Меҳмон   10-27-2011, 10:52 AM
#1
Buxoriy va Muslimning shartlari digani nima digani,
ba'zi hadisla zaif bo'sayam, Muslim va Buxoriyni sharti bilan sahih bo'lishi mumkin ekan.
Umuman hadisni sahih, hasan, zaif qiladigan shartlari qanaqa bo'ladi?
Jazakallohu xoyron lijavabikum!
Abu Solih   11-18-2011, 07:41 PM
#2

Bismillahir Rohmanir Rohim.
Alhamdulillah, Vassolatu vassalamu ala Rosulillah, va ba'd...

Hadis bilan shug'ullanadigan ilm "Mustalahul Hadis" deb ataladi. Ibn Usaymin shunday dedilar:

"Мусталаҳул-ҳадис деб ровий (ривоят қилувчи)ларнинг ва ривоят қилинаётган нарсанинг мақбул ёки мардуд бўлган ҳол-аҳволини ўрганадиган илмга айтилади.
Унинг фойдаси: ровий ва ривоят қилинган нарсанинг мақбул ёки мардуд эканлигини билиш.
Ҳадис – Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбат берилаётган сўз, иш, тақрир ёки сифат."

Хабарларнинг бизга етиб келгиш йўллари эътибори билан улар икки турга бўлинади: оҳад ва мутавотир.

Оҳад хабар даражаси бўйича беш қисмга бўлинади:
Саҳиҳ лизатиҳи, саҳиҳ лиғойриҳи, ҳасан лизатиҳи, ҳасан лиғойриҳи, заиф.

1. Саҳиҳ лизатиҳи (ўз-ўзидан саҳиҳ) – одил, хотираси комил киши узлуксиз санад билан шозлик (ундан кўпроқ ва ундан ишончлироқ бўлган ровийларга хилофлик)сиз ва ёмон иллатсиз ривоят қилган хабар.

2. Саҳиҳ лиғойриҳи (бошқа ҳабарлар натижасида саҳиҳ бўлган) – бир неча йўл билан келган ҳасан лизатиҳи (ўз-ўзидан ҳасан) бўлган хабар .
Саҳиҳ лиғойриҳи деб номланишига сабаб, алоҳида йўлга назар солинса, саҳиҳлик даражасигача етмайди. Агар уларнинг жамига назар солинса, кучайиб, (саҳиҳ даражасигача) етади.

3. Ҳасан лизатиҳи (ўз-ўзидан ҳасан): одил, хотираси енгилроқ киши узлуксиз санад билан шозлик ва ёмон иллатлардан холи равишда ривоят қилган хабар. Бу ва саҳиҳ лизатиҳи орасида фарқ фақат шуки, саҳиҳда комил хотира шарт қилинади, бу ҳасан (лизатиҳи)да эса – (ровийнинг хотираси) ундан пастроқ бўлади.

4. Ҳасан лиғойриҳи (бошқа хабарлар сабабли ҳасан): бир неча бир-бирини кучайтирувчи йўллар билан келган заиф ҳабар, агар унинг санадида ёлғончи (каззоб) ва ёлғонда гумон қилинган киши (муттаҳам бил-кизб) бўлмаса .

5. Заиф: саҳиҳ ва ҳасан шартларидан холи бўлган хабар.
salsabil   01-08-2012, 12:28 PM
#3
Alloh rozi bo'lsin!
  
Users browsing this thread: 2 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.