Меҳмон   07-24-2011, 02:09 PM
#1
Assalomu alaykum!

Ayol kishi sochini qaysi sabablarga ko`ra kesishi joiz? Shunchaki chiroy uchun yoki mahrami uchun shakl berib kestirsa bo`ladimi?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
Муслим   07-24-2011, 06:43 PM
#2
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Қуйидаги ҳолатларда уламолар аёл кишига сочини қисқартириши ҳаром бўлади дейишган:
1. Агарда у аёл бу ишни бегона эркак учун зийнатлиш сабабидан қилаётган бўлса;
2. Агарда у аёл бу ишни кофира ёки фосиқа аёлларга тақлид қилиб қилаётган бўлса;
3. Агарда у аёл бу иши билан эркакларга тақлид қилаётган бўлса;
4. Агарда у аёл сочини бегона эркак қисқартирса, худди «маъсиятлар» салонида бўлганидек;
5. Агар у аёл бу ишини эрининг изнисиз қилаётган бўлса.
Мана бу ҳолатларда аёл кишига сочини қисқартириш ҳаром бўлади. Бунинг сабаби ва ҳаром қилинганининг ҳикмати барчага тушунарли бўлса керак.
Энди агар аёл киши сочини қисқартиришидан мақсади эри учун зийнатланиш, бу билан унга яқинлашиш, ёки сочини парвариш қилишдаги юкни енгиллаштириш, ёки шунга ўхшаш соғлом ақлга тўғри келадиган ва рухсат берилган сабаблар бўладиган бўлса, уламоларнинг тўғрироқ қавлига биноан бундай қилишнинг зарари йўқ. Чунки шариатда дунёвий ишлардаги асос жоизликдир, тоинки бу амалнинг ҳаром эканига далил келмагунича. Шариатда эса аёл кишининг сочини қисқартириши борасида таъқиқ келмаган. Аксинча бунинг мумкин эканига далиллар келган. Абу Салма ибн Абдурроҳман розияллоҳу анҳудан келган ҳадисда айтилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хотинлари шу даражада сочларини қисқартиришар эдики, ҳатто улар (яъни сочлари) ал-вафра каби бўлиб қолар эди» (Муслим 320).
«Ал-Вафра» - сўзи араб тилида елкадан бироз тушиб турадиган ёки қулоқ юмшоғигача тушиб турадиган сочга айтилади.
Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ ушбу ҳадис борасида дедилар: «Бунда сочни қисқартириш жоиз эканига далил бор» (Шарҳул Муслим, 4/5).
Шайх Ибн Усаймин раҳимуҳуллоҳ ушбу масала борасида дедилар:
«Аёл киши сочини қисқартириши борасида уламоларнинг уч хил қавли мавжуд: баъзилари буни макруҳ санаган, баъзилари таъқиқлаган, баъзилари эса буни жоиз деб ҳисоблаган.
Бирор масалада ихтилоф бўлган ҳолатда, масалани изоҳлаш учун биз Қуръон ва Суннатга мурожаат қилишимиз керак. Мен бугунги соатгача аёл кишининг бошидаги сочларни қисқартириш ҳаром эканига далолат қилувчи далилни билмайман. Шунинг учун, ушбу амалдаги асос жоиз экани ва бу масаладаги мавжуд қоидаларга риоя қилишликдир. Аввалги даврда аёллар узун соч соҳибаси бўлишга интилар, бу билан фаҳрланар ва агар зарурат бўлмаса, уларни қисқартирмас эдилар. Бугунги кунда ҳолат ўзгарди. Сочларни қисқартириш ҳаром экани ҳақидаги фикр заиф ва асоссиз. Макруҳ экани ҳақидаги фикр янада эътибор билан ўрганиш ва муҳокама қилишни талаб қилинади. Сочларни қисқартириш жоиз экани ҳақидаги фикр ислом асослари ва қоидаларига яқинроқдир. Чунки имом Муслим (раҳимаҳуллоҳ) Саҳиҳда ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хотинлари шу даражада сочларини қисқартиришар эдики, ҳатто улар (сочлари) ал-вафра каби бўлиб қолар эди».
Бироқ агар аёл киши сочларини эркаклар соч турмаклашига ўхшаб қоладиган даражада қисқартирадиган бўлса, бунинг ҳаром эканида шубҳа йўқ. Чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам аёлларга тақлид қилувчи эркакларни, ҳамда эркакларга тақлид қилувчи аёлларни лаънатлаганлар. Шунингдек агар аёл сочларини кофир ёки фосиқларга тақлид қилган ҳолда қисқартирса, ҳадисда айтилганидек: «Ким қайси қавмга ўзини ўхшатса, у ўшалардандир» (Имом Аҳмад 2/50 ва Абу Довуд 4021).
Аммо агар сочлар эркаклар сочи узунлигига етмайдиган қилиб қисқартирилган бўлса, ҳамда кофир ва фосиқлар соч утрмаклашига тақлид қилинмаган бўлса, бунда гуноҳ йўқ».

Шайх Ибн Усаймин фатволаридан, «Нурун ала дарб» (Аёллар гўзаллиги ҳақидаги фатволар / сочларни қисқартириш), (336-запис, Б-тараф).
Эслаб ўтиш жоизки, аёл кишининг бошидаги сочлар у учун Қиёмат кунида ёпинчиқ бўлади деган сўзларга келсак, бу борада Суннатдан ва уламоларнинг сўзларидан бирор нарса келмаган. Шунинг учун бу каби эътиқодларни тарқатишдан ва унга ишонишдан тийилмоқ лозим, ҳатто у шариатдаги ҳақиқат эканини тасдиқловчи далил келмагунича.
Валлоҳу аълам.

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
Меҳмон   07-24-2011, 07:02 PM
#3
Assalomu alaykum!

Savolimga bergan javobingizdan qoniqdim alhamdulillah
Alloh sizni mukofatlasin Muslim!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
  
Users browsing this thread: 2 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.