Ал-Қоида - асримиз хаворижлари онасидир
Ал-Қоида ушбу асрда (хаворижларнинг) онасидир. Дарҳақиқат, уни ушбу фирқа ва жамоатлар ташкил қилди. Ҳозирда ИШИД ва Жабҳа ан-Нусра унинг фарзандларидир. Жабҳа ан-Нусра ва ИШИД ўртасида ҳеч қандай фарқ йўқ. У ва бу томонга ўгирилгандаги танга(нинг икки томони) каби. Улар ўртасидаги ихтилоф дунёвий, сиёсий ихтилофдир. Тарбия, фикр ва ақидалари бир. Албатта, мен ИШИД борасида жилов ва сўзни қаттиқ оладиган ва Жабҳа (ан-Нусра) ҳақида сукут сақлайдиганлардан ажабланаман. Гўёки у (Жабҳа ан-Нусра) покдомонроқ ва Аллоҳга яқинроқ. Балки уларнинг бари хавориж. Гарчи улар билан булар ихтилоф қилсалар-да айни тарбия, ақида ва фикрларда бардавомдирлар.