Admin   11-09-2011, 05:58 PM
#1
Нарсалар аслида пок ва ҳалолдир. Бу икки қоидани илм толиби билиши лозим, чунки унинг устига ҳисобсиз масалалар қурилади. Сенга инсон ҳар қандай нарса бўлса ҳам уни: “Ҳаром” деса. Унга: “Бунинг далили нима?” деб айт. Акс ҳолда у ҳалол бўлади. Инсон сенга ҳар қандай нарса бўлса ҳам, уни: “У – нажас” деса, унга: “Бунинг далили нима?” деб айт. Акс ҳолда у пок бўлади. Магар ибодатлар ундай эмас - токи улар шариатда борлигининг далили қоим бўлмагунича уларнинг асли монеълик (ибодатни ман қилиш, унинг жоиз бўлмаслиги)дир. Чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бизнинг бу ишимизга унда бўлмаган нарсани янгилик киритса, у рад қилинган” дедилар (Бухорий ва Муслим ривоятлари). (Бу ерда) дин иши мурод қилинган. Ким унда (динда) бўлмаган ишни янгилик қилиб киритса, у рад қилинган, бу (ибодат) ундан қабул бўлмайди, бунинг устига у гуноҳкор бўлади. Аммо ибодат бўлмаган муомалот, манфаатлар ва бошқалар аслида ҳалол ва покдир, магар далил унинг тескарисига далолат қилмаса.

  
Users browsing this thread: 2 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.