Меҳмон   08-15-2011, 01:27 PM
#1
Assalomu alaykum!

Allohning dini yo`lida ilm izlab uni musulmonlar orasida keng tarqatayotgan barchangizdan Alloh O`zi rozi bo`lsin va ulug` mukofati ila mukofatlasin! Amin

Muslima ayol qo`liga qolqop taqishi afzalmi? Va yana hijop tagidan baland poshnali poyafzal kiyishi joizmi?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
AbuZaynab   08-16-2011, 01:43 AM
#2
Ваалайкумуссалом ва роҳматулЛоҳи wа барокатуҲ.
السؤال: يقولون: إن لبس القفازات السوداء للنساء بدعة، لا يصلح أن المرأة تلبسها، هل هذا صحيح؟
الشيخ: لا. ليس بصحيح, لبس المرأة للقفازات طيب جداً
السائل: جزاك الله خيراً
الشيخ: إلا إذا كانت مُحْرِمة بحج أو عمرة، إذا كانت مُحْرِمة بحج أو عمرة فهي لا تلبس القفازات
السائل: لكن في الأيام العادية لا بأس به
الشيخ:لأن النبي صلى الله عليه وسلم نهى عن ذلك، أما إذا لم تكن محرمة فإن لبسها أحسن وأفضل
السائل: جزاك الله خيراً، وأحسن الله إليك
الشيخ: في أمان الله
السائل: في أمان الله


Савол берувчи: Аёлларнинг қора қўлқоп кийишларини бидъат , аёл кишини қўлқоп кийиши тўғримас дейишади. Шу гап тўғрими?
Шайх(Усаймин роҳимаҳулЛоҳ):Йўқ тўғримас . Аёл кишининг қўлқоп кийиши жуда ҳам яхши.
Савол берувчи: ЖазакаЛЛоҳу ҳайрон! (Аллоҳ сизни яхшиликлар билан мукофатласин!)
Шайх: Илло аёл киши ҳаж ёки умрада бўлса қўлқоп киймайди.
Савол берувчи: Лекин оддий кунларда уни кийишда ҳеч қандай ёмонлик йўқ тўгрими?
Шайх: Набий соллоЛЛоҳу алайҳи вассаллам ҳаж ва умрада қўлқоп кийишдан қайтарганлар.Бундан ташқари ҳолатларда қўлқоп кийиш жуда ҳам яхши ва афзалдир.
Савол берувчи:ЖазакаЛЛоҳу ҳайрон! Аллоҳ сизга яхшиликлар ато этсин!
Шайх:Фи аманиЛЛаҳ (Аллоҳни паноҳига!)
Савол берувчи: Фи аманиЛЛаҳ!

Суҳбатнинг аслини мана шу ердан эшитишингиз мумкин
AbuZaynab   08-17-2011, 04:55 PM
#3
Аёлларга баланд пошнали оёқ кийим кийиш жоизми? ҳукми қандай?

Фазилатли шайх Абдул Азиз ибн Боз роҳимаҳуЛлоҳ : “ Энг камида макруҳдир. Биринчидан , бунда ёлғон кўрсатиш бор, чунки аёл киши буни кийганда бўйи баландга ўхшаб кўринади, аслида эса бундай эмас. Иккинчидан эса аёлнинг йиқилиб тушиш хавфи бор. Учинчидан , бунинг зарарли эканлигини тиббиёт исботлаган.”( Мажмуъ ул-фатава 6/424)

Шайх Албоний роҳимаҳуЛлоҳ: “ Муслима аёлларга бундай оёқ кийим кийиш жоиз эмас , чунки бунда кофира ва фосиқаларга ўхшашлик бор . Бу оёқ кийимлар асли яҳудлардан кириб келган.” (“Ҳуда ва нур” 1-кассета)

Шайх Усаймин роҳимаҳуЛлоҳ : “ Шак – шубҳасиз баланд оёқ кийимлар кийиш ўзини кўз –кўз қилишдир. У аёлни баланд қилиб туради , оёққа зарарли бу эса тиббан ва шаръан қораланган. Агар бундай оёқ кийимларни кийиб юрганда тақиллаб товуш чиқарадиган бўлса унданда қабиҳроқдир.”(“Нур аъла ад-дарб” 352 –кассета 1-тараф)
Меҳмон   08-17-2011, 05:05 PM
#4
Assalomu alaykum!

Jazakalloh hoyr, Alloh rozi bo`lsin!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
  
Users browsing this thread: 2 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.