rinat80_09   11-03-2010, 01:30 AM
#1
Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!
Кимлар уйланишга харом килинган? Аллох рози булсин!!!
Abdulloh Salafiy   11-03-2010, 10:42 AM
#2
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Аллоҳ таоло ўз каломида кимларга уйланиш ҳаром эканини айтиб ўтди
"Сизлар учун оналарингиз, қизларингиз, опа-сингилларингиз, аммаларингиз, холаларингиз, ака-укаларингизнинг қизлари, опа-сингилларингизнинг қизлари, эмизган оналарингиз, эмишган опа-сингилларингиз, қайноналарингиз, жинсий алоқада бўлган хотинларингизнинг тарбиянгизда бўлган қизлари (мана шу санаб ўтилган аёлларга уйланиш ҳаром қилинди) — агар хотинларингиз билан жинсий алоқада бўлмаган бўлсангиз (уларни талоқ қилгандан кейин аввалги эрларидан туғилган қизларга уйлансангиз) сизлар учун гуноҳ йўқдир. Яна ўз пушти камарингиздан бўлган ўғилларингизнинг хотинларига (уйланишингиз) ҳамда опа-сингил-алмашларингиз (яъни бирини талоқ қилмай туриб бошқасига уйланишларингиз ҳаром қилинди). Магар илгари ўтган бўлса (Аллоҳ афв этар). Албатта Аллоҳ мағфиратли ва меҳрибон бўлган зотдир." (Нисо-23)
Бундан ташқари эмакдош(сутдош)лар ҳам бир-бирларига ҳаром ҳисобланади яъни улар орасида никоҳ жоиз эмас.

«Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши ваъз билан чақир, ҳамда улар билан энг гўзал услубда баҳс қилгин» (Наҳл: 125).
«Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур» (Нисо: 48).
rinat80_09   10-16-2011, 12:11 AM
#3
Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!

1) Бир кишининг аёли оламдан утган булса, у бошка бир аёлга уйланса (изида 1 та кизи бор), Уша Киши уйланган аёли билан кушилиб келган кизига, узининг олдинги хотинидан колган углини уйлантирса булади ми?

2) Ака укаларнинг Акаси уйланса, Акаси оламдан утиб колса, унинг аёли иддасини тугатгандан кейин, уша (Эрининг укасига) турмушга чикса буладими?
Аллох рози булсин!!!

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
Муслим   10-16-2011, 10:48 AM
#4
(10-16-2011, 12:11 AM)beruni2008 Wrote: Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
(10-16-2011, 12:11 AM)beruni2008 Wrote: 1) Бир кишининг аёли оламдан утган булса, у бошка бир аёлга уйланса (изида 1 та кизи бор), Уша Киши уйланган аёли билан кушилиб келган кизига, узининг олдинги хотинидан колган углини уйлантирса булади ми?
Ўгай қизимга ўғлимни уйлантирсам бўладими?

Савол: Мен бир жувонга уйландим ва у иккита ўғил кўрганимдан кейин вафот этди. Хотиним ўлгач вафот этган амакиваччамнинг хотинига уйландим. Унинг битта қизи бўлиб, мен уни ўз ваколатимга олдим. Айтингларчи, ўғлим эмикдоши бўлмаган мазкур қизга уйланиши мумкинми?
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Агар ҳолат айтганингиздек бўлса, ўғлингиз мазкур қизга уйланиши мумкин. Сизнинг у қизни ўз ваколатингиз ва тарбиянгизга олишингизнинг уларнинг турмуш қуришларига бирон (салбий) таъсири йўқдир.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 5578.

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён
(10-16-2011, 12:11 AM)beruni2008 Wrote: 2) Ака укаларнинг Акаси уйланса, Акаси оламдан утиб колса, унинг аёли иддасини тугатгандан кейин, уша (Эрининг укасига) турмушга чикса буладими?
Келинойисига уйланиш мумкинми?

Савол: Биров уйланди ва у хотин билан қовушганидан сўнгра талоқ қўйди. У хотинга шаръий иддасини ўтирганидан сўнгра ҳалиги одамнинг бир қориндан туғишган укаси уйланса бўладими?
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Акаси талоқ қўйган хотинга, иддаси тугагач укасининг уйланиши жоиздир.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 8297:

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
rinat80_09   10-16-2011, 10:12 PM
#5
Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!

Жавоб учун Катта Рахмат! иложи булса далилларни келтирсангиз? далил сураганим учун минг бор узр бу жавоб Шайх Ибн Бозники эканлигини хам куриб турибман шуюхам хам йук, лекин агар далили булса билгим келаяпти.

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
  
Users browsing this thread: 2 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.