SALIHAN   08-17-2011, 06:38 PM
#1
Ассаламу алайкум! Муслим ва Муслималар! valiyma.com сайтида ўзини уйланмоқчилиги ёки турмушга чиқмоқчи эканлигини билдириш учун эълон қолдирса бўладими? Мен уйланмоқчи эдим. Лекин, нимагадир, салафлар ақидасида бўлган қизни учрата олмаяпман. Менга тушунтириб берсангизлар!

Аллоҳ таъоло айтади: "Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан, бас, улар кофирлардир." (Моида, 44)
Abdulloh Salafiy   08-30-2011, 05:57 PM
#2
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Биродар сиз салафлар ақидасидаги қизни эмас, салафлар ақидасидаги ота онани қидиринг! Шунда ҳаммаси тўғри бўлса керак. Валлоҳу аълам.

«Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши ваъз билан чақир, ҳамда улар билан энг гўзал услубда баҳс қилгин» (Наҳл: 125).
«Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур» (Нисо: 48).
Муслим   09-03-2011, 07:07 PM
#3
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Аввало: Агар интернетдаги танушувлар сайти шариат қоидаларига асосан бошқарилса, у сайтларга кириш ва ундан фойдаланишнинг ҳеч қандай ёмон жойи йўқ. Ушбу қоидаларга қуйидагилар киради:
1. У ерда аёлларнинг расмлари қўйилмаслиги керак. Чунки совчи қўйилган қизга қарашлик, қачонки у қизга уйланишга қатъий ишонч ҳосил қилган йигитга рухсат берилади. Бундан бошқа бирор кимса у аёлга қараши жоиз бўлмайди. Яна бирор ким бундай қилишига йўл қўйиб бериш ҳам мумкин эмас.
2. Танишув сайти аёл киши ҳақида, инсон худди уни кўриб турганидек, батафсил тафсилот бермаслиги керак. Чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедиларки: «Ҳеч бир аёл бошқа бир аёлни у билан учрашганидан кейин эрига худди у уни кўриб турганидек таърифламасин» (Бухорий, 5240).
3. Ушбу сайт икки жинс орасида мактуб ёзишма пайдо бўлишига имконият бермаслиги керак. Чунки бунинг оқибатида кўп ёмонликлар вужудга келади. Бу нияти бузуқлик ёки кўнгилхушлик қилиш бўлган эркак ва аёлларнинг иштирокига олиб келади. Бундай сайтнинг администраторлари аввал мурожаат этаётган эркакнинг шахсини аниқлашлари керак, кейин эса ўша аёл валийсига боғлаб қўйишлари керак бўлади.
Иккинчидан: Танишув сайтларидан турмуш ўртоқ излаётган шахс солиҳ жуфт қидириш учун аввало қариндоши, дўстлари ва ишончли мусулмонларга мурожаат қилишлари лозим. Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, бу интернет орқали излагандан кўра осонроқ, хавфсизроқ ва фойдалироқдир.
Валлоҳу аълам.

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
abu Huzayfa   03-10-2013, 10:32 PM
#4
Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳ
Уйланиш мақсадида интернет орқали жуфт излаш ҳукми



Савол: Фазилат соҳиби, Аллоҳ сизга яхшилик ато этсин. Савол шундайки, ушбу иш сабаб фалокат оммалашди. Интернет дастурлари орқали аёллар билан танишиш жоизми? У улар билан турмуш қуриш ниятида «Палталк» деб аталадиган сўзлашувдир. Бу эса интернет воситасида сўзлашиш ва ёзишиш билан бўлади.
Жавоб: Унинг турмуш қуриш учун одам қидиряпман деган баҳонаси сабаб, бу одамларга кўпгина зарар ва ёмонликлар олиб келади. Шунинг учун мусулмон киши учун фитна ва ёмонликка сабаб бўладиган ишларга кириши жоиз эмас. Ёшларнинг (интернет орқали) жуфт қидиришлари кўпгина зарарларни олиб келиши мумкин. Ҳа (шундай).

Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
encounc   06-30-2024, 09:22 AM
#5
Use of cyproterone acetate, finasteride, and spironolactone to treat idiopathic hirsutism <a href=http://cialis.lat/discover-the-best-prices-for-cialis>generic name for cialis</a> Influence of follicular fluid and cumulus cells on oocyte quality clinical implications
  
Users browsing this thread: 3 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.