Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Алҳамдулиллаҳ, вассолату вассаламу ала Росулиллаҳ! Ва баъд.
Китобнинг номи: “Улар билан энг гўзал суратда мужодала қилгин!”
Муаллиф: Абу Абдурроҳман Бандар ибн Наиф ал-Миҳяний ал-Утайбий.
Таржимон: Абу Солиҳ ал-Асарий
Уларнинг шубҳаларидан:
Уларни золим ҳокимга қарши чиқишни жоиз дейишлари.
Баъзилар Ибн Зубайр ва Ҳусайн ибн Алий розияллоҳу анҳумлар қилган ишларини ва баъзи тобеъин роҳимаҳумуллоҳларни Ибн Ашъас билан бирга Ҳажжожга қарши кўтарилишганини далил қилишади.
Уларнинг бу шубҳасига тўрт тарафдан раддия.
Биринчи: Қуръон ва ҳадисда келган далиллар қарши чиқишни манъ қилади, гарчи ҳоким зулм қилса ҳам, фосиқлик қилса ҳам, осий бўлса ҳам. Бундан фақат очиқ куфр истисно бўлади.
Иккинчидан: Саҳобалар Ибн Зубайр ва Ҳусайн розияллоҳу анҳумга қарши бўлишди. Баъзи тобеъинлар Ибн Ашъас билан киришни инкор қилишди.
Учинчидан: Ҳажжожга қарши чиққанлар уни кофирлигини баён қилиб қарши чиқишди, фақат зулмини ўзигагина қарши чиқишмади.
Тўртинчидан: Шу ишлардан сўнг уммат ҳокимга қарши чиқишни ҳаромлигига ижмоъ қилди. Фақатгина очиқ куфр ҳолати бундан мустасно.
Айтган сўзларимга далиллар.
Фосиқ, золим ҳокимга қарши чиқишни манъ қилинганлигини баёни.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда: “Ким амиридан ёқтирмаган нарсасини кўрса сабр қилсин. Кимки жамоатдан бир қарич ажралиб вафот этса, жоҳилият ўлимини топибди.” (Бухорий ва Муслим).
Усайд ибн Хузайр розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда: “Албатта сизлар мендан кейин (мол-мулкни ноҳақ) ўзлаштириб оладиганларни кўрасизлар. Мен билан Ҳавзда кўришгунча сабр қилинглар.” (Бухорий ва Муслим).
Шунга мувофиқ ҳолда Ибн Усаймин айтадилар: “Адолат қилмаган ёки адолатсиз амир ёки валийга нисбатан бизнинг мавқифимиз: Сабр қиламиз, зулмига сабр қиламиз, жабру-ситамига, (мол-мулкни ноҳақ) ўзлаштириб олишига сабр қиламиз.” (Риёзус Солиҳийн шарҳи 3/364)
Бу қайтариқдан фақатгина ҳокимни очиқ куфрга тушишлиги истисно бўлишини баёни.
Убода розияллоҳу анҳу айтадилар: “Росулуллуоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам бизларни чақирдилар, биз у кишига байъат бердик. Биздан олган (байъат)ларини орасида: Тетиклигимизда ва хушимизга ёқмай турганда ҳам, қийинчилик ва енгилликда ҳам, биздан молимиз ноҳақ тортилиб олинганда ҳам қулоқ солишга ва итоат қилишга байъат бердик. Бошқарувни уни эгалари (бошлиқлар) билан талашиб-тортишмасликка байъат бердик. Айтдилар: “Фақатгина сизларда Аллоҳ тамонидан ҳужжат бўлган, очиқ куфрни кўрсангиз (қулоқ солиб, итоат қилиш йўқ)”. (Бухорий ва Муслим).
Фақатгина очиқ куфр истисно бўлишлигига ижмоъ қилинганини баёни.
Аҳли сунна валийюл амрга (раҳбарга) қарши чиқиш жоиз эмаслигига ижмоъ қилишди. Фақатгина очиқ - аниқ-равшан, уни куфрдан бошқа эҳтимоли бўлмаган куфр содир бўлса (қарши чиқиш) мумкин. Шунинг учун айтилади: Кўп шубҳалар осийлик-гуноҳдан бошқа нарса эмас, уни қилувчини куфргача олиб бормайди. Осий-гуноҳкор билан эса, Китоб ва суннатда келганидек муомала қилиш вожибдир, насиҳат билан ва дуо билан, ҳар бир буюрган -маъсиятдан бошқа - ишларда қулоқ солиш ва итоат қилиш билан муомала қилиш лозим.
Бунинг далиллари.
Имом Нававий роҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Уларга қарши чиқиш ва улар билан урушиш мусулмонларнинг ижмоъси билан ҳаромдир, гарчи фосиқ ва золим бўлсалар ҳам. Айтганимиз ҳақидаги ҳадислар маълумдир. Аҳли сунна ижмоъ қилдики: Султон фосиқлиги сабабли ағдарилмайди.” (Саҳиҳ Муслимни Шарҳи 11-12/432, Убоданинг ҳадисларини шарҳида)
Ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳ айтдилар: “Ибн Баттол айтди: Бу ҳадисда Султонга қарши чиқиш ҳаромлигига ҳужжат бордир, агарчи у жабр-ситам қилса ҳам. Фуқаҳолар тахтни эгаллаб олган Султонга итоат қилишни ва у билан бирга жиҳод қилишни вожиблигига ижмоъ қилишди. Унга итоат қилиш унга қарши чиқишдан яхшироқдир. Чунки, бунда қон тўкилишликни олди олинади ва ҳужумни олдини олиш бордир. Уларнинг ҳужжатлари мана шу хабар ва бундан бошқа буни қувватловчи хабарлар. Бундан фақат Султонни очиқ куфрни содир қилишлиги мустасно бўлади.” (Фатҳул Борий 9/13, Ибн Аббоснинг ҳадисларини шарҳида зикр қилдилар).
Бу ижмоъга мувофиқ равишда Ибн Бозз роҳимаҳуллоҳ айтдилар: “Маъсиятга буюрслар уларга маъсиятда итоат қилинмайди. Аммо шу сабаблар билан уларга қарши чиқиш жоиз эмас.” (Фатволар 8/202)
Ибн Усаймин роҳимаҳуллоҳ айтдилар: “Валийюл амрлар (раҳбарлар) ҳар қандай фисқ ишларни қилишаркан уларга қарши чиқилмайди, гарчи ароқ ичишса ҳам, зино қилишса ҳам, инсонларга зулм қилишса ҳам уларга қарши чиқиш жоиз эмас.” (Риёзус Солиҳийн Шарҳи 4/514)
Яна, (Ибн Усаймин) роҳимаҳуллоҳ, айтадилар: “Бунинг маъноси у (султон) маъсиятга буюрса унга мутлақо итоат қилинмайди дегани эмас! Йўқ! Мана шу муайян ишда итоат қилинмайди холос, чунки у Аллоҳга осийликдир. Аммо бундан бошқа ишларда унга итоат қилиш вожибдир.” (Риёзус Солиҳийн Шарҳи 3/333)
Саҳобалар Ҳусайн ва Ибн Зубайр розияллоҳу анҳумга мухолиф-қарши бўлишганлиги ва баъзи кибор тобеъин роҳимаҳумуллоҳларни Ибн Ашъасга қўшилишликни инкор қилишганларини баёни.
Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳ айтдилар: “Бизга Сулаймон ибн Ҳарб ривоят қилдилар, бизга Ҳаммод бин Зайд ривоят қилдилар, у киши Айюбдан, у киши Нофеъдан, айтдилар: “Мадина аҳли Язид ибн Муовияга қарши чиқишганда, Ибн Умар атбоъларини ва фарзандларини йиғиб, шундай деди: Мен Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганларини эшитгинман: “Қиёмат кунида ҳар бир хиёнатчи учун бир байроқ тикланади”. Биз мана бу кишига (Язидга) Аллоҳ ва Росулининг байъатини берганмиз. Мен бир кишига Аллоҳ ва Росулининг байъатини бериб, сўнг унга қарши уруш қилишдан кўра каттароқ хиёнатни билмайман. Бирортангиз унга (Язидга) қарши чиқсангиз ва байъатни тарк қилсангиз, мен билан уни ораси очиқдир.” (Бухорий 7111)
Ибн Асир роҳимаҳуллоҳ Ҳусайн розияллоҳу анҳу ҳақида айтадилар: “У Маккда эканлигида Кўфа аҳлидан хатлар келди, сафарга ҳозирланди. Бир гуруҳ одамлар уни қайтаришди, шулардан, биродари Муҳаммад ибн ал-Ҳанафия, Ибн Умар, Ибн Аббос ва бошқалар.” (Асадул Ғобаҳ 2/28)
Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Мусулмонларнинг энг фазилатлилари фитна пайтида хуруж (қарши чиқиш) ва уруш қилишдан қайтаришди. Ҳудди Абдуллоҳ ибн Умар, Саъид ибнул Мусайяб, Алий ибнул Ҳусайн ва бошқалар Ҳарро йилида Язидга қарши чиқишдан қайтаришди. Яна Ҳасанул Басрий, Мужоҳид ва бошқалар Ибн Ашъаснинг фитнаси содир бўлганда хуруждан қайтаришган эди.” (Минҳажус Сунна 3/529)
Яна Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Шунинг учун Ҳусайн розияллоҳу анҳу Ироқ аҳлига қарши чиқмоқчи бўлганларида, унга кўп хатлар ёзишди, илм ва дин аҳлининг энг фазилатлилари Ибн Умар, Ибн Аббос, Абу Бакр ибн АбдурРоҳман ибн Ҳорис ибн Ҳишомлар: Қарши чиқмагин, деб ишора қилишди.” (Минҳажус Сунна 4/530)
Ибн Касир роҳимаҳуллоҳ Мадина аҳлини Язидга қарши урушганларини зикр қилганларида айтдилар: “Абдуллоҳ ибн Умар ибнул Хаттоб ва Пайғамбарнинг аҳли байтларидан бўлган кишилар жамоати аҳдни бузишмади. Язидга байъат беришганлигидан сўнг бирорта инсонга байъат беришмади”. (Ал-Бидаяту ван Ниҳая 8/235).
Яна Ибн Касир роҳимаҳуллоҳ Ҳусайн розияллоҳу анҳу ҳақида шундай дедилар: “Инсонлар уни қарши чиқмоқчи бўлганлигини билишганида, бу ишни қилишидан қўрқишди ва уни қайтаришди. Инсонлардан илм-фазилат эгалари ва уни яхши кўрадиганлар Ироққа қарши чиқмасликка ишора қилишди. Маккада муқим қолишга буюришди ва унинг отаси ва акаси улар билан бирга нималарни бошдан кечирганларини эслатишди”. (Ал-Бидаяту ван Ниҳая 8/161).
Бу баҳсни Ҳусайн билан ибн Зубайр розяллоҳу анҳумларга қарши айтилган саҳобалардан келган баъзи нақллар билан хотима қиламан. (Ал-Бидаяту ван Ниҳая 8/152, Сияр Аълам ан-Нубала 3/300).
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳума айтадилар: “Ҳусайн ибн Алий розияллоҳу анҳума хуруж (қарши чиқиш) ҳақида мендан маслаҳат қилдилар, мен айтдим: Агар инсонлар мени ва сени айблашмаганида эди, икки қўлимни бошинга қўйиб, сени кетишингга қўйиб бермасдим.”
Абу Саъид ал-Худрий розияллоҳу анҳу айтдилар: “Аллоҳдан тақво қилгин ва уйингни лозим тут! Имомингга қарши чиқмагин!”
Ибн Умар Ҳусайнга ва Ибн Зубайрга (розияллоҳу анҳум ажмаъин) айтдилар: “Сизларга Аллоҳни эслатаман! Қайтинглар, мусулмонларнинг жамоатини орасини бўлманглар!”
Абу Воқид ал-Лайсий розияллоҳу анҳу айтдилар: “Ҳусайн ибн Алий розияллоҳу анҳуманинг хуружларидан хабар топдим ва у кишига Малал деган ерда етиб олдим. Аллоҳни ўртага қўйиб ундан қарши чиқмаслигини сўрадим. У қарши чиқаётгани йўқ эди, балки у ўзини ўлдириш учун чиқди.”
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳума айтдилар: “Ҳусайн розияллоҳу анҳу билан гаплашдим, унга айтдим: Аллоҳдан қўрққин (тақво қилгин), одамларни бир-бирларига урмагин. Аллоҳга қасамки, қилган ишларингиз учун мақталмайсизлар. У мени гапимга қулоқ солмади.”
Ҳажжожга қарши чиққанлар фисқ (гуноҳ) учунгина қарши чиқишмади, шунинг баёни.
Нававий роҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Улар Ҳажжожга қарши чиқишгани фисқ сабабидангина бўлмади, балки шариатдан баъзи нарсаларни ўзгартирганида ва куфрни зоҳир қилганидан кейин (қарши чиқишди).” (Саҳиҳ Муслимни шарҳи, 11-12 жузъ, 433 саҳифа, 4747-ҳадисни шарҳида).
Мана шу фитналардан кейин хуружни мумкин эмаслигига ижмоъ қилинганлиги ва бу ҳукмни қарор топганлини баёни.
Бу тўрт тарафдан билинади:
Биринчи тараф: Ижмоъ ҳақидаги ривоятлар кейинги замонда ривоят қилинган, бу очиқ маълумдир.
Иккинчи тараф: Нававий роҳимаҳуллоҳ Ҳусайн билан Ибн Зубайр розияллоҳу анҳумларни қарши чиқишганлари ва баъзи тобеъин роҳимаҳумуллоҳларни хуруж қилишгани ҳақида гапириб, кетидан шундай дедилар: “Қози айтдилар: Айтилдики: Бу ихтилоф аввалда бўлган. Сўнгра уларга (раҳбрларга) қарши чиқишга ижмоъ бўлди.” (Саҳиҳ Муслимни шарҳи, 11-12 жузъ, 433 саҳифа, 4747-ҳадисни шарҳида).
Учинчи тараф: Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳ айтдилар: “Шунинг учун Аҳли сунна Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан собит бўлган саҳиҳ ҳадисларга биноан, фитна пайтида уршни тарк қилишни қарор қилишди. Ўзларининг ақида китобларида бу масалани зикр қилишадиган бўлишди. Раҳбарларнинг жабру-ситамларига сабр қилишга ва уларга қарши урушмасликка чақиришди.” (Минҳажус сунна 4/529)
Тўртинчи тараф: Ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳ айтдилар: “Уларнинг “Қилични жоиз деб билишарди”, деган сўзларининг маъноси золим имомга қилич билан қарши чиқиш жоиз деб билишарди. Бу салафларнинг аввалдаги мазҳабларидир. Лекин бундан кўра ёмонроқ ҳолатга олиб борганини кўришганларида, бу масладаги ҳукм қарши чиқишни тарк қилишда қарор топди. Ҳарро воқеаси, Ибн Ашъас воқеаси ва бундан бошқаларда ақл эгларига панд-насиҳат бордир.” (Таҳзиб ат-Таҳзиб 1/399)