Меҳмон   08-18-2011, 04:31 PM
#1
Яланғоч одамнинг қилган таҳорати – тўғридир

Савол: Таҳоратхона ичида ҳожат чиқаргандан кейин, айни ерда яланғоч ҳолатда олинган таҳорат тўғрими?
Жавоб: Одамнинг ғусл қилишдан илгари яланғоч ҳолатида таҳорат қилишига монеъ бўлган бирон нарсани билмайман. Ғуслдан илгари таҳорат қилиши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига биноан, афзалдир. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам (аввал) таҳорат қилар, кейин жанобат ғуслини қилар эдилар.

Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз раҳимаҳуллоҳ
«Мажмуъу фатава ибн Баз», 10/101.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
  
Users browsing this thread: 2 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.