Abu Solih   07-24-2011, 12:14 AM
#1

Савол: Рамазон (ойи) рўзаси учун қилинган ният, ҳар кун учун қилинадиган ниятнинг ўрнига кифоя қиладими?

Жавоб: Маълумки ҳар бир киши туннинг охирида туриб, рўза тутиш учунгина саҳарлик қилади. Бунга шубҳа йўқ. Чунки ҳар бир оқил одам қиладиган ишини фақатгина ўз хоҳиши билан амалга оширади. Хоҳиш бу ниятдир. Инсон туннинг охирида фақат рўза тутиш сабабидангина таомланади. Чунки, мақсади фақат таомланишни ўзигина бўлса эди, бундай вақтда таомланиш унинг одатидан эмас! Мана шу ниятдир.
Сиз сўраган саволга бошқа бир ҳолатда эҳтиёж туғилади. Бир одам Рамазонда Қуёш ботишидан аваал ухлаб қолди, шу ҳолда ухлаб қолиб кейинги куннинг фажригача ҳеч ким уни уйғотмади. У кейинги куннинг рўзасини тутишни кечқурун ният қилмади. Унга: Ойнинг аввалида қилган ниятига асосан, унинг рўзаси тўғри бўлади, деймизми? Ёки: Рўзаси тўғри бўлмайди, деймизми? Чунки у тунда ният қилмади. Жавоб: Унинг рўзаси тўғри бўлади. Рожиҳ-кучлироқ сўзга кўра Рамазон ойининг аввалидаги ният (бутун Рамазон учун) кифоядир, ҳар бир кун учун ниятини янгилашига ҳожат йўқ.
Фақат рўза тутмасликка рухсат берилган (сафар ёки аёлларнинг ой кўришлари каби) ҳолат бўлса, бу ойни ичида (баъзи кунлар) рўза тутмади. Бу ҳолатда яна рўза тутишни бошлаган кунидан ниятини янгилаши лозим бўлади.
Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн
(Фатволар, 1/144)

abu Huzayfa   07-15-2013, 09:35 AM
#2
Шайх Муқбил ибн Ҳади ал-Вадиъий раҳимаҳуллоҳ
Бутун Рамазон учун битта ният қилиш жоизми?



Савол: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Биринчи савол: Рамазонда (рўза учун) ҳар куни ният қилиш вожибми ёки битта ният қилиш бутун ой учун кифоя қиладими? Ният қачон қилиниши керак?
Жавоб: Алҳамдулиллаҳ. Шундан сўнг.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва ала алиҳи ва саллам дедилар: «Албатта амаллар ниятга қараб бўлади ва ҳар бир киши нимани ният қилса шуни олади» (Муттафақун алайҳ). Бу ҳар бир амал учун ният қилиш кераклигига далилдир. Бундан аниқ бўладиган нарса шуки, ҳар бир шахс учун кундалик рўзасига ният қилиши вожибдир. Бундан бир шахс (тилида): «Ният қилдим рўза тутишни фалон ва фалон Рамазон кунида» деб айтиши керак деган маъно келиб чиқмайди. Лекин бу унинг (амални бажаришга қалбида) қарор қилишини англатади. Шунинг учун саҳарликка уйғониш ният ҳисобланади. Таом ва шаробдан тийилишлик ният деб ҳисобланади. Аммо «Кимки (тунда) рўза тутишни ният қилмаган бўлса, унга рўза йўқдир» ҳадисига келсак, у заиф мудтариб ҳадисдир, ҳатто агар баъзи уламолар уни ҳасан деб эътироф қилишган бўлса ҳам. Тўғрироғи эса унда заифлик бор.

Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.