ҳасан деб айтдилар, ҳадис Ирбоз Ибн Сория розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган).
Яна Набий соллоллоҳу алайҳи ва саллам ушбу мустаҳкам эшикни очишга журъат қилиб, динга янги пайдо қилинган ишларни олиб келган кимсадан, бу иши ундан асло қабул қилинмай, ўзига қайтарилишини баён қилиб, айтдиларки: “Кимки бизнинг ушбу ишимизда янги нарсани пайдо қиладиган бўлса, у рад этилгандир”. (Бухорий-2697, Муслим-1717, Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинди). Ва яна айтдиларки: “Кимки бизнинг амримиз бўлмаган бир ишни қилса, у рад этилгандир”. (Муслим 1718-ҳадиснинг кетидан ушбу ҳадисни Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилдилар).
Демак кимда-ким ушбу бидъатлар ва (динда) янги чиққан ишларни олиб келадиган бўлса, бу ишлари ўзига қайтарилади. Агарчи ушбу амалида Аллоҳга чин ихлос боғлаган бўлса ҳам. Модомики у бидъат қилиб, Аллоҳни динида янги нарса ўйлаб топар экан, бу амали ундан ҳаргиз қабул қилинмайди. Чунки у амалда бирор яхшилик йўқ бўлиб, турган битгани ёмонликдир. Шунинг учун ҳам Набий соллоллоҳу алайҳи ва саллам (минбарда) хутба қилиб, айтардиларки: “Аммо баъд: сўзларнинг яхшиси Аллоҳнинг Китобидир. Йўлларнинг яхшиси Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг йўлидир. Ишларнинг ёмони янги пайдо бўлганларидир. Ҳар бир бидъат залолатдир…”. (Муслим-867).
Саҳоба розияллоҳу анҳумлар (одамларни) бидъатларга нисбатан нафрат назари билан қарашга чорлардилар. Ва суннатга эргашишга ундардилар. Абу Абдурроҳман Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар: “Эргашинглар бидъат қилманглар. Дарҳақиқат сизларга етарли бўлди”. (Абу Ҳайсама ан-Насоий “Илм” китоби-54).
Доримий “Сунан” китобларининг муқаддимасида (1/286-287), Амр ибн Яҳёга бориб тақаладиган санад билан ривоят қиладилар. У киши (Амр ибн Яҳё) айтадиларки: “Отам оталаридан шундай ривоят қилганларини эшитганман. У киши (боболари) айтадиларки: биз бомдод намозидан олдин Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳуни эшиклари олдида ўтирардик. У киши (уйдан) чиқсалар масжидга бирга борар эдик. Шунда Абу Мусо ал-Ашъарий розияллоҳу анҳу келиб, айтдиларки: Абу Абдурроҳман олдингизга чиқдиларми? Биз: йўқ, ҳали (чиқмадилар), дедик. У киши чиққунларигача биз билан ўтирдилар. (Уйдан) чиққанларида барчамиз у киши (томонга қараб) турдик. Абу Мусо у кишига айтдиларки: Эй Абу Абдурроҳман, мен боя масжидда ўзим норози бўлган бир ишни кўрдим. Аллоҳга қасамки, унда бирор яхшилик бор деб билмайман.
Абдуллоҳ ибн Масъуд: у нима экан?, дедилар. Абу Мусо: биз билан юрсангиз кўрасиз, дедиларда (воқеани) айтиб бердилар: масжидда ҳалқа-ҳалқа бўлиб ўтирган бир қавмни кўрдим. Намозни кутиб ўтиришарди. Ҳар бир ҳалқада қўлларида майда тош бўлган бир киши бўлиб, шундай дерди: юз мартта Аллоҳу Акбар деб айтинглар. (Атрофидагилар) юз мартта Аллоҳу Акбар дейишарди. Юз мартта Ла илаҳа иллаллоҳ денглар деса, ҳалигилар ҳам юз мартта Ла илаҳа иллаллоҳ дейишарди. Юз мартта субҳаналлоҳ денглар, деса, ҳалигилар ҳам юз мартта субҳаналлоҳ дейишарди.
Абдуллоҳ ибн Масъуд: уларга нима дедингиз?, дедилар. Абу Мусо: уларга сизни райингизни ёки сизни амрингизни кутайчи деб бирор гап гапирмадим, дедилар.
Абдуллоҳ ибн Масъуд: Уларга қилган ёмон ишларини санашни буюриб, шунда яхши ишлари зое бўлмаслигини гаровини бермабсиз-да, дедилар. Сўнг у киши билан то ўша ҳалқалардан бирини олдига келгунларича бирга юрдик. Уларни тепасида тўхтаб: мен кўриб турган, бу қилаётган ишингиз нимаси?, дедилар. Улар: эй Абу Абдурроҳман, бу майда тошлар бўлиб, булар билан такбир, таҳлил ва тасбиҳ айтиб ўтиргандик, дедилар.
Абдуллоҳ ибн Масъуд айтдиларки: Қилган ёмонликларингизни санасангизчи. Шунда мен ҳасанотларингиздан бирор нарса зое бўлмаслигини гаровини бераман. Ҳолингизга вой бўлсин эй Муҳаммад уммати! Ҳалокатингиз намунча тез бўлмаса! Пайғамбарингиз соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари (атрофингизда) кўп бўлсалар. Пайғамбарингизнинг кийими ҳали эскирмаган, идиши эса синмаган бўлса. Нафсим Уни Қўлида бўлган Зотга қасамки, сизлар Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг миллатидан кўра тўғрироқ миллатдамисизлар ёки залолат эшигини очувчимикинсизлар?!
Улар: Аллоҳга қасамки эй Абу Абдурроҳман, биз фақат яхшиликни истаган эдик, дейишди.
У киши: қанчадан-қанча яхшилик истагида юрганлар борки, бироқ ҳаргиз унга етишолмайдилар. Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам бизга шундай бир қавм ҳақида айтганларки, улар Қуръон ўқийдилар, бироқ у (ўқиганлари) бўғизларидан нарига ўтмайди. Аллоҳга қасамки, эҳтимол ўшаларни кўпи сизларни ичингиздан бўлса керак деб ўйлайман, дедилар. Сўнг улардан бурилиб кетдилар.
Амр ибн Салама айтдиларки: ўша ҳалқаларнинг аксарини Наҳрован куни хаворижлар билан бирга бизга қарши уруш олиб бораётганларини кўрдим”.

Саҳоба розияллоҳу анҳумдан бу бобда ривоят қилинган асарлар жуда кўпдир.
Тобеинлар ва улардан кейин келганлар ҳам ана шундай, бидъат ва унинг аҳлидан огоҳлантириб ўтишди.
Ибн Сийрин айтадилар: “Иснод ҳақида сўралмасиди. Фитна рўй бергач, бизга (санаддаги) кишиларингизни номма-ном айтинглар, дейишадиган бўлишди. Шунда аҳли суннага қаралардида, ҳадислари олинарди. Аҳли бидъатга қаралардида ҳадислари олинмасди”. (“Муқоддима Соҳиҳ Муслим”-1/15).
Абу Қулоба айтдиларки: “Бирор киши бидъат тўқиб чиқарадиган бўлса, албатта қонхўр бўлиб қолади”. (Яни, ўзи тўқиб чиқарган бидъатига қарши чиққанларни қонини ҳалол санайдиган бўлиб қолади). (“Муқоддима Сунан ад-Даримий”-1/231).
Молик ибн Анаснинг қиссалари ҳам жуда машхурдир. Бир киши Аллоҳ таолони кўтарилишининг кайфийяти ҳақида сўраганда, унга: “Сен ёмон киши экансан. Сен бидъатчисан. Уни мени ҳузуримдан чиқариб ташланглар, дедилар”. (Байҳақий “Ал-Асмаа ва ас-Сифаат”-2/305, Абу Нуъайм “Ҳиля”-6/325, ушбу асарни саҳиҳ санаганлардан: Заҳабий “Улув”-2/954, Ҳофиз “Фатҳул Борий”-13/500, Албоний “Мухтасар ал-улув”-103).
Имом Шофеъий бидъат аҳли ҳақида айтдиларки: “Аҳли калом борасида мени ҳукмим шуки: хурмо шоҳлари билан саваланиб, туяга ўтказилиб, қавми-қариндошлари орасида айлантириб чиқилгач, барчанинг кўз ўнгида бундай деб жар солинмоқ керак: бу Китобу-Суннат илмини ташлаб, калом илмига кирган кимсанинг жазосидир”. (Ҳарвий “Заммул Калам ва аҳлиҳ”-4/294).
Суфён Саврий бидъат аҳли билан бир жойда ўтиришдан огоҳлантирардилар. Фарёбий айтадиларки: “Суфён Саврий мени фалончи ва пистончилар билан бир жойда ўтиришимдан қайтарардилар. Яни бидъат аҳлидан бўлган кишилар билан (ўтиришдан)”. (Ибн Батта “Ал-Ибана”-2/461).
Суфён ибн Уяйна дедилар: "Одамлар Жобирдан –яни Жуъфий- бидъатини ошкор қилишидан олдин ҳадис қабул қилиб олишарди. Бидъатини зоҳир қилгач, одамлар унинг ҳадисини олмаслик ҳақида гапиришди. Шунда баъзи одамлар уни тарк этишди. Унга: нима бидъат олиб келганакан ўзи?, дейилганда. Маҳдий бир кун сирдобдан чиқади деганга ўхшаш (шиаларнинг бидъий ақидаларига) иймон келтириш эди, деб айтди". (“Муқоддима Соҳиҳ Муслим”-1/101).
Абу Зуръа ва Абу Ҳатим Розийлар ҳам бидъат аҳли билан бир жойда ўтиришдан қайтарардилар.
Ибн Абу Ҳатим айтдиларки: “Отам ва Абу Зуръани (тўғри йўлдан) озган ва бидъат аҳлини тарк этишга буюраётганларини эшитдим. У иккилари бу борада аяб ўтирмасдан (масалани қаттиқ) олишарди. Ва у иккилари китобларга асар турганда (ўз) райини тиқиштиришни инкор қилишарди. Шу билан бирга у икковлари аҳли калом билан бир жойда ўтиришдан ва китобларига кўз югуртиришдан қайтаришарди. Ва айтишардики: Калом соҳиби ҳеч қачон нажотга эришолмайди…”. (“Шарҳ Усул Эътиқод Аҳли Сунна Вал Жамоа”-1/201).
Барбаҳарий айтдиларки: “Бидъатчилар чаёнларга ўхшайдилар. Бошлари ва таналарини ерга тиқиб олишади-да, нишларини (ташқарига) чиқариб олишади. Имконият топилди дегунча, чақиб олишади. Бидъат аҳли ҳам ҳудди шундай. Улар одамлар орасида яшириниб юрадилар. Ва имконият туғилди дегунча истакларига етишиб оладилар”. (“Тобақотул Ҳанабила”-3/77 “Мактаба ал-Убайкан” нашриёти).
Бағавий роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Саҳобалар, тобеинлар, тобеинларга эргашувчилар ва суннат уламоларининг барчалари ижмо қилиб, иттифоқ қилишган ҳолатда бидъат аҳлига нисбатан душманона муносабатда бўлиш ҳамда уларни тарк этиш асосида ҳаёт кечириб ўтишди”. (“Шарҳ Сунна”-1/227, 108-рақамдаги асар).
mutaallim   07-10-2011, 04:54 PM
#2
Мен айтаманки: Бизнинг бугунги кунимизгача уламоларимиз бидъат аҳлидан, уларнинг китоблари ва дарсларидан огоҳлантириб келишади ҳамда уларни буткул тарк этишга ундаб келишади.
Аллома Ибн Боз роҳимаҳуллоҳ рофизалар билан аҳли сунна орасини яқин олиш масаласи ҳақида сўралганларида –ҳолбуки бу чақириқ янграган вақтида, ҳушёр даъватчилар деб айтиладиган кўпчиликни таҳлика остига қўйган эди- жавоб бериб айтдиларки:
“Рофиза ва аҳли сунна орасини яқинлаштириш мумкин бўлмаган ишдир. Чунки ақидалар бошқа-бошқа. Аҳли сунна вал жамоанинг ақидаси - Аллоҳни яккалаш, ибодатни Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло учун холис адо этиш ва Аллоҳга қўшиб бирор кишига, на (Аллоҳга) яқин фариштага ва на жўнатилган элчига дуо қилмасликдир. Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Ўзигина ғайбни билади деб эътиқод қилишдир. Яна аҳли сунна вал жамоанинг ақидасидандир: саҳобаларни барчаларига муҳаббат қўйиш, уларни номини эшитганда Аллоҳ улардан рози бўлсин деб дуо қилишдир. Ва улар Аллоҳнинг пайғамбарлардан кейинги энг афзал халқлари деб иймон келтириш. Уларнинг ичида энг афзаллари Абу Бакр Сиддиқ сўнг Умар сўнг Усмон сўнг Али –Аллоҳ таоло барчаларидан рози бўлсин. Рофизалар эса бунинг тамомий аксидадирлар. Демак бу иккисини орасини жамлаш мумкин эмас. Яҳудлар билан насороларни ҳамда бутпарастлар билан аҳли суннани орасини жамлаш мумкин бўлмаганидек, ақидалар бошқа-бошқа бўлгани боис рофизалар билан аҳли сунна орасини яқинлаштириш мумкин эмасдир”. (“Мажмуъ фатава ва мақолат мутанаввиъа”-5/156).
Ибн Боз роҳимаҳуллоҳга яна қуидаги савол берилди: Бу ўринда мувозанат қилиш керак дейдиганлар бор. Яъники, бир бидъатчини бидъати сабаб одамлар огоҳ бўлиши учун танқид қиладиган бўлсангиз, тоинки унга зулм қилиб қўймаслик учун қилган яхшиликларини ҳам эслаб ўтишингиз керак экан.
Роҳимаҳуллоҳ айтдиларки: “Йўқ, асло бунинг кераги йўқ, асло бунинг кераги йўқ. Шунинг учун ҳам аҳли суннанинг китобларини ўқисангиз, огоҳлантирув ирода қилинганини топасиз. Бухорийнинг “Холқ афъал ал-ибад”, “Ал-Адаб”, “Ас-Соҳиҳ”, Абдуллоҳ ибн Аҳмаднинг “Сунна” китоблари, Ибн Хузайманинг “Ат-Тавҳид” китоблари, “Род Усман ибн ад-Даримий ала аҳл ал-бидаъ” ва бундан бошқа китобларни ўқисангиз, улар бидъат аҳлининг ботил ишларидан огоҳлантириш учун асарларни келтириб ўтадилар. Уларнинг қилган яхши ишларини санаш учун эмас… Демак мақсад шуки: уларни қилган ботил ишлари-ю, яхшиликларини ҳаммасидан огоҳлантиришдир. Агар кишининг қилган бидъати куфрга олиб борадиган бўлса, қилган ишларининг сариқ чақалик қиймати йўқдир. Барча қилган яхшиликлари ботил бўлади. Агар қилган бидъати куфрга олиб бормайдиган бўлса, у киши катта хатардадир. Демак мақсад шуки, огоҳ бўлиш вожиб бўладиган хатолар ва оғишишларни баён қилишдир”. (Шайхимиз Робеъ Мадхалийнинг “Манҳаж Аҳли Сунна ва Ал-Жамаъа фий нақд ар-рижал ва ал-кутуб ва ат-товаиф”-4-6, китоблари).
Аллома Луҳайдонга қуидаги савол берилди: Фазилатли шайх, бидъат ва залолат аҳлидан огоҳлантиришда, инсоф ва адолат қилиш керак деган даъво билан бидъатчининг яхшиликларини эслаб ўтиш, уларга мақтов айтиш ва уларни кўтар-кўтар қилиш аҳли сунна вал жамоанинг манҳажиданми?
Аллома шундай дедилар: “Жоҳилиятдаги Қурайшни ва ширкка ботганларнинг раҳнамоларини яхши ишлари йўқмиди? Қуръонда қилган яхшиликларини бирортасини бўлса ҳам зикри ўтдими?
Улар меҳмонни иззат-икром қилардилар. Араблар жоҳилиятда меҳмонни иззат-икром қилардилар. Қўшничилик ҳақларига риоя қилардилар. Шу билан бирга Аллоҳ жалла ва алага итоатсизлик қилганларнинг бирор фазилатлари зикр қилинмади.
Бу ўриндаги масала, яхшилик ва ёмонликларни санаш масаласи эмас. Балки келаётган хатардан огоҳлантирув масаласидир. Бирор киши (бу борада) изланиб кўрмоқчи бўлса, Аҳмад ибн Ҳанбал, Яҳё ибн Маъин, Али ибн Мадиний ва Шуъбалар каби имомларнинг сўзларига қарасин.
Улардан бирорталари каззоб деб танқид қилишган кишилари ҳақида, бироқ у хусни-хулқ, саҳоватпеша ва кечалари кўп таҳажжуд ўқирди деб айтишармиди?!
Ўша зотлар (бидъат аҳлига) ўралашиб юрибди ёки буни ғафлат босиб қолган деб айтган кишилари ҳақида, бироқ унда фалон ва фалон яхши хусусиятлари бор деб айтишармиди?! Йўқ, асло. Унда нима учун бугунги кунда одамлардан бирор кишидан огоҳлантирилган вақтда, бироқ унда бундай ва мана бундай яхши жиҳатлари ҳам бор деб айтилишлиги талаб қилиняпти?!
Булар жарҳ ва таъдил қоидаларидан жоҳил қолган ва фойдаларни амалга ошириш ҳамда уларни чиппакка чиқишидан огоҳлантириш сабабларини билмайдиган кишининг даъволаридир”.
(Юқоридаги манба).
Аллома ибн Усаймин роҳимаҳуллоҳ бидъат аҳлининг китобларига кўз югуртириш ва уларни тарқатишдан огоҳлантирдилар. Ким уларга раддия беришга қодир бўлса, унга (ўша китоблар билан танишиб чиқиши) вожиб бўлиши ҳам мумкин. Чунки бидъатга раддия бериш вожибдир.
Роҳимаҳуллоҳ айтдиларки: “Бидъат аҳлини тарк этишдандир: фитна етишидан хавфсираган ҳолатда уларни китобларига кўз югуртириш ва уларни тарқатишни тарк этиш. Залолат ўринларидан узоқ бўлиш вожибдир. Бироқ уларни китоблари билан танишиб чиқишдан мақсад, уларга раддия бериш учун бидъатларини билиш бўлса, саҳиҳ ақида билан ҳимояланган ва уларга раддия беришни уддасидан чиқадиган киши учун бу ишга киришишида зиён йўқ. Балки бу вожиб бўлиши ҳам мумкин. Чунки бидъатга раддия бериш вожибдир. Вожиб мукаммал бўлиши учун лозим бўлган иш ҳам вожибдир”. (“Мажмуъ ал-фатава”-5/89).
Аллома Солиҳ ал-Фавзон айтдиларки: “Бидъат аҳлидан узоқ бўлиш вожибдир. Салафлар бидъатчи билан бир жойда ўтирган ва улар билан ўралашиб юрган одамга, уларнинг (бидъат аҳлининг) ёмонликлари юқиб қолишидан чўчиб, улар билан ўтиришдан, уларни зиёрат қилишдан ва уларни олдиларига боришдан қайтарардилар”. (“Ал-Ажвиба Ал-Муфийда”-166).
Ҳафизаҳуллоҳ яна айтдиларки: “Кимки салаф манҳажига хилоф чиқса ва салаф манҳажига зид келадиган манҳажларни ва уларни аҳлини мақтаса, у хилоф чиқувчи киши деб қаралади. У даъват қилиниши ва насиҳат қилиниши вожиб бўлади. Агар ҳаққа қайтса ҳоп-ҳоп, акс ҳолда тарк қилиниб, алоқа узилади”. (“Ал-Ажвиба Ал-Муфийда”-160).
Бу ўринда бошқа кўплаб уламолар ҳам бўлиб, уларни бу мавзудаги сўзлари ва китоблари жуда кўпдир. Бу билан улар аҳли сунна вал жамоанинг йўлига хилоф чиққанларга раддия берадилар:
Аллома Абдул Муҳсин ал-Аббод
Аллома Муқбил ал-Вадиъий
Аллома Аҳмад ибн Яҳё ан-Нажмий
Аллома Абдурроҳман ал-Маъламий
Аллома Ҳамуд ат-Тувайжурий
Аллома Зайд ал-Мадхалий
Юқорида эслаб ўтилган уламолар ичида маълум бир шахсларнинг мақолаларини танқид қилганлар, уларни ботил эканлигини айтиб, ушбу ботил сўзни айтган кишини номма-ном санаганлар ҳам бор. Юқорида зикри ўтган икки буюк олимдан икки мисол келтираман:
Биринчи: Аллома АбдулАзиз ибн Боз роҳимаҳуллоҳ: У кишига 18/7/1416 ҳижрий санада “Шарҳ Рияз Ас-Солиҳийн” дарсида Саййид Қутбнинг Росулуллоҳ соллолло алайҳи ва салламнинг саҳобалари ҳақидаги сўзи ўртага қўйилди. У Саййид Қутбнинг ушбу сўзи эди: “Муовия ва унинг шериги Амр –Амр ибн Ос розияллоҳу анҳуни назарда тутяпти- ёлғон ва товламачиликка, алдов йўлига, мунофиқлик ва ўз мансабини суистемол қилиш йўлига ўтишгач, Али бундай пасткашликка бормади. Натижада у иккиси ғалаба қозониб, бу мувафаққиятсизликка учради. Чунки бундай ютқазиқ ҳар қандай ютуқдан шарафлидир”.
Шайх роҳимаҳуллоҳ айтдиларки: “Бу ўта қабиҳ ва инкор қилинадиган сўздир”.
Бошқа бир ўринда шундай дедилар: “Бу носоғлом ва ярамас сўздир. Муовия ва Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумоларни ҳақоратлашдир”.
Савол берувчи айтдики: “Ушбу сўзлар мавжуд бўлган китоблардан қайтариладими?”
Роҳимаҳуллоҳ: “Йиртиб ташланади”, дедилар. (Шайх Саъид ал-Умарнинг “Ан-Насиҳа” китобларидан олинди).
Иккинчи: Аллома Ибн Усаймин роҳимаҳуллоҳ:
9/1/1418 ҳижрий санада “Мажалла ад-даъва” мажалласининг 1591-сонида “Зилал ал-Қуръан” ҳақида сўралдилар. Роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Ихлос сурасига берган тафсирини ўқидим. Аҳли сунна вал жамоанинг йўлига зид бўлган қаттиқ сўзларни айтибди. Унинг ушбу сурага берган тафсири ваҳдатул вужуд ақидасини айтганига далолат қилади. Ҳудди шундай (Аллоҳни) олий бўлишини ҳукмронлик ва эгаллаб олиш деб тафсир қилибди”.
Мен айтаманки: Бизнинг ушбу асримизда Аллоҳнинг Китоби, Росули соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари ва у кишининг саҳобалари ҳамда салафий манҳажининг ҳимоясига туриб, ўзининг қалами ва вақтини аямай ботил ва унинг аҳлини танқид қилишдек фарзи кифоя вожиботини адо этаётган киши – у, шайхимиз аллома, мужоҳид Робеъ ибн Ҳадий ал-Мадхалий ҳофизаҳуллоҳдирлар. У кишининг китоблари мен айтаётганларга шоҳиддир. Ушбу асрнинг имомлари томонидан у кишининг қилаётган меҳнатларини қўллаб-қувватлаганлари китобларда битилгандир ва у киши адолатли суннат уламоларидан эканлари нақл қилиниб ўтилгандир.
Ким хохласа, айтганларимни рост эканини билиш учун ўша китобларга мурожаат қилиши мумкин. Шайх ҳафизаҳуллоҳ бу ишга фазилатли иш экан деб қўл урганлари йўқ. Балки Аллоҳнинг динини, Росул соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларини ва адолатни қоим қилиб ўтган саҳобалардан иборат салафларимизни ҳимоя қилган ҳолда, ҳақиқат юзага чиқсин дея қўл урдилар. Ўзлари айтган сўзга ҳам бир эътибор қарат:
Ҳафизаҳуллоҳга қуидаги савол берилди:
Фазилатли шайх, нима сабабдан жарҳ ва таъдил манҳажини ўзингизга йўл қилиб танладингиз? Ҳолбуки бу йўл даъватчи ва ислоҳотлар билан шуғулланаётганларнинг кўпчилигини назарида умматни парчалашга сабаб ва ушбу йўлдан юрганларга нисбатан кек-адоват сақлашга олиб борадиган йўл бўлиб кўриняпти. Уларни бу фикрга етаклаган далиллари эса, жарҳ ва таъдил замони ривоят қилиш даври тугагандаёқ тугаб бўлган?
Жавоб: “Мен жарҳ ва таъдил манҳажини танлаганим йўқ. Балки кўплаб бидъат, залолатлар ва исломга сизиб кирган қабиҳ ишларни кўрдим. Исломга зулм ва бўҳтон йўлига кўра чапланган ушбу ботилни инкор қилиш учун, ожиз ва заиф бўлишимга қарамасдан қўлимдан келган барча куч-қувватимни сарф қилдим. Чунки ўзларини исломга нисбат берадиган даъватчилар томонидан бидъат, залолат ва тўғри йўлдан оғишишлар ҳаддан ошиш ва сусткашликка йўл қўйишдек (бугунги) давримизда исломга чапланиб келинмоқда. (Ушбу бидъатлар) Исломдан деб айтиладиган бўлиб қолинди. Шу сабабдан исломга (ушбу бидъатларни ҳеч қандай алоқаси йўқ деб) ушбу ботилни рад этишга бел боғладим. Энди бу иш жарҳ ва таъдил деб номланадими ёки бошқа нарса деб номланадими (нима деб номланса номланаверсин). Мен жарҳ қилмайман, балки мен ботил сўзни танқид қиламан. Ва ақида ҳамда манҳажда фиқҳ деб қараладиган масалаларни баён қилиб бераман… Албатта танқид қилиш давомида бироз жарҳ ва таъдил оралаши табиий бир ҳолатдир. Мен ўзимни жарҳ ва таъдил қилувчи деб номламаган бўлардим. Балки мен ўзимни танқид қилувчи деб номлайман. Заиф бир оддий танқид қилувчи. Ушбу танқид йўлига кирганимни сабаби, одамлар исломга хизмат қиладиган исломнинг турли қарраларидаги (фанларга) киришяпти.
Бу осонлаштириб қўйилган. Ушбу (фанларнинг) барчаси ислом байроғини юқори бўлишига, Аллоҳ табарока ва таолонинг калимаси олий бўлишига олиб боради. Бир киши танқид йўналишини танлагандур. Бошқаси эса ҳадисларни саҳиҳ-заифга ажратиш йўлини танлагандур. Биз уни ҳам бунисини ҳам маломат қилмаймиз. Ушбу ишлар фарзи кифоя ишлардандир. Баъзи одамлар ушбу ишни адо этса, қолганлардан масъулият соқит бўлади. Демак бир одам фарзи кифоя бўлган (бир фаннинг) бир қиррасини адо этса, иккинчиси фарзи кифоя бўлган (бошқа фаннинг) бир қиррасини адо этади. Бир киши ақида бобида китоб ёзса, бошқаси суннат бобида бир китоб ёзиб, ҳадисларни саҳиҳ-заифга ажратади. Яна бир бошқаси эса фиқҳ йўлидан боради. Натижада буларнинг барчаси бир-бирини тўлдириб боради”.
(Шу билан бирга у кишининг ёзган китоблари, толиби илмлар билан уюштирган дарсларига қарасангиз, у киши фақат танқидга чекланиб қолмаганларини кўришингиз мумкин. У кишининг ҳузурларига қилган сафарларимда, қуидаги китоблардан дарс бераётганларини кўрдим: “Фатҳул Мажид”, Ажуррийнинг “Аш-Шариъа” китоблари, Барбаҳарийни “Сунна”, Собунийни “Ақийда ас-Салаф Асҳаб ал-ҳадис” китоблари. У кишига яна (ўқувчилари) бўш вақтларида “Соҳиҳ Муслим”, “Ихтисор улум ал-ҳадис” ва бундан бошқа китобларни ўқиб топширадилар. У кишининг вақтлари изланиш ва китоб ёзиш билан ўтади. Юқорида мен айтган китоблардан ўтган дарслари, бу фақат Маккадаги дарслари холос. У киши яна бошқа китоблардан Мадинада ҳам дарслар уюштирадилар. Аллоҳ таоло у кишига яхшилик билан мукофот ато қилсин).
“Таблиғ, ихвон ва бошқа жамоатлар бир-бирини тўлдиради деган сўзга тўхталадиган бўлсак, бу фириб ишлатиш ва хатодир. Ўзини салаф манҳажига нисбат берган одамдан (шу сўз содир бўлса) бу хатодир. Аҳли ҳаво ва залолатга кетганлардан (ушбу сўзни) чиқиши эса хатога бошлашдир. Бидъат ҳеч қачон исломни тўлдирмайди. Бир киши бидъат байроғини юқори кўтаришга, унга хизмат қилишга ва даъват қилишга бел боғлаган бўлса ҳамда бошқаси ҳам ҳудди шу ишга қўл урган бўлса, биз буни исломни бузиш деган нарсадан бошқаси деб билмаймиз. Ушбулар исломдаги бирор нарсани тўлдирмайди. Балки нуқсонлаштириб, обрўсизлантиради холос…”. (“Ажвиба шейх Робеъ ан асъила Аби Роваҳа”-13-14).
Мен айтаманки: Ушбу бизни қўлимизда турган рисола ҳам ана шу бобдандир. Яъники, саркаш ҳаво аҳлига нисбатан тўғри мавқифни очиб, ёритиб бериш билан ушбу динни ҳимоя қилиш бобидандир. У киши ушбу рисолани “Бидъат аҳлига нисбатан энг тўғри мавқиф” деб номладилар. Асли ушбу рисола у киши ҳафизаҳуллоҳга йўналтирилган саволга жавобдан иборатдир.
У киши –ҳафизаҳуллоҳ- ўзининг илми, насиҳатгўйлиги ва кўрсатмалари билан ишонч қозонган умматнинг эътиборли олимларидан бири, Китобу-Суннатга даъват қилиш ва ушбу уммат салафларининг йўлини маҳкам ушлаш, бидъат ва ҳавои-нафсга қарши уларнинг ҳақиқий ҳолатлари бўлмиш ботилни очиб, ёритиб бериш билан кураш олиб боришга катта аҳамият қаратганлари сабабидан, ушбу уммат уламолари у кишига, ақидалари ва манҳажларига мақтов айтганларини учратасиз. Ҳамда уммат ёшларини у кишининг уйларига оқиб келаётганларини, у кишининг илмларидан фойдалар олиб, ўзларига муаммоли бўлиб кўринган масалалар борасида саволлар йўллаётганларини учратасиз. Айниқса умра зиёрати, ҳаж мавсуми очиқ деб эълон қилинган вақтларда ва муборак рамазон ойида ушбу ҳолат янада авж олиб кетади. Мактабалари кенг бўлишига қарамасдан, келганлар билан тўлиб кетади. У киши бошқа шаҳарларда ҳам салафий даъвати, ушбу даъватнинг кўзга кўринган даъватчию-шайхларини оммага танитиш ва ўргатишлар ҳам олиб борадилар. Ана шулардан бири, ўзга юртдан келган бир одам савол йўллаб, ўзининг саволида бази ўзларини салаф манҳажига нисбат берадиганлар бидъат аҳли билан ўралашиб юрганлари ҳақида сўрайди. Сўнг савол берувчи фазилатли шайхдан Қуръон оятлари, пайғамбар ҳадислари, салафларнинг асарлари ва аҳли сунна манҳажидан аҳли бидъат манҳажи сари (билиб-билмай) ўралашиб қолганларнинг баъзи мисолларини эслаб ўтиш билан тарбиявий бир жавоб беришларини кутиб қолади.
Савол берувчи сўраганлари шулар эди. Агар шайх ҳафизаҳуллоҳнинг одамларни Китобу-Суннат ва ушбу уммат салафларининг манҳажига даъват қилишга бўлган чуқур аҳамиятлари бўлмаганда, савол берувчига: “Ушбу савол алоҳида бир асарга эҳтиёж сезар экан” деб, бидъат аҳлидан узоқ бўлишга насиҳат қилиш билан кифояланган бўлардилар. Бироқ шайх ҳафизаҳуллоҳни ушбу масалага ниҳоятда қаттиқ эътибор қаратганлари ва ушбу ўзга юртдан келган савол берувчи ушбу саволнинг жавобига ниҳоятда ҳожатманд эканини ва шайхнинг сўзларини ўз юртида қолганларга етказишини билгач, ушбу саволга тўлақонли жавоб беришга киришдилар. Ва одатларига биноан ўзларининг ўткир жавоблари билан кўп фойдалар улашдилар. Жавоблари қисқача айтсак қуидагилардир:
1- Ушбу масалани аҳамиятли ва шаъни улуғ экани ҳамда Китобу-Суннат ва ушбу уммат салафларининг бу масалага қаттиқ этибор қаратганларини баён қилиб бериш.
2- Ёшларни бидъат аҳли билан ўралашиб юришларидан огоҳлантирадилар ҳамда уларнинг ҳақ манҳаждан ёшларни тўсишдаги қўллайдиган услубларини баён қилиб берадилар.
3- Бидъат аҳлини ўз йўлларини қуришдаги аломатларини очиб берадилар.
4- Бидъат аҳлига нисбатан чиройли гумонда бўлиш Аллоҳ табарока ва таолонинг манҳажига хилоф эканини ёритиб ўтадилар.
5- Уларга бидъат аҳлини тарк этиш ва улар билан алоқани узиш аҳли суннаниг (бидъат нималигини билмайдиган) соғлом табиатдагиларини ҳимоя қилиш учун лозим бўлган тўғри йўл деб баён қиладилар.
6- Уларга (тингловчиларга) бидъат аҳли фосиқларданда ёмон эканлигини айтиб ўтадилар.
7- Бидъат аҳли ўзларининг амирларига итоат қилишни Аллоҳу-Росулига итоат қилишдан ҳам муқаддам қўйишларини эслаб ўтадилар.
8- Китобу-Суннат ва имомларнинг йўллари ботил аҳлига суяниб иш кўрадиганларнинг зиддидадир деб, саҳобаларни аҳли-ҳаво билан қилган муомалаларидан ажойиб мисоллар келтирадилар.
9- Саҳобаларнинг даражалари юқори экани, залолат аҳли саҳобаларнинг обрўлари оёқости қилинганда ғазаб қилмасликлари, балки аксинча ўзларининг имомларига бирор гап тегадиган бўлса ниҳоятда ғазабга минишларини ёритиб ўтадилар.
10- Янги ўйлаб топилган мувозанат манҳажига пайғамбарлар ҳам, саҳобалар ҳам энди бир инсоф қилайлик деб риоя қилишган йўл эмаслигини, аксинча бу манҳажни ўзларининг йўлбошчиларини ҳимояси учун ўрнатиб кетишганини айтиб ўтадилар.
11- Ботил аҳлига суяниб иш кўришдан огоҳлантирадилар. Ва кишиларнинг йўлдан оғишларига сабаб аҳли-ҳавога суяниб иш кўрган эканларига бир неча мисоллар эслаб ўтадилар.
12- Уларни ҳақни билишга тарғиб қиладилар. Чунки ҳақни билмаслик ботилга тушиб қолиш сабабларидандир.
13- Ёшларни илм талаб қилишга, аҳли-хайр билан бирга бўлишга насиҳат қиладилар. Ва ёмон одамлар билан бирга ўтиришдан огоҳлантирадилар.
14- Бидъат аҳли билан мунозара олиб боришни хатарли эканини баён қилиб ўтадилар.
15- Китобу-Суннат ҳамда саҳобаларнинг кўрсатмаларидан фойда олишга васият қилиб, уларни баъзи аҳли-ҳаво билан муомалада қандай йўл тутганларини эслаб ўтадилар.
16- Аҳли-ҳавони ишончли суннат уламоларининг бидъат аҳли ва уларнинг залолатларини очиб ташлашган сўзларини тушириб қолдиришдаги (жирканч) услубларини айтиб ўтадилар.
17- Бидъат аҳлига нисбатан ғийбат йўқ экани, улардан огоҳлантириш ва уларга қарши курашиш қилич билан олиб борилган жиҳоддан ҳам афзал жиҳод эканини баён қиладилар.
18- Ушбу саволга берган жавобларини салафий ёшларга насиҳат қилиш билан якунлайдилар.
Ушбу бўлимларнинг барчаси нақлий, ақлий ва воқеъий узил-кесил ҳужжатлар ва аниқ-тиниқ далиллар билан ёритиб берилади. Бу ҳолат у киши ҳафизаҳуллоҳнинг уммат ёшлари аҳли ҳаво ва фитналар домига тушиб кетмасликларига нақадар ҳарис эканликларига далолат қилади. Аллоҳ таоло у кишига яхшилик билан мукофотларини тўла қилиб берсин ҳамда умрларию-вақтларига баракалар ато этсин. Албатта У Эшитувчи ва (дуоларни) ижобат қилувчи Зотдир.
mutaallim   07-10-2011, 04:57 PM
#3

Ушбу рисолада қўл урган ишларим

Ушбу рисолани қўлга олиб, ўқиб чиқдим. Шундан сўнг бу рисолага алоҳида этибор қаратмоқ лозим деган фикрга келдим. Хоссатан ушбу рисола ислом умматининг уламоларидан бўлган бир олимнинг рисоласи ҳамда аҳли сунна ёшлари эҳтиёжманд бўлган масалага боғлиқдир. Чунки аҳли-ҳаво барча макон ва замонларда бўй кўтариб келганлар. Ва қуидаги ишларга қўл урдим:
1-Шайхимиз айтиб ўтган сўзларни қўллаб-қувватлайдиган илм аҳлининг сўзларидан иборат фойдали изоҳларни киритдим.
2-Шайх далил келтирган ҳолатда эслаб ўтган ҳадисларни тахриж қилдим. Шу билан бирга ушбу ҳадисларга боғлиқ оятларни ҳам рақамларини қўйиб ўтдим.
3-Шайх ҳафизаҳуллоҳ зикр қилган баъзи буюк имомларга таржимаи ҳол ёзиб кетдим.
4-Ўқувчининг эсида қолсин деб, рисоладаги баъзи ўринларига алоҳида сарлавҳа қўйиб ўтдим.
5-Сўнгида мундарижа туздим.
Ушбу ишлардан фориғ бўлгач, бир кўриб чиқсинлар ва умумий фойда ҳосил бўлиши учун нашрдан чиқаришга изн берсинлар деб шайхимизга олиб бордим. Бу 5/7/1428 ҳижрий санада бўлиб ўтганди. Шайх китоб ёзиш ҳамда дарс бериш билан ўта машғул эканларини айтиб, узр сўраган бўлдилар. Сўнг ҳафизаҳуллоҳ менга катта бир китобни таҳқиқ қилишимга ишора қилдилар. Бу мендан жуда кўп вақт талаб қилди. Чунки у киши мендан сўраган ишлари билан машғул бўлдим. 7/5/1431 ҳижрий санада у киши ҳафизаҳуллоҳ билан бир жойда бўлиб қолдик. Ушбу рисола нима бўлди деб эсга олгандим, менга изоҳ киритилиши лозим бўлган ўринларига қисқа изоҳ киритда, босмадан чиқаравер дедилар. Барча мақтовлар Аллоҳгадир.
mutaallim   07-10-2011, 05:22 PM
#4
Аллома Робиъ ибн Ҳадий ал-Мадхалий ҳафизаҳуллоҳнинг қисқача таржимаи ҳоллари

У киши шайхимиз, аллома, муҳаддис Робиъ ибн Ҳадий ибн Муҳаммад Умайр ал-Мадхалийдирлар. У киши 1352 ҳижрий йилнинг бошларида Сомита шаҳрининг Жародия қишлоғида дунёга келдилар. Оналарининг қўйнида ўсиб-улғайдилар. Чунки оталари –роҳимаҳуллоҳ- бир ярим яшарликларида вафот этгандилар. У кишининг тарбиялари билан амакилари шуғуллана бошлайдилар. Натижада олий хулқлар, чинакам эркаклик сифатлари ҳамда рўстгўйлик, омонатдорлик ва намоз вақтларига риоя қилиш каби ажойиб хислатлар асосида тарбия топадилар.
Шайхлари:
Хусни-хат ва қироатни таълим олгач, илм олган шайхларининг аввалгилари, шайх Муҳаммад ибн Муҳаммад Жобир ал-Мадхалий роҳимаҳуллоҳдирлар. У кишига Қуръони Каримни ўқиб топширдилар. Ҳамда у кишининг ҳузурларида тавҳид ва тажвид илмларидан таҳсил олдилар.
Сўнг Сомита шаҳридаги салафийя мадрасасига кўчиб ўтдилар. Аллома, фақиҳ Носир ибн Холуфа Тоййаш роҳимаҳуллоҳдан илм ола бошладилар. У киши аллома Абдуллоҳ ал-Қоръавий роҳимаҳуллоҳнинг кибор талабаларидан эдилар. Шайхимиз у кишининг ҳузурларида ҳофиз Ибн Ҳажар ал-Асқалонийни “Булуғ ал-Маром” ва “Нузҳатун Назор” китоблари бўйича уюштирилган дарсларда иштирок этдилар.
Сомитадаги илмий маъҳадда дарс қила бошладилар. Ҳофиз ибн Аҳмад ал-Ҳакамий (1377 ҳижрий санада вафот этганлар) роҳимаҳуллоҳ ва у кишидан бошқа буюк уламоларга шогирд тушдилар. (Мен шайхимиз ҳафизаҳуллоҳга шундай деб савол бердим: “Сиз шайх Ҳофиз Ҳакамий роҳимаҳуллоҳдан дарс олганингизни эслаб ўтгандингиз-а?”. У киши:”Ҳа”, дедилар. Мен: “Дарҳақиқат у кишининг вафотлари ал-Қоръавий роҳимаҳуллоҳнинг вафотларидан олдин бўлганди. Унда нима учун ал-Қоръавий шайхларингиз қаторида зикр қилинмайдилар?”, дедим. У киши айтдиларки: “Мен ал-Қоръавийдан дарс олганман. Бироқ мен кичик ёшда эдим. У киши Жародийяда дарс берардилар. Мен у кишига кўп савол йўллайверганимдан, менга бир дафтар ҳадия қилгандилар. Ушбу дафтар маъҳадни битиргунимча мен билан бўлди. Дафтарда у киши ва шайх Ҳофизнинг ёзиб ўтган битиклари бор эди. Дафтарни сандиққа солиб, Риёзга дарс қилиш учун бориб уч ойдан сўнг қайтиб келсам, дафтарни қурт-қумурсқалар еб битирган экан”).
Фазилатли шайх Муҳаммад ибн Соғийр Хумайсий роҳимаҳуллоҳнинг ҳузурларида “Зад ал-Мустақний” китобини дарс қилиб ўргандилар.
Шайх, аллома, муҳаддис, фақиҳ Аҳмад ибн Яҳё ан-Нажмий роҳимаҳуллоҳни ҳузурларида ҳам эшитиб, қироат қилиш билан таҳсил олдилар. Кейинчалик у кишига бошқа шайхлар ва уламолар ҳозирлигида “Соҳиҳ ал-Бухорий”ни ўқиб топширдилар. Бу шайхимизнинг Маккадаги хонадонларида бўлиб ўтган эди.
Имом, муҳаддис, ҳофиз Абдул Азиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз -1420 ҳижрий санада вафот этганлар- роҳимаҳуллоҳни “Соҳиҳ Муслим”, “Ақида ат-Таҳовийя” китобларига шарҳ берган дарсларида ва Анфол сурасининг тафсири ҳамда бундан бошқа шайхнинг “Жомеъа ал-Исломийя”даги ва Масжид ан-Набавиядаги дарсларида иштирок этганлар.
Шайх, аллома, муҳаддисларнинг киборларидан бўлмиш Муҳаммад Носириддин Албоний -1420 ҳижрий санада вафот этганлар- роҳимаҳуллоҳни Жомеъа ал-Исломия ва унинг ташқарисидаги дарсларида уч йил муддат бардавом иштирок этиб келганлар. У кишидан ҳадис илмлари ва иснодга оид кўплаб дарслар манбаларини эшитиб, ўқиб топширганлар.
Аллома, имом Муҳаммад Амин ибн Муҳаммад ал-Мухтор Шинқитий -1393 ҳижрий санада вафот этганлар- роҳимаҳуллоҳни Жомеъа Исломия ва масжид ан-Набавийядаги тафсир ва усул ал-фиқҳ дарсларида тўрт йил муддат давомида иштирок этиб келганлар.
Аллома Убайдуллоҳ ибн Абдус Салом ар-Роҳманий ал-Мубаракфурий -1414 ҳижрий санада вафот этганлар- роҳимаҳуллоҳни дарслари ва илмий мажлисларини лозим тутиб, кўп фойдалар олганлар. Ушбу мажлислардан бирида Мубаракфурий роҳимаҳуллоҳ шайхимизга ижоза бера туриб, мўл илм ва соғлом фаҳм эгаси деб гувоҳлик берганлар.
Бадиуддин ар-Рошидий ас-Синдий -1413 ҳижрий санада вафот этганлар- роҳимаҳуллоҳга “Соҳиҳ Муслим”ни ўқиб топширганлар. Шу билан бирга “Булуғ ал-Маром” ва бундан бошқа китоблардан ўтилган дарсларга қулоқ тутганлар.
Аллома Ҳамуд ибн Абдуллоҳ ибн Ҳамуд ат-Тувайжурий -1413 ҳижрий санада вафот этганлар- роҳимаҳуллоҳга ҳам “Соҳиҳ Муслим”дан дарс топширганлар ва ҳадис силсилаларининг аввалидан бошлаб қулоқ солганлар.
Аллома, муҳаддис Муҳаммад Аъзом ибн Фазлиддин ал-Жундалвий -1405 ҳижрий санада вафот этганлар- роҳимаҳуллоҳни Жомеъа Исломиядаги дарсларида тўла бир йил иштирок этганлар.
У кишини Ҳинд диёридаги уйларига бориб, зиёрат ҳам қилганлар.
Ижозат берган шайхлари (Шайхимизнинг қўлга киритган ижозалари Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Омир ал-Аҳмадий тайёрлаган ушбу рисолада жамланган: “Ан-Наҳж Ал-бадиъ би Асанийд ва Марвийят Шайх Робиъ”):
1-Шайх, аллома Алимуддин ибн Мусо ибн Нуъмон ал-Муҳаммадий ал-Банқолий ан-Нидявий ас-Салафий ал-Асарий роҳимаҳуллоҳ.
2-Шайх, аллома Убайдуллоҳ ибн Абдуссалом ал-Мубаракфурий -1414 ҳижрий санада вафот этганлар- роҳимаҳуллоҳ
3-Шайх, аллома ас-Салафий АбдулҒаффор Ҳасан ар-Роҳманий -1428 ҳижрий санада вафот этганлар- роҳимаҳуллоҳ
4-Шайх, аллома Ҳамуд ибн Абдуллоҳ ат-Тувайжурий -1413 ҳижрий санада вафот этганлар- роҳимаҳуллоҳ
5-Шайх, аллома, муҳаддис Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ас-Сўмалий сўнг эса Маккий ал-Асарий -1420 ҳижрий санада вафот этганлар- роҳимаҳуллоҳ
6-Шайх, аллома Бадиуддин ар-Рошидий ас-Синдий -1416 ҳижрий санада вафот этганлар- роҳимаҳуллоҳ
7-Шайх, аллома, муҳаддис Исмоил ибн Муҳаммад ал-Ансорий -1417 ҳижрий санада вафот этганлар- роҳимаҳуллоҳ
8-Шайх, аллома, фақиҳ Муаммар –иснод соҳиби- Абдуллоҳ ибн Абдул Азиз ибн Ақийл ал-Ақийл ҳафизаҳуллоҳ
9-Шайх, аллома, фақиҳ, муҳаддис, иснод соҳиби Аҳмад ибн Яҳё ан-нажмий -1429 ҳижрий санада вафот этганлар- роҳимаҳуллоҳ
Сифатлари ва хулқ-атворлари:
Ҳафизаҳуллоҳ биродарлари, талабалари ва у кишини кўргани келган зиёратчиларга нисбатан ўзларини ўта камтар тутишлари билан ажралиб турадилар. Ушбу камтарлик у кишининг ҳайъатлари ва ўтириб суҳбат қуришларида яққол намоён бўлади. Ҳатто у кишининг суҳбатдошлари суҳбатларидан асло зерикмайди. Чунки у кишининг мажлислари ҳадис ва суннат китобларини мутоала қилиш, бидъат аҳлидан огоҳ этиш ва ёшларни уларнинг динларига фойда берадиган йўлларга кўрсатмалар бериш билан ўтади.
Илмга қаттиқ эътибор қаратишлари:
У киши ҳафизаҳуллоҳда илмга ниҳоятда аҳамиятли эканларини ва бу йўлда нақадар сабр қилишларини кузатишингиз мумкин. Талабалари у кишига ҳадис китобларидан дарс топширадилар. У киши эса зерикмай, малол олмай тинглаб турадилар. Балки сергак ва огоҳ бўлиб қулоқ солаётганларини кўрасиз. Ўқувчи хатога йўл қўйса, дарров ўнглаб қўядилар. Талабадан ҳадиснинг ровийлари, фиқҳи ва ҳадис бир неча йўлга кўра ривоят қилинган бўлса ривоят қилинган йўллари ва луғавий маънолари ҳақида сўрайдилар. У киши билан ўзларининг хос мактабаларида бирга ўтириб қолсангиз, илмий изланишларига ва изланиш давомида қўлга киритган малумотларни ёзиб боришдаги сабрларига қоил қоласиз. Маълум бир масалада изланиш олиб боришни истасалар ва ушбу масалани бир китобда учратиб қолсалар ҳамда ушбу китобга ўша масала бошқа бир китобдан нақл қилинган бўлса, ўша келтирилган аслий китобга қайтишимиз шартдир, дейдилар. Ва доимо таъкидлаб айтадиларки: “Компютерга таяниб қолманглар. Ундан ўз ўрнида фойдаланинглар. Бироқ асосларга қайтишни канда қилмаглар”. Бу борада у кишининг ажойиб сифатларини ёдга оладиган бўлсак, суҳбат чўзилиб кетади.
Суннатни маҳкам тутишлари:
Шайхимиз ҳафизаҳуллоҳ суннатни хоҳ каттаси бўлсин ёки кичиги бўлсин, барчасига қаттиқ турадилар. Талабаларини ва у кишини кўргани келганларни ҳам шунга ундайдилар. Агар уларда суннат деб бирор иш қилаётганини кўрсалар, далил сўрайдилар. Агар ўзларини ёдларига ўша заҳоти келса ҳалиги одамга ушбу мактабадан фалон китобларни олиб келчи, дейдилар. Ҳалиги одам китобларни олиб келса, шайх ушбу ишни қўллаб қувватлайдиган бирор ҳадис учратсалар, ўша ҳадисни саҳиҳ ёки заиф эканлигини суриштиришга тушадилар. Хуллас толиби илм у кишининг ҳузурларидан фақат ва фақат фойда олган ҳолатда чиқиб кетади. Хоссатан мен билан бу ҳолат бир неча бор юз берган.
Бидъат ва унинг аҳлига бўлган қаттиқ нафратлари:
Шайхимиз ҳафизаҳуллоҳда бидъат ва унинг аҳлига нисбатан қаттиқ нафрат сақлашларини кузатишингиз мумкин. Бу ҳолат у кишининг суҳбатларида бўлган, китобларини ўқиган ва кассеталарини эшитган киши учун сир эмас. У кишини мусулмонларни доимо бидъат ва унинг аҳлидан огоҳлантираётган ҳамда улар билан бир жойда ўтирмаслик ва уларга таяниб иш кўрмаслик лозим деб насиҳат қилаётган ҳолларида топасиз. Чунки шайхимиз ушбуларни кўплаб ёшларни тўғри йўлдан оғишларига бўлган сабаблардан деб биладилар.
Салафийларни, узоқ ўлкалардан келган бўлсалар ҳам суйиб-ардоқлашлари:
Шайхимиз ҳафизаҳуллоҳ салафийларни ниҳоятда яхши кўрадилар. Бу ҳолат зиёратчилар узоқ диёрлардан у кишини кўргани келган вақтларда янада очиқ намоён бўлади. У киши зиёратчилардан ҳол-аҳвол сўрагач салафий даъвати, унинг қай даражада олдинга силжиши, умуман салафийлар ва уларнинг ҳолатлари ҳақида сўрайдилар. Бир сафар ўзим у кишидан ушбу сўзни эшитдим: Япониядаги салафий биродар бўлса ҳам, у мен учун муҳим ўрин тутади. Агар хорижий давлатлардан бирор киши сим қоқадиган бўлса, ундан сизнинг диёрларда даъват қандай кетяпти?, деб сўрайдилар. Ва улардан ўзлари таниб-билган кишилар ва уларнинг даъватда қай даражада фаол эканликлари ҳақида сўрайдилар. Ва ўзлари лаёқати бор деб билган кишиларига дарс бериш билан шуғулланишини насиҳат қиладилар.
Толиби илмларга бўлган муҳаббатлари:
Шайхимиз ҳафизаҳуллоҳни толиби илмларга бўлган муҳаббатлари юқори даражададир. Уларнинг ҳолатларини сўраб-суриштириб, ҳожатларини ўтаб, ёрдам қўлини чўзиб, муаммолари борларини ўртага тушиб қўлларидан келганча ҳал қилиб берадилар. Агар уларни орасидан Аллоҳ таоло у сабаб исломга ва мусулмонларга фойда етказиши умид қилинадиган бирор талабани билиб қолсалар, унга алоҳида аҳамият берадилар. Агар кўринмай қолса сўраб-суриштириб, телефон орқали бўлса ҳам боғланишга ҳаракат қиладилар. Толиби илмлар у кишини зиёратига келишса, нонуштага ёки кечки овқатгача қолишларини қўярга-қўймай таклиф қилаверадилар. Дастурхон атрофида жамланишган вақтда ҳам, толиби илмлар у кишидан фойда олиб қолиш фурсатини қўлдан бой бермасликка ҳаракат қилиб, савол йўллайдиган бўлишса, энди шу вақтда савол бермасангиз бўларди демай, эринмасдан жавоб берадилар.
Рамазон ойидаги издиҳомни айтмасангиз ҳам бўлади. Талабалар аср билан шом орасида бўладиган тафсир дарсига келадилар. У кишининг ҳузурларида ифторлик қиладилар. Таомланиш ўрни талабаларга тўлиб кетганидан, баъзи талабалар олдидаги одам ўрнидан туришини кутиб тик туриб қоладилар. Энди бу ҳақда гапирадиган бўлса суҳбат чўзилиб кетади.
Салафийларнинг ўрталарида рўй берган келишмовчиликларни ўнглашдаги саъй-ҳаракатлари:
Шайх ҳафизаҳуллоҳда баъзи салафийларнинг ўрталаридаги алоқаларда дарз кетган ўринларини ўнглашга ниҳоятда қаттиқ аҳамият қаратишларини кўрасиз. Бу ҳолат уларни муаммоларини ҳал қилиш ва ўзаро келиштириб қўйиш билан амалга ошади. У кишининг ушбу ишни рўёбга чиқаришдаги сабрларига қоил қолишдан ўзга чорангиз йўқ. Дарҳақиқат мен баъзи мажлисларида бўлганимда тарафларнинг бирига лутф билан ваъз қилаётганларини, бир ёқадан бош чиқарайлик, салафий биродарларнинг ўзаро алоқалари узилишига сабабчи бўлиб қолмагин деб Аллоҳнинг оятларини эслатаётганларига гувоҳ бўлдим. Гоҳида гапираётиб қизишиб ҳам кетадилар ва ҳалиги одамни очиқ хатога тушганини кўрсатиб берадилар. Иккинчи тарафни ҳам чақириб, биринчи томонга қандай гапларни гапирган бўлсалар, унга ҳам шундай гапирадилар. Ким бўлишидан қатъий назар ҳеч кимга тарафкашлик қилмайдилар. Баъзи Фаластинлик салафийлар билан юз бергани каби телефонда гаплашишга тўғри келиб қолса ҳам албатта орани келиштириб қўядилар. Улардан бирлари билан гаплашиб, иккинчи тарафни ҳам ҳозир бўлишини сўрайдилар ва уларни ўртасида ўзаро муҳаббат ҳосил бўлишига кўп тиришадилар. Мисрлик салафий биродарларимиз билан ҳам шундай ҳолат бир бўлиб ўтганди. Шайх Муқбил ал-Вадиъийнинг шогирдлари орасида ҳам қандайдир келишмовчилик бўлганда, Ямандаги салафий биродарларимизга нисбатан ҳам шундай ислоҳотлар қилгандилар. Барча салафийларнинг ҳолатини ҳисобга олган ҳолда ўртада ўзаро муҳаббат руҳи пайдо бўлишига тинимсиз ҳаракат қиладилар. Уларга гуруҳ-гуруҳ бўлиб олмаслик, аксинча барчалари салафий манҳажида эканларини насиҳат қиладилар.
Шайхимизни ўшалардан бирига бундай деяётганларини эшитдим: Аллоҳга қасамки, агар тарафлардан бири бидъат аҳлидан ёки гуруҳбозлардан бири бўлганда бу ишга киришмасдан қўлимни қўлтиғимга урган бўлардим.
Ҳар икки тарафга ҳам мулойимлик билан насиҳат қиладилар. Гоҳида эса ғазабланиб, ўша одамга ачинганларидан қизишиб ҳам кетадилар. Бир сафар суҳбатларида ғазабланганларига гувоҳ бўлдим. У кишини бошқа ўринда бундай ғазабланганларини кўрмагандим. Шунда насиҳатдан фориғ бўлгач, ҳалиги одамни олдиларига олиб, эй ўғлим сени фойдангни ўйлаб қаттиқ гапириб қўйган бўлса мени маъзур тутгин дегандилар. Ва шундан кейин у одамга қизишмай, даъватдаги мулойимлик билан насиҳат қилгандилар. Нариги томондан хато ўтган бўлса ҳам ҳикмат ва ўзаро бир-бирини тушунишга ҳаракат қилиш билан бўлмоғи лозим деб уқтириб келадилар. Чунки барчалари аҳли суннадирлар. Аллоҳ таолодан шайхимизга мукофотларини тўла қилиб беришини сўраб қоламиз.
Бирор кишида салафий манҳажидан оғишишни кўрсалар, унга насиҳат қилишлари:
Шайҳимизда салафий манҳажига хилоф чиқувчи кишига насиҳат қилишда ниҳоятда эътиборли эканларини кузатишимиз кумкин. Ҳатто насиҳат қилиш бир неча йилга чўзилиб кетса ҳам сабр билан иш олиб борадилар. Дарҳақиқат баъзи аҳли сунна манҳажидан оғганларга етти йилдан ортиқ давр мобайнида тинимсиз насиҳатлар олиб бордилар. Ҳафизаҳуллоҳ ўша киши яна ҳаққа қайтиши учун сабаб бўлади деб билган барча воситаларни қўллаб кўрадилар. Агар фойда бор эканлигини билсалар, ўша ҳақдан оғган кишининг яқинига бу ҳақда хабар бериб, унга насиҳат қилиб қўйишини сўрайдилар. Бу ҳолатга мен ўзим гувоҳ бўлганман. У кишига аҳли суннадан бир одамни ҳаққа хилоф келадиган бирор сўз айтгани хабари етиб келса, хабар олиб келган одамга: бу гапни тарқатиб юрмагин. Эҳтимол у ушбу сўзни бошқа мақсадда айтгандур. Менга у ушбу сўзни қаерда айтганинг манбасини бер. Мен ўзим у билан гаплашаман. Шояд Аллоҳни изни билан гапидан қайтар, деб айтадилар.
Шерий ёки насрий услубда айтилган мақтов ва кўтар-кўтар қиладиган сўзларни ёқтирмасликлари:
Шайхимиз мақтов айтишда муболағага йўл қўйилган асарларни умуман ёқтирмайдилар. Айтадиларки: "у мақталган кишига зарар бериб, уни мағрурланиб қолишга олиб боради". Бир қанча вақт олдин у кишини ҳузурларига бир одам қасида айтаман деб келиб қолди. Ҳалиги киши шайхга: "менда бир қасида бор. Шуни сизга ўқиб берсам дегандим", деди. Шайх: "нима ҳақида?", дедилар. Ҳалиги киши: "ўқийверайми?", деди. Шайх унга иккинчи мартта: "нима ҳақида?", дедилар. У эса: "сиз ҳақингизда эй шайх", деди. Шайх: "мен уни эшитишни хохламайман", дедилар. Шайх айтдиларки: "Ушбу киши ўша қасидани бидъат аҳлидан бирларининг номига ўзгартириб (айтибди) –деб менга ўша кишини айнан исми-шарифини айтдилар- унинг қилган бу иши салафий манҳажидан оғишишига сабаб бўлибди".
Яна мен у кишини салафий шоирлардан бирига ҳаддан ошиш ва кўтар-кўтар қилишдан ниҳоятда огоҳ бўлишига насиҳат қилаётганларини эшитдим.
Мен айтаманки: шоир муболаға қилмай ва меёридан ошириб юбормаган ҳолатда ҳақни айтадиган бўлса, бундан тўсадиган монелик йўқ. Энди бирор киши ҳақида шер битилган бўлиб, ўша киши ўзи ҳақидаги ушбу шерни ёқтирмаса, бу ушбу киши томонидан камтарлик деб қаралади.
mutaallim   07-10-2011, 05:33 PM
#5

Илмий мерослари:
Шайхимиз ҳафизаҳуллоҳ улкан илмий мерослар қўйиб кетяптилар. Мисол учун қуидагиларни айтсак бўлади:
1) “Байна ал-Имамайн Муслим ва ад-Дорақутний”, ушбу рисола шайхни 1397 ҳижрий йили Малик АбдулАзиз институтининг Маккадаги бўлимида магистрлик иши бўйича олиб борган изланишларидир.
2) Ҳофиз Ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳни “Ан-Нукат ала ибн Солаҳ” китобларини таҳқиқ қилганлар. Ушбу рисола шайхни Малик АбдулАзиз институтининг Маккадаги бўлимида докторлик иши бўйича олиб борган илмий изланишларидир.
3) “Азва исламийя ала баъз ал-афкар ал-хотиа”.
4) “Маканату аҳл ал-ҳадис ва маасириҳим ва асариҳим ал-ҳамийда фиддин”.
5) Ҳоким Найсабурийнинг “Ал-Мадхал ила ас-соҳиҳ” ҳамда “Ат-Такмил ва ат-тавзиҳ лилмадхал ила ас-соҳиҳ” китобларини таҳқиқ қилганлар.
6) “Манҳаж ал-анбия фий ад-даъвати илаллоҳ фийҳи ал-ҳикмату ва ал-ақл”.
7) “Музаккиро ал-ҳадис ан-набавий”.
8) “Ар-родду ал-муфҳим ала ман иътада ала соҳиҳ ал-имам Муслим”.
9) “Манҳаж ал-имам Муслим фий тартиб китабиҳи ас-соҳиҳ ва даҳзи аш-шубуҳат ҳавлаҳ”.
10) “Кашф мавқиф ал-Ғоззалий мин ас-сунна ва аҳлиҳа ва нақди баъзи ароиҳи”.
11) Шайхул ислом ибн Таймийянинг “Қоида жалила фий ат-тавассул ва ал-васийла” китобларини таҳқиқ қилганлар.
12) “Тақсим ал-ҳадис ила соҳиҳ ва ҳасан ва заиф байна вақеъ ал-муҳаддисин ва муғолатот ал-мутаасибийн”. Ушбу асар Абу Ғодда ва Муҳаммад Авамаларга раддиядир.
13) “Ат-таассуб аз-замим ва асаруҳу”.
14) “Содду удван ал-мулҳидин ва ҳукму ал-истиъанати ала қиталиҳим биғойри ал-муслимин”.
15) “Манҳажу аҳли суннати вал жамаъа фий нақди ар-рижал ва ал-кутуб ва ат-товаиф”.
16) “Аҳл ал-ҳадис ҳум ат-тоифа ал-мансуро ан-нажия”. Ушбу асар Салмон Авдо билан бўлиб ўтган суҳбатдир.
17) “Азва исламийя ала ақида Саййид Қутб ва фикриҳ”.
18) “Ал-ҳад ал-фасил байна ал-ҳаққи ва ал-батил”. Ушбу рисола Саййид Қутбнинг ақидаси ва унинг фикрлари борасида шайх Бакр Абу Зайд роҳимаҳуллоҳ билан олиб борилган суҳбатдир.
19) “Ан-насиҳа ҳия ал-масулийяту ал-муштарокату фий ал-амал ад-даъавий”.
20) “Ал-авасим мимма фий кутуб Саййид Қутб мин ал-қовасим”.
21) “Матоин Саййид Қутб фий асҳаби Росулиллаҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам”.
22) “Ал-маҳажжа ал-байзо фий ҳимаяти ас-суннаҳ ал-ғорро мин заллат аҳли ал-ахто ва зайғ аҳл ал-аҳва”.
23) “Жамаъатун ваҳидатун ла жамаъат ва сиротун ваҳидун ла ашарот”. Ушбу рисола АбдурРоҳман ибн АбдулХолиқ билан олиб борилган суҳбатдир.
24) “ Ан-наср ал-азиз ала род ал-важиз”. Ушбу рисола ҳам АбдурРоҳман АбдулХолиқ билан олиб борилган суҳбатдир.
25) “Ат-танкил бима фий тавзиҳ ал-малибарий мин ал-абатил”.
26) “Изҳақ абатил Абдиллатиф Башмил”.
27) “Инқизоз аш-шуҳаб ас-салафийя ала авкар аднан ал-холфийя”.
28) “Дафъ бағйи Аднан ала улама ас-сунна ва ал-ийман”.
29) “Нақд китаб ас-сақофа ал-исламийя”.
30) “Маъахиз манҳажийя ала шайх Сафар ал-Ҳавалий”.
31) “Назарот фий китаб ат-тасвир ал-фанний фий ал-Қуръан ал-Карим лиСаййид Қутб”.
32) “Мавқиф ал-ислам мин Ийса –алайҳиссалам- тақтазий мин ан-насоро ан юъминув биМуҳаммадин соллоллоҳу алайҳи ва саллам ва бимаъа жаъа биҳ” ва “Насиҳа ва даъва лилбабаваат илал ислам”.
33) “Ал-Мавқиф ас-соҳиҳ мин аҳлил бидаъ”.
34) “Даҳру ифтироат аҳли аз-зайғИ вал иртияби ан даъвати ал-имам Муҳаммад ибн АбдилВаҳҳаб роҳимаҳуллоҳ нақдун лиҲасан ал-Маликийн”.
35) “Ҳужжияту хобар ал-ааҳад фий ал-аҳкам ва ал-ақоид”.
36) “Родду кулли ал-мункарот ва ал-аҳва ва ал-ахто манҳажун шаръийюн фий кулли ар-рисалат, ва саро алайҳи ас-салафу ас-солиҳу ал-ажиллаа”.
37) “Ал-Ҳуқуқ ва ал-важибат ала ар-рижал ва ан-ниса фил ислам”.
38) “Аз-заббу ан ас-соҳабий ал-жалил Аби Бакрота розияллоҳу анҳу, ва ан марвийятиҳи, ва ан аиммати ал-ислами ва ас-суннати аллазийна қобилув ҳазиҳи ал-марвийят”.
39) “Ал-ҳассу ала ал-мавадда ва ал-Иътилаф ва ат-таҳзиру мин ал-фурқо ва ал-ихтилаф”.
40) Шайх Робиъ ибн Ҳадий ал-Мадхалийни Абул Ҳасан ал-Маърибийга раддиялари тўплами. Мисрдаги Дар ал-Имам Аҳмад нашриёти катта бир китоб шаклида тайёрлаб босмадан чиқарган. Ушбу китоб Абул Ҳасан ал-Маърибийга берилган раддиялардан 18 та мақолани ўз ичига олади.
41) “Кашф зайфи ат-тасаввуфи ва баяни ҳақиқотиҳи ва ҳали ҳамалатиҳи”. Доктор Қори (АбдулАзиз ибн АбдулФаттоҳ Қори) ва унинг ёрдамчилари билан бўлиб ўтган суҳбат. Ушбу рисола шайх Робиъни тасаввуф ва сўфийликка қарши айтилган мақолалари тўпламидир. Қувайтдаги ал-Имам Муслим мактабасида босиб чиқарилган.
42) “Ал-Қовлу ал-вазиҳ ал-мубийн фий ал-муроди бизиллиллаҳи алаззий ваъада биҳи ал-муъминийна ал-аамилийна” ва “Дафъу буҳти ва кайди ал-хоинийна ан алламати Муҳаммад ибн Усаймин”.
43) “Шарҳ усул ас-сунна лилИмам Аҳмад”.
44) “Бароату ас-соҳабати ал-ахяр мин ат-табарруки бил амакин вал аасар”. Ушбу китоб катта ҳажмга эга бўлиб, доcтор АбдулАзиз ибн АбдулФаттоҳ қорининг қуидаги китобларига раддиядир. “Ал-Аасар ан-набавийя бил мадинати ал-мунавваро ва вужуби ал-муҳафазоти алайҳа ва жавази ат-табарруки биҳа”.
45) “Диросату ақвал ал-улама фий ҳадис: “Арҳаму умматий би уммати Абу Бакр…”ал-ҳадис”.
46) “Шарҳ ҳадис ”Ад-дину насиҳа”.
47) “Тазкир ан-Набҳин бисайри аслафиҳим ҳуффаз ал-ҳадис ас-сабиқийн ва ал-лаҳиқийн”.
48) “Ал-Мажмуъ ал-вазиҳ фий родди манҳаж ва усул Фалиҳ”. Ушбу тўплам шайх Робиъни Фалиҳ ал-Ҳарбий ва унинг Ҳаддадийя манҳажидаги издошларига берилган раддиялардан ташкил топган.
49) “Кашф зайғИ ат-ташайюъ”. Ушбу рисола шайхни шиаларга берган раддияларидан иборат.
50) “Ал-Интисор ликитаб ал-азиз ал-жаббар ва ал-асҳаб ал-ахяр розияллоҳу анҳум ала аъдаиҳим ал-ашрор”.
51) “Шарҳ ақийда асҳаб ал-ҳадис ли Ас-Собуний”.
Ва бундан бошқа яна кўплаб китоб ва мақолалари бор.
mutaallim   07-10-2011, 05:57 PM
#6

Асримиз уламоларининг у кишига айтган мақтов сўзлари

Имом Ибн Боз роҳимаҳуллоҳ:
Аллома, имом АбдулАзиз ибн Боз роҳимаҳуллоҳ “Асъила ас-Сувайдийя” кассетасида: “Шайх Робиъ суннат уламоларидандир”, дедилар.
Ва яна айтдиларки: “У иккиси –шайх Робиъ ва шайх Муҳаммад Омон ал-Жомийларни назарда тутяптилар- мени наздимда илму-фазилат ва соғлом ақида билан танилган кишилардир…У иккисини китобларидан фойда олишга васийят қиламан”.
Роҳимаҳуллоҳ айтдиларки: ”Шайх Робиъ аҳли сунна вал жамоанинг энг яхши кишиларидан. Бу киши аҳли суннадан эканлари малумдир ва бу кишининг китоблари ҳамда мақолалари таниқлидир”. (“Минҳажус-сунна” студиясидаги шайх Робиъ ҳақларидаги уламолар мақтовлари унвони билан чиқарилган кассета).
Шайх Робиъ Мадхалийни 3/1/1410 ҳижрий йили Тоиф шаҳирида “Салафий манҳажини маҳкам тутиш” мавзуси остида марузалари бўлиб ўтди. Шайх Робиъ сўзларини тугатгач, Ибн Боз роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Дарҳақиқат барчамиз фазилат соҳиби бўлмиш шайх Робиъ ибн Ҳадий ал-Мадхалийдан Китобу-Суннатни маҳкам ушлаш, у иккисига зид келадиган йўллардан, фирқа-фирқа бўлиб олиш ва ихтилофларга бориш сабабларидан ҳамда ҳавои-нафсга кўр-кўрона эргашишдан огоҳ бўлиш мавзуси остидаги ушбу нутққа қулоқ солдик. Дарҳақиқат шайх ажойиб, кўп фойдалар улашадиган нутқ сўзладилар. Аллоҳ таоло у кишига ажрларини тўла қилиб берсин ва савобларини зиёда қилсин… Аллоҳ таолодан биродаримиз фазилатли шайх Робиъга айтган ҳар бир яхши сўзи учун мукофотини тўла қилиб беришига сабаб бўладиган яхшиликларнинг ҳар бирига муваффақ айлашини сўраб қоламан. Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, оилаларига, саҳобаларига ва у зотга гўзаллик билан эргашганларга дуруду-салавотлар йўлласин”.
Аллома Ибн Усаймин роҳимаҳуллоҳ:
Аллома Ибн Усаймин роҳимаҳуллоҳга қуидаги савол берилди: “Шайх Робиъни кассеталарини фитна тарқатаяпти деган даъво билан маън қилаётган одамга нима деб насиҳат қиласиз?”.
Шайх қуидагича жавоб бердилар: “Биз буни янглишиш ва катта хато деб биламиз. Шайх Робиъ суннат уламоларидан ва аҳли хайрдандирлар. Ақидалари дуруст ва манҳажлари тўғридир. Бироқ у киши кейинги келган баъзи инсонларнинг наздида шиорга айланиб қолган айрим нарсалар ҳақида гапиргач, у кишига ушбу айблар билан тамға босишди”. (“Кашф ал-лисам ан мухолафат Аҳмад Саллам” номи остидаги биринчи кассета. Ушбу кассета Голландиядан телефон орқали йўналтирилган саволлардан иборат).
“Асила ас-Сувайдийя” кассетасида эса Ибн Усаймин роҳимаҳуллоҳ айтдиларки: “Шайх Робиъ ҳақларида гапирадиган бўлсак, мен у киши ҳақларида фақат яхшилик эшитганман. Бу киши суннат ва ҳадис соҳибидирлар”.
Унайза шаҳрида шайх Робиъни “Ал-Иътисом бил Китаби ва ас-Сунна” мавзуси остида бир марузалари бўлиб ўтди. Ушбу марузанинг кетиданоқ “Итҳаф ал-киром билиқо ал-Усаймин” номи остида яна бир кассета ёзилди. Ушбу кассетада Ибн Усаймин роҳимаҳуллоҳнинг қуидаги сўзлари келади: “Биз Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога биродаримиз доктор Робиъ ибн Ҳадий ал-Мадхалийни ушбу ноҳияга зиёрат қилиб келишларига муяссар айлагани учун мақтовлар айтамиз. Тоинки баъзи ишлар махфий қолганларга шу нарса маълум бўлсинким, биродаримиз –Аллоҳ таоло у кишига ҳам бизга ҳам тавфиқ берсин- салафий йўлида яники салаф манҳажидадирлар. Салафийлик деганда ўзидан бошқа мусулмонларга қаршилик кўрсатиб, қандайдир бир гуруҳга асосланган ҳолатни назарда тутмаяпман. Балки мен салафийлик деганда ўзининг манҳажида салафлар йўлида бўлиб, хоссатан тавҳидни ҳаққирост амалга ошириш ва унга қаршилик қилганларга кураш олиб бориш йўлидаги салафийликни ирода қиляпман. Барчага малумки, тавҳид бу – Аллоҳ таоло Ўзининг элчиларини –алайҳимуссалоту вассалам- жўнатишидаги асосдир. Биродаримиз шайх Робиъ ибн Ҳадийни бу томонларга, хоссатан бизни Унайза шаҳримизга зиёратга келишлари, шак-шубҳасиз ўзининг ижобий таъсирини кўрсатади. Ва одамларнинг кўпларига бўрттириб кўрсатиш, миш-миш тарқатиш ва тилга эрк бериш сабабли номаълум бўлиб қолган (ҳақиқатлар) юзага чиқади. Уламоларга тил текказиб, сўнгра ўша уламолар ҳақ устида эканлари юзага чиққач надомат чекиб қолганлар қандай ҳам кўпдир”.
Айнан юқоридаги кассетада шайх Робиънинг китоблари борасида бир савол тушади. Шунда Ибн Усаймин айтдиларки: “Тўғрисини айтганда ушбу савол мени сўзимга эҳтиёж сезмайди. Ҳудди Имом Аҳмад Исҳоқ ибн Роҳавайҳ ҳақларида –роҳимаҳумаллоҳ- сўралганларида, (Имом Аҳмад) айтдиларки: “Менга ўхшаганлардан Исҳоқ ҳақида сўраладими?! Балки Исҳоқдан мен ҳақимда сўралади”. Мен гапимнинг аввалида шайх Робиъ ҳақида билганимни айтдим. Ҳозир ҳам ўша айтганларим ёдимда турибди. У кишининг бу ерларга келишлари ва у кишининг менга етиб келган сўзларига (кўра хулоса қиладиган бўлсам), шак-шубҳасиз ушбу сўзлар кишида у кишига нисбатан муҳаббат ва ҳақларига дуо қилишни зиёда қилади холос”.
“Шайх Робиъни шайх Усаймин билан манҳаж масаласидаги учрашувлари” деб номланган кассетада ҳам шайх Ибн Усаймин Саййид Қутбнинг китоблари ҳақида сўраб келганларни ушбу икки шайхга юборганлари айтиб ўтилган. (Улар): Шайх Абдуллоҳ Дувайш роҳимаҳуллоҳ ва шайх Робиъ Мадхалий ҳафизаҳуллоҳ.
Аллома, муҳаддис Муҳаммад Носириддин Албоний роҳимауллоҳ:
“Мувазанат бидъатул асри” кассетасида роҳимаҳуллоҳнинг ушбу сўзлари келди:
“Қисқача қилиб айтадиган бўлсам: бугунги кундаги жарҳ ва таъдил (бировни ишончсиз деб айблаш ва бировни ишончли деб сифатлаш) байроғини тутиб турувчи, биродаримиз доктор Робиъ Мадхалийдир. Унга раддия бермоқчи бўлганлар, илм ёрдамида бу ишни уддалай олмайдилар. Чунки илм у биландир”.
Шайх Албоний роҳимаҳуллоҳдан шайх Муқбил ва шайх Робиъ Мадхалий ҳақида сўрашганида, шайх жавоб бердилар: “Биз шак-шубҳасиз Аллоҳ азза ва жаллага Китобу-Суннат ва салаф-солиҳ манҳажига асосланган салоҳиятли ушбу даъватга турли исломий диёрларда бир қанча даъватчиларни жалб қилиб-бўйсундириб қўйганига мақтовлар айтамиз. (Ушбу даъватчилар) бугунги кунда ислом оламида камчилик адо қилаётган фарзи кифояни адо қилиб келаяптилар. Китобу-Суннатга даъват қилувчи, салаф-солиҳ йўлидан бораётган ва ушбу саҳиҳ манҳажга хилоф чиқаётганларга қарши кураш олиб бораётган ушбу икки шайх бўлмиш, шайх Робиъ ва шайх Муқбилни қадрини ерга ураётганлар, барчага сир бўлмаганидек ушбу иш икки кишининг –жоҳил ёки ҳавои-нафсига эргашувчининг- биридан содир бўлади”. (“Абул Ҳасан ал-Маърибийни Албоний билан учрашуви” кассетаси).
Шайх яна айнан юқоридаги кассетада шундай дедилар: “Шуни айтишни истардимки: шайх доктор Робиънинг китобларида кўрган (сатр)ларим жуда фойдалидир. Мен унинг, биз у билан муштарак бўлганимиз ушбу манҳаждан чиққанини ёки хатога йўл қўйганини кўрганимни эслолмайман”.
Аллома Солиҳ Луҳайдон –ҳафизаҳуллоҳ-:
Имом Ажуррий студиясида ёзилган “Ҳадю ан-Набиййи соллоллоҳу алайҳи ва саллам фий ал-ашри ал-авахири мин рамазон” (“Рамазоннинг охирги ўн кунлигида Набий соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг тутган йўллари”) кассетасида ҳафизаҳуллоҳ шундай дедилар.
Савол қуидагича: “Ҳурматли шайх: Бизнинг Ливия ва Марокаш томонларда шайх Робиъ Мадхалий ҳақларида гап-сўзлар кўпайиб кетди. Шайхнинг рисолаларини ушбу асрнинг энг афзал рисолалари ва уларда ортиқча сермулозамат йўқ дейдиганлар бор. Бироқ яна у кишини бидъат ва такфир аҳлидан деб биладиганлар ҳам бор. Ҳурматли шайх сиздан ушбу масалага ойдинлик киритишингизни истардик. Аллоҳ таоло сизларга яхшилик билан мукофот берсин?”.
Шайх бундай деб жавоб бердилар: “Аллоҳ таоло шайх Робиъга жаннатдаги олий манзилатни китобот қилиб қўйган бўлиши мумкинки, аслида шайх (бу манзилатга) етарли миқдорда амал қилолмасалар ҳам, ушбу кимсалар шайхнинг обрўларига тил текказишлари сабаб Аллоҳ таоло у кишини даражаларини кўтариб, ушбу иш сабаб анавиларни даражаларини туширади. Бу киши шак-шубҳасиз соғлом ва мусаффо ақидададирлар. Маъсумлик (хатога тушмаслик) эса пайғамбарлардан кейин бирор кишига насиб этмайди. Пайғамбарлардан кейин бирор киши маъсум эмас. Мен у кишининг ақидалари борасида билганим шуки, у киши соғлом ақидададирлар.
Шайхга ўхшашлар ҳақида гап тарқатаётган мана бу ёшларга келсак, улар тақво, аниқ илму-маърифатда олий даражадамикинлар?! Инсонга ўзи билан шуғулланиши лозим бўлади. Илм аҳли уламоларнинг кичик хатога тушган ўринларини –агар шундай ўринлар бўлса- излаб юришга ҳарис бўлмаганлар.
Дарҳақиқат Шайхул Ислом Ибн Таймия муҳим бир рисола ёзиб, уни “Рофъ ал-малам ан аиммати ал-аълам” (“Таниқли-буюк имомлардан маломатни кўтариш”) деб номладилар. Яни, Ҳофиз Ибн Ҳажар ва Нававий роҳимаҳумаллоҳларга ўхшашлар ижтиҳод қилиб, хатога йўл қўйишса ҳам, Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламдан бошқа барча инсонларнинг бари сўзлари ҳақ бўлавермайди. Имом Молик роҳимаҳуллоҳ айтганларидек: “Ҳар бир кишининг сўзи олинади ҳам ташланади ҳам. Фақат ушбу қабр соҳиби бундан мустасно”, деб Набий соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг қабрларига ишора қилдилар”.
Ўша ёшларга, улар хоҳ Ливияда ё Марокашда ёки ушбу диёрларда бўлсин, Аллоҳ таолодан ўзлари ҳақида тақво қилишлари, одамларнинг, хоссатан толиби илмларнинг обрўсига тил текказишдан четлашишлари лозим бўлади".

Аллома Солиҳ ал-Фавзон –ҳафизаҳуллоҳ-:
“Ал-асъила ас-сувайдийя” кассетасида келганидек, аҳли илмлардан бўлган бир жамоа уламолар ҳақида айтган сўзлари келган ўрнида шундай дедилар: “Шунингдек даъватда ўз ўринларига эга бўлган, кўзга кўринган уламолардан фазилатли шайх АбдулМуҳсин Ал-Аббод, фазилатли шайх Робиъ ибн Ҳадий, фазилатли шайх Солиҳ Ас-Суҳаймий ва фазилатли шайх Муҳаммад Омон Ал-Жомийлардир. Бу инсонлар даъватда ғайрат кўрсатишмоқда. Шунингдек улар тўғри даъватни бузаётганларни, улар била туриб ёки билмай бузишаётганидан қатъий назар, рад қилмоқдалар. Уларда илм, тажриба, сўзлардаги вазминлик ва тўғридан нотўғрини фарқлай билишлик бор. Ушбу уламоларни маҳкам ушлаш ва уларнинг дарслари ва кассеталаридан фойда олиш зарур. Дарҳақиқат уларда мусулмонлар учун улкан фойда бор”.
Аллома Муҳҳамад ибн Абдуллоҳ Ас-Сабил –ҳафизаҳуллоҳ-:
“Ал-Асъила ас-сувайдийя” кассетасида келганидек, у кишига қуидаги савол берилди:
“Шайх Муҳаммад Омон Жомий раҳимаҳуллоҳ ва шайх Робиъ Мадхалий каби машҳур аҳли-суннат уламоларининг кассеталарини эшитишдан қайтараётганларга сизнинг насихатингиз қандай? Уларнинг айтишича, уларда (санаб ўтилган уламоларнинг кассеталарида) фитна бор экан”
Шайх жавоб бердилар: “Аъузубиллаҳ, аъузубиллаҳ! Йўқ! Ушбу икки шайх кассеталари кассеталарнинг энг афзалларидандир! Бу одамлар Суннат ва Суннатга эргашишга даъват қиладилар. Аммо бу одамлар ҳақида ўзи ҳаво-нафсига эргашганлардан бошқа ҳеч ким гапирмайди! Асосан бу одамлар ҳақида турли ҳизбларга эргашувчилар гапиради. Ана ўшалар уларнинг дарсларидан қайтаришади. Бу икки шайхга келсак, улар Суннатга эргашишлари билан машҳурдирлар. Уларнинг ақидаси салафий улар одамларнинг энг яхшиларидандир!”.
Аллома Абдуллоҳ ибн АбдулАзиз ал-Ақил –ҳафизаҳуллоҳ-:
Дарҳақиқат мен ва бир жамоа толиби илмалр 1428 ҳижрий йили шайхимизнинг кўрк очиб турган мактабаларида “Соҳиҳ Муслим” китобини ўқиб ўтиргандик. Шунда аллома Абдуллоҳ ибн Ақил кириб келдилар ва шайхимизга салом бериб, айтдиларки: “Бошингизни беринг, бир ўпай”.
Шайх Робиъ эса: “Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ”, дедилар.
Ибн Ақил –ҳафизаҳуллоҳ- ўтиргач, шайхимиз у кишининг соғлиқлари ҳақида сўраган бўлдилар. Сўнг Ибн Ақил айтдиларки: “Эй толиби илмлар, шайх Робиъни лозим тутинглар. Ушбу олимни маҳкам ушланглар. Аллоҳга қасамки (бир кун келиб) олдингизда тополмай қолганингизда, надомат чеккан ҳолда бармоқларингизни тишлаб қоласизлар”.
Аллома Муқбил ибн Ҳадий ал-Вадиъий роҳимаҳуллоҳ:
“Фазоиҳ ва насоиҳ” китобининг 36-саҳифасида шундай дедилар: “Аллоҳ йўлидаги биродарларимга шайх Робиъ ҳафизаҳуллоҳнинг китобларини ўқиб, фойда олишларини насиҳат қиламан”.
“Туҳфа ал-аряб” китобидаги 75-саволга берган жавобларида айтдиларки:
“Аллоҳ йўлидаги биродаримиз Робиъ ибн Ҳадийнинг “Жамаъатун ваҳидатун ла жамаъат ва сиротун ваҳидун ла ашарот” “Ёлғиз жамоат (бўлсин), кўп жамоатлар эмас, йўл битта (бўлади) ўнта эмас” деб номланган китобларини ўқишга насиҳат қиламан. Ушбу китоб кифоя қиларли-етарлидир”.
123-рақам остидаги саволга жавоб бера туриб, толиби илмларни аҳли илмнинг олдига кўчиб боришга қизиқтириб айтдиларки:
“Аҳли илмга хат-хабарлашиб (боғланишни) насиҳат қиламиз. Агар уларнинг олдиларига кўчиб боришга қодир бўлсалар, шундай қилишсин. Мисол учун: шайх Албоний, шайх Ибн Боз, шайх АбдулМуҳсин Ал-Аббод, шайх Робиъ ибн Ҳадий, шайх Ибн Усайминга ўхшашлар. Агар ушбу кишиларнинг олдиларига кўчиб боришга имкониятлари бўлса, албатта шундай қилишсин. Агар уларнинг олдиларига кўчиб боришга қодир бўлмасалар, телефон ёки хат-хабар жўнатиш орқали бўлса ҳам боғланиб турсинлар”.
Аллома Аҳмад ибн Яҳё Ан-Нажмий –роҳимаҳуллоҳ-:
“Ал-Маврид ал-азаб аз-заллал” деб номланган китобларининг 251-саҳифасида Саййид Қутб ва унинг тўғри йўлдан оғган қарашларига кўр-кўрона эргашувчилар ҳақида шундай дейдилар:
“Уни ниҳоятда кўтар-кўтар қилиб юборганлари сабаб, бу ҳолат уларни далилларга зид келсада, салаф манҳажига акс йўл тутсада, унинг китобларида айтган ҳар бир сўзини ҳақ ва тўғри деб билишларига олиб борди. Ушбу ҳолат шайх Робиъ ибн Ҳадий ал-Мадхалий Саййид Қутбнинг ақидадаги ўта қабиҳ баъзи хатоларига рад берганда, у кишининг қаршиларига оммавий ахборот воситалари ва инқилобий сўзларда кўзга яққол ташланди. (Ажабланарли жиҳати, улар шайх -ҳафизаҳуллоҳни- жомеадан (университетдан) бўшатиб юборилган деган гапни тарқатишди. Ҳолбуки у киши у ерда дарс бериб, ўша ердан нафақага чиқдилар. Ва яна Мадинадан чиқариб ташланди деб гап тарқатишди ва ёлғон айтишди. Балки (Мадинадан) соғлиқларига боғлиқ сабабларга кўра чиқдилар ва ўзларини хоҳишлари билан Маккага кўчиб ўтдилар. Уларда оз бўлса ҳам ҳаё йўқ. Туҳмат ва бўҳтонлардан Аллоҳнинг паноҳига қочамиз.) Шайхни унга тажовуз қилган ва унга зулм ўтқазган деб билишди. Робиъ унинг китобларидаги рақамлар ва (хато) ўринларига ишора қилган жойларига (кўз югуртириб кўришга) озгина бўлса ҳам инсоф қилиб ёндашишмади. Мисол учун: Аллоҳнинг пайғамбари Мусо алайҳиссаломга тил текказиши, Усмон розияллоҳу анҳуга нафрат назари билан қараши, тўғри йўлдаги халифаларнинг хилофотидан Усмон розияллоҳу анҳуни хилофот даврларини тушириб қолдиришга уриниши, ва (у кишиниг халифалик даврларини) икки оралиқдаги бўшлиқ деб аташи, қолган саҳобаларни ҳам обрўларини тўкиши, тавҳиди улуҳийятдан батамом жоҳил эканлиги, сифатларни таъвил қилишда ашъарийларни йўлидан юриши, кўплаб ақида масалаларида тойилиши ва бундан бошқа ҳолатлар. Аллоҳнинг Ўзигина ёрдам сўралгувчи Зотдир”.
Аллома Муҳаммад ибн АбдулВаҳҳоб Ал-Банно –роҳимаҳуллоҳ-:
Аллома Ал-Банно шайхимиз Мадхалийни кечки таомга чақирдилар. Ҳафизаҳуллоҳ мени ўзлари билан ҳамроҳ бўлишимни сўрадилар. Шайх Ал-Банно роҳимаҳуллоҳни ҳузурларига етиб борганимизда, у кишини эшик олдида учратдик. У кишига салом бердик. Шунда у киши шайх Робиънинг бошларидан ўпишга ҳаракат қилардилар. Шайх Робиъ эса бундан бош тортардилар. Шунда Банно: “Шайхимиз!”, дедилар. Шайх Робиъ эса: “Сиз мени шайхимсиз. Мен сизни шайхингиз эмасман”, дедилар. Кечки овқатдан сўнг ташқарига чиққанимизда, бир тўп толиби илмлар (кутиб туришган) экан. Банно айтдиларки: “Аллоҳга шуни дин деб эътиқод қўяманки, шайх Робиъ ўн тўртинчи асрнинг жарҳ ва таъдил бобидаги мужаддидидир”.
mutaallim   07-11-2011, 04:21 PM
#7
بسم الله الرحمن الرحيم

Савол:
Фазилатли шайх, аллома Роби’ ибн Ҳадий ал-Мадхалий -ҳафизаҳуллоҳ-: Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ..
Шайх Аллоҳ таоло сизни -Ўзининг ҳифзу-ҳимоясида сақласин- кишига суҳбатдошининг хоҳ у яхши бўлсин ёки ёмон бўлсин, қай даражада таъсир ўтказиши ҳеч кимга сир эмас. Дарҳақиқат шу кунларда баъзи салафий биродарлар табиатига мос келгани ва шунчаки ҳамроҳи болгани учун салафий манҳажига хилоф чиқувчи баъзи одамлар билан ўралашиб юрганига гувоҳ бўласиз. Ва ушбу биродарни йўқ деганда салафий ақидасига зид келадиган фикрлар рўбаросида ўзини заиф сезиб, манҳажий масалаларда довдираб юрганини учратасиз. Биз сиздан Аллоҳ таоло сизни Ўз ҳифзу-ҳимоясида сақласин- ўша бидъатчилар билан ўралашиб юришнинг хатарли эканини баён қилиш билан тарбиявий бир сўз кутиб қоламиз. Ушбу холатни ниҳоятда хатарли эканини очиб беришда Қурон оятлари, пайғамбар ҳадислари, салафлар асарлари ҳамда ҳаво аҳли билан бирга юришлари сабабли баъзи аҳли суннани бидъатчиларга айланиб қолишгани ҳақидаги тарихий мисолларни ҳам эслаб ўтишингизни истардик.
Аллоҳ таоло умрингизга ва илмингизга баракотлар ато этсин ва сизни яхшилик билан мукофотласин.
Жавоб:
Барча мақтовлар Аллоҳга хосдир. Биз Унга ҳамд ва истиғфорлар айтиб, ундан нафсимизнинг шумлиги ва амалларимизнинг ёмонлигидан паноҳ сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган кимсани адаштирувчи, адаштирган кимсани тўғри йўлга солувчи зот йўқдир. Мен «Ягона, шериксиз Аллоҳдан бошқа ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад Унинг бандаси ва расулидир» деб гувоҳлик бераман.
«Эй мўминлар, Аллоҳдан ҳақ-рост қўрқиш билан қўрқинглар ва фақат мусулмон бўлган ҳолларингда дунёдан ўтинглар!» (Оли Имрон: 102).
«Эй инсонлар! Сизларни бир жондан (Одамдан) яратган ва ундан жуфтини вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Роббингиздан қўрқингиз! Яна ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Аллоҳдан қўрқингиз ва қариндош-уруғларингиз (билан ажралиб кетишдан қўрқингиз)! Албатта Аллоҳ устингизда кузатувчи бўлган зотдир»(Нисо: 1).
«Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар! (Шунда Аллоҳ)ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират қилар. Ким Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас у улуғ бахтга эришибди» (Аҳзоб: 70, 71).
Сўнг…
Дарҳақиқат, сўзларнинг рости – Аллоҳнинг Каломи, йўлларнинг яхшиси – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўли, ишларнинг ёмони – (динда) янги пайдо қилинганлари, (динда) янги пайдо қилинган барча нарса бидъат, барча бидъат – залолат, барча залолат эса жаҳаннамга элтувчидир.

Ушбу масалани аҳамиятли ҳамда Китобу-Суннат ва ушбу уммат салафларининг бу масалага қаттиқ этибор қаратганларини баён қилиб бериш.

Ушбу саволнинг жавобига ўтадиган бўлсак: бу масала ўта муҳим ва шаъни ниҳоятда хатарлидир. Шу сабабли ҳам Китобу-Суннат ҳамда салафлар ўзларининг кўплаб китобларида ушбу масалага, хоссатан ақидага боғлиқ жиҳатларига ва айниқса бидъат, залолат аҳлига нисбатан қандай йўл тутиш керак, фитнага дучор бўлган, тўғри йўлдан оғишган ва ёмон ҳамроҳларга нисбатан қандай мавқифда бўлиш керак деган масалаларга ниҳоятда қаттиқ аҳамият қаратишган. Улар битиб кетишган асарларда ўзига яхшиликни раво кўрган, Роббимни рози қилиб, Унга қурбат ҳосил қилайда жаҳаннамдан узоқ бўлай деганларга етарли-кифоя қиларли фойдалар бор.
Дарҳақиқат салаф-солиҳларимиз уларга Аллоҳнинг Розилиги бўлсин- ушбу мавзуга илму-амал ва ҳаётга қандай татбиқ қилиш нуқтаи назаридан ниҳоятда қаттиқ аҳамият қаратиб ўтишган. Шундай бўлар экан исломий шариатнинг ақидаю-манҳажи, мақсадлари ва қандай қилса маромига етиш мумкинлигини билган ўша ихлосманд, содиқ мўминларнинг йўлига эргашишдан ўзга чора йўқдир.
(Чунки биз уларга эргашишга буюрилиб, уларга хилоф чиқишдан қайтарилганмиз. Аллоҳ таоло айтдики: "Ким ўзи учун ҳақ йўл аниқ бўлганидан кейин пайгамбарга хилоф иш қилса ва мўминларнинг йўлларидан бошқа йўлга эргашиб кетса, Биз уни кетганича қўйиб берамиз. Сўнгра жаҳаннамга дохил қиламиз. Нақадар ёмон жойдир у!". (Нисо-115). У зотлар Аллоҳ таоло ушбу умматдан кимга яхшиликни, нажотни ва ҳақиқатда нажот кемасига минишни ирода қилган бўлса, ўша кишига насиҳатлар, баён қилиб, огоҳлантириш беришларни тақдим қилиб ўтишган.
Қуръонда Аллоҳ таолонинг ушбу қовлини ўқиймиз: "У сизга Китоб нозил қилган Зотдирки, у (Китобдан) шу китобнинг асли-моҳияти бўлган муҳкам-аниқ-равшан оятлар ҳам ва бошқа муташобиҳ-тушуниш қийин бўлган, фақат муҳкам-равшан оятлар ёрдамидагина ҳақиқий маъноси маълум бўладиган оятлар ҳам (ўрин олгандир). Бас, дилларида (ҳақ йўлдан) оғиш бўлган кимсалар (одамларни) алдаб фитнага солиш ва (ўз ҳавойи нафсларига мувофиқ) таъвил-тафсир қилиш учун унинг муташобиҳ оятларига эргашадилар. Ҳолбуки, ундай оятларнинг таъвилини (ҳақиқий маносини) ёлғиз Алоҳгина билур. Илмда собитқадам бўлган кишилар эса: У Китобга иймон келтирганмиз. Ҳамма оятлари Роббимиз ҳузуридандир, дейдилар". (Оли Имрон-7).
Аллоҳ таоло ушбу оятда тўғри йўлдан оғган ҳавои нафс эгаларининг ҳақиқий ҳолатларини очиб берди. Улар умматда ёмонлик ва фитналар рўй беришини истайдилар.
(Ибн Жарир ўзларининг тафсирларида (5/9) шундай дедилар: "Ушбу оят юқорида эслаб ўтганимиздек ширк аҳли ҳақида нозил бўлган бўлсада, Аллоҳнинг динига бидъат олиб кирган ҳар бир бидъатчини ҳам назарда тутади. Ушбу кимсанинг қалби Қуроннинг баъзи муташобиҳ-тушуниш қийин бўлган оятларини (ўзининг ҳавои нафсига мувофиқ) таъвил-тафсир қилишга моил бўлди. Сўнгра мўминлардан иборат ҳақ аҳлига (ҳақни ботилга) ўраб кўрсатиш ва ким бўлишидан қатъий назар ўзига иштибоҳли-тушунарсиз бўлиб кўринган (оятларни) таъвил-тафсир қилиш илмини истаб, ҳақ ва адолат эгалари билан муҳкам оятлардан иборат аниқ-равшан масалалар борасида ҳужжатлашиб, мужодала олиб борди. Бидатнинг қандай тури бўлса ҳам, хоҳ у насронийларда ёки яҳудийларда бўлсин ё бўлмаса мажусийлар ёки сабаийлар (Абдуллоҳ ибн Сабаънинг издошлари), ҳарурийлар (хаворижлар), қадарийлар ёки жаҳмиялар бўлсин, барчалари Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидекдирлар: "Ушбулар билан (муташобиҳ оятлар билан) мужодала олиб бораётганларни кўрсангиз, (билингларки) Аллоҳ (ушбу оятда) назарда тутганлар ўшалардир. Бас улардан ҳазир бўлинглар".
Қуртубий ўзларининг тафсирларида (4/13) шундай дедилар: Агарчи ушбу оятда Нажрондаги насронийларга ишора қилинган бўлсада, бироқ бу барча тоифаларни, кофир, зиндиқ, жоҳил ва бидъат соҳибини ҳам ўз ичига олади. Қатода айтдиларки: "(Ушбу оятда айтилганлар) ҳарурийялар (хаворижлар) ва хаворижларнинг бошқа турлари бўлмаса, унда билмадим (оятда айтилганлар) кимлар эканини)".
Чунки уларнинг нийятлари тўғри эмас, қалблари эса касалдир. Одамларни ўзларининг дардларига йўлиқишларини хоҳлайдилар. Чунки ҳолат масалда айтилганидек: "(Офат) катталашгани сайин, (ҳолат) ҳунук тус олади". Умумий таъбир билан айтадиган бўлсак: “Тулкининг думи узилгач, қолганларнинг ҳам думини узди”.
Дарҳақиқат Аллоҳ таоло кофирлар ҳақида шундай деди: "Эй мўминлар, агар сизлар китоб берилган кимсалардан бирор бир гуруҳга бўйинсунсангиз, улар сизларни мўмин бўлганингиздан кейин яна кофирликка қайтарадилар". (Оли Имрон-100). Кофирлар, насоролар ва яҳудийлар мусулмонлар динларидан қайтиб кетишларини қаттиқ хоҳлайдилар. (Шунинг учун ҳам Роббимиз азза ва жалла Ўзининг Китобида шундай деди: "Яҳудий ва насронийлар то сиз уларнинг динига кирмагунингизча ҳаргиз сиздан рози бўлмайдилар".(Бақара-120). Бидъат аҳлини ҳам бузуқ мақсадлар қилишда ва аҳли хайрга ёмонлик ирода қилишда катта улушлари бордир.


mutaallim   07-12-2011, 06:10 PM
#8
Бидъат аҳлидан огоҳлантириш ва ёшларни Аллоҳнинг ҳақ манҳажидан тўсишдаги (қўллайдиган жирканч) услубларини очиб бериш.
Демак кўриниб турибдики, улардан ниҳоятда ҳазир бўлиш вожиб бўлади. Дарҳақиқат Аллоҳ таоло биз юқорида эслаб ўтган оятда огоҳлантириб айтяптики, қалбларида (тўғри йўлдан) оғишиш бўлганлар фитна илинжида унинг (Қуръоннинг) муташобиҳ оятларига эргашадилар. Одамлар динларида фитнага тушишларини, уларни Аллоҳнинг ҳақ динини қўйиб, ўзларининг бидъат, залолат, шубҳалар, ноаниқликлар ва тойилишларига юришларини қасд қиладилар. Уларга ишонч назари билан қарайдиган ва уларга ўралашиб юрадиганларга ёмонликни раво кўрадилар. (Шу сабабли ҳам аввалгию-ҳозирги уламоларимиз улар билан ўралашиб юришдан огоҳлантиришган ва бу масалада қаттиқ туришган. Бу ҳолат келгусидаги мавзуларда яна ёритилиб ўтилади). Шу сабабли ҳам уларни ҳақ аҳлини -айниқса ёшларни- Аллоҳнинг ҳақ манҳажидан тўсиш учун турли маслаклардан юраётганларини кўрасиз. Ўзларининг моҳир бўлган ва тажриба орттирган бир қанча айёрона йўллари ва услублари борки, ўзларига эргашган ёшларни ушбулар асосида тарбия қиладилар. Эҳтимол улардан бирини қандай таҳорат олишни билмаслигини учратарсиз, аммо ҳақ ва унинг аҳлига нисбатан (одамларда) нафрат уйғотиш, шубҳалар ташлаш, обрўларини булғаш ишларини маромига етказиб бажараётганига (гувоҳ бўласиз). Дарҳақиқат ушбу ишларни қоилмақом суратда адо этаётганини кўрасиз. Аллоҳ таолодан уларни ушбу шайтоний йўллардан ва ҳалокатга етаклайдиган сабаблардан қутқаришини сўраймиз.
Росул соллоллоҳу алайҳи ва саллам ушбу (юқоридаги) оятни тиловат қилгач, айтдиларки: "Унинг (Қуръоннинг) муташобиҳ-тушуниш қийин бўлган (оят)ларига эргашаётганларни кўрсангиз, (билингларки) ана ўшалар Аллоҳ (ушбу оятда уларни) номлаганлардир. Бас улардан ҳазир бўлинглар". (Ҳофиз Нававий роҳимаҳуллоҳ Шарҳ Соҳиҳ Муслим-16/218 да шундай дедилар: "Ушбу ҳадисда (тўғри йўлдан) оғган бидъат аҳли ва фитна истагида (тушуниш) мушкул бўлган (оятлар)га эргашадиганлардан огоҳ қилиш бордир. Уларга ижобат қилинмайди, балки Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Собиғ ибн Асални муташобиҳ оятларга эргашганда адабини бериб қўйганларидек улардан қайтарилиб, жеркиб берилади".
Ҳофиз Ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳ Фатҳул Борий-8/266 да айтдиларки: "(Ҳадисдан) мурод шуки, Қуръоннинг муташобиҳ оятларига эргашаётганларга қулоқ солишдан огоҳлантирувдир. Ушбу ҳолат Ибн Исҳоқ эслаб ўтганларидек, авваламбор яҳудларда кузатилганди. Улар ҳуруф ал-муқаттоат (Қуроннинг баъзи сураларининг аввалидаги бир-биридан ажралган ҳарфлар)ни умумий адади, ушбу умматнинг (ер юзида қолишлик) муддати миқдоричаликдир деб таъвил қилгандилар. Сўнгра исломда хаворижлар томонидан содир бўлганди. Ҳатто Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан (ривоят қилинган асарга биноан), у киши уларга оятни тафсир қилиб берганлар. Ва Умар розияллоҳу анҳуни Собиғга муташобиҳ оятларга эргашаётгани хабари етганда инкор қилишлари. Шунда унинг бошига, боши ёрилгунча ургандилар)".
Демак ўша ҳаво аҳли ва (тўғри йўлдан) оғганлар муташобиҳ далилларга эргашадилар.
Росул соллоллоҳу алайҳи ва саллам муташобиҳ далилларга эргашадиган аҳли ҳаво ҳақида, ана ўшалардан одамлар ҳазир бўлсинлар деган маънони қасд қилгандилар.
Бидъат аҳлини ўзларининг йўлларини қуришдаги аломатлари

Бидъат аҳли ва (тўғри йўлдан) оғганлар ўз йўлларини қуришда аҳли суннанинг муҳкам оятларга асосланиш ҳамда муташобиҳни муҳкамга қайтариш йўлидан юрмайдилар. Балки ўзларининг ҳавои нафсларига мувофиқ келадиган далилларга ёпишиб олиб, бузуқ даъватлари ва залолатга етаклайдиган бидъатларини тарқатишда фурсатни ғанимат биладилар. (Шайхул Ислом ибн Таймия роҳимаҳуллоҳ “Ал-Жаваб ас-соҳиҳ” (2/315) да шундай дедилар: "Ушбу ҳолат барчанинг наздида маълум бўлсинким, насоролар ҳамда ғулуга кетган ибодатгўйлар ва шиаларга ўхшашларнинг залолатга кетишларининг сабаби уч ҳолатдан биридадир:
Шулардан бири: пайғамбарлардан нақл қилинган муташобиҳ, мужмал ва тушуниш мушкул бўлган лафзлар бўлиб, улар аниқ-тиниқ муҳкам лафзларни қўйиб, ўшаларга ёпишиб олишди. Улар ҳар сафар ўзларида шубҳа бўлган бир лафзни эшитишса, уларнинг фойдасига далил бўлмасада, ўзларининг мазҳабларига биноан тушунишади. Ўзларига хилоф бўлган очиқ-ойдин лафзларни эса, маъносини Аллоҳга ҳавола қилдик, лафзинигина исбот қиламиз дейишади ё бўлмаса залолат аҳли (шу кунгача) қилиб келганидек уни таъвил қилиб қўйишади. Ақлий ва самъий далилларнинг муташобиҳларига эргашиб, аниқ-равшан, муҳкам далиллардан юз ўгиришади)".
(Ушбу ҳолат) Хаворижлар, (Хаворижлар бош кўтариб чиқувчи деган лафзнинг кўплик кўринишидир. Диндан чиққанлари ва мусулмонларнинг энг яхшиларига қарши бош кўтариб чиққанлари сабабли шу ном билан номланишди. Бош кўтариб чиқишларининг аввали мўминларнинг амири Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳуга қарши бўлганди. Уларни бир қанча лақаблари бор. Шулардан: “Ҳарурийя”, “Шаррот”, “Мариқоҳ” ва “Муҳаккима”. Улар ушбу лақабларнинг мариқо деганидан бошқа барчасига рози бўладилар. (Бу ҳақда яна тўлиқ маълумот олиш учун) қуидаги манбаларга қаранг: Шаҳристонийнинг Ал-Милал ва ан-ниҳал (1/117) китоблари, Бағдодийнинг Ал-Фарқ байна ал-фироқ (72) китоблари ва Мажму ал-фатава (12/346) рофизалар, (Имом Аҳмаднинг ўғиллари Абдуллоҳ Сунна (1/492) да айтдиларки: "Отамдан, рофиза ким?", деб сўрадим. У киши: "Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумоларни сўкадиганлар", дедилар) муржиалар (улар иймон тил билан нутқ қилишнинг ўзи, инсонлар иймонда бир-бирларидан афзал бўлмайдилар, одамлар ҳамда фаришта ва пайғамбарларнинг иймони бир даражада, иймон зиёдалашиб нуқсонлашмайди, иншаАллоҳ мўминман дейиш мумкин эмас, кимки тили билан иймон келтириб, амал қилмаса ҳам у ҳақиқий мўминдир деб даъво қиладиганлардир. Бу Имом Аҳмаднинг уларга берган таърифларидир. Тобақот ал-ҳанабила (1/31-32) ва қадарияларда кузатилганидек (улар аввалдаёқ Аллоҳ таоло барча нарсани билганлигини инкор қиладилар. Тақдир деган нарса йўқ. Иш-ҳодисотлар тасодифан рўй бераверади, дейдиганлардир. Нававийнинг Шарҳ Соҳиҳ Муслим (1/36) га қаранг.
Ушбулар тақдир масаласида рўй берган бидъатларнинг аввали эди. Сўнг мана бундай дейдиганлар ҳам бўлди: Аллоҳ таоло бандаларнинг иш-ҳаракатларини яратмаган. Аллоҳ таоло маъсиятларни бандаларига тақдир қилмаган ва уларни яратмаган ҳам, булар демак қадарийлардир. Шарҳ усул эътиқод аҳли сунна-(4/72-73) га қаранг).
Улар ўзларининг ҳавои-нафсларига тўғри келадиган ҳужжатларга маҳкам боғланиб оладилар. Натижада ўзлари ҳам адашишади ва ўзгаларни ҳам адаштиришади. Бидъатнинг қандай тури бўлса ҳам аҳли бидъатнинг барча замон ва маконлардаги ҳолатлари ана шундай бўлади.
Бидъатлардан бирортасини кичик санаб, бу зарар бермайди демагин. (Чунки ҳар бир бидъат залолатдир). Мана шу уларнинг йўллари бўлиб, фитнага тушишди ва (тўғри йўлдан) оғиб кетишди. Одамларни ҳам ўзларининг тойилишлари ва оғишишлари каби фитналаниб, (тўғри йўлдан) оғишларини истайдилар Аллоҳ сақласин-.
Ушбу оят уларнинг ҳолатлари қандай эканини баён қилиб берганини кўрдингиз. Росул соллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳам уларнинг ҳолатларини айтиб, огоҳлантирдилар. (Набий соллоллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларини) Табук ғазотига бормай ортда қолган саҳобаларга нисбатан тавба қилишгандан кейин ҳам алоқа узишга буюрганларидан (кейин мана бу бидъат аҳли ҳақида нима дейиш мумкин энди?!). (Улар: Каъб ибн Молик, Ҳилол ибн Умая ва Мирора ибн Роби розияллоҳу анҳумлардир. Бухорий-4418, Муслим-2769). Улар (жиҳодга бормай ортда қолган саҳобалар) ушбу фитнага чопқиллаб боришмаган ва бу фитнани аланга олдиришмаганди. Балки тавба қилиб, надоматлар чекиб, (қилган ишларини) эътироф этишганди. Шунга қарамай Набий соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг амрларига хилоф қилишгани учун ушбу ҳолатга тушиб қолишди. Мунофиқлик етиб қолдимикин деган ўй-гумонлар ҳам йўқ эмасди. (Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳу айтдиларки: "Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам мусулмонларни биз уччовимизга гапиришдан қайтардилар". Балки ана шу уч кишидан бирлари ўзининг дўстига салом берса, (дўсти) унга алик олмасди. Каъб розияллоҳу анҳу айтадилар: "Мусулмонларнинг менга нисбатан ана шундай салбий муносабатда бўлишлари (муддати) узайиб кетгач, амакимнинг ўғиллари бўлмиш Абу Қатоданинг деворига тирмашиб чиқдим. У менга инсонларнинг энг суюклиларидан эди. Унга салом бердим. Аллоҳга қасамки менга алик олмади". Унга: "Эй Абу Қатода, Аллоҳни ўртага қўйиб айтаман, мени Аллоҳу-Росулини яхши кўришимни биласанку?", дедим. Ҳеч нарса демади. Яна Аллоҳни ўртага қўйиб, гапимни қайтардим. Яна индамади. Яна Аллоҳни ўртага қўйиб гапимни қайтардим. У эса: "Аллоҳу-Росули билувчироқ", деди. Кўзимдан ёш оққанча орқага қайтиб кетдим…..
Имом Нававий роҳимаҳуллоҳ ушбу ҳадисга шарҳ бериб, айтдиларки (17/94): "Ушбу ҳадисдан бидъат аҳли ва маъсиятларни ошкора қиладиганларни паст олиш ва адабини бериб қўйиш учун алоқа узиш ва уларга алик олмаслик (каби фойдаларни оламиз)".
Ҳофиз Ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳ Фатҳул Борий-11/50 шундай дедилар: "Нававий айтдиларки: Бидъатчи ва катта гуноҳга қўл урганларга салом берилмайди ва уларнинг саломига алик ҳам олинмайди. Бу ҳақда бир жамоа аҳли илмлар айтиб ўтишган. Ва Бухорий роҳимаҳуллоҳ бу ҳолатга Каъб ибн Молик розияллоҳу наҳуни қиссаларини ҳужжат қилиб келтирганлар".
Сўнг Ҳофиз яна айтадиларки: "(Гуноҳидан) Тавба қилмаган кимсадан четланиш яхши ишдир. Бироқ бу ҳолатга Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳунинг қиссаларини далил қилиб келтиришлик кишида бироз норозилик уйғотади. Чунки у киши розияллоҳу анҳу ўзларидан содир бўлган ишга надомат чекиб, тавба қилдилар. У киши билан гаплашмаслик эса Аллоҳ таоло у кишидан тавбаларини қабул қилиш муддатигача кечикди. Демак у кишининг ҳолатлари то Аллоҳ таоло у кишидан тавбаларини қабул қилгунгача гаплашмаслик ҳолати эди…".
Хаттобий Маъалим сунан-4/274 да шундай дедилар: "Ушбу ҳадисда яъни Каъб ибн Молик ва у кишининг икки шериклари ҳадиси- мусулмонлар ўзаро алоқаларини уч кундан ортиқ муддатга узишларини ҳаром экани келиб чиқади. (Ушбу уч кунгача алоқаларини узишлик сабаби) ҳафагарчилик ва қизишиб кетилган ҳолатлар ёки ўзаро муомалада нуқсонга йўл қўйиш сабабидан ва ёки шунга ўхшаш диний сабаблардан бошқа ҳолатлар сабабли бўлиши мумкин. Аҳли ҳаво ва бидъатчиларга нисбатан алоқа узишга келсак, то улардан тавба ва ҳаққа қайтишлик зоҳир бўлмагунча қанча вақт ўтишидан қатъий назар алоқа узилаверади. Ҳуддики Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам Каъб ва у кишининг шериклари Табук ғазотига чиқмай ортда қолиб кетишганида мунофиқлик етиб қолдимикин деб хавфсирадилар. Ва ҳадисда келганидек уларга нисбатан алоқалар узилишига ва эллик кунгача уйларида ўтиришга буюрдилар. Бу ҳолат то Аллоҳ таоло у кишининг ва икки шерикларининг тавбасини қабул қилганлиги ҳақидаги оятини нозил қилгунча давом этди. Шунда Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам уларни мунофиқликдан батамом пок эканларини билдилар…)".

mutaallim   07-15-2011, 08:15 AM
#9
Бидъат аҳлига нисбатан яхши гумонда бўлиш Аллоҳ табарока ва таолонинг манҳажига зиддир

(Тўғри йўлдан) оғганлар ва бидъат ҳамда залолат аҳлига нисбатан яхши гумонда бўлиш, Аллоҳ табарока ва таолонинг манҳажига хилофдир. Улардан ҳазир бўлиш лозимдир. Шунинг учун ҳам Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам айтдиларки: “Унинг (Қуръоннинг) муташобиҳ-тушуниш қийин бўлган (оят)ларига эргашаётганларни кўрсангиз, (билингларки) ана ўшалар Аллоҳ (ушбу оятда уларни) номлаганлардир. Бас улардан ҳазир бўлинглар”. Набий соллоллоҳу алайҳи ва саллам бугунги кунда кўпчилик аҳли ҳаво айтганидек, сизлар ниятлар ва мақсадлар ҳақида гапиришга ўтиб кеттинглар, озгина чиройли гумонга борсангизчи, деб айтмадилар.
Эй биродар, агар сизда ҳар ҳил шубҳалар ва залолатларни кўрсак, сизга нисбатан энди бошқача ёндашамиз. Аллоҳу-Росули сиздан огоҳлантирган бўлса, биз энди қандай қилиб сизга нисбатан чиройли гумон қилиб, огоҳлантирмай (жим ўтиришимиз) мумкин?! (Ҳавои нафсига эргашганлар аҳли суннанинг танқид ўқларини ёғдириб, уларни шарманда қилишларидан ҳимояланиш учун ҳам ушбу яхши гумонда бўлиш керак деган гапни илгари сурадилар. Бироқ ҳақ аҳли уларни аяб ўтиришмади. Балки ўша ҳаво аҳлига нисбатан чиройли гумонда бўлган кишини ҳам нафрат остига олишди. Шайхул Ислом Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳ “Мажмуъ фатава”-2/132 нинг иттиҳодиялар ҳақида гапирган ўринларида шундай дедилар: “Ўшаларга ўзини нисбат берган ёки уларни ҳимоя қилиб, мақтаган ҳамда уларнинг китобларини улуғлаган ё бўлмаса уларга ёрдам қўлини чўзиб, улар билан ҳамкорлик қилиш билан танилган ёки улар ҳақида (танқидий) гаплар айтилишини ёмон кўриб, ушбу гапни билмай айтиб қўйди ёки ушбу китобнинг муаллифи у эканини қаердан биласан?, деганга ўхшаш гаплар билан уларга нисбатан узр қидираётган ҳар бир кишини жазосини бериб қўйиш вожиб бўлади. Ушбуларга ўхшаш узр ахтараётганлар ёки жоҳил ё мунофиқ бўлади. Балки ўша бидъат аҳлини ҳақиқий ҳолатини билиб, уларнинг масаласини бирёқлик қилишда ҳамкорлик қилмаган ҳар бир кисмсани жазолаш вожиб бўлади. Чунки ана ўшандай кимсаларнинг масаласини бирёқлик қилиш вожиботларнинг энг улуғларидандир. Чунки улар шайхлару-уламолар, подшоҳлару-амирлардан иборат кўплаб халқларнинг ақл ва динларига бузуқ тушунчаларни олиб киришди. Улар ер юзида фасод тарқатиб, Аллоҳнинг йўлидан тўсадилар…”.
Ва яна (2/133) шундай дедилар: “Кимки уларнинг ҳақиқий ҳолатларини билмаслигини пеш қилиб, уларга нисбатан яхши гумонга борса, унга ўшаларнинг (бидъат аҳлининг) ҳолатлари таништирилиб ўтилади. Энди улардан ажралиб, уларга (ушбу бидъатларини) ошкора инкор қилса яхши. Акс ҳолда бу ҳам (ўша бидъатчилардан) деб, уларнинг сафига қўшиб қўйилади”.
Аллома Ибн Боз роҳимаҳуллоҳга қуидаги савол берилди: “Бидъат аҳлини олқишлаб, уларни мақтайдиган киши ўшаларнинг ҳукмида бўладими?”
Роҳимаҳуллоҳ қуидагича жавоб бердилар: “Ҳа, бунда шак-шубҳа йўқ. Ким уларни олқишлаб, мақтаса, бу одам ўшаларнинг йўлига чақираётган ва уларнинг даъватчиларидан бўлади. Аллоҳ таолодан офият сўраймиз”. “Шарҳ фазлул ислам” кассетасидан кўчирилди.
Мен айтаманки: Суннат уламолари бидъат аҳлини мақтаган, уларнинг қарашларини оқлаган ва уларга ёрдам қўлини чўзган кишини ўшаларнинг сафига киргазишган. Бу ҳолатга эътибор қаратмаётган, балки бутун ғам-ташвишлари ким бўлишидан қатъий назар ўзларига ёқиб қолган кишига олқишлар айтаётган анави қавм ҳақида нима дейиш мумкин. Бу мағлубият ва тавфиқдан мосуво бўлишдир. Аллоҳ таолодан офият ва саломатлик сўраймиз.)
Дарҳақиқат Аллоҳ таоло бизни мақсадинг яхши эмаслигини огоҳлантириб ўтди. Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳам сендан огоҳлантирдилар. Нима учун у киши соллоллоҳу алайҳи ва саллам ўша саҳобаларга нисбатан чиройли гумонга бориб қўя қолмадилар. Ҳолбуки уларнинг баъзилари Бадрда иштирок этгандилар. Ва маълум бир узр сабаб ортда қолгандилар. Буни (яширмай) очиқ-ойдин айтишди ҳам. Муаян бир узр сабаб эмас, маълум бир сабабларига кўра (ортда қолишди) деб айтсак тўғрироқ бўлади. Хуллас Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламга ҳақиқатни қандай бўлса шундай айтишди. Шунда Набий соллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Мана булар рост сўзлашди”, дедилар. (Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳу айтадилар: “У киши менга –Набий соллоллоҳу алайҳи ва салламни назарда тутяптилар-: “Нима учун орта қолдинг? Ахир (минишинга) маркаб сотиб олмаганмидинг?”, дедилар. Мен: “Эй Росулуллоҳ, мен Аллоҳга қасамки, сиздан бошқа дунё аҳлидан бўлган бирортасининг ҳузурида ўтирган бўлганимда, бир узр айтиб унинг ғазабидан (қутулиб) чиқиб кетардим. Дарҳақиқат менга гапга чечанлик хусусияти ато қилинган. Бироқ Аллоҳга қасамки, агар бугун сиз мендан рози бўладиган бир ёлғон сўзни айтсам, албатта Аллоҳ таоло сизни менга нисбатан ғазабли қилиб қўйишини жуда яхши биламан. Энди ўзимнинг ҳақиқий ҳолатимдан келиб чиқиб, рост сўзлайдиган бўлсам, Аллоҳ таолонинг ушбу масаладаги жазосини (адолатли ҳукмини) умид қилиб қоламан. Аллоҳга қасамки мени ҳеч қандай узрим йўқ эди. Аллоҳга қасамки сиздан ортда қолганимда (бошқа вақтда ўзимни бундай) кучли ва (муаммоларсиз) енгил ҳис қилмаганман. Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Мана бу рост сўзлади. Аллоҳ таоло сен ҳақингда бирор ҳукм қилгунича бор энди”, дедилар. Бану Салама (қабиласидан) бўлган кишилар ушбу ҳолатга норози кайфиятда олдимга келиб, айтишдики: “Аллоҳга қасамки сени бундан олдин бирор гуноҳ қилганингни билмаганмиз. Ортда қолганлар узрларини айтгани каби Росулуллоҳга узр айтишда ожизлик қилдингда. Росулуллоҳ сенга гуноҳингдан мағфират сўраб қўйишлари кифоя қиларли эди… Сўнг мен уларга: “Мендан кейин яна бирор кишида ҳам шундай ҳолат бўлдими?”, дедим. Улар: “Ҳа, сен каби ҳолатга яна икки киши тушди. Улар ҳам сен айтгандек айтишди. Ва уларга ҳам сенга нима дейилган бўлса, шундай дейилди…”, деб айтишди”).
Набий соллоллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларини (жиҳоддан) ортда қолганлар билан алоқа узишга буюришлари

Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам 40-кун ўтиб бораётган бўлсада, улар билан алоқа узишга буюргандилар. Ҳатто 40 кундан сўнг ўз элчиларини жўнатиб аёлларидан ҳам четлашишларига буюрдилар. (Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳу айтадилар: “Набий соллоллоҳу алайҳи ва саллам мусулмонларни (табук ғазотига бормай) ортда қолганлар ичида биз уччовимизга гапиришдан қайтаргандилар. Одамлар биздан четлашиб, ўзгача муомала қилишди. Ҳатто ер юзи ҳам мендан ўзини олиб қочаётгандек туюлди. У (гўёки) мен билган ер эмасди”.
Яна Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳу айтадиларки: “Ҳатто эллик куннинг қирқтаси ўтгач, ваҳий келиши тўҳтаб қолди. Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг элчилари мени ҳузуримга келиб: “Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам сенга аёлингдан четлашишингни буюрдилар”, деди. Мен: “Талоқ қилайми ё нима қилай?”, дедим. У эса: “Йўқ. Ундан четланда, алсо яқинлашма”, деди. Менинг икки шеригимга ҳам ҳудди шундай деб элчи жўнатгандилар”.).

Бутун бир жамият улардан алоқасини узди. Улар билан бирор киши гаплашмасди. Уларнинг кўнглини оладиган фақат аёллари қолганди холос. Шунда Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам уларга аёлларидан ҳам четлашишга буюрдилар. Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳ таоло ва унинг меҳрибон ва раҳмли элчиси одамларни уларга нисбатан ана шундай муомала қилишга буюришди.

Бидъат аҳлидан ҳазир бўлиш, уларга нафрат назари билан қараш ҳамда уларни тарк этиб, алоқа узиш аҳли суннанинг саҳиҳ ақидадагиларини ҳимоя қилишдаги энг тўғри йўлдир.

Бидъат аҳлидан огоҳлантириш, уларга душманона муносабатда бўлиш, уларни тарк этиб, алоқа узиш аҳли суннаннинг саҳиҳ ақидадагиларини уларнинг фитналарига тушмаслик, уларга нисбатан енгил муносабатда бўлиб, яхши гумон қилиш ва уларга таяниб иш кўришдан сақлаб қолишдаги энг тўғри йўлдир. Зеро (ушбу юқорида санаб ўтилган ҳолатлар) залолат ва (тўғри йўлдан) оғишнинг бошланиш нуқтасидир. (Шунинг учун ҳам салафларимиз роҳимаҳумуллоҳ улар билан бир жойда ўтиришдан огоҳлантиртиш масаласига қаттиқ эътибор қаратганлар. Доримий “Муқаддима Ас-Сунан”-1/387 да шундай дедилар: “Сулаймон ибн Ҳарб Ҳаммод ибн Зайддан, у киши эса Айюбдан шундай хабар айтдилар: “Абу Қулоба айтдиларки: “Ҳавои нафсга эргашганлар билан бир жойда ўтирманглар ва улар билан бахс-мунозара қилманглар. Чунки мен сизларни уларнинг залолатларига шўнғиб кетишингиздан ёки улар сизларга ўзингиз билган ҳақни чалкаштириб юборишларидан ҳотиржам эмасман”. Ушбу асар саҳиҳдир. Санаддаги кишиларнинг барчалари ишончлидирлар. Санаддаги Аюб, бу киши Ибн Абу Тамима Ас-Сухтиёнийдирлар. Абу Қулоба роҳимаҳуллоҳни аҳли суннани тоинки ақидалари саломат қолсин дея аҳли ҳаво билан бир жойда ўтиришдан огоҳлантиришларини бир мулоҳаза қилиб-ўйлаб кўринг. Улар аҳли суннани ё ўзларининг залолатларига ботириб оладилар. Ё бўлмаса уларнинг саҳиҳ ақидасига шак-шубҳалар соладилар). “Зулм йўлини тутган кимсаларга берилиб кетманглар (эргашманглар)! Акс ҳолда сизларга дўзах ўти етар”. (Ҳуд-113). Бидъат аҳлидан ҳам золимроқ ким бор?!

Бидъат аҳли фосиқлардан-да ёмонроқдир.

Бидъат аҳли фосиқлардан ва маъсиятларга ботганлардан-да ёмонроқдир. Шунинг учун ҳам Басранинг фақиҳи ва аҳли дониши бўлмиш Саллом ибн абу Мутиъ (У киши имом, сиқо (ишончли) ва пешво бўлмиш Саллом ибн абу Мутиъ абу Саид ал-Хузаъийдилар. “Сияр Аълам ан-Нубала”-7/428) айтдиларки: “Мен учун Аллоҳ таолога Ҳажжожнинг (У Ҳажжож ибн Юсуф ас-Сақофийдир. У золим, зўравон ва кўп қон тўкувчи киши бўлган. 95 ҳижрий йили вафот этган. “Сияр Аълам ан-Нубала”-6/104) (амал) саҳифаси билан йўлиқишим Амр ибн Убайднинг (амал) саҳифаси билан йўлиқишдан кўра маҳбуброқдир”. (Амр ибн Убайд зоҳид ва ибодатгўй бўлиб, мўътазилаларнинг катталаридан ва аввалгиларидан эди. 143 ёки 144 ҳижрий йили вафот этган. “Сияр Аълам ан-Нубала”-6/104. Салломнинг ушбу сўзлари “Суалат ал-Ажуррий лиАбу Давуд”-1/408 да келган. Айтадиларки: Абу Довудни шундай деяётганларини эшитдим: Абу Салама Мусонинг шундай деяётганларини эшитдим: Саллом ибн абу Мутиънинг –у киши Басра аҳлининг донишмандларидан ва суннат асосида ҳаёт кечирганларидан эдилар- шундай деяётганларини эшитдим: “Мен учун Аллоҳ таолога Ҳажжожнинг (амал) саҳифаси билан йўлиқишим Амр ибн Убайднинг (амал) саҳифаси билан йўлиқишдан кўра маҳбуброқдир”.
Мансур шундай дерди: "Ҳаммангиз аста-секинлик билан юрасизлар. Барчангиз ов талабидадирсизлар. Амр ибн Убайд эса бундан мустаснодир". Имом Заҳабий “Сияр Аълам ан-Нубала”-6/105 да унинг ушбу сўзига қисқача шарҳ бериб айтадиларки: “Унинг зоҳидлиги ва ихлосмандлигига алданиб, бидъатидан ғофил қолишди”).
Амр ибн Убайд машаАллоҳ ишқилиб ибодатгўй, зоҳид эди. Бироқ у залолатга кетган бидъатчи эди. Ҳажжож эса фожир, кўп қон токувчи ва мужрим эди. (Саллом ибн абу Мутиъ)га Аллоҳ таолога Ҳажжожнинг саҳифаси биланми ёки Амр ибн Убайднинг саҳифаси билан йўлиқиш ихтиёри бериладиган бўлса, албатта Аллоҳ таолога кўп қон тўкувчи, золим ва фожир бўлмиш Ҳажжожнинг амал саҳифаси билан йўлиқишни ихиёр қилишларини айтдилар. Нима учун? Чунки у киши бидъатнинг нақадар хатарли ва қабиҳ эканини жуда яхши биладилар.
Бизга ўзи Росул соллоллоҳу алайҳи ва саллам хутбаларининг барчасида –ёки аксарида- бидъатни, у ишларнинг энг ёмонидир деб сифатлаганлари етарлидир. Жобир розияллоҳу анҳунинг ҳадисларида келганидек: “Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам хутба қиладиган бўлсалар овозларини баланд кўтарардилар ва юзлари қизарарди. Гўёки у киши эрталаб ёки кечки пайт устингизга бир қўшин (бостириб келяпти) деб огоҳлантирган киши каби бўлардилар. Сўнг айтардиларки: “Аммо баъд, сўзларнинг яхшиси Аллоҳнинг Каломи, йўлларнинг яхшиси Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг йўлларидир. Ишларнинг ёмони (динда) янги пайдо бўлганларидир”. (Муслим-867). Аллоҳ табарока ва таоло ҳам бидъатни Ўзининг қовлида шундай деб айтди: “Балки улар (Макка мушриклари) учун диндан Аллоҳ изн бермаган (куфр ва ширк каби) нарсаларни уларга шариат қилиб берган шериклари – бутлари бордир?!”. (Шўро-21). Ва Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: “Улар Аллоҳни қўйиб ўзларининг донишмандларини ва роҳибларини ҳамда Масиҳ ибн Марямни Роб деб билдилар. Ҳолбуки, улар фақат ягона Аллоҳга бандалик қилишга маъмур (буюрилган) эдилар. Ҳеч қандай ҳақ илоҳ йўқ, фақат Унинг Ўзи бордир”. (Тавба-31).

Бидъат аҳли ўз амирларига итоат қилишни Аллоҳу-Росулига итоат қилишдан ҳам муқаддам қўядилар.

Бидъат аҳлининг издошлари, у бидъатлари қандай бўлишидан қатъий назар юқорида ўтган оятлар уларга қаратилгандир. Нима учун? Чунки улар ўзларининг амирлари, пешволари ва бошлиқларига итоат қилишни Аллоҳу-Росулига итоат қилишдан аввалга қўядилар. Уларнинг кўпчилиги Аллоҳ таолога йўлиққанда ушбу жавобни айтади: “Яна улар “Роббимиз, дарҳақиқат, бизлар бошлиқларимизга ва катталаримизга бўйинсундик, бас, улар бизларни (тўғри) йўлдан оздирдилар. Роббимиз, Сен уларга азобни икки ҳисса қилиб бергин ва уларни катта лаънат билан лаънатлагин”, дедилар”. (Аҳзоб: 67-68). Уларнинг аксари –барчаси демайман- демак Аллоҳ таолога йўлиққанда ушбу жавобни беради. Хоссатан, ҳаққа қарши кураш олиб боришда ҳавосига эргашаётганлар. Балки (бу ишлари) ботилга даъват қилиш ва ҳақни булғашдир. (Ҳофиз Абул Фидо ибн Касир ўзларининг тафсирларида (11/245) шундай дедилар: “Ана шундай Аллоҳ таоло уларнинг ушбу ҳолатларидан хабар бериб айтдики, улар ҳаёти дунёдаликларида Аллоҳу-Росулига итоат қилсак эди деб қаттиқ хоҳлайдилар. “Роббимиз, дарҳақиқат, бизлар бошлиқларимизга ва катталаримизга бўйинсундик, бас, улар бизларни (тўғри) йўлдан оздирдилар”. Товус: “Бошлиқларимизга” дегани яни (ичимиздаги) шарафлиларимизга. “Катталаримизга” дегани яъни уламоларимизга, дедилар”. Ибн Абу Ҳотим ривоятлари.
Яъни: бошлиқларимизга эргашдик. Улар шайхларимиздан иборат амирлар ва катталаримиздирлар. Элчиларга хилоф иш тутдик. Ушбу амирларимизда бирор нарса бор, улар бир нарсани (ҳақни) устида деб эътиқод қилганаканмиз. Аслида эса улар ҳеч нарса устида эмас эканлар. “Роббимиз, Сен уларга азобни икки ҳисса қилиб бергин”. Яъни куфрлари ва бизларни йўлдан урганлари учун. “Ва уларни катта лаънат билан лаънатлагин”).
Хоссатан ушбу кунларда одамларнинг кўпларида кузатилаётган ҳолат. Уларни исломга (ботил) либосини ўраб кўрсатаётганларини, балки салафийликка (ботил) либосини кийдириб кўрсатаётганларини кўрасиз. Улар салафийликка ва салафийларга қарши қаттиқ кураш олиб бораётган кимсалардир.
mutaallim   07-16-2011, 10:15 AM
#10
Китобу-Суннат ва имомларнинг йўллари бидъат аҳлига таяниб иш кўрадиган одамнинг зиддидадир.

Салафий манҳажини ҳурмат қиладиган, салафий ақидасини ва ушбу манҳаж аҳлини –хоҳ аввалгилари бўлсин ё кейингилари бўлсин- эҳтиром қиладиган киши, қандай қилиб ботил аҳлига чиройли гумон қилиб, уларга таяниб иш кўради?!
Агар: Аллоҳнинг Китоби, десанг, У сени зараринга ҳужжатдир. (Аллоҳ таолонинг ушбу сўзига биноан: “Зулм йўлини тутган кимсаларга берилиб кетманглар (эргашманглар)! [b]Акс ҳолда сизларга дўзах ўти етар”.[/b] (Ҳуд-113). Агар Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари десанг, у ҳам сени зараринга ҳужжатдир. (Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу сўзларига биноан: “Унинг (Қуръоннинг) муташобиҳ-тушуниш қийин бўлган (оят)ларига эргашаётганларни кўрсангиз, (билингларки) ана ўшалар Аллоҳ (ушбу оятда уларни) номлаганлардир. Бас улардан ҳазир бўлинглар”. Муттафақун алайҳ). Энди имомлар дейдиган бўлсанг, уларнинг бидъат аҳлига нисбатан қандай совуқ муносабатда бўлишганлиги борасида тутган мавқифлари маъруфдир. Уларнинг бу борада ёзиб қолдирган китоблари ва асарлари машҳурдир. Мисол учун Имом Молик (У киши Имом Молик ибн Анасдирлар. Ҳофиз, уммат фақиҳи, шайхул ислом Абу Абдуллоҳ Ал-Асбаҳий Ал-Маданий, ҳижрат диёрининг имоми. 179 ҳижрий йили вафот этганлар. “Тазкира ал-ҳуффаз” 199-рақам остидаги таржимаи ҳолда ҳаётлари ҳақида айтиб ўтилган. У кишининг Аллоҳни (аршига) кўтарилиши ҳақида сўраган кимса билан бўлган қиссалари машҳурдир. Имом у кимсага: “Сен ёмон одам экансан. Сен бидъатчисан. Уни (менинг ҳузуримдан) чиқариб ташланглар”, дедилар. Ушбу асар собит-саҳиҳдир. Доримий “Родд ала ал-жаҳмия”, Байҳақий “Асма ва Сифат”-2/305, Абу Нуайм “Ҳиля”-6/325 да ривоят қилишди. Ушбу асарни саҳиҳ деб билганлардан, Заҳабий “Улув”-2/945, Ҳофиз “Фатҳул Борий”-13/500, Албоний “Мухтасар улув”-103), Авзоий (У киши шайхул ислом Абу Амр АбдурРоҳман ибн Амр Авзоий Дамашқий, ҳофиздирлар. 157 ҳижрий йили вафот этганлар. “Тазкиро ал-ҳуффаз” 177-рақам остида таржимаи ҳоллари бериб ўтилган. Ва яна “Таҳзиб ал-камал”-2/807. У киши “Сияр”-7/125 да келганидек ушбу сўзларни айтиб кетганлар: “Ким бир бидъат ўйлаб топадиган бўлса, ундан тақво тортиб олинади”. Ва яна (юқоридаги манбада) 7/120 да шундай деганлар: “Одамлар сендан юз ўгирсаларда салафларнинг асарларини ўзинга лозим тут. Сенга сўзни безаб кўрсатсаларда кишиларнинг райларини ташла. Чунки иш очилиб қолса ҳам сен тўғри йўлда бўласан”.), Шофеъий (У киши илмда имом, уммат билимдони, Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Идрис ибн Аббос ибн Усмон Ал-Қурший Ал-Матлабий Аш-Шофеъий Ал-Маккий. 204 ҳижрий йили вафот этганлар. “Тазкиро ал-ҳуффаз” 355-рақам остидаги таржимаи ҳол. У киши Ҳарвийнинг “Заммул Калом”-4/308 асарларида келганидек ушбу сўзларни айтиб кетганлар: “Одамлар мени дунё талабига (берилиб кетаётганлари учун) раддия беряпман деб ўйлайдилар. Агар Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига хилоф келишмаганда, мен уларга гапириб ҳам ўтирмасдим”. Ва яна ушбу манбанинг 4/294 да шундай деганлар: “Аҳли калом борасида мени ҳукмим шуки: хурмо шоҳлари билан саваланиб, туяга ўтказилиб, қавми-қариндошлари орасида айлантириб чиқилгач, барчанинг кўз ўнгида бундай деб жар солинмоқ керак: бу Китобу-Суннат илмини ташлаб, калом илмига кирган кимсанинг жазосидир”.), икки Суфёнлар (Биринчилари: Суфён ибн Уяйна ибн Маймун, аллома, ҳофиз, шайхул ислом Абу Муҳаммад ал-Ҳилолий ал-Куфий. 198 ҳижрий йили вафот этганлар. “Тазкиро ал-Ҳуффаз” 249-таржимаи ҳол. У киши “Муқоддима соҳиҳ Муслим”-1/101 да келганидек ушбу сўзларни айтганлар: “Одамлар Жобирдан –яни Жуъфий- бидъатини ошкор қилишидан олдин ҳадис қабул қилиб олишарди. Бидъатини зоҳир қилгач, одамлар унинг ҳадисини олмаслик ҳақида гапиришди. Шунда баъзи одамлар уни тарк этишди. Унга: нима бидъат олиб келганакан ўзи?, дейилганда. Маҳдий бир кун сирдобдан чиқади деганга ўхшаш (шиаларнинг бидъий ақидаларига) иймон келтириш эди, деб айтди”. Ва яна Абул Фазл Ал-Муқрининг “Заммул Калом”-5/144 асарларида келганидек шундай деганлар: “Ким бидъатчининг жаноза намозида иштирок этадиган бўлса, то ортга қайтгунича Аллоҳнинг ғазабида бўлади”.
Иккинчилари: Суфён ибн Саъид ибн Масруқ, имом, шайхул ислом, ҳофизларнинг саййиди Абу Абдуллоҳ Ас-Саврий Ал-Кўфий, фақиҳ. 161 ҳижрий йили вафот этганлар. У киши Ибн Баттанинг “Ибана”-2/461 асарларида келганидек, ушбу сўзларни айтиб кетганлар: “Фарёбий айтадиларки: “Суфён Саврий мени фалончи ва пистончилар билан бир жойда ўтиришимдан қайтарардилар. Яъни бидъат аҳлидан бўлган кишилар билан (ўтиришдан)”.
“Тарих Димашқ”-47/183 ва “Камил”-2/309 асарларида келганидек, “Жума куни (масжидга) олди томондаги эшикдан кирдилар. Ўша дамда Ҳасан ибн Солиҳ намоз ўқиб турарди. Шунда: “Мунофиқнинг хушусидан Аллоҳнинг паноҳига қочаман”, дедиларда оёқ кийимларини олиб, (масжиддаги) бошқа бир устун томонга бурилиб кетдилар”.
Мен айтаманки: Ҳасан (ҳукмдорларга қарши) қилич кўтариб чиқишни тўғри деб биларди. Унинг “Сияр”-6/361 да келган таржимаи ҳолига қаранг.)
, Абу Ҳотим (У киши Абу Ҳотим ар-Розий. Имом катта ҳофизлардан. Муҳаммад ибн Идрис ибн Мунзир Ҳанзалийдирлар. 277 ҳижрий йили вафот этганлар. “Ал-Вофий бил вафаят”-2/183 ва “Тазкиро ал-Ҳуффаз” 592-рақам остидаги таржимаи ҳолга қаранг. У киши “Шарҳ усул Иътиқод аҳли сунна вал жамоа”-1/200 да келганидек, қуидаги сўзларни айтиб ўтганлар: “Бидъат аҳлининг аломати аҳлул асарга (аҳли ҳадисга) тил текказишдир”. Ва яна юқоридаги манбанинг 1/201 саҳифасида келганидек ўғилларидан ривоят қилинган асарда шундай деганлар: “Отам ва Абу Зуръани (тўғри йўлдан) озган ва бидъат аҳлини тарк этишга буюраётганларини эшитдим. У иккилари бу борада аяб ўтирмасдан (масалани қаттиқ) олишарди. Ва у иккилари китобларга асар турганда (ўз) райини тиқиштиришни инкор қилишарди. Шу билан бирга у икковлари аҳли калом билан бир жойда ўтиришдан ва китобларига кўз югуртиришдан қайтаришарди. Ва айтишардики: Калом соҳиби ҳеч қачон нажотга эришолмайди…”.), Абу Зуръа (У киши Абу Зуръа, имом, ўз асрларининг ҳофизи Убайдуллоҳ ибн Абдул Карим ибн Язид ибн Фуруж ал-Қуршийдирлар. 264 ҳижрий йили вафот этганлар. “Тазкири ал-Ҳуффаз” 579-рақамдаги таржимаи ҳол.
Юқорида бу кишининг ва Абу Ҳотимнинг бидъат аҳлини тарк этиш ҳақидаги қовллари ўтди. “Тарих Бағдад”-9/110 асарида Саъид ибн Амр ал-Бардаъийдан ривоят қилинади: “Абу Зуръанинг Ҳорис ал-Муҳасабий ва унинг китоблари ҳақида сўралганларига гувоҳ бўлдим. Шунда савол берувчига: “Ушбу китоблардан эҳтиёт бўл. Ушбулар бидъату-залолатлар китобидир. Асарни ўзинга лозим тутсангчи. Унда (асарда) ўзингни беҳожат қиладиган нарсани топасан”. Шунда у кишига: “Ҳоп, бу китобларда ибрат бордур”, дейилди. Шунда у киши: “Кимки Аллоҳнинг Китобидан ибрат олмасакан, унга ушбу китобларда умуман ибрат йўқ. Сизларга шундай хабар етганки, Суфён, Молик, Авзоий ва аввал ўтган имомлар ушбу китобларни турли хатарлар, (кишининг қалбига келадиган) васвасалар ва ушбу мавзулар доирасида деб айтиб кетишди. (Сизлар айтаётган) Бу қавм илм аҳлига хилоф иш тутишди. Гоҳида Ҳорис Муҳасабийнинг ва яна бир сафар Абдур Роҳим Дубайлийнинг ва Ҳатим ал-Асом ҳамда Шақиқнинг (сўзларини кўтариб келишади)”. Сўнг айтдиларки: “Одамлар бидъатга қанчалар тез чопқиллаб кетишади-а!”.
Имом Заҳабий ушбу асарни “Мезон”-1/431 да келтириб, айтадиларки: “Ҳорис 243 ҳижрий йили вафот этганди. Ҳорисга ўхшаганлар қани?! Абу Зуръа кейинги келганлардан Абу Толибнинг “Қут” китобини кўрганларида (нима деган) бўлардилар-а?! Ибн Жаҳзомнинг “Баҳжатул Асрор” ва Силмийнинг “Ҳақоиқ тафсир” китобларини кўрганларида тепа сочлари тикка бўларди. Абу Ҳомид Тусийнинг “Иҳё” китобидаги мавзу (тўқима) ҳадисларнинг кўплигини кўрганларида ва Абдул Қодирнинг “Ғуня” китобини ҳамда “Фусус ал-ҳикам” ва “Футуҳот Маккия” китобларини кўрганларида (нима деган) бўлардилар-а?! Тўғри Ҳорис ўз асрида қавми ичида сўзамол киши бўлгандур. Лекин унинг асрида минглаб муҳаддис имомлар бор эди. Шулардан: Аҳмад ибн Ҳанбал ва ибн Роҳавайҳлардир. Ибн Дахмийсий ва ибн Шаҳаналарга ўхшаб ҳадис имомларига айланишгач, Ибн Суфён ва “Фусус” асарининг муаллифи каби билимдонларнинг юлдузи бўлиб қолишди. Аллоҳ таолодан кечирим ва авф сўраймиз”.
Мен айтаманки: Шайхимиз аллома Робиъ Мадхалий –ҳафизаҳуллоҳ- 1422 ҳижрий йили ўзларининг мактабаларида “Мезон” китобида келган ушбу жумлаларни ўқигач, айтдиларки: “У киши бизнинг асримиздаги (ҳолатни) кўрганларида қандай бўлади-а?! Муҳасабий қаерда-ю, бугунги кундаги бидъат аҳли қаерда?! Улар Муҳасабийдан ҳам хатарлироқдирлар. Муҳасабий сўзида ростгўй (тўғри йўлдан) оғган одам эди. Бироқ мана булар (тўғри йўлдан) оғган эканликларига қарамай каззоб эканларини кўрасиз”.)
ва (булардан бошқа) ислом имомлари ва суннат тоғларидир. Улар уммат учун намунадирлар. Ким уларга иқтидо қилмас экан, уларнинг йўлларидан оғиб кетади. Аллоҳга қасамки, шайтоннинг йўлига эргашиб кетади. Ўзига қандай (баланпарвоз) даъволарни иддао қилса ҳам, шайтоннинг ҳовлисида югуриб юради.

Саҳоба розияллоҳу анҳумларнинг барчаларини даражалари олий эканлиги

Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларини сўккан кишига нисбатан саҳобалар, тобеъинлар ва ислом имомларининг тутган мавқифларига бир назар ташланг.
Росул алайҳиссалоту ва саллам айтдиларки: “Саҳобаларимни сўкманглар. Жоним Унинг қўлида бўлган Зотга қасамки, агар сизлардан бирортангиз Уҳуд тоғичалик тилло инфоқ қилса ҳам уларнинг бир ҳовуч ёки ярим (ҳовуч садақаларига) етмайди”. (Бухорий-3673, Муслим-2541. Абу Саъид ал-Ҳузрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилишди).
Саҳобалар чўққилардан ҳам юқори даражададирлар. Чўққилар эмас, балки чўққилардан ҳам юқоридадирлар. Уларнинг маконатлари пайғамбарлардан кейиноқ бўлган ўриндадир. Барча яхшиликларни қилсанг ҳам, тоғ-тоғ тиллоларни инфоқ қилсанг ҳам, дунё тоғлари Уҳуд тоғичалик катталикдаги тиллоларга айланиб қолса ва сен шуларни инфоқ қилсанг ҳам улардан бирларини бир ховуч, балки ярим ховуч садақасига етмайди. Унда нега уларни сўкасан?! Қандай қилиб уларни сўкасан?! Ахир Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалардан бирорталарини сўккан кимсани лаънатлаган бўлсалар. (Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларини сўккан кимсага лаънат айтишларини Табароний “Мўжам кабир”-2/332 саҳифада 13588-рақам остидаги ҳадисда ривоят қилганлар. Бироқ унинг санадида гап бор. Шунга қарамай аллома Албоний “Соҳиҳа”-2340 да ушбу ҳадисни бошқа ҳадислар қўллаб қувватлашини инобатга олиб ҳасан даражасида дедилар. Аллоҳ таоло мўминларнинг онаси бўлмиш Оиша розияллоҳу анҳодан рози бўлсин. Онамиз опаларининг ўғли Урва ибн Зубайрга шундай дегандилар: “Эй опамнинг ўғли, улар Набий соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларига истиғфор айтишга буюрилган эдилар. Бироқ уларни сўкишга ўтишди”. Муслим-3022).
Pages (2): 1 2   
  
Users browsing this thread: 3 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.