Тавҳид шамоли сўфийлик бутларини бузиб парчалаб ташлайди
Муаллиф: Шайх Абдулазиз ибн Абдуллоҳ Ибн Боз
(Аллоҳ у кишини ўз раҳматига олсин).
Сўфийлик сароби ортидан югуриб юрган кишиларга.
Сўфийлар шайхларининг кароматларига алданиб уларнинг йўлида юрган ҳар бир кишига.
Сўфийлар залолатини маҳкам ушлаб юрган ҳар-бир кишига.
Биз уларга сўфийлик ҳақиқатини, уларнинг ёлғонларини ва мақсадларини очиқ-ошкора айтиб берамиз, улар кетидан югуриб юрган бу ғоя хақида тушунчага эга бўлишлари ва ҳақиқий тўғри йўл сўфийлар шайхлари юрган йўл эмас, балки Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи ва саллам ва унинг саҳобалари юрган йўл эканлигини билиб олишлари учун биз уларга мана шу китобни туҳфа этамиз.
Муқаддима
Ҳақни зоҳир қилган Аллоҳга мақтовлар ва пайғамбаримиз Муҳаммадга, оиласига, барча саҳобаларига соловот ва саломлар бўлсин.
Дарҳақиқат Аллоҳ таоло биз учун бу динни тўлиқ ва мукаммал дин қилиб берди, бизни аниқ ва равшан хужжат устида қилди, ундан фақат адашганларгина юз ўгиради. Кейинги асрларда бидъат бўй чўзиб чиқа бошлади, одамлар эса уни Пайғамбаримиз (соллоллоҳу алайҳи вассалам) йўлларидан афзал билиб, уни ўзларига йўл қилиб олдилар ва бу уларни халокатга олиб борди, Росулуллоҳ (соллоллоҳу алайҳи вассалам) бундан бизни огоҳлантириб шундай деган эдилар:
من احدث في امرناهذا ما ليس منه فهو رد
Kим бизнинг бу ишимизда (динимизда) ундан бўлмаган бирон нарсани пайдо қилса у номақбулдир» (Муттафақун алайҳ)
Бизнинг динимизга бўхтон тошини отган, адашган тоифаларнинг ичида энг хатарлиси сўфийлардир, хурофатларни пайдо қилиш, Пайғамбаримиз(соллоллоҳу алайҳи вассалам)га қарши чиқиш ва у кишининг суннатларини ташлашда уларнинг хизматлари катта. Шу сабабдан биз уларнинг залолатлари ва бидъатлари билан алданиб қолмасликлари учун мусулмонларга уларни танитадиган фатволар ва нақлларни (хужжатларни) бахоли қудрат тўплаб, сизларга тақдим этмокдамиз, сўзимиз ниҳоясида бу иш аниқ ва равшан, жаҳолат эса ошкора бўлсин деган мақсадда бу кичик рисоламизни улуғ олимларимизнинг фатволари билан якунладик. Аллоҳ барчамизни яхши сўзни эшитиб унга эргашадигалардан қилсин. Амин.
Сўфийлик мадрасалари
Зоҳидлик мадрасаси, кашф (яъни сўфийларда аҳли кашф ақлий назар билан эмас балки Аллоҳ уларнинг қалбларига соладиган нур орқали сўфийликда улуғ бир мақомга: руҳоний олам ҳақиқатига етишган кишилардир) ва маърифат мадрасаси, ваҳдатул вужуд (яъни ҳамма нарса Аллоҳ, Аллоҳ ҳамма нарса: Аллоҳ борки ҳамма нарса бор, Аллоҳ бўлмаганда ҳамма нарса бўлмасди, ҳамма нарсанинг бор бўлиб туриши Аллоҳнинг борлигига далолат қилади, деган ақида) мадрасаси, хулул (Аллоҳ ҳар-хил нарса кўринишида ерга тушади: масалан бугун хайвон шаклида ўзини намоён қилса, эртага инсон шаклида кўриниши мумкин, деган эътиқод) мадрасаси .
Сўфийликнинг бир қанча йўллари бор бўлиб, уларнинг асрлар давомида одамларга маълум бўлмай келаётганлари ҳам бор: Жунайдия, Муҳосибия ва Кусория қабилар. Бизнинг асримизда омма орасида кенг тарқалганлари ҳам бор, уларнинг ўз куч-қуввати, нуфузи, муридлари ва шайхлари бор, талабарни ўқитадиган олийгоҳлари, китоб босадиган босмахоналар ва журналларга эга. Уларни, мақбаралар ва ўлган авлиёларнинг қабрлари олдига ўрнатилган садақа қутилари олдида кўришингиз мумкин. Ана ўша сўфийлар, уларнинг тўқима чўпчакларига ишониб қабрлар ва ўлган авлиёларга сиғинадиган факр ва мискинлардан ёлғон билан қўлга киритган ҳаром моллар эвазига шохона ҳаёт кечиришади.
Қуйида, асримизда кенг тарқалган сўфийлик йўлларнинг баъзилари билан танишасиз:
1.
Қодирия: Бағдодда дафн килинган Абдулқодир Жийлонийга мансубдир, унинг қабрини ҳар йили жуда кўп эргашувчилари табаррук қилиш мақсадида зиёрат қилишади.
2.
Рифоийя: Аҳмад ар-Рифоийга нисбатан шундай аталади, у 58 ҳижрий йилда вафот этган, арабларнинг Баний Рифоъа қабиласидан, унинг жамоати кароматларни исботлашда қилич ва найзаларни ишлатишади. Сўфийларнинг бу йўли учга бўлиниб кетган: Бозия, Маликия ва Ҳабибийяга.
3.
Аҳмадия: Мисрнинг энг катта авлиёси Аҳмад Бадавийга мансуб фирқа, у Форсда туғилиб, Ироқга сафар килган, Мисрда Танто деган жойда яшаган, ва ниҳоят 624 ҳижрий йилда вафот этган, у ерда унинг қабри бор, ҳар йили уни уч милёндан ортик одам зиёрат қилади. Тарихий манбааларда у шианинг ботиний тоифасидан эканлиги маълум, бу фирқа машхур шайхларига эргашиб ўн олти фирқага бўлиниб кетди:
1. Марозика, 2. Каносия, 3. Абнобия, 4. Маноғия, 5. Ҳамудия, 6. Адмия, 7. Халабия, 8. Зоҳидия, 9. Ташъибия, 10. Баюмия, 11. Таскиёния, 12. Сановия, 13. Арабия, 14. Сатухия, 15. Бандория, 16. Муслимия.
4.
Дасукия: Иброҳим Аддасукийга мансуб йўл, унинг йўли нафсга, унинг хоҳишларига бўйинсўнмасликга, илм олиш ва урганган илмига амал қилишга чақиради, уларда оила қуриш шайхдан буйруқ бўлгандагина мумкин, уларнинг бутун бойликлари барча халқларни яхши кўриш, шайхнинг барча хоҳишларига ўзини бутунлай топшириш ва шунга рози бўлиб яшашдир.
5.
Акбария: Шайх Акбар Муҳйиддин ибн Арабийга мансуб йўл, бу йўл иккига бўлинади: 1. Шаховия, 2. Шарония.
6.
Шозилия: Абул Ҳасан Шозилийга мансуб йўл, У 656 ҳижрий йилда вафот этган, Мурсия қишлоғида туғилиб Тунисга кўчиб ўтган, кейинчалик Ироқда яшаб Ийзоб сахросида ўлган. Унинг йўли бешга бўлинади:
1. Жавҳария, 2. Қосимия, 3. Мадания, 4. Маликия, 5. Ковавкажия. 7. Бакдоия: бу йўлга кирганлар асосан Усмоний Турклар, бу йўл хозирги кунда ҳам Албанияда кенг тарқалган, у шиъа сўфийларига энг яқин йўлдир.
8.
Мавлавия: бу йўлни Форсий Жалолиддин Румий пайдо қилган, У Куний шахрида вафот этган, зикр халқаларида биринчи бўлиб мусика ва рақсни У киргизган, бу йўл Туркия ва Ғарбий Осиёда кенг ёйилган, Халаб ва Шарқнинг баъзи улкаларида унинг колдиклари бор.
9.
Нақшбандия: Шох Нақшбанд лақаби билан номланган Баҳоуддин Муҳаммад ибн Муҳаммад Ал-Бухорийга мансуб йўл. У 791 ҳижрий йилда вафот этган, бу йўл Осиё ва Ҳинд шаҳарларида, Ғарбий Осиёда кенг тарқалган.
10.
Маломития: бу йўл аъзоларидан баъзилари нафсга қарши жиҳод қилиш ва унинг нуқсонларига қарши курашиш хоҳишишига нафснинг аралашишига рухсат берган, яқинда Туркияда ахлоқсизлик, бузуқлик ва шариат қонунларига буйинсинмасдан ҳар қандай ишни қилиш кўринишида уларнинг ғулув (ўта берилиб кетганлари) кетганлари пайдо бўлишганди.
11.
Мирғания: Муҳаммад Усмон Ал-Мирғанийга мансуб йўл, бу йўл Судон ва Мисрда кенг тарқалган.
12.
Санусия: Муҳаммад ибн Алий ас-Санусийга мансуб йўл, бу йўл Либия ва Мағрибда кенг ёйилган.
Сўфийлик ва унинг Ислом оламида кенг тарқалиши
Дунёда сўфийлик мадрасалари жуда кўп бўлиб, Исломий шаҳарлардан бирон бир шаҳар ёҳуд бирон бир қишлоқ йўқки, унда қабрлар ва мақбаралар бўлмаган бўлса, Аллоҳ уз иродаси билан сақлаб қолганлари бундан мустасно албатта, ҳар қандай Исломий шаҳарларда ва қишлокларда қабр ва мақбаралар мавжуд бўлиб одамалар ўша мақбараларга эътиқод қилиб уларни улуғлайдилар, уларга назрлар қиладилар. У ерда ўлиб ётган авлиёларни номларини айтиб чақирадилар, уларнинг номига қасамлар ичадилар, қабрнинг атрофини тавоф қиладилар, атрофига ҳар-хил гулларни қўйиб уларни безайдилар, ҳар-хил матолардан қабрларга кийимлар кийдирадилар, хуллас шунга ўхшаш ўзлари ибодат деб билаган ҳар-хил ишларни улар учун қиладилар. Мисрда сўфийлик тариқатларининг бош бошқармаси бир жадвал нашр этди, унда 1989 йилгача ер юзида мавжуд бўлган барча сўфийлик тариқатларининг номлари ёзилган бўлиб, улар 72та тариқатдир.
1
Мазкур тариқатларнинг ҳар-биридан минглаб бошқа тариқатлар ажралиб чиққан, масалан Шозилия тариқатига кўплаб гуруҳлар тобеъдир, ал-Хомидия Шозилия шу гуруҳлар жумласидан, шу тариқат бўлимларининг ададининг узи Мисрдаги Рийф шахрининг барча шаҳар ва қишлоқларида мингтага етади. Шу ва бошқа барча тариқатлар қабрларга эътиқод қиладилар, у ерда ётган авлиёларни улуғлайдилар, улардан ёрдам сўрайдилар, уларнинг қабрларини тавоф қиладилар ва Аллоҳни қўйиб улардан мадад сурайдилар. Мана шу тариқатларнинг куплигидан Рийф шахри у ёкда турсин Қохиранинг катта-катта масжидлари Аллоҳнинг уйларидан авлиёларнинг мақбараларига айланиб кетди, у мақбараларда Аллоҳга бўлган ширкнинг барча кўринишлари илдиз отиб кетган, авлиёларнинг қабрларини тавоф қилиш, улардан ёрдам сўраш, уларга дуо қилиш, қабрларнинг остоналарини ўпиш ва шунга ўхшаш ширкнинг барча кўринишлари у ерларда авжига чиқиб кетган.
2 д. Муҳаммад Жамийл Гозийнинг «Сўфийлик бошқа юз» китоби, 93-сахифа.
Мана шу қабрлар жумласидан Саййид Дасукий қабри, унинг туғилган кунини хотирлаш муносабати билан бўладиган йиллик маросимда 1982 йили таҳминан бир милёнга яқин киши иштирок этди! Шунингдек Саййид Бадавийнинг қабри, унинг қабри хузурида катта ширклар бажариладиган энг катта бут, унинг учун назрлар қилинади, деҳқонлар ва камбағаллар хайвонлари, экинлари ва хатто фарзандларидан яримини, тўртдан бирини унга назр қиладилар, масалан бир киши қизининг махридан ярмисини олиб келиб назрлар қутисига қўяди ва «бу сенинг насибанг эй Бадавий» дейди!!
Ҳар йили унинг учун уч марта мавлид қилинади, мана шу мавлидларга узоқ ўлкалардан одамлар ният билан сафар қилиб келадилар, бир мавлиднинг ўзида уч милёндан кўпроқ одамлар тўпланадилар, Аллоҳ ўзи бундай ишлардан бизни сақласин! Кинона ерида мавжуд барча бутларни тезроқ ёқиб йўқ қилиб юборишини Аллоҳдан сўраб қоламиз.
Шом шаҳарларида жуда кўпчилик одамлар қабрларда чириб ётган суякларга эртаю-кеч хадялар олиб келадилар, уларга атаб қурбонликлар сўядилар, уларнинг атрофида тавоф қиладилар, у ерда жуда катта жамоат келадиган энг катта қабр бор, у Али ибн Абу Толибнинг қизлари Зайнабнинг қабри, жуда кўп одамлар гўё Каъбанинг атрофида тавоф қилаётганларидек унинг атрофида тавоф қиладилар. Нигерияда Тижония тариқатининг эргашувчиларининг ўзи ўн милёндан кўпроқ деб тахмин килинади! Хатмия тариқатининг ҳам Мағриб, Судон, Африка шимоли, Миср ва бошқа шаҳарларда ўн милёндан кўпроқ эргашувчилари ва ёрдамчилари бор! Бу тариқатнинг эргашувчиларидан бирининг бошига мусибат тушиб қолса шу тариқат асосчиси ундан Аллоҳга илтижо қилишини талаб килмайди, балки унга «агар бошинга кулфат келса менга нидо қил, мен сени барча мусибатлардан қутқараман» дейди.
Осиёда ва Ҳинд шаҳарларида Бурайлавия тариқати кенг тарқалган, у Покистонгача етиб борган, унинг жуда кўп эргашувчилари бор. Бу тариқатнинг асосий қоидаси Пайғамбар (соллоллоҳу алайҳи вассалам)нинг шахсига ғулув кетиш ва Аҳли Суннани ўзларига душман деб билишдир. Шу тариқат асосчиси Аҳмад Ризо эргашувчиларини тавҳиддан йироқ қилиш мақсадида сўфийлик манҳажига изоҳ бериб «агар хайратга тушиб қолсанглар қабрда ётган авлиёлардан ёрдам сўранглар»дейди.
3
Ҳинд шаҳарларидан бирон бир щаҳар ёҳуд бирон бир қишлоққа борсангиз албатта у ерда биронта авлиёнинг қабрини курасиз, одамлар ўша қабрга очиқдан-очиқ ибодат қиладилар, атрофига ҳар-хил гулларни қўядилар, унинг устида кўплаб шамларни ёқадилар, ҳар йили ўша қабрга гуруҳ-гуруҳ ва якка-якка бўлиб келадилар, унга ҳар-хил назрларни қиладилар, олиб келган назрларидан қабристоннинг хизматчиларига ва шу атрофда яшайдиган камбағалларга беришади, авлиёларнинг қабрлари қаршисида тамомий одоб билан турадилар, қабрларни ўпиб, силаб уларни тавоф қиладилар ва шунга ўхшаш Исломда аниқ ширк бўлган ишларни қиладилар.
Агар Туркия, Рум, Афғонистон хатто Шарқий Туркистон шаҳарларига борсангиз кўпчилик мусулмонларни қабрларга ва қабрда ётган авлиёларга сиғинётганларини кўрасиз, улар бошларига тушган мусибатларни кетгазишини сўраб қабрда ётган авлиёлардан дуо қилиб ёрдам сурайдилар, уларга назрлар қиладилар, мақбараларга ва қабрларга ҳаж қилиб борадилар, улар шу ишлари билан ширк ва бидъатдан ташқари турли гуноҳларни қиладилар. Улар қабрларнинг устларига қуббаларни қуриб уларни ўзларига масжидлар қилиб олганлар ва қабрларни Аллоҳни кўйиб уларга сиғинадиган бутларга айлантириб олишган, натижада аввалги жоҳилият ва жоҳилий бутпарастлик ахмоқона қабрпарастлик суратида қайтиб келди.
4
_____________________________
1-Шайх Абдулазиз Кашъамийнинг «Замондош сўфийлик фикри» китоби 237-сахифа.
2-Ислом уммати ўз мавқеъини қандай қайтариб олади? Умар Ашкар 39-с.
3-Сўфийликнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши, Муҳаммад Абдах ва Ториқ Абдулҳалим, с-99.
4-Мотуридия тоифаси ва Аллоҳнинг исм ва сифатларидан тутган ўринлари, Шамс Салафий Афгоний, ж-3, с-268, 269ю