Admin   05-02-2011, 04:33 PM
#1
Хатна қилишнинг ҳукми

Савол: Хатна қилишнинг ҳукми нима?
Жавоб: Хатна қилиш – фитрат суннатларидан ва мусулмонларнинг шиоридан бўлиб, икки «Саҳиҳ» ҳадислар девонида Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ушбу ривоят бор: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Фитрат бештадир: хатна қилиш, аврат туклари, тирноқлар, мўйлаб ва қўлтиқ ости тукларини олиш» – дедилар» (Имом Нававий «Саҳиҳу Муслим шарҳи», 2/125).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хатна қилишдан бошлаб, унинг фитрат суннатлари эканидан хабар бердилар.
Шаръий хатна – олат бошини қоплаб турган терини кесиб ташлашдир. Ваҳший мамлакатларнинг баъзиларида бўлганидек ва ўзларича шаръий хатна мана шундай бўлади деб гумон қилаётган одамлардек, олатни қоплаб турган терини ёки олатни бутунлай кесиб ташлаш, шайтоннинг жоҳилларга зийнатли қилиб кўрсатган иши, хатна қилинган болага азоб бериш, жонга қулайлик ва осонликни олиб келган исломий – муҳаммадий шариатга ёт ишлардир.
Бундай қилиш, бир неча жиҳатдан ҳаромдир:
1. Суннат фақатгина олатнинг бош қисмини қоплаб турган терини кесиб ташлашни машруъ қилган.
2. Олатни қоплаб турган терини ёки олатни бутунлай кесиб ташлаш жонни азоблаш ва мусла қилиш ҳисобланиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳайвонларни бичиш, уларни беҳудага қийнаш, узвларининг биронтасини кесиб олиш каби ишларни таъқиқлаган эканлар, одамзодга тааллуқли ишларда буни таъқиқлашлари аниқ ва бундай қилиш гуноҳи азиймдир.
3. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадисларида: «Аллоҳ таоло барча нарсага яхшилик қилишни фарз қилди» – дедилар (Имом Муслим 3615; Термизий 1329; Насоий 4329; Абу Довуд 2432).
4. Ундай қилиш касалликларниг юқиши ва хатна қилинган боланинг ўлимига сабабчи бўлиши мумкин. Бундай қилиш эса, Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятларига кўра, жоиз эмасдир:
«Ва (бахиллик қилиш билан) ўзингизни ҳалокатга ташламанг!» (Бақара: 195);
«Ҳамда бир-бирларингизни ўлдирмангиз! Албатта Аллоҳ сизларга меҳрибон бўлган зотдир» (Нисо: 29).
Шунинг учун ҳам, уламолар ёши катта одамнинг ҳаётига таҳдид соладиган бўлса, уни шаръий хатна қилиш зарур эмас, – деб айтганлар.
Хатна қилинадиган кунда эркагу аёлларни чақириб, болани авратлари очиқ ҳолатда уларнинг ўртасига қўйиш, ҳаромдир. Чунки бундай ҳолатда, Ислом дини ёпишга буюрган ва очишни таъқиқлаган авратни очиш бор.
Шунингдек, бу муносабат сабабли эркак ва аёлларнинг аралашиб юришлари ҳам жоиз эмас. Чунки, эркак ва хотин-қизларнинг аралашиб юришларида фитна ва пок шариатга хилофлик бордир.

Admin   06-30-2011, 05:45 PM
#2
Катта ёшда Исломга кирган одамнинг хатнаси

Савол: Ёши катта бўлиб қолганида Ислом динини қабул қилган одамни хатна бўлишга мажбурланиши керакми?
Жавоб: Агар қўрқмаса, уни хатна бўлишга мажбурланади. Чунки хатна қилиш – таҳоратнинг тамомидир. Бироқ, хатна қилдиришдан қўрқиб, Исломдан нафратланиш хавфи бўлса, Исломни қабул қилган илк кунларида хатна бўлишга мажбурланмайди. Ислом дини унинг қалбига мустаҳкам ўрнашганидагина хатна бўлишнинг ҳукми ва инсонга зарар бермаслиги, балки, таҳоратнинг тамоми экани тушунтирилади.

Admin   09-19-2011, 06:42 PM
#3
Хатна қилишнинг белгиланган вақти борми?

Савол: Хатна қилиш учун белгиланган вақт борми?
Жавоб: Хатна қилишнинг белгиланган вақти йўқдир. Хатна қилиш фарз бўлган вақт эса, боланинг балоғат ёшига етишидир. Чунки балоғат ёшидан бошлаб бола мукаллаф бўлади ва пок бўлишга буюрилади. Бироқ, авратининг ҳукми бўлмаган чақалоқлик чоғларида хатна қилиш – мустаҳабдир. Чунки у пайтда, гарчи таваллудининг биринчи ҳафтаси ёки биринчи ойи ёки биринчи йили бўлсада, болани даволаш осон ва тузалиб кетиши енгил бўлади.

Admin   10-27-2011, 07:10 PM
#4
Хатна соқит бўладиган ҳолатлар борми?

Савол: Хатна қилиш соқит бўладиган ҳолатлар борми?
Жавоб: Ўғил болаларни хатна қилиш зарур бўлиб, таҳоратнинг тамомидир. Бола балоғат ёшига етганида хатна қилиш фарз бўлади. Чунки балоғат ёши масъулиятлар вақтидир. Хатнани гўдаклик чоғида қилиш – мустаҳабдир. Чунки, гўдак авратининг ҳукми йўқ. Уламолар Исломни қабул қилган (катта ёшдаги) кофирларнинг ўз жонига хатар борлигидан ёки жароҳатнинг яллиғланиши ёхуд тузалишининг кечикишидан қўрқса, хотиржамлик кунигача хатна қилиш соқит бўлишини таъкидлаганлар.

  
Users browsing this thread: 5 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.