mastura   10-18-2011, 06:49 PM
#1
Тавҳид шамоли сўфийлик бутларини бузиб парчалаб ташлайди



Муаллиф: Шайх Абдулазиз ибн Абдуллоҳ Ибн Боз

(Аллоҳ у кишини ўз раҳматига олсин).



Сўфийлик сароби ортидан югуриб юрган кишиларга.
Сўфийлар шайхларининг кароматларига алданиб уларнинг йўлида юрган ҳар бир кишига.
Сўфийлар залолатини маҳкам ушлаб юрган ҳар-бир кишига.
Биз уларга сўфийлик ҳақиқатини, уларнинг ёлғонларини ва мақсадларини очиқ-ошкора айтиб берамиз, улар кетидан югуриб юрган бу ғоя хақида тушунчага эга бўлишлари ва ҳақиқий тўғри йўл сўфийлар шайхлари юрган йўл эмас, балки Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи ва саллам ва унинг саҳобалари юрган йўл эканлигини билиб олишлари учун биз уларга мана шу китобни туҳфа этамиз.


Муқаддима


Ҳақни зоҳир қилган Аллоҳга мақтовлар ва пайғамбаримиз Муҳаммадга, оиласига, барча саҳобаларига соловот ва саломлар бўлсин.

Дарҳақиқат Аллоҳ таоло биз учун бу динни тўлиқ ва мукаммал дин қилиб берди, бизни аниқ ва равшан хужжат устида қилди, ундан фақат адашганларгина юз ўгиради. Кейинги асрларда бидъат бўй чўзиб чиқа бошлади, одамлар эса уни Пайғамбаримиз (соллоллоҳу алайҳи вассалам) йўлларидан афзал билиб, уни ўзларига йўл қилиб олдилар ва бу уларни халокатга олиб борди, Росулуллоҳ (соллоллоҳу алайҳи вассалам) бундан бизни огоҳлантириб шундай деган эдилар:

من احدث في امرناهذا ما ليس منه فهو رد

Kим бизнинг бу ишимизда (динимизда) ундан бўлмаган бирон нарсани пайдо қилса у номақбулдир» (Муттафақун алайҳ)

Бизнинг динимизга бўхтон тошини отган, адашган тоифаларнинг ичида энг хатарлиси сўфийлардир, хурофатларни пайдо қилиш, Пайғамбаримиз(соллоллоҳу алайҳи вассалам)га қарши чиқиш ва у кишининг суннатларини ташлашда уларнинг хизматлари катта. Шу сабабдан биз уларнинг залолатлари ва бидъатлари билан алданиб қолмасликлари учун мусулмонларга уларни танитадиган фатволар ва нақлларни (хужжатларни) бахоли қудрат тўплаб, сизларга тақдим этмокдамиз, сўзимиз ниҳоясида бу иш аниқ ва равшан, жаҳолат эса ошкора бўлсин деган мақсадда бу кичик рисоламизни улуғ олимларимизнинг фатволари билан якунладик. Аллоҳ барчамизни яхши сўзни эшитиб унга эргашадигалардан қилсин. Амин.

Сўфийлик мадрасалари

Зоҳидлик мадрасаси, кашф (яъни сўфийларда аҳли кашф ақлий назар билан эмас балки Аллоҳ уларнинг қалбларига соладиган нур орқали сўфийликда улуғ бир мақомга: руҳоний олам ҳақиқатига етишган кишилардир) ва маърифат мадрасаси, ваҳдатул вужуд (яъни ҳамма нарса Аллоҳ, Аллоҳ ҳамма нарса: Аллоҳ борки ҳамма нарса бор, Аллоҳ бўлмаганда ҳамма нарса бўлмасди, ҳамма нарсанинг бор бўлиб туриши Аллоҳнинг борлигига далолат қилади, деган ақида) мадрасаси, хулул (Аллоҳ ҳар-хил нарса кўринишида ерга тушади: масалан бугун хайвон шаклида ўзини намоён қилса, эртага инсон шаклида кўриниши мумкин, деган эътиқод) мадрасаси .

Сўфийликнинг бир қанча йўллари бор бўлиб, уларнинг асрлар давомида одамларга маълум бўлмай келаётганлари ҳам бор: Жунайдия, Муҳосибия ва Кусория қабилар. Бизнинг асримизда омма орасида кенг тарқалганлари ҳам бор, уларнинг ўз куч-қуввати, нуфузи, муридлари ва шайхлари бор, талабарни ўқитадиган олийгоҳлари, китоб босадиган босмахоналар ва журналларга эга. Уларни, мақбаралар ва ўлган авлиёларнинг қабрлари олдига ўрнатилган садақа қутилари олдида кўришингиз мумкин. Ана ўша сўфийлар, уларнинг тўқима чўпчакларига ишониб қабрлар ва ўлган авлиёларга сиғинадиган факр ва мискинлардан ёлғон билан қўлга киритган ҳаром моллар эвазига шохона ҳаёт кечиришади.

Қуйида, асримизда кенг тарқалган сўфийлик йўлларнинг баъзилари билан танишасиз:

1. Қодирия: Бағдодда дафн килинган Абдулқодир Жийлонийга мансубдир, унинг қабрини ҳар йили жуда кўп эргашувчилари табаррук қилиш мақсадида зиёрат қилишади.

2. Рифоийя: Аҳмад ар-Рифоийга нисбатан шундай аталади, у 58 ҳижрий йилда вафот этган, арабларнинг Баний Рифоъа қабиласидан, унинг жамоати кароматларни исботлашда қилич ва найзаларни ишлатишади. Сўфийларнинг бу йўли учга бўлиниб кетган: Бозия, Маликия ва Ҳабибийяга.

3. Аҳмадия: Мисрнинг энг катта авлиёси Аҳмад Бадавийга мансуб фирқа, у Форсда туғилиб, Ироқга сафар килган, Мисрда Танто деган жойда яшаган, ва ниҳоят 624 ҳижрий йилда вафот этган, у ерда унинг қабри бор, ҳар йили уни уч милёндан ортик одам зиёрат қилади. Тарихий манбааларда у шианинг ботиний тоифасидан эканлиги маълум, бу фирқа машхур шайхларига эргашиб ўн олти фирқага бўлиниб кетди:

1. Марозика, 2. Каносия, 3. Абнобия, 4. Маноғия, 5. Ҳамудия, 6. Адмия, 7. Халабия, 8. Зоҳидия, 9. Ташъибия, 10. Баюмия, 11. Таскиёния, 12. Сановия, 13. Арабия, 14. Сатухия, 15. Бандория, 16. Муслимия.

4. Дасукия: Иброҳим Аддасукийга мансуб йўл, унинг йўли нафсга, унинг хоҳишларига бўйинсўнмасликга, илм олиш ва урганган илмига амал қилишга чақиради, уларда оила қуриш шайхдан буйруқ бўлгандагина мумкин, уларнинг бутун бойликлари барча халқларни яхши кўриш, шайхнинг барча хоҳишларига ўзини бутунлай топшириш ва шунга рози бўлиб яшашдир.

5. Акбария: Шайх Акбар Муҳйиддин ибн Арабийга мансуб йўл, бу йўл иккига бўлинади: 1. Шаховия, 2. Шарония.

6. Шозилия: Абул Ҳасан Шозилийга мансуб йўл, У 656 ҳижрий йилда вафот этган, Мурсия қишлоғида туғилиб Тунисга кўчиб ўтган, кейинчалик Ироқда яшаб Ийзоб сахросида ўлган. Унинг йўли бешга бўлинади:

1. Жавҳария, 2. Қосимия, 3. Мадания, 4. Маликия, 5. Ковавкажия. 7. Бакдоия: бу йўлга кирганлар асосан Усмоний Турклар, бу йўл хозирги кунда ҳам Албанияда кенг тарқалган, у шиъа сўфийларига энг яқин йўлдир.

8. Мавлавия: бу йўлни Форсий Жалолиддин Румий пайдо қилган, У Куний шахрида вафот этган, зикр халқаларида биринчи бўлиб мусика ва рақсни У киргизган, бу йўл Туркия ва Ғарбий Осиёда кенг ёйилган, Халаб ва Шарқнинг баъзи улкаларида унинг колдиклари бор.

9. Нақшбандия: Шох Нақшбанд лақаби билан номланган Баҳоуддин Муҳаммад ибн Муҳаммад Ал-Бухорийга мансуб йўл. У 791 ҳижрий йилда вафот этган, бу йўл Осиё ва Ҳинд шаҳарларида, Ғарбий Осиёда кенг тарқалган.

10. Маломития: бу йўл аъзоларидан баъзилари нафсга қарши жиҳод қилиш ва унинг нуқсонларига қарши курашиш хоҳишишига нафснинг аралашишига рухсат берган, яқинда Туркияда ахлоқсизлик, бузуқлик ва шариат қонунларига буйинсинмасдан ҳар қандай ишни қилиш кўринишида уларнинг ғулув (ўта берилиб кетганлари) кетганлари пайдо бўлишганди.

11. Мирғания: Муҳаммад Усмон Ал-Мирғанийга мансуб йўл, бу йўл Судон ва Мисрда кенг тарқалган.

12. Санусия: Муҳаммад ибн Алий ас-Санусийга мансуб йўл, бу йўл Либия ва Мағрибда кенг ёйилган.

Сўфийлик ва унинг Ислом оламида кенг тарқалиши

Дунёда сўфийлик мадрасалари жуда кўп бўлиб, Исломий шаҳарлардан бирон бир шаҳар ёҳуд бирон бир қишлоқ йўқки, унда қабрлар ва мақбаралар бўлмаган бўлса, Аллоҳ уз иродаси билан сақлаб қолганлари бундан мустасно албатта, ҳар қандай Исломий шаҳарларда ва қишлокларда қабр ва мақбаралар мавжуд бўлиб одамалар ўша мақбараларга эътиқод қилиб уларни улуғлайдилар, уларга назрлар қиладилар. У ерда ўлиб ётган авлиёларни номларини айтиб чақирадилар, уларнинг номига қасамлар ичадилар, қабрнинг атрофини тавоф қиладилар, атрофига ҳар-хил гулларни қўйиб уларни безайдилар, ҳар-хил матолардан қабрларга кийимлар кийдирадилар, хуллас шунга ўхшаш ўзлари ибодат деб билаган ҳар-хил ишларни улар учун қиладилар. Мисрда сўфийлик тариқатларининг бош бошқармаси бир жадвал нашр этди, унда 1989 йилгача ер юзида мавжуд бўлган барча сўфийлик тариқатларининг номлари ёзилган бўлиб, улар 72та тариқатдир.1

Мазкур тариқатларнинг ҳар-биридан минглаб бошқа тариқатлар ажралиб чиққан, масалан Шозилия тариқатига кўплаб гуруҳлар тобеъдир, ал-Хомидия Шозилия шу гуруҳлар жумласидан, шу тариқат бўлимларининг ададининг узи Мисрдаги Рийф шахрининг барча шаҳар ва қишлоқларида мингтага етади. Шу ва бошқа барча тариқатлар қабрларга эътиқод қиладилар, у ерда ётган авлиёларни улуғлайдилар, улардан ёрдам сўрайдилар, уларнинг қабрларини тавоф қиладилар ва Аллоҳни қўйиб улардан мадад сурайдилар. Мана шу тариқатларнинг куплигидан Рийф шахри у ёкда турсин Қохиранинг катта-катта масжидлари Аллоҳнинг уйларидан авлиёларнинг мақбараларига айланиб кетди, у мақбараларда Аллоҳга бўлган ширкнинг барча кўринишлари илдиз отиб кетган, авлиёларнинг қабрларини тавоф қилиш, улардан ёрдам сўраш, уларга дуо қилиш, қабрларнинг остоналарини ўпиш ва шунга ўхшаш ширкнинг барча кўринишлари у ерларда авжига чиқиб кетган.2 д. Муҳаммад Жамийл Гозийнинг «Сўфийлик бошқа юз» китоби, 93-сахифа.

Мана шу қабрлар жумласидан Саййид Дасукий қабри, унинг туғилган кунини хотирлаш муносабати билан бўладиган йиллик маросимда 1982 йили таҳминан бир милёнга яқин киши иштирок этди! Шунингдек Саййид Бадавийнинг қабри, унинг қабри хузурида катта ширклар бажариладиган энг катта бут, унинг учун назрлар қилинади, деҳқонлар ва камбағаллар хайвонлари, экинлари ва хатто фарзандларидан яримини, тўртдан бирини унга назр қиладилар, масалан бир киши қизининг махридан ярмисини олиб келиб назрлар қутисига қўяди ва «бу сенинг насибанг эй Бадавий» дейди!!

Ҳар йили унинг учун уч марта мавлид қилинади, мана шу мавлидларга узоқ ўлкалардан одамлар ният билан сафар қилиб келадилар, бир мавлиднинг ўзида уч милёндан кўпроқ одамлар тўпланадилар, Аллоҳ ўзи бундай ишлардан бизни сақласин! Кинона ерида мавжуд барча бутларни тезроқ ёқиб йўқ қилиб юборишини Аллоҳдан сўраб қоламиз.

Шом шаҳарларида жуда кўпчилик одамлар қабрларда чириб ётган суякларга эртаю-кеч хадялар олиб келадилар, уларга атаб қурбонликлар сўядилар, уларнинг атрофида тавоф қиладилар, у ерда жуда катта жамоат келадиган энг катта қабр бор, у Али ибн Абу Толибнинг қизлари Зайнабнинг қабри, жуда кўп одамлар гўё Каъбанинг атрофида тавоф қилаётганларидек унинг атрофида тавоф қиладилар. Нигерияда Тижония тариқатининг эргашувчиларининг ўзи ўн милёндан кўпроқ деб тахмин килинади! Хатмия тариқатининг ҳам Мағриб, Судон, Африка шимоли, Миср ва бошқа шаҳарларда ўн милёндан кўпроқ эргашувчилари ва ёрдамчилари бор! Бу тариқатнинг эргашувчиларидан бирининг бошига мусибат тушиб қолса шу тариқат асосчиси ундан Аллоҳга илтижо қилишини талаб килмайди, балки унга «агар бошинга кулфат келса менга нидо қил, мен сени барча мусибатлардан қутқараман» дейди.

Осиёда ва Ҳинд шаҳарларида Бурайлавия тариқати кенг тарқалган, у Покистонгача етиб борган, унинг жуда кўп эргашувчилари бор. Бу тариқатнинг асосий қоидаси Пайғамбар (соллоллоҳу алайҳи вассалам)нинг шахсига ғулув кетиш ва Аҳли Суннани ўзларига душман деб билишдир. Шу тариқат асосчиси Аҳмад Ризо эргашувчиларини тавҳиддан йироқ қилиш мақсадида сўфийлик манҳажига изоҳ бериб «агар хайратга тушиб қолсанглар қабрда ётган авлиёлардан ёрдам сўранглар»дейди.3

Ҳинд шаҳарларидан бирон бир щаҳар ёҳуд бирон бир қишлоққа борсангиз албатта у ерда биронта авлиёнинг қабрини курасиз, одамлар ўша қабрга очиқдан-очиқ ибодат қиладилар, атрофига ҳар-хил гулларни қўядилар, унинг устида кўплаб шамларни ёқадилар, ҳар йили ўша қабрга гуруҳ-гуруҳ ва якка-якка бўлиб келадилар, унга ҳар-хил назрларни қиладилар, олиб келган назрларидан қабристоннинг хизматчиларига ва шу атрофда яшайдиган камбағалларга беришади, авлиёларнинг қабрлари қаршисида тамомий одоб билан турадилар, қабрларни ўпиб, силаб уларни тавоф қиладилар ва шунга ўхшаш Исломда аниқ ширк бўлган ишларни қиладилар.

Агар Туркия, Рум, Афғонистон хатто Шарқий Туркистон шаҳарларига борсангиз кўпчилик мусулмонларни қабрларга ва қабрда ётган авлиёларга сиғинётганларини кўрасиз, улар бошларига тушган мусибатларни кетгазишини сўраб қабрда ётган авлиёлардан дуо қилиб ёрдам сурайдилар, уларга назрлар қиладилар, мақбараларга ва қабрларга ҳаж қилиб борадилар, улар шу ишлари билан ширк ва бидъатдан ташқари турли гуноҳларни қиладилар. Улар қабрларнинг устларига қуббаларни қуриб уларни ўзларига масжидлар қилиб олганлар ва қабрларни Аллоҳни кўйиб уларга сиғинадиган бутларга айлантириб олишган, натижада аввалги жоҳилият ва жоҳилий бутпарастлик ахмоқона қабрпарастлик суратида қайтиб келди.4

_____________________________

1-Шайх Абдулазиз Кашъамийнинг «Замондош сўфийлик фикри» китоби 237-сахифа.
2-Ислом уммати ўз мавқеъини қандай қайтариб олади? Умар Ашкар 39-с.
3-Сўфийликнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши, Муҳаммад Абдах ва Ториқ Абдулҳалим, с-99.
4-Мотуридия тоифаси ва Аллоҳнинг исм ва сифатларидан тутган ўринлари, Шамс Салафий Афгоний, ж-3, с-268, 269ю
mastura   10-19-2011, 03:16 PM
#2
Сўфийлик обидлик ва Зоҳидлик ниқобида


Тасаввуф бидъати биринчи пайдо бўлган пайтида ибодат ва зуҳд ниқоби билан ниқобланиб пайдо бўлган, бу икки нарса Исломда қабул қилинган нарсалар, балки бу нарсаларга тарғиб ҳам килинади, кейинчалик сўфийликнинг ҳақиқий башараси очилди. Ҳамма бидъат мана шундай, аввалида одамлар қабул қиладиган Исломий, мақбул балки маҳбуб кўринишда пайдо бўлади ва қабул килинади. (2)Исломий тасаввуф, Абдурроҳман Бадавий.

Сўфийлик қаердан ва қандай бошланди?


Учинчи ҳижрий аср тугамай туриб ҳақиқий сўфийлик пайдо бўлиб уммат ичида кенг тарқалди, сўфийлар аввал яшириб қилиб юрган нарсаларини ошкора кила бошладилар. Илк бор пайдо бўлишидан хозирги кундаги ошкора кўриниш вақтигача сўфийлик ҳарактини тўлиқ ўрганиб чиққан одам сўфийлик фикрининг устозларининг ҳаммаси учинчи ва тўртинчи ҳижрий асрларда форслардан бўлганликларини, уларнинг ичида биронта ҳам араб бўлмаганлигини аниқ билиб олади, яъни тасаввуф учинчи ҳижрий асрнинг охирларида ақида ва қонунчилик жиҳатидан ўзининг чўққисига етди, шу даражадаки, Ҳусайн ибн Мансур ал-Халлож одамларга ўзининг эътиқодини ошкора килди, шунинг учун уз замонасининг уламолари уни кофир деб фатво беришди ва уни ўлдиришга ҳукм чиқаришди. У 309-ҳижрий санада қатл қилинди. Шунга қарамасдан, сўфийлик хусусан Форс ерида сўнг Ироқда кенгайишда давом эта бошлади. Абу Саъийд ал-Механий деган одам кейинчалик сўфийлик марказларига айланиб кетган хоналар учун алоҳида низом пайдо килди, оми сўфийлар бу ишда унга эргашдилар. Тўртинчи ҳижрий асрниг ярмида Ироқ, Миср ва Мағрибда тез суратда тарқалиб кетган сўфийлик тариқатларининг бошланиши мана шундан пайдо бўлган.
Олтинчи асрда тасаввуф кишиларидан бир жамоаси пайдо бўлишди, улардан ҳар бири ўзини Пайғамбар наслидан эканлигини даъво киларди, улар шу даражага етиб боришдики, улардан ҳар бири ўзлари учун алохида сўфийлик йўли ва ўзларига хос эргашадиган кишиларни қилиб олдилар. Натижада Ироқда Рифоъий, Мисрда Бадавий - уларнинг на ота-онаси ва на оила-аъзолари маълум эмас, Мисрда шунингдек Шозилий пайдо бўлди, мана шундай қилиб бу тариқатлардан бўлиниб чиққан сўфийлик тариқатлари кетма-кет пайдо бўлаверди.5
Бу ерда эслаб ўтишимиз керак, ниятнинг яхши бўлишлиги, ибодатни купайтиришга бўлган қизиқиш ва мақсаднинг тўғри бўлишлиги, буларнинг барчаси бидъат эгасига бидъати қабул бўлишига ва унинг бидъати, бидъати ҳасана ёки амали солиҳ бўлишига рухсат бермайди. Чунки Росулуллоҳнинг(соллоллоҳу алайҳи вассалам) хузурига келиб ундан ибодати ҳақида сўраб, уни кам ҳисоблаган учта сахобийнинг мақсадлари фақат, Аллоҳнинг хузуридаги савобга қизиқиб Аллоҳга бўлган ибодатларини кўпайтиришга қизиқиш эди, уларнинг ниятлари ва мақсадлари яхши, лекин улар эътибор бермаган ва амалларнинг қабул бўлишида асоос бўлган нарса, яккаю-ягона Аллоҳга ихлос билан бирга, Пайғамбаримиз(соллоллоҳу алайҳи вассалам)нинг суннатларига эргашишдир .6

Келинг, аввали сўфийлик пайдо бўлган ва мусулмонларнинг ҳаётида кенг тарқалган жойга кайтайлик, сўфийлик дастлаб ибодат ва зуҳд кўринишида бошланган, кейин ҳеч қанча вақт ўтмасдан аҳли бидъатлар, худосизлар ва аранг ризқини топиб ейдиган кимсалар уларга қўшилди. Сўфийлик, унга ташқаридан ташқи унсурлар киргандан кейин амалий бидъатлардан, сўз билан айтиладиган, эътиқодий бидъатларгача етиб борди, худди бир оддий бўлиниш каби, у оддий, содда кўринишда бошланади кейин илдиз отиб шохлайди, кейин чуқурлашиб кетиб адаштира бошлайди.

Олтинчи, етинчи ва саккизинчи асрларда сўфийлик фитнаси энг чўққисига етиб борди, дарвишларга хос фирқаларни пайдо қилдилар, мажзублар (ўта берилиб кетган кишилар) пайдо бўлди, ҳамма ёкда қабрлар устига қуббалар курилди. Бу ишлар Мисрда Фотимий давлати барпо бўлиб, Исломий давлатларнинг катта қисмига ўз ҳукмронлигини ўтказгандан кейин бўлди, улар мозорларни ва Ҳусайин ибн Али ва саййида Зайнабнинг қабри каби тўқима қабрларни қурдилар, кейин мавлидлар, бидъатлар ва кўп хурофотларни пайдо қилдилар, ниҳоят охирида ана шу қабрда ётган жонсиз авлиёларни илоҳлаштирдилар. Фотимий давлати мана шу сўфийлик фирқасини ҳарбий хизматга сафарбар қилди ва мана шу ботиний аскарлар билан Исломий оламга қарши уруш килди.7

Шайхул Ислом Ибн Таймия шундай дейди: «Тобиъийнлар асрининг охирида уч нарса пайдо бўлди: фикр, сўз ва тасаввуф; фикр жамоалари Куфада, сўз ва тасаввуф жамолари Басрада эди. Ҳасан ва Ибн Сирийн ўлгандан кейин Амр ибн Убайд, Восл ибн Ато ва Аҳмад ибн Али алхажамийлар пайдо бўлдилар; сўфийлик учун кичик бир бино қурилди, бу Исломда қурилган биринчи бино (яъни зикр қилиш ёки зикр эшитишга хос бир бино эди у) улардан, кўп шаръий ибодатлар билан бирга янги пайдо бўлган ибодатларни ушлайдиган тариқат пайдо бўлди, ўзлари учун эшитиш ва овоз деган нарсаларни ўйлаб топдилар; аҳли Мадина сўзда ва амалда уларга яқинрок, аммо Шомликларнинг кўпчилиги мужоҳиддир». Шайхул Ислом фатволар тўплами, 11/359.


Зоҳидлик – тарки дунёчилик- ва чўлларда дарбадор кезиб юриш сўфийлик аломатларидандир

Мубоҳ – қилиш мумкин бўлган - нарсаларни қилмай, тарк этиб ибодатларда чуқур кетиб, қаттиқлик қилиш салафлар - саҳобалар, тобиъийнлар ва таба-тобиъийнлар-(Аллоҳ улардан рози бўлсин) хузурида номаълум ва ҳеч бир кимса қилмаган ишдир. Росулуллоҳ(соллоллоҳу алайҳи вассалам) гўшт ердилар, холвани яхши курардилар, муздай сувни ёқтирардилар, биронта саҳобани мол-дунёсини ташлаб, давомий рўза тутиш ва ҳар кеча ухламай намоз ўқиш каби ибодатлар билан динда чуқур кетишга буюрмаганлар, бу тарзда ибодат қилиш, умрбод уйланмасдан оиласиз ўтиш ва ҳар куни рўза тутиб оч юриш яҳуд ва христианларнинг роҳибларига текган бир бедаво дарддир, Пайғамбаримиз(соллоллоҳу алайҳи вассалам) уз саҳобаларини бу тарзда ибодат қилишдан кайтарганлар. Мана шундай риёзатлар – давомий ўзини қийнашлар- сабабли Ибн Ато ал, Адамий ал, Бағдодий ўн саккиз йил ўз ақлини йўқотди. Имоми Заҳабий шундай деган: “Аллоҳ барчамизнинг ақлимизни саломат қилсин, ким доим оч юриш ва қаттиқ риёзатлар билан ўзини қийнаш сабабли ўз ақлини йўқолишига сабабчи бўлса осий ва гуноҳкор бўлибди”. 8

Чўлларда дарбадар кезиб юришдан Ислом дини қайтаради, у роҳиблар томонидан ўйлаб топилган бидъат нарсадир. Гўё улар Абу Довуд Абу Умомадан ривоят қилган ҳадисни эшитишмаган, ҳадисда шундай дейилади: «бир киши Росулуллоҳ (соллоллоҳу алайҳи вассалам) дан : эй Росулуллоҳ(соллоллоҳу алайҳи вассалам) менга чўлларга саёҳатга чиқишга рухсат беринг деб сўради, шунда Росулуллоҳ (соллоллоҳу алайҳи вассалам): “менинг умматимнинг саёхати Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш” деб жавоб қилдилар.9

Шайхул Ислом Ибн Тайимия шундай дейди: “чўлларда дарбадар кезиб юриш учун саёхатга чиқиш бу умматнинг-Ислом умматининг- иши эмас”. 10

_____________________________

5 - Тасаввуф ҳақида ҳақиқатлар, Абдулқодир Ийсо.
6 - Сўфийликнинг узлигидан чиқиш холатлари, Абдуррохман Бадавий.
7-«Тасаввуф ҳақида ҳақиқатлар» Абдулқодир Ийсо.
8-Сияри аъламин нубалои , 14/153.
9-Сунану Абу Довуд , китобўл жиҳод, 3/5
10-«Тўғри йўлнинг талаби китоби» 105-сахифа.
mastura   10-19-2011, 03:24 PM
#3
Муридларнинг (шогирдларнинг-тарбияси) энг тубан тарбиядир


Сўфийлик тариқати шайхларининг сўзларидан намуналар .11

*Сен шайхнинг хузурида унинг хайбатидан куркиб гапирмасдан сузсиз, ҳаракатсиз гўё гассолнинг (улик ювадиган кишининг) олдида ётган улик каби бўл.

*Шайхга хеч қачон эътироз билдирма, аксинча хайдаласан.

*Шайхга шогирд бўлган киши фақат унинг рухсати билангина унинг хузурига киради, чикади, бирон киши билан алокада бўлади, у рухсат берсагина илм билан шуғуллана олади, хатто Қуъронни , зикрни ҳам унинг рухсати билан қилади.

*Ким шайхга нима учун? деса, у хеч қачон нажот топмайди, баъзида шайхдан зоҳирида хунук бўлса хам, ботинида яхши бўлган ишлар содир бўлиб туради.

*Кимнинг шайхи бўлмаса унинг шайхи шайтондир.

*Сиз бирон шайхга биз билан жамоатда намоз укимади дейишдан эхтиёт бўлинг, чунки Аллоҳ таолонинг шундай кишилари борки, улар ҳар бир намозни уз шаҳарларидан бошқа ерларда укийдилар, баъзилари доим жумъа намозини Маккада ёки Мадинада Росулуллоҳ (соллоллоҳу алайҳи вассалам)хузурларида укийди, баъзилари пешин намозини ҳар куни Рамла шахридаги ок масжидда укийди, баъзилари шом намозини ҳар куни Искандар Зулкарнайн тогида ёки Коф тогида укийди, баъзилари аср намозини ҳар куни Байтул макдисда укийди, яна баъзилари эса бомдод намозини фақат Муктим тогида ўқийди.

*Шайхнинг душмани билан дўст, дўсти билан душман бўлма, кунглингдан утган бирон нарсани ундан яширма, фақат унинг рухсати билангина сафарга чик, у рухсат берсагина уйлан, муридларга ундан савол сўраш ҳаром, ким бир шайх билан дўст тутинса, кейин унга қалби билан эътироз билдирса, дўстлик ахди бузилади, унга тавба қилиш вожиб бўлиб қолади.

Сўфийлар уз муридларини тарбиялаш учун мана шундай умумий қонун-қоидаларни жорий қилишган, бу қоидаларнинг барчаси муриднинг шайхга тулиқ бўйинсунишидан нарига ўтмайди, шундай даражадаки бечора ўқувчи шайхнинг олдида узига айтилган сўзларни ўйламасдан, фикрламасдан кўр-кўрона такрорлаб турадиган машинага айланиб қолади. Жуда кўп адашган авом халқ адаштирувчи шайхларнинг кетидан тентираб юрадилар, уларнинг қўлларини ўпишади, қачон уларни кўрсалар таъзим билан уларга эгиладилар, шайх гапирса улар жим турадилар, у гапирган барча сузларни тасдиқлайдилар ва қаерга борса унинг ортидан ковушини ва жойнамозини кўтариб юрадилар .12

Бу каби муридларни тарбиялаш маккорона услублардир, булар ё шайхнинг динни билмаслигини ва илм заҳираси камлигини яшириш учун, ёки турли йўллар билан одамларнинг қалблари ва ақлларини бошқариш учундир. Тарбиядаги бу каби услуб шайхни хурмат қилиш номи билан оталарга кўчиб ўтди, оталар эса ўз ўғилларини кўр-кўрона итоат қилиш асосида тарбия қила бошладилар, уларни муаййан одатларга бўйин сўнишга мажбур қилдилар, натижада гўдаклар оталарига ўхшаб адаштирувчи шайхларга кўр-кўрона бўйинсўнадиган заиф шахсият бўлиб етишиб чиқа бошлади.13


Сўфийликнинг ўзлигидан чиқиш холатлари.14

Қизил гугурт лақаби билан машхур сўфийликнинг энг катта шайхи Ибн Арабий авлиёларининг сўфийлик кароматлари ҳақида шундай гапиради: “Жонсиз нарсаларнинг одатий ва одатдан ташқари гапириш мартабаларига қараб уларнинг сўзларини эшитиш ҳам шу кароматлар жумласидандир”.

*Абу Язийд ал-Бастомий шундай дейди: “Аллоҳга қасам, менинг байроғим Муҳаммаднинг байроғидан каттарок; менинг байроғим нурдан унинг остида иблислар, жинлар ва одамлар бор, уларнинг барчаси Пайғамбарлардандир, сен мени бир марта кўришинг сенга Роббингни минг марта кўришингдан яхшироқдир”.

*Мисрда яшаган Иброҳим ал, Мутабавлодан шундай ҳикоя килинади: “Бирон киши унинг Мисрда пешин намозини ўқиганини кўрмаган фақиҳлардан бири, у пешин намозини ўқимайди деб юрарди. Иттифоқо шу фақиҳ Шомга сафар билан бориб қолди ва уни Рамлаталадд шахрида оқ масжидда пешин намозини ўқиётганини кўрди, масжид имоми ундан бу ҳақида сураганда, у доим шу ерда намоз ўқишлигини айтди”.

*Ибн Арабий устози Бастомий ҳақида шундай дейди: “Агар Арш ва у эгаллаб турган юз минг марталаб нарсалар ориф (яъни устоз) қалбининг бурчакларидан бир бурчагида бўлса устоз уни сезмайди, чунки устознинг хусусий қалби Аллоҳнинг уйи, унинг назари тушадиган ўрин, унинг илмлари маъдани, сирларининг макони, малоикалари тушадиган ўрин, нурларининг ҳазинаси, унинг одамлар зиёрат қилиш учун келадиган каъбаси ва хожилар йиғиладиган Арофат тоғидир.

*Мановий Иброҳим ал, Мутабавло ҳақида шундай дейди: “Агар у киши бир богга кирсалар у ердаги дарахтлар ва ут-уланлар нидо қилиб, у ердаги фойдали зарали нарсаларни унга хабар берадилар”.

*Шиъроний «Рози килувчи жавоблар» китобида шундай дейди: “Хўжам Али ал-Ховосс менга айтишича Каъба битта битта тош бўлиб Иброҳим ал-Мутабавлони тавоф қилиб кейин яна битта битта тош бўлиб ўз жойига кайтиб борибди!!!”

*ал-Бастомий айтади: “Мен гуноҳлардан покман, менинг шаьним қанчалар улуғ”. У яна айтади: “Жаннат нима, у фақат ёш болаларнинг уйинчоги, анави дўзахдаги одамларни менга бер, улар сен азоблашинга ҳам арзимайди”.

*Бир киши Абу Язиднинг эшигини тақиллатди, у: “Ким керак?” деди, такиллатётган одам унга: “Абу Язид керак” деди, Абу Язид унга: “Уйда Аллоҳдан бошқа нарса йўқ” деб жавоб берди.

*Дасукий айтади: “Мен осмонда роббимни кўрдим, курсининг устидан унга хитоб қилиб гапирдим: “Дўзах эшиклари менинг қўлимда, мен уларни қулфлаб кўйдим, жаннатул Фирдавс ҳам менинг қўлимда, уни очиб қўйдим, ким мени зиёрат қилса уни жаннатул Фирдавсга жойлаштирдим. Ким Аллоҳ билан боғланган бўлса, у худди Мусо роббиси билан кўрмасдан гаплашганидек гаплашган, мен каби эмас”.

*Абдулазиз ад-Дибоғ айтади: “Мен етти қават осмонни, етти қават ерни ва Аршни кўра оламан, Аршнинг ичи менинг зотим ўртасида, шунингдек Аршнинг устидаги етмишта пардани ҳам кўра оламан”.

*Шиъроний Иброҳим ал-Аъзаб ҳақида шундай дейди: “У дўзахдан қаттиқ қўрқадиган одамга: “Оловнинг олдига бор” дерди. Халиги одам ҳеч нарсани сезмаган холда оловга олдига бориб унинг ичига кирарди ва Аллоҳ хоҳлаган вақтча у ерда турарди, кейин оловдан чиқарди, унинг кийимлари куймаган ва унга хеч қандай зарар етмаган буларди, шунингдек унга шернинг олдига бор дерди, у хеч нарсадан қўрқмасдан бориб шерни минарди, уни у ёқдан бу ёққа етакларди”.

*Мановий Иброҳим ал-Мажзуб ҳақида шундай дейди: “Агар зарурат пайдо бўлиб қолса, Аллоҳ унга билдиради ва у ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетарди, кийган ҳар бир кўйлагини эгнида йиртилиб тугагунча тикиб кийиб юраверади, агар кўйлаги бўғилиб қоладиган даражада торайиб кетса, одамларнинг бошига катта мусибат келади, ва агар тораймасдан кенг бўлиб турса одамларга хурсандчилик, рохат ва фарогатда бўладилар!!”

*Шиъроний Иброҳим Усайфир ҳақида шундай дейди: “У кенг далада ухлайди ва бўри ёки сиртлонни миниб шаҳарга келади, шу сабабдан у сувда ҳам минадиган нарсага эхтиёж сезмай юраверади!!”

Мен аввалги жоҳилият мушриклари замонида ҳам бўлмаган бундай холатлар ҳақида сўзни чўзиб давом эттириб ўтиришни хоҳламайман, холбуки улар сўфийлик шайхларидан кўра кўпроқ ва яна кўпроқ Аллоҳнинг қудратини ва улуғлигини ҳис эта олганлар.

_____________________________

11-«Бу сўфийликдир» китоби, муллиф Абдурахмон ал, Вакил.
12- Сўфийлик ҳақида дарслар, Муҳаммад Абдах ва Торик Абдулхалим.
13-Ўтган манба, с-89.
14-Сўфийликлар. шайх Абдуррохман ал, Вакил китоби.
mastura   10-19-2011, 03:33 PM
#4
Сўфийликнинг сохта кароматлари


Қадимда ҳам, хозирги кунда ҳам сўфийлар овоза қилиб гапириб юрган нарсаларнинг кўпроғи, уларга юз бериб турадиган мана шу кароматлардир, ана шу кароматлар Исломнинг пок сувратини бўлғади ва Ислом душманлари томонидан Исломга таъна тошларини отиш учун эшикларни кенг очиб берди. Мусулмонлар эса ақидамизни бузаётган ва авлиёлар, қутблар (сўфийларнинг шайхлари) номлари остида шайтоний ҳикоялар билан тарихимизни сохталаштирётган анави бузғунчилардан ғафлатда ётибди. Ислом одамларнинг молларини ботил йўл билан ейдиган ва Қуръон ва Ҳадисдан келтирилган шаръий далилларга рози бўлмайдиган бундай алдамчи, сафсатабозларни эътироф килмайди.

Қуйида улар овоза қилиб одамлар орасида таркатётган ёлғон ҳикоялардан баъзиларини, улардаги очиқдан-очиқ тукима-уйдирмаларга изох бермасдан келтириб утамиз:

*Шиъроний айтади: “Шайх Иброҳим Урён агар бирон бир шаҳарга кириб келсалар, унинг ахолисининг катта-кичик барчасига номларини айтиб салом берар экан, гўё у уларниг орасида бирга улғайгандек, кейин минбарга чиқиб ялонғоч холда уларга мавъиза қилар экан.

*Мановий Муҳаммад Съийдий ҳақида шундай ҳикоя қилади: “Унга кўп кароматлар юз берган, шулар жумласидан, шерлар унга бўйинсўнарди, қачон хоҳласа уларни миниб кетаверарди. Бир киши унга зулм қилди, Муҳаммад денгизга қараб уни ол деди, шу захоти денгиз суви баланд кўтарилди, ниҳоят золим чўкиб ўлгач, сув яна аввалги холига кайтди”.
Шиъроний хужаси Ғумарийнинг кароматлари ҳақида шундай дейди: “Унинг олдига хўжам Муҳаммад ибн Шуъайб кирди ва уни хавода ўтирганини кўрди, унинг еттита кузи бор эди.

*У яна шайхи Шамсиддин ал-Ҳанафий ҳақида шундай дейди: “У, Аллоҳ таъоло борлиқдан уни хабардор килган, коинотда ва ходисаларда ўзи мустақил иш юргизишга, ғоиб нарсалардан хабар беришга, одатдан ташқари ишларни қилишга Аллоҳ унга рухсат берган ва қавм катталариннинг қалбларини унга буриб куйган кишилардан биридир.

*Шиъроний шайх Абу Али деб номлаган авлиё ҳақида шундай ҳикоя қилади: У кўп кўринишларга ўзини ўзгартира оладиган одам эди, баъзида унинг хузурига кирсангиз уни аскар холатида курардингиз, баъзида вахший хайвон холатида, баъзида фил, яна баъзида гўдак холатида курардингиз, баъзида ердан бир ховуч тупроқ олиб, уни тилла ва кумушга айлантириб одамларга таркатарди”.

*Шиъроний Шамсиддин ибн Кутайла ҳақида шундай дейди: у бир бўлак тарвузни оларди, уни бўлакларга буларди, ҳар бир бўлак аввалги бўлакдан мазаси узгача буларди, агар яшил тарвузни олиб ёрсалар ичидан сарик тарвуз чиқиб одамларнинг ақлини лол колдирарди.

*Шиъроний Юсуф Ажамийнинг кароматлари ҳақида шундай дейди: “Унинг кўзи бир итга тушди, шу захоти барча итлар унга бўйсуниб қолди, агар у ит тўхтаса барча итлар тўхтаб коларди, юрса юрардилар. Бу холни шайхга хабар беришганди, шайх итнинг ортидан одам юборди, у итга «йўқол» деди, шу захоти уни итлар тишлай бошладилар. Унинг кўзи яна бошқа бир итга тушди ва барча итлар у итга бўйсуниб қолди. Шундан кейин одамлар у шайхнинг олдига хожатлари амалга ошиши илинжида югуриб кела бошладилар, ана шу ит касал бўлиб қолганда қолган итлар унинг атрофига йиғилиб унга қайғурдилар ва у ўлган пайтда эса итлар унга увиллаб йигладилар. Аллоҳ таоло баъзи одамларнинг қалбига уни дафн қилишни солганди уни дафн қилдилар, итлар ўлгунларича унинг қабрини зиёрат қилдилар, мана бу итга тушган шайхнинг назари шунча ишларни килди, агар шу назар бир инсонга тушганда нималар бўлиши мумкин эди?!”

*Саховий айтади: “Абулхайр Мағрибий деди: “Мен Мадинаи Мунавварага келдим, токи Пайғамбаримиз (соллоллоҳу алайҳи вассалам)нинг қабрларига бормагунимча ўн беш кун бирон нарса емасдан яшадим, кейин Пайғамбаримз (соллоллоҳу алайҳи вассалам) қабрларига бордим, энг аввал Пайғамбаримиз(соллоллоҳу алайҳи вассалам)га, кейин Абубакр ва Умарга салом бердим, унга: “Эй Росулуллоҳ! Мен бу кеча сизнинг меҳмонингизман дедим ва бир четга ўтиб ухладим, тушимда Пайғамбаримиз(соллоллоҳу алайҳи вассалам)ни кўрдим. У билан бирга Абукбакр, Умар ва Али ибн Абу Толиб бор экан. Али мени уйғотиб менга: “Туринг, Росулуллоҳ (соллоллоҳу алайҳи вассалам)келдилар” деди, мен Пайғамбаримиз(соллоллоҳу алайҳи вассалам)нинг олдиларига туриб бордим ва у зотнинг пешоналаридан ўпдим, у киши менга нон бердилар, мен ноннинг ярмини едим ва уйқумдан уйгониб кетдим, карасам кулимда халиги нонннинг ярми бор экан”” !!!.

*Мановий айтади: “Абу Убайдул Юсро бир жонворни миниб жанг қилибди, минаётган жонвори ўлиб қолибди ва у Аллоҳдан уни тирилтириб беришини сўраган экан, шу захоти жонвор қулоқларининг чангларини силкитиб қоқиб урнидан туриб кетибди”.

*Мафражан Дамоминий хузурига пиширилган жўжа келтиришибди. У жўжага қараб: “Аллоҳнинг изни билан уч” дебди, жўжа учиб кетибди. Каёлоний ўзи еяётган жўжанинг суягига қўлини қўйиб унга: “Аллоҳнинг изни билан тур” дебди, жўжа туриб кетибди. Абу Юсуф Дахмонийнинг шогирди ўлиб қолибди ва унга у кўп бетоқат бўлибди, шайх унга: “Аллоҳнинг изни билан тур” дебди, у туриб кетибди ва узун умр кўриб яшабди.
Қутурган отнинг устидан ёш бола йиқилиб ўлди, шайх Аллоҳга дуо килганди, Аллоҳ уни тирилтиб берди.

*Абу Язид Бастомийга шундай дейилди: “Аввалда нафсингизга қилган риёзатингиз ҳақида гапириб беринг”, у деди: “Мен нафсимни Аллоҳга даъват килдим ва ўзимга-ўзим бир йил сув ичмайман ва ухламайман деб қасд қилдим, нафсим менга вафо килди.

*Абу Толиб Маккий айтади: “Аллоҳнинг валийси бир қадамлаб ташлаб беш юз йил юрди, биринчи оёгини кўтариб Қоф тоғига, бошқасини бошқа тоққа қўйиб юриб бутун ер юзини кезиб ўтди.

* Муҳаммад Аҳмад Фарғали айтади: “Тимсоҳ Мухаймир Накийбнинг қизини ютиб юборди, у шайхнинг олдига йиғлаб келди, шайх унга: “Тимсоҳ болангни ютиб юборган жойга бор ва баланд овозда эй тимсоҳ, кел Фарғали билан гаплаш деб чақир деди, шунда тимсоҳ денгиздан чиқиб аравага ўхшаб юриб кетди, ўнг ва чап томонида одамлар ҳам у билан бирга юриб кетарди, ниҳоят у шайх уйининг олдига келиб тўхтади. Шайх темирчини чақириб унинг ҳамма тишларини сугуриб олиб ташлашга, тимсоҳга эса қизни қорнидан чиқариб ташла деб буюрди. Тимсоҳ қизни қорнидан тирик ва дахшатга тушган холида чиқариб ташлади. Тимсоҳдан модомики мен тирик эканман шаҳар ахолисидан биронтасини ютиб юбормайсан деб аҳди паймон олди, кейин тимсоҳ кўз ёшлари оққан холда қайтиб бориб денгизга тушиб кетди!!!”

*Абу Наср Тусий Муҳаммад ибн Али Куттоний ҳақида шундай деди: “У Каъбани тавоф қилаётган вақтида Қуръонни ўн икки минг марта хатм қилибди”.

*Ёқут Аршийнинг шогирди Али Бадавий Шозилий деди: “Кўпинча шайх Ёқут мени иш билан Искандариядан Андалус шаҳарларига жўнатарди, мен оёғим ерга тегмаган холда, тез кадамлар билан у ерга бир кунда бориб келардим.

*Аҳмад Тижоний айтади: “Биронта авлиёнинг ҳамма шогирдлари ҳисобсиз ва азобсиз жаннатга киролмайди, ёлгиз менинг шогидларимгина киради, агарчанди кўп гуноҳлар килган бўлсалар хам! Бошқа авлиё устозларимиз, Аллоҳ улардан рози бўлсин, жаннатга кирадилар, шогирдлари эса ҳисобдан кейингина киради.”

*Абдурраҳийм Кановий ҳақида ҳикоя килинади, у Миср ерида машхур сўфийлардан: “Бир куни шайхнинг халқасига осмондан бир шарпа тушибди, ўтирганлардан биронтаси унинг нималигини билишмабди. Шайх бир соат жим ўтирибди, кейин халиги шарпа осмонга кўтарилиб кетибди. Улар шайхдан нима бу деб сўрашибди. Шайх уларга: “Бу фаришта, ундан бир хатолик ўтган, у биздан шафоат сўраб келибди, Аллоҳ бизнинг у хусусдаги шафоатимизни қабул килди ва у осмонга кутарилиб кетди. . .” (!!!).

Мановий Аҳмад Рифоъий ҳақида шундай ҳикоя қилади: унинг кароматлари жумласидан, икки киши Аллоҳ йўлида бир-бири билан дўстлашибди, бир куни сахрога чиқишибди. Улардан бири дўзахдан озод қилиш китоби осмондан тушишини орзу қилибди. Осмондан бир оппоқ варақ тушибди, улар унда ўзлари ҳақида ёзилган нарсани кўришолмабди. Кейин Аҳмад Рифоъий хузурига келишибди, унга воқеани айтишмабди. У қоғозга қарабди сўнг сажда қилибди ва дебди: “Дўстларимнинг дўзахдан озод этилганини менга кўрсатган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин”. Ундан сўрашибди: “Бу оппоқ қоғоз бўлса, сиз нимага бундай деяпсиз?” У дебди: “Эй болаларим, қудрат қўли қора сиёх билан ёзмайди, бу қоғоз нур билан ёзилган”.

*Абдуллоҳ ибн Авн ҳақида ҳикоя килинади: “У уйида фикрлаб жим ўтираркан, ҳеч қачон хожатхонага кирмаган экан”.

*Шайх Шарафуддин Абу Бакр ибн Абдулмуҳсин шундай дейди: “Саййид Аҳмад Саййодий билан бирга эдик. Биз ҳар гал дарёнинг ёнидан ўтиб қолсак, дарё кирғоғида униг оёғи остида балиқлар тўпланишиб уни қарши олишарди, шунингдек узоқ-узоқ чўллардаги хайвонлар, ҳашоротлар ва кийиклар ҳам шундай қилишарди, хайвонлар йўлнинг икки четида униг учун тўхтаб турганликларини кўрардик.

*Мановий у ҳақида шундай дейди: “У бир марта сажда қилди. Бошини саждадан кўтармасдан саждаси бир йилга чузилиб кетди. Хатто белидан ўсимликлар ўсиб чиқди.

*Муҳаммад Усмон Бурхоний Саййид Бадавий сифатлари ҳақида шундай дейди: “У Аллоҳга учта дуо килди. Аллоҳ иккита дуосини қабул килди, учинчи дуосини бекор килди. Қабрини зиёрат қилиб келган кишиларнинг ҳар бирига шафоат қилишга рухсат беришини сўраб дуо килди. Аллоҳ дуосини қабул килди. Қабрини зиёрат қилиб келган ҳар бир кишига ҳаж ва умра савоби ёзилишини сўраб дуо килди. Аллоҳ бу дуосини ҳам қабул килди. Ўзини дўзахга киргизишини сўраб дуо килди, Аллоҳ бу дуосини рад килди. Шогирдлари Бадавийдан сўрашди: “Нима учун Аллоҳ сизни дўзахга киргизишдан бош тортди?” У деди: “Чунки мен у ерга кирсам, у ерда у ёққа, бу ёққа ағанаб ётсам, дўзах ям-яшил ўтлоқзорга айланиб кетади! Аллоҳнинг зиммасидаги ҳақ эса у ерга кирган кофирларни азоблашдир”.

*Қутб (шайх) сўфийлардан бири айтади: “Агар Аллоҳдан ҳаё қилмаганимда унинг дўзаҳига бир тупурсам, у жаннатга айланиб кетарди”.

Мана шунча сохта кароматлар билан кифояланамиз, бу сўфийлик лойқаларидир. 15

_____________________________

15-Ким қўшимча маълумот олмоқчи бўлса Шиъронийнинг «Катта табақалар» китобига мурожаат қилсин, у китоб бундай лойқалар билан тўлиб-тошиб ётибди.
mastura   10-19-2011, 03:50 PM
#5
Сўфийликнинг ниқобини очиб ташлаш 16


*Уларнинг Аллоҳ ҳақидаги ақидаси:

Сўфийлар Аллоҳ ҳақида турли ақидаларга эътиқод қиладилар. Улар жумласидан хулул (яъни Аллоҳ ҳар хил нарсалар сувратида ерга тушади. Масалан бугун инсон суратида тушса, эртага бирон бир ҳайвон суратида тушади) Мансур Халлож ҳам шу мазҳабда бўлган. Яна шу ақидалар жумласидан ваҳдатул-вужуд (бу эътиқод бўйича холиқ билан махлуқ ўртасида фарқ йўқ, яъни Аллоҳ - ҳамма нарса, ҳамма нарса - Аллоҳ, Аллоҳ бор экан ҳамма нарса бор, Аллоҳ бўлмаса хеч нарса бўлмайди).

*Уларнинг Росулуллоҳ (соллоллоҳу алайҳи вассалам) ҳақидаги ақидалари:
Улардан баъзилари даъво қилишича Росулуллоҳ (соллоллоҳу алайҳи вассалам) уларнинг даражасига ва холатларига ета олмаган. У тасаввуф кишиларининг илмларини билмаган. Бастомий айтганидек: биз Пайғамбарлар қирғоғида тўхтаб қолган денгизнинг қаърига шўнғидик.
Улардан баъзилари эътиқод қилишича Пайғамбар (соллоллоҳу алайҳи вассалам) коинот қуббасидир, коинот аршнинг устига кўтарилган Аллоҳдир, осмонлар, ерлар, арш, курси ва барча коинотлар Пайғамбар (соллоллоҳу алайҳи вассалам)нинг нуридан яралган. У энг аввалги мавжудот, у Аллоҳниг арши устига кўтарилгандир. Бу Ибн Арабий ва ундан кейин келганларнинг ақидасидир.

*Уларнинг авлиёлар ҳақидаги ақидаси: Сўфийлар авлиёлар ҳақида турли ақидаларга эътиқод қиладилар;баъзилари авлиёни Пайғамбардан афзал деб билади, уларнинг ҳаммаси авлиёни Аллоҳга барча сифатларида баробар деб биладилар. Авлиё ҳам Аллоҳга ўхшаб яратади, ризқ беради, тирилтиради, ўлдиради ва коинотда узи мустақил иш юргизади деб ишонадилар. Улар авлиёларни даражаларга бўладилар;энг юқори мартабада бутун оламда ҳамма нарсада мутлақ ҳоким «ғавс», кейин ғавснинг буйруғи билан бутун оламда тўртта рукнни (асосни) ушлаб турадиган қутблар, учинчи юқори мартабада эса, ҳар бири ғавснинг буйруғи билан етти қитъанинг бирида ҳукмронлик қиладиган еттита абдол туради, шаҳарларда ҳукмронлик қиладиган нажиблар ҳам уларнинг жумласидандир, уларнинг ҳар бири уз шаҳарида ҳукмронлик қилади!!.

*Уларнинг жаннат ва дўзах ҳақидаги эътиқодлари:

Сўфийларниг эътиқодлари бўйича жаннатни сўраб дуо қилиш катта камчиликдир. Унга интилиш ва уни талаб қилиш авлиёга ярашмайди, ким жаннатни талаб қилса, унда нуқсон бор деб ҳисобланади, уларнинг наздида талаб ва рағбат қилинадиган нарса Аллоҳнинг йўлида фоний бўлишлик, ғайбдан хабардор бўлиш ва коинотда мустақил иш олиб боришдир. Сўфийларниг даъво килган жаннати мана шудир. Шунингдек уларннинг ақидаси бўйича дўзахдан қочиш комил сўфийга ярашмайди, чунки дўзахдан қочиш қулларнинг табиати, ҳурларнинг эмас, агар дўзахга тупурсам, уни ўчириб қўяман деб мақтанадиганлари ҳам бор.

*Иблис ва Фиръавн ҳақидаги уларнинг ақидаси:

Сўфийларниг эътиқод қилишларича Иблис обидларниг комили ва тавҳидда уларнинг афзалидир, чунки у - уларнинг даъвоси бўйича - фақат Аллоҳгагина сажда килди ва Аллоҳ унинг гуноҳларини кечириб уни жаннатга киргазди.
Фиръавн ҳам уларнинг наздида тавҳидни биладиган кишиларнинг афзалидир, чунки у шундай деди: “Мен сизларниг олий парвардигорингизман”. Яъни ҳақиқатни билди, чунки барча мавжуд нарса-уларниг нотўғри эътиқодлари бўйича- у Аллоҳдир, сўнг у-уларниг даъволарича- ҳақиқатдан иймон келтирди ва жаннатга кирди.

*Ибодатлар сўфийларниг наздида қуйидагича: “Сўфийларнинг эътиқод қилишича намоз, рўза, ҳаж ва закот, булар авом халқниг ибодатлари, ўзларини эса, хослар ёки хосларнинг хоси деб номлайдилар. Шуниг учун уларнинг ибодатлари ҳам махсус ибодатлардир. Улардан ҳар бир қавм ўзларига хос қонун-қоидаларни чиқариб олганлар, масалан махсус кўринишларда махсус зикрлар, хилватда холи бўлиш, махсус таомлар, махсус кийимлар ва махсус халқалар кабиларини ўзлари учун ўйлаб топиб олганлар.

Исломда нафсни тарбиялаш ва жамиятни поклаш мақсадида ибодат қилинса, тасаввуфда эса Аллоҳдан илмни бевосита олиш, унинг йўлида фоний бўлиш, Пайғамбардан ғайб илмин олиш ва Аллоҳнинг ахлоқи билан хулқланиш учун қалбим Аллоҳга боғлансин деб ибодат қиладилар. Охир-оқибатда сўфий бирон нарсага бўл деса у ўз-ўзидан бўлиб кетаверадиган, у халқларнинг сиру-асроридан воқиф бўладиган ва Аллоҳнинг барча мулкига назар сола оладиган бўлади, бу уларнинг нотўғри хом-ҳаёлларидир.

*Сўфийларда ҳалол ва ҳаром:

Сўфийлардаги ваҳдатул-вужуд аҳлининг наздида ҳаром нарсанинг узи йўқ, чунки уларнинг эътиқодлари бўйича ҳамма нарса битта нарса. Шунинг учун улардан худосизлар, баччавозлар ва куппа-кундузи очиқчасига эшаклар билан зино қиладиганлар чиққан! Уларнинг ичида Аллоҳ мендан шариат таклифларини бекор қилди ва бошқаларга ҳаром килган нарсаларни менга ҳалол килган деб эътиқод қилиб юрадиганлари ҳам бор.

_____________________________

16-Сўфийликнинг пасткашликлари, Абдурроҳман Абдулхолиқ.

mastura   10-19-2011, 11:07 PM
#6
Сўфийлар билан шиалар ўртасидаги фарқ


Сўфийларнинг шиаликга алоқаси аниқ, шубхасиз нарса. Шиаларнинг саҳобалардан доимий мурожаат қиладиган манбааси Али ибн Абу Толиб ёки Ҳасан ибн Алидир, «булар ҳар иккаласи, уларннинг наздида энг аввалги қутблар (энг улуғ шайхлар)». Сўфийлар ҳам ўзларининг қутб ва абдоллари ҳақида шунга ўхшаш гапларни гапирадилар. Бу Исмоилийлар ва шиаларнинг таьсиридан. Бу икки фирқанинг пайдо бўлиш омиллари ва уларнинг ҳар иккаласининг табиати шиалик билан тасаввуф бир-биррига яқин нарса эканлигини тақозо этади. Форс ахолиси Исломий халқлар орасида энг тасаввуф кўп тарқалган халқдир. Сўфийлар баъзи шахсларларнинг ўлмаслигини ва улар доим яшайди деган фикрни фалончи ёки писмадончи маҳдий ва у хозиргача тирик деб юрадиган шиалардан олганлар. Ибн Хазм деди: “Мен баъзи ахмоқ сўфийларнинг йўлидан юрдим ва улар Хизр билан Илёс (уларга салом бўлсин) бугунги кунгача тирик деб даъво қилганликларини кўрдим» .17 «Шунингдек сўфийлар авлиёларнинг гуноҳдан пок бўлишлиги масаласини имомлар гуноҳдан пок бўладилар деб юрадиган шиалардан олганлар, лекин улар бир оз вақт бу масалани яшириб, уни (ҳифз): “сақлаш” деб номлаб юрдилар. Кейин уни Кушайрий ошкора қилиб юборди, у деди: “Давомий итоатларга муваффақ бўлиш ва гуноҳу-маъсиятлардан пок бўлиш авлиёлар учун бўладиган энг улуғ кароматлардандир. Аллоҳнинг валийси ўзининг авлиё эканлигини билиши ҳам кароматлар жумласига кириши мумкин.”18 «Сўфийлик тариқатлари барча рахбарлари насабларининг Али ибн Абу Толибга бориб тақалиши ва тариқат рахбарлигини худди шиалардаги имомлик каби ўзаро бир-бирига мерос қилиб қолдиришлари сўфийлар билан шиалар ўртасидаги ажойиб ўхшашликлардандир, агар шайхлик тинмай меҳнат қилиб ўзини қийнаш ва гўзал одоб-ахлоқнинг махсули бўладиган бўлса, шайхнинг фарзанди шайх бўлиб туғилиши керакми?”.19

Сўфийликнинг Исломга хатари


Келинг жамиатнинг ахволини уйлаб кўрайлик, агар бу жамиат хеч қандай тўсиб турадиган бош сабабсиз ўз холига ташлаб қўйилса якка шахслар жамиатдан узлатга чиқиб, ўзларига хос, бидъат ибодат ва рукнлар билан яшайверадилар. Атрофларидаги мусулмонларнинг бошларига тушиб турган муаммолар уларни қизиқтармайди, ўзлари билан ўзлари овра бўлиб юраверадилар. Амаллари ва мартабаларининг улуғлигига қарамай биз бу нарсани сўфийларнинг орасида бугунги кунда кўриб турибмиз. Шунингдек шайх билан муридниг ўртасидаги муҳаббат муриднинг шахсини йўқ қилиб ташлашга, кейин мурид баъзида, Аллоҳ узи сақласин, куфр ва ширкга ҳам олиб борадиган чўл-биёбонларга киришига сабабдир. Шаръий илмларни ўрганиб, уларни ҳаётга татбиқ қилиб ўтиришни кераги йўқ, Аллоҳни яхши кўришингни ўзи ибодат деганга ўхшаган нотўғри эътиқодларни муридларнинг ақлларига мустаҳкам ўрнатиш натижаларидан ҳам сўфийликнинг хатари аниқ ва равшан кўриниб турибди. Мана шундай қилиб мурид ибодатлардан ва шаръий таклифлардан узоқлашиб боради, натижада осий билан обид бир хил даражада бўлиб қолади. Ҳамма жойда мункар кенг тарқалади, маъруф камайиб кетади. Аллоҳнинг азобидан қўрқмасдан гуноҳларни қилиш, муҳаббат қалбда бўлади деган хужжат билан ўз шахватларини қондириш, мана шулар улар мақсадининг ғоясидир.

Мана шу жамоатни ўз холига ташлаб қўйилса, жамиатни охирида диндан узоқлаштирадиган , мусулмонларнинг эъткодларини бузувчи сўфийлик фикрларини тарқатадилар, чунки буларнинг фикрлари тавҳидга зид фикрлардир. Тарихни ўқиб юрган одам, Муғул татарлар мусулмонларга қарши урушган вақтда сўфийликни тарқатиш сабабли қандай ғалабаларга эришганларини ва муғуллар сўфийлар томонидан хеч қандай қаршилик кўрмаганликларини билиб олади, шайх ибн Таймия муғулларнинг хужумига қарши одамларни жанга сафарбар қилишга қанчалик ҳаракат килмасин барибир жиҳод бекор килинди, сўфийларннинг қалбларида озгина бўлса ҳам жасорат ёки динга куюниш қолмаган. Сўфийларнинг байрамлари ва туғилган кунларида намоён бўладиган ахлоқий бузуқликлар уларнинг Исломга келтирадиган улкан зарарларидандир, маслан у ерда бўладиган эр-аёлларнинг аралашиб юришлари, қўшиқ айтиб бирга рақс тушишлари, аёлларнинг очиқ-сочиқ юришлари, наша ва наркотик моддаларини истеъмол қилишлари ва хатто зино билан шуғулланишлари шулар жумласидан, гўё бу байрам ва туғилган кунлар кўпроқ зино, фахш ва гуноҳ билан шулғуланувчилар турли фахш амалларини қилишни ният қилиб келадиган бозор ва мавсум ўрнида бўлиб қолган. Аллоҳнинг дини каёкдаю, бундай бузуқликлар каёкда?.

Бу ғоя-сўфийлик ғояси- мусулмонларнинг Аллоҳ рухсат бермаган фирқалар, тоифалар ва гуруҳларга бўлиниб кетишларига сабаб бўлди. Мана бу Нақшбандийлар, ана у Жийлонийлар, Рифоъийлар, Бадавийлар, Дасукийлар ва хокозо, буларнинг ҳар бири биз ҳақиқий Ислом йўлидамиз, бошқалар адашган нотўғри йўлда деб эътиқод қиладилар. Нима учун улар битта йўлга жамланмайдилар? Чунки ҳар битта шайхнинг назр қутиларидан ва оқиб келаётган пуллардан ўз фойда ва манфаатлари бор. Шунингдек сўфийларнинг Исломга келтираётган зарарлари жумласидан байрамларида қилаётган ишларига ғайри муслимларнинг реаксияси ва бу байрамларда баъзи салла кийган илмга мансуб кимсаларнинг ишитрок этишлари, табиийки Ислом дини ҳақида ёмон гумон килинади. улар хол тиллари билан агар бундай бузуқликларга рухсат бераётган бўлса бу динда яхшилик йўқ дейдилар. Яна сўфийларнинг мусулмонларга етказаётган зарарларидан уларнинг бузуқ, нотўғри ва ширкий эътиқодлари, буларнинг ақидалари шундай даражага етиб бордики, хатто кўп мусулмонлар назарида бугунги кунда сўфийлик ҳақиқий дин, уларга қарши чиққанларнинг барчаси дин ҳақида хеч нарсани тушунмайдилар. Ана шундай нодонларда сўфийлик ғояси кенг тарқалиши окибатида уларни қабрларга бориб Аллоҳдан бошқасига қилиб бўлмайдиган ибодатларни масалан: қурбонлик қилиш, тавоф қилиш, хожатларни талаб қилиш, шафоат сўраш, зарарни кетказиш ёки фойда келириш учун илтижо қилиш ва бундан бошқа турли ибодатларни уларга қилаётганларини кўрасиз.

_____________________________

17- “Сўфийлик ҳақида дарсликлар” Муҳаммад Абдах ва Ториқ Абдулҳалим, с-114.
18- «Шиалар ва аҳли байт» Ихсон Илохий Захийр.
19- «Сўфийлик ҳақида дарсликлар»с-116.


mastura   10-19-2011, 11:18 PM
#7
Имом Муҳаммад ибн Абдулваххобнинг даъватидан илгари сўфийлар араб оламига олиб кирган ширкниг кўринишлари


Аллома шайх Абдурроҳман ибн Қосим айтади: (1)Аддурарус сунния фил ажвибатун наждия ж-1 378: 380. Ўша замонларда бу киши яшаётган шаҳар ахолиси орасида Ислом дини ниҳоятда ғариб бўлиб, уларда диннинг излари ўчиб кетган, ҳақиқий дин пойдеворлари бузилиб кетган, аҳли жоҳилият қилаётган ишлар кўпчилик устидан ғолиб келган, шариат аломатлари йўқолиб кетган, жаҳолат, тақлид, Қуръон ва Суннатдан юз ўгириш ғолиб бўлган, ёшлар динни билмай, дин фақат ўзлари яшаётган шаҳар ахолиси қилаётган ишларни дин деб билиб улғаётган, ёши катталар эса ота-боболаридан мерос қилиб олган урф-одатлар билан каттарайётган, ота-боболарининг урф-одатлари байроқлари баланд кўтарилган, фолбинларнинг ёлғон-яшиқ сўзлари ҳамма ерда қабул килинган, шаҳар ахолиси тавҳид ва дин сиртмоғини бўйинларидан олиб ташлаб Аллоҳдан ўзга авлиёлар, солиҳлар, бутлар, санамлар ва шайтонларга ибодат қилиб улардан ёрдам сўрашда жидди-жаҳд билан ҳаракат қилаётган бир замон эди у пайтлар.

Нажд шаҳарларида шайтон бу шаҳар ахолисига ута қаттиқ макр-хийла килди, улар одам кўплигидан Зайд ибнул Хаттоб қабрига навбат билан ибодат қиладилар, фасохатли сўзлар билан рағбат ва қўрқинчда унга дуо қиладилар, хожатларини фақат у амалга ошириб беради деб эътиқод қиладилар, уни Аллоҳнинг улуғ дўстларидан деб биладилар, Зирор ибнул Азварники деб билган қабрлари олдида ҳам шу каби амалларни қиладилар, буларнинг бу эътиқоди очиқ кўриниб турган ёлғон, тўқима бўхтон. Шунингдек уларда –эркак-хурмо дарахти бор, эр-аёл унга навбат билан сиғинадилар, унинг олдида энг қабих ишларни қиладилар, балоғатга етган қиз куёвлар келмай уйда ўтириб қолса унинг олдига бориб уни қўли билан қучоқлаб, умид ва илтижо билан унга шундай деб дуо қилади: “Эй эркакларнинг эркаги бир йил бўлмай бир эр хоҳлайман”. Уларда яна бир дарахт бор, уни «тарфия» деб атайдилар. Шайтон уларни шу дарахт билан йўлдан оздирган, унга ибодат қилишни, ундан барака умид қилишларини уларга васваса килган, улар фарзанд ёмонликдан саломат бўлади деган умид билан унга латталарни боғлайдилар.

Диръийя шаҳарининг қуйи томонида тоғда бир ғор бор, уларнинг эътиқоди бўйича бу ғор Амирнинг қизи деган аёлни деб тоғдан ажралиб чиққан, бир одам бу аёлга зулм қилмоқчи бўлган, ғор тоғдан узилиб чиқиб аёлни ўз ичига олиб ҳимоя килган. Халиги зулм қилмоқчи бўлган кишининг ғорга кучи етмаган. Шу воқеа сабаб бўлиб одамлар бу ғорга шайтоннинг аскарлари ейдиган гўшт ва нонларни олиб бориб қўядиган бўлганлар. Уларнинг шаҳарида: авлиёликни даъво қиладиган бир киши бор, унинг исми Тож, уни табаррук биладилар, ундан ёрдам, нажот умид қиладилар. Унинг олдига бориб ундан мадад кутадилар. Ундан хатто хокимлар ва золимлар ҳам қўрқадилар, унга осий бўлганларнинг бошига қирғин келтиради ёки уни халок қилади деб ўйлайдилар, унинг дин аҳкомларидан озод бўлганлиги ҳақида турли қабих тўқима ҳикояларни гапириб юрадилар. Нажднинг бошқа шаҳарларида ҳам айтиб ўтганимиздек ахвол шу. Аллоҳнинг динидан юз угириш ва шариат аҳкомларини инкор қилиш авжига чиққан. Қизиғи шундаки хатто икки улуғ ҳарам- Макка ва Мадина- шаҳарларида ҳам бундай ботил эътиқодлар, адашган мазҳаблар, нотўғри урф-одатлар, зиёнга элтувчи йўллар кенг тарқалган ва тўлиб-тошган! Улар хижобланган қабр ва Абу Толиб мақбараси олдида қилаётган ишлари шулар жумласидан. Бошларига мусибат тушса унинг қабри устида шамлар олиб келиб ёқиб бошларидан шу мусибатни кетказишини сўраб унга ялиниб-ёлвориб ибодат қиладилар. Унинг қабрини ниҳоятда улуғлайдилар, агар ўша қабрларидан биронтасига бирон ўғри ёки босқинчи ёки бирон-бир золим кириб қолса, қабрда ётганларни қаттиқ хурмат килганликларидан, ибодатга берилиб кетганларидан биронтаси туриб унга қарши чиқмайди.

Муминларнинг онаси Маймуна онамизнинг (Аллоҳ у кишидан рози бўлсин) қабри олдида қилинаётган исрофлар шулар жумласидан. Хадижа (Аллоҳ у кишидан рози)нинг қабри олдида қилинаётган ишлар диний, фахрли ишлар бўлиши у ёқда турсин, Аллоҳни ва охиратни умид қиладиган мусулмон у ишларга жим қараб туролмайди. У ерда эр-хотин аралашиб юрадилар, фахш, мункар ва ёмон ишлар килинади, бундай ишларга аҳли иймон рози бўлмайди. Аллоҳнинг ҳаром килинган улуғ шаҳари Маккаи мукаррамадаги бошқа улуғ қабрларда ҳам ахвол шу. Тоифда Ибн Аббоснинг (Аллоҳ у кишидан рози бўлсин) қабри бор. У қабрнинг олдида шундай ишларни қиладиларки, тавҳидни биладиган инсонларнинг қалблари ундай ишлардан нафратланади. Аллоҳнинг пок бандаларининг қалблари у ишларни инкор қилади, Қуърон оятлари ва Пайғамбаримиз (соллоллоҳу алайҳи вассалам)нинг ҳадислари уларни рад қилади. Пайғамбаримизнинг (соллоллоҳу алайҳи вассалам)ҳадисларида сўровчининг қабр олдида ёлвориб ёрдам сўраб туришини, ёрдам сўраб қабрда ётган маъбудларига ўзларининг мухтожликларини изҳор қилишларини, мақбараларнинг остида ётган ўликларга бандалик муҳаббати бўлган чин муҳаббатни, назр ва қурбонликларни сарф этишликни инкор этадиган кўплаб ҳадислар келган.

Тоифда аксар авом халқлари бозрларда : бугун Аллоҳга таваккул қилдик, сенга ҳам тавккул қилдик эй ибн Аббос деб юрадилар. Ундан ризқ, ёрдам ва бошларига келган мусибатларни кетказишини сурайдилар. Муҳаммад ибнул Ҳусайн Наимий Зубайдий, Аллоҳ у кишини уз раҳматига олсин, айтади: “Бир киши Тоиф ахолиси қилаётган ишларни кўриб: “Тоиф аҳли Аллоҳни танимайди, фақат ибн Аббосни танийди” деди. Шунда илмлик кишиларидан бири унга: “Уларнинг ибн Аббосни танишликларининг ўзи кифоя, чунки ибн Аббос Аллоҳни танийди” деди. Мана бу дахшатли ширкга, чуқур кетишга ва тўғри йўлдан йироқ бўлишга қаранг, у билан Аллоҳнинг ушбу сўзини бир-бирига солиштириб кўринг:

واذا سالك عبادي عني فاني قريب اجيب دعوة الداع اذا دعان
“Агар бандаларим сиздан мен хакимда сурасалр, айтинг мен уларга яқинман, агар дуо килгувчи менга дуо қилса мен унинг дуосини қабул киламан”. Бақара сураси-186 оят.

وان المساجد لله فلا تدعوا مع الله احدا

“Албатта масжидлар Аллоҳники, Аллоҳ билан бирга қўшиб биронтасига дуо килманглар”. Жин сураси, 18-оят. Пайғамбаримиз (соллоллоҳу алайҳи вассалам) Пайғамбарларининг қабрларини Аллоҳга ибодат килинадиган масжидлар қилиб олганликлари учун яҳуд ва насороларни лаънатладилар. Энди Пайғамбарлар эмас оддий солиҳ инсонларни авлиёлар деб, уларга ибодат қилиб Аллоҳга қўшиб уларга ҳам дуо килган одамларни кўриб нима дейишингиз мумкин? Бу хакда хужжатлар тўлиб-тошиб ётибди, аҳли илмлар барчаси бу хужжатларни биладилар.

mastura   10-19-2011, 11:21 PM
#8
Хотима сўзи


Сўфийлар ҳақида ёзишимиздан мақсад аҳли сунна йўлини ойдинлаштириш ва уни бошқа йўллардан ажратиб билиб олишгина эди, чунки бу умматнинг охири аввали нима билан яхшиланган бўлса охири ҳам ўша нарса билан яхшиланади. Бундан ташқари аҳли суннанинг йўли Аллоҳ Пайғамбарига (соллоллоҳу алайҳи вассалам) туширган ва салафус солиҳийнлар тушунган йўлдир, сўфийлик эса – энг паст даражаси билан хам, энг юқори муътадиллиги билан хам Ислом йўли бўлиши мумкин эмас. Аммо сўфийлик нафсни тарбиялаш ва руҳий риёзат дейдиган кишиларга биз шундай деб жавоб берамиз: “Агар Қуърони каримнинг ва Пайғамбаримизнинг (соллоллоҳу алайҳи вассалам) суннатларида нафснинг тарбияси ва уни Аллоҳ ва унинг Пайғамбари(соллоллоҳу алайҳи вассалам) яхши курадиган даражаларга олиб чиқиш бўлмаса, бу курсатмаларга зид бўладиган йўлларда умуман яхшилик йўқ, у йўллар хох сўфийлик йўли бўладими ёки бошқаси бўладими фарқи йўқ”.

Агар ана ўша сўфийлар инсоф қилиб, Ислом ўлчови билан ўзларига қараганларида ва сўфийлик уйкусидан уйғониб, ўзларидан бу ғуборни қоқиб ташлаганларида ўзларининг мушрик эканликларини билиб олган бўлардилар, лекин мутаассиблик ва узига бино куйишлик бунга йўл бермайди. Афсуски сўфийлар мусулмон ҳисобланади, кўпчилик уларни Исломнинг олий ҳақиқатларини ва улуғ руҳийятини курсатиб берадилар деб уйлайдилар, биз ана ўша сўфийларнинг ҳақиқий башарасини очиб беришимиз керак, токи одамлар уларни Исломга қарши хужжат қилиб олмасинлар20 , токи одамлар ўзларининг ҳидоятлари ва бахту-саодатлари Қуърон ва ҳадисга эргашишда эканлигини, одамлар орасида роббисини энг яхши биладиган ва уларнинг ичида роббисига энг кўпроқ итоат этадигани бўлган Аллоҳнинг Пайғамбаригагина эргашишимиз кераклигини билиб олсинлар.

Эй Аллоҳим, Жаброил, Мийкоил ва Исрофилнинг роббиси, осмонлар ва ернинг яратувчиси, ғоибни ва кўриниб турган нарсаларни билувчи, сен бандаларинг орасида улар ихтилоф қилган нарсаларда ҳукм қиласан, бизни
ихтилоф қилинган ҳаққа бошла, сен хоҳлаган кишингни тўғри йўлга ҳидоят қиласан.

Охирги дуоимиз бутун оламлар роббиси Аллоҳга ҳамдлар бўлсин.

_____________________________

20- Бу китобнинг иккинчи кисмида биз сизга, эй ўқувчи сўфийлар унинг ортида яшириниб ётган, уни тўғри деб даъво қилаётган ва одамларга уни сохталаштириб курасатётган бошқа ҳақиқатларни очиб берамиз.
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.