Меҳмон   10-09-2011, 08:15 PM
#1
Assalomu alaykum!
O`g`il farzand necha yoshdan safarda oyisi va opa-singillariga mahram bo`la oladi?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
Муслим   11-03-2011, 06:33 PM
#2
(10-09-2011, 08:15 PM)Бот Wrote: Assalomu alaykum!
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
(10-09-2011, 08:15 PM)Бот Wrote: O`g`il farzand necha yoshdan safarda oyisi va opa-singillariga mahram bo`la oladi?
Тўрт ёшлик бола маҳрам бўла оладими?

Савол: Менинг акамдан беш ёшлик, опамдан эса тўрт ёшлик жиянларим бор. Улар менга маҳрам ҳисобланадиларми? Маҳрам – нарсалар, ранглар, ширинликлар ва бошқа нарсаларнигина айира олганида маҳрам бўладими ёки балоғат ёшига етганидами?
Жавоб: Хотин-қизлар билан бирга бўлиши керак бўлган маҳрамнинг балоғат ёшига етган ва оқил бўлиши, шартдир. Чунки кичик ёшдаги бола ёки телба (жинни) одамнинг маҳрамликка хос хотин-қизларни ҳимоя қилиш ва уларнинг ишларини бажариш каби масъулиятларни адо этиши, эҳтимолдан йироқдир.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 18173-3.

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдулазиз Оли Шайх
Аъзолар: Бакр Абу Зайд, Солиҳ Фавзон ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
Abdulloh Salafiy   12-05-2011, 09:16 PM
#3
Маҳрам ўзи ким?

Имом Ибн Ал-Асир: “Маҳрам – яқин қариндошлардан бўлган ва шу аёлга уйланиш ҳуқуқига эга бўлмаган ўғил, ака, ука, амаки, тоға ва ҳ.к. кишилардир” (“ан-Ниҳоя” 1/137)
Имом Ибн Дақиқ ал-Йид: “Маҳрам - сафарга чиқиши ва у билан ёлғиз қолиши мумкин бўлган кишидир. Бу унга уйланиши бўлмаган кишидир” деганлар (“Ихкамул-ахкам” 304)
Маҳрам яқин қарондош, сутдош ва никоҳ сабаб қизининг эри, онасининг эри ёки эрининг отаси бўлиши мумкин. (“Ал-Маусу аътул – фиқхия” 36/200)
Шайҳ Ибн Боз: “маҳрам – ота ва ака сингари насаб, эр, ўгай ўғил ва қайнота сингари рухсати сабаб, сутдош ота ва сутдош оға сингари (эмиш) ва шунга ўхшаш сабаблар орқали уйланиш ҳаром қилинган эркакдир” деганлар.

Аёл кишининг маҳрами балоғат ёшига етган бўлиши шартми?

Уламолар бу масалада Қуръон ва суннатда бир кўрсатма йўқлиги сабаб бир тўҳтамга келмадилар.
Ханбалийлар балоғат ёшига етмаган бола аёл кишига сафарда маҳрам бўла олмайди деб санардилар.
Имом Ибн Қудома : “Имом Аҳмаддан сўрашганда: “Бола(Фарзанд) маҳрам бўлиши мумкинми?” деб сўрашганда. У киши “Балоғам ёшига етмагунча йўқ! Аҳир бола ўзига қарай олмаса қандоқ қилиб айлга қараши мумкин?!” Аҳир маҳрамдан мурод, у айлни ҳимоя қилишидир, бунга эса фақат балоғат ёшига етган ва ақлан етилган кишигина қилиши мумкин” деганлар. (“ал-Муғни” 6/129).
Ханафийлар эса балоғат ёшига етмаган ҳам маҳрам бўлиши мумкин дейишарди.
Имом Ибн Аъбидин: “Ақлан етилган бола(ал-мурахиқ) унинг балоғат ёшига етганинг далолатидир” (“Хошия Ибн Аъбидин” 8/126)
Ал-мурахиқ – 10-11 ёшлардаги балоғат ёшига яқин боладир. (“Лисан ал-‘араб” 10/128.)
Шайх Муқбил ҳам шу фиркни танлаганлар. У кишидан «Аёл киши кичкина ўғли билан бошқа шаҳарга даволангани бориши мумкинми?» деб сўрашганда. Шайх: «Агар бола яхши-ёмонни фарқига борадиган ёшга тўлган бўлса, бунда муммо йўқдир. Қисман 12-13 ёшга тўлганлар яхши ёмонни фарқига борадилар. Шунинг учун агар бирор фитна чиқиш эҳтимоли бўлмаса бундай бола билан боришнинг ҳеч бир муаммоси йўқ. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам эса «Аллоҳга ва Қиёмат кунига иймон келтирган аёлга сафарга чиқиш мумкин эмас, магар маҳрами бўлмаса!» деганлар («Иджабатул-ссаил»678)

Шофеийлар ҳам Ханафийлар каби ўйлашган фақат битта шарт қўйишган «бола аёл кишига ёрдам бера оладиган бўлиши керак» деган. («Ниҳоя ал-мухтадж» 10/188)

Моликийларга келсак улар бола яхши – ёмонни фарқига борадига бўлиши лозим дейишган ва ёшга талаб қўйишмаган. Имом ал-Харши ал-Маликий: «Балоғат ёши маҳрам бўлишининг шартидан эмас!»деганлар. («Шарх Халил» 7/231).

Имом Ал-Хаттоб ар-Раъини: «Боланинг маҳрам бўлиши учун балоғат ёшига тўлиши ва яхши ёмонни фарқига бориши шарт қилинганми? Мен Қурьон ва суннатда бунга кўрсатма берилганини кўрмаганман. Фарқловчи бўлиши етарлидир.» деганлар. («Мувахиб ал-джалил» 3/493).
Имом Али ал-Адавий: «Фарқловчи – бу муомилани тушинадиган ва саволга жавоб бера оладигандир. Бунинг учун аниқ бир ёш белгиланмаган, бу боланинг фаҳми(ақли)га боғлиқдир. («Хошия ал-Адавий» 3/445)

Аммо баъзи уламолар, бола 7 ёшдан фарқловчи бўлади дейишган, бунга сабаб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалламнинг болаларга етти ёшда намоз ўргатишга кўрсатма берганларидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Болани етти ёшга кирганида намозга буюринглар, ўн ёшга кирганида намоз ўқимаса уринглар!» Аҳмад 6689, Шайҳ Ахмад Шакир ва шайх Албоний саҳиҳлигини тасдиқлаганлар.

Энди сафарда ёки фарқловчи бўлмаган(оқ қорани билмайдиган)бола билан бирга, номаҳрам билан танҳо қолишда, бола маҳрам бўла олмаслигига уламолар орасида иҳтилоф йўқ!
Имом Нававий: “Агар аёл киши ҳеч нимани фарқига бормайдиган боласи бўлсада, ундан уни кичиклиги сабаб уялмайдиган бўлишса, номаҳрам билан бирга танҳо қолиши, мумкин эмасдир" деганлар.

Масаланинг ўзига келсак, бу ерда имом Аҳмаднинг фикрлари анча кучлидир, яъни маҳрам- аёл кишини ҳимоя қила оладиган, ақлан етук ва балоғат ёшига етган бўлиши лозимдир.
Валлоҳу аълам

«Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши ваъз билан чақир, ҳамда улар билан энг гўзал услубда баҳс қилгин» (Наҳл: 125).
«Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур» (Нисо: 48).
  
Users browsing this thread: 2 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.