(11-28-2011, 06:27 PM)abu Huzayfa Wrote: assalamu alaykum ua rohmatulloh!
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
(11-28-2011, 06:27 PM)abu Huzayfa Wrote: bir taloq berilgan ayolni qaytarishlik Kitob ua Sunnatda qanday vorid bo'lgan? (javob juda ham zarur)
Агар эркак киши хотинини бир ёки икки талоқ қилган бўлса ва идда муддати ҳали тугамаган бўлса (идда муддати - учта ҳайз муддатининг тугаши ёки ҳомиладор аёл учун боланинг туғилиши), унда эр ўз хотинини: «Мен сени қайтариб олдим» ёки «Мен сени сақлаб қолдим» каби сўзлар билан қайтариб олиши мумкин. Бу билан никоҳ саҳиҳ ҳисобланади. Ёки у хотинини қайтаришни ният қилган ҳолда бирор амални қилиши мумкин. Масалан, никоҳни қайта тиклаш мақсадида у билан жинсий алоқа қилишлик. Бу билан ҳам никоҳ қайта тикланади.
Ушбу масаладаги суннат, никоҳни қайта тиклаётгани ҳақида гувоҳларни ҳозир қилишликдир. Яъни иккита эркак гувоҳни чақиришлик. Бу Аллоҳ таолонинг ушбу қовлига мувофиқдир:
«Энди қачон (талоқ қилган аёлларингизнинг идда)
муддатлари битиб қолса, бас, уларни яхшилик билан олиб қолинглар (яъни қайта никоҳлларингизга олинглар)
ёки яхшилик билан (яъни, ҳаққи маҳрларини бериб)
ажрашинглар. Ва (ярашиб олиб қолаётган ёки ажрашиб кетаётган чоғларингда)
ўзларингиздан (яъни, мусулмонлардан)
бўлган икки адолат соҳибини гувоҳ қилинглар» (Талоқ: 2).
Мана шу тарзда никоҳ қайта тикланади.
Агарда биринчи ёки иккинчи талоқдан сўнг аёлнинг идда муддати тугаса, унда янги никоҳ тузиш керак бўлади. Бу ҳолатда унинг ҳолати бошқа эркаклар ҳолати билан бир хил бўлади: у аёлнинг валийсидан ва аёлнинг ўзидан қўлини сўрайди. Қачонки аёл ва унинг валийси рози бўлса, улар аёлни қондирувчи маҳр ҳақида келишишади. Сўнг икки адолатли гувоҳ олдида никоҳ тузилади.
Агарчи у эркак хотинига охирги, яъни учинчи талоқни берган бўлса, унда хотини унга ҳаром бўлади. Аёл бошқа эркак билан шариатга мувофиқ никоҳ тузиб, у билан жинсий алоқада бўлиб, кейин эса у билан ажралса: ёки талоқ қилса, ёки вафот этганидан кейингина аввалги эри билан никоҳ тузиши мумкин бўлади. Чунки Аллоҳ таоло айтадики:
«Энди агар уни (учинчи марта)
талоқ қилса, у аёл то бошқа эр билан турмуш қурмагунича аввалги эрига ҳалол бўлмайди» (Бақара: 230).
Эркак учун бошқа эркак билан унинг аввалги хотинига уйланиши, кейин эса талоқ қилишини келишиши ҳаром бўлади. Бу каби амал гуноҳи кабиралар сарасига киради. Бундай никоҳ аёлни аввалги эри учун ҳалол қилмайди. Бундан ташқари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам биринчи эрни ҳам, ўзининг никоҳи билан аёлни аввалги эри учун ҳалоллаб берган иккинчи эрни ҳам лаънатлаганлар.
Қаранг: Шайх Абдулазиз бин Бознинг «Фатава ат-толақ» китоблари (1-жилд, 195–201 саҳифа).
(11-28-2011, 06:27 PM)abu Huzayfa Wrote: barak Allohu fikum!
Ва ийякум!