muhojir   04-15-2010, 04:31 AM
#1
(09-17-2009, 05:25 PM)Aisha Wrote:
Эътикоф
Ассаламу алайкум!
Аллох рози булсин эслатганингиз у-н.Эътикоф бизни юртларда йуколиб кетяптурган суннатлардан.
(09-17-2009, 05:25 PM)Aisha Wrote: 3. Масжидул-Харомда эътикоф килишни назр килган одамнинг бошка масжидда шу назр учун эътикоф килиши мумкин эмас. Агар Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг масжидларида эътикоф килишни назр килган бўлса, эътикофини Масжидул-Харом ёки расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг масжидларида килиши вожиб. Агар Масжидул-Аксода эътикоф килишни назр килган бўлса, мазкур уч масжиддан бирида эътикоф килиши вожибдир.
Умар р.а масжидул Харомда эътикоф утиришни назр килганини Пайгамбаримиз а.с.га айтганларида,пайгамбаримиз а.с. унга,ахдига вафо килиши лозимлигини айтганликларини Бухорий ривоят килган лекин Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг масжидларида эътикоф килишни назр килган бўлса масжидул Харомда утирса дуруст булишлигини далили борми?
Abu Solih   08-12-2011, 11:03 PM
#2
Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин роҳимаҳуллоҳнинг фатволар китобидан.

Савол: Рамазон ойида эътикоф ўтиришнинг ҳукми қандай?
Жавоб: Рамазонда эътикоф ўтириш Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлик даврларида бажарган суннатларидир. У кишидан кейин аҳли аёллари эътикофда ўтиришди. Илм аҳли бу амални суннат эканлигига ижмоъ қилинганини айтишган.
Эътикоф нима сабаб билан машруъ қилинган бўлса шу суратда бўлиши лозим. Эътикоф бу - инсон Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг тоат-ибодати учун масжидни лозим тутиши. Дунё амалларидан узилиб Аллоҳнинг тоатига фориғ бўлиши, дунё ишларидан узоқ бўлиши лозим. Намоз, Қуръон тиловати, зикр ва бошқа ибодатлар билан машғул бўлиши лозим. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Лайлатул-Қадрни кутиб эътикофда ўтирдилар. Эътикофда ўтирувчи киши дунё ишларидан узоқ бўлади, бирор нарса сотмайди, сотиб олмайди. Масжиддан ташқарига фақатгина зарур бўлганидагина чиқади. Жанозга эргашиб бормайди, касални кўришга бормайди. Баъзи инсонлар қилаётган ишлари эса, эътикофда ўтиришади сўнгра кечаси ёки кундузи уларнинг олдига зиёратга одамлар келади. Вақтларини фоидасиз нарсалар билан ўтказишади, яна бунга ҳаром бўлган суҳбатлар аралашади. Бу ишлар эътикофнинг ҳақиқий маъносига хилофдир. Аммо ўзини аҳлидан бирор киши уни зиёрат қилса ва у билан гаплашиб қолса, буни зарари йўқ. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинганки, аёллари София розияллоҳу анҳо у кишини эътикофда ўтирганларида зиёрат қилдилар ва у билан гаплашдилар.
Муҳими, инсон эътикофини Аллоҳ субҳанаҳу ва таъолога яқинлашиш умидида амалга ошириши лозим ва ёлғизланган фурсатни Аллоҳ азза ва жалланинг тоат-ибодати учун фойдаланиши лозим.

(Фатволар 20-том, Рўза китоби.)
Abu Solih   08-13-2011, 05:34 PM
#3
Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин роҳимаҳуллоҳ.

Дунёнинг ҳамма масжидлари эътикоф учун макон бўла олади. Эътикоф фақтгина учта масжидга хос эмас!
Ҳузайфа ибн Яман розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Эътикоф фақатгина учта масжидда бўлади”. Ушбу ҳадис заифдир. Унинг заифлигига далолат Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу заиф эканлигини айтганлари. Одамлар Ҳузайфанинг уйлари билан Ибн Масъуднинг уйлари ўртасидаги масжидда эътикоф қилишганида, Ҳузайфа розияллоҳу анҳу Ибн Масъудни зиёрат қилишга келиб, айтдилар: Одамлар фалончи масжидда эътикоф қилдилар, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дегандилар: “Учта масжиддан бошқа ерда эътикоф қилинмайди”. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу унга шундай дедилар: “Балки улар тўғри қилишгандир ва сиз хато қилгандурсиз, уларнинг эсидадир ва сиз унутгандирсиз”. Шу билан Ибн Маъуд ҳадисни ҳукм жиҳатдан ва ривоят жиҳатдан заифлигини айтдилар.
Ҳукм жиҳатлан заифлиги мана бу сўзлари билан: “тўғри қилишгандир ва сиз хато қилгандурсиз”. Ривоят жиҳатдан эса, мана бу сўзлари: “уларнинг эсидадир ва сиз унутгандирсиз”, инсон кўп унитувчидир.
Агарчи бу ҳадиснинг саҳиҳлиги собит бўлса, бунинг маъноси эътикофнинг мукаммал бўлишлиги, яъни шу учта масжидда эътикоф бошқа масжидлардан кўра мукаммала ва афзал бўлади, дегани, ҳудди мана шу масжидлардаги намоз бошқа масжидалардаги намоздан афзал бўлганидек.
Эътикофни ҳамма масжидларда амалга ошириш мумкинлигига Аллоҳ таолонинг сўзи далил бўлади: “Масжидларда эътикофда бўлган чоғингизда (кечалари ҳам) улар (хотинларингиз) билан қўшилманг!” (Бақара 187)
Қандай қилиб эътикофнинг ҳукми Аллоҳнинг китобида бўлиб, у машриқдаги ва мағрибдаги ҳамма умматга тегишли бўлганидан кейин, биз: Фақат учта масжиддагина бўлади деймиз?! Бу ҳукм Ислом умматига умумий ҳолатда айтилганидан сўнг, биз: Бу ибодат фақат учта масжиддагина тўғри бўлади, ҳудди тавофга ўхшаб, деймиз?! Бундай дейиш ҳақдан узоқдир.
Тўғри сўз шуки эътикоф ҳамма масжидларда амалга оширилади. Шубҳа йўқки, учта масжидда амалга оширилса афзал бўлади, ҳудди намозни шу учта масжидда адо қилиш афзал бўлганидек.

(Шарҳ Мумтиъ, Задул Мустаънинг шарҳи, 6-том.)
http://www.ibnothaimeen.com/all/books/ar...8081.shtml
Abu Solih   08-17-2011, 03:49 PM
#4
Рамазон ва рўза ҳақида савол-жавоб. Аллома Муқбил ибн Ҳадий ал-Вадиъий роҳимаҳуллоҳ.

41-савол. “Эътикоф фақат учта масжиддагина бўлади”, ҳадиси ҳақида нима дейсиз?
Жавоб: Баъзилар буни Ҳузайфада мавқуф ривоят (Ҳузайфанинг ўзларининг сўзлари, ҳадис эмас) дейишади.
Ҳузайфарозияллоҳу анҳу Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳуга айтдилар: Одамлар сиз билан фалон жойнинг орасида намоз ўқишади – зоҳиридан бу Кўфада бўлганига далолат қилади – Абдуллоҳ ибн Масъуд айтдилар: Балки улар тўғри қилишгандир ва сиз хато қилгандирсиз.
Баъзилар айтишди: Агар бу Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга марфуъ ҳадис бўлганида эди, Абдуллоҳ ибн Масъуд: балки улар тўғри қилишгандир ва сиз хато қилгандирсиз, дейишга журъат қилолмаган бўлардилар.
Агар ҳадиснинг саҳиҳлиги собит бўлса, эътикофнинг афзали фақат учта масжидда, деган маънода, бу учта масжидда эътикофда ўтириш афзаллигига далолат қилади, ҳудди бу учта масжидда намоз ўқишнинг афзаллиги каби.
Ҳарҳолда, оят мутлақдир (умумийдир): “Масжидларда эътикофда бўлган чоғингизда (кечалари ҳам) улар (хотинларингиз) билан қўшилманг!” (Бақара-187). Учта масжидга қайд қилингани ворид бўлмаган.
Яна, (Ҳузайфанинг ривоятларида) чалкашлик бор. Баъзи ривоятлар Ҳузайфада мавқуф (Ҳузайфанинг ўзларини сўзлари) ҳолатда ва баъзилари эса марфуъ (ҳадис) ҳолда ривоят қилинган. Шунда ҳам, мусулмонлар бунга (ҳамма масжидда мумкин деб) амал қилишди. Мен баъзи биродарларни бу масала борасида рисола ёзганларини биламан, аммо Аллоҳ кенг қилган бирор нарсани инсонларга торайтириб қўймаймиз.

http://isfalah.com/vb/showthread.php?t=3306

  
Users browsing this thread: 2 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.