Барча мақтовлар Аллоҳга хосдир. Биз Унга ҳамд ва истиғфорлар айтиб, Ундан нафсимизнинг шумлиги ва амалларимизнинг ёмонлигидан паноҳ сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган кимсани адаштирувчи, адаштирган кимсани тўғри йўлга солувчи зот йўқдир. Мен "Ягона, шериксиз Аллоҳдан бошқа ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад Унинг бандаси ва элчисидир", деб гувоҳлик бераман.
Сўнг.., ушбу "Тасфия (тозалаш) ва тарбия ҳамда мусулмонларнинг бунга (нақадар) ҳожатманд эканлари" рисоласи бўлиб, унинг асли муҳаддис, аллома, шайх Муҳаммад Носируддин Албоний роҳимаҳуллоҳ бундан ўттиз йилча аввал Иордания (пойтахти) Аммон шаҳридаги шаръий олийгоҳда ийрод қилган нутқларидир. Шайх ушбу марузада барчамиз юришимиз вожиб бўлган ҳақ манҳажни баён қилиб, уни "Тасфия" (сайқаллаштириш, мусаффолаш,тозалаш) ва "Тарбия" бўлмиш икки сўзга жо қилиб қўйдилар. Шайх ҳаётлари бўйи ушбу манҳаж асосида юриб, ақидани, унга ўралашиб қолган ботил, бузуқ этиқодлар, хурофот ва ширкиётлардан, суннатни эса, саҳиҳ ва ҳасан (ҳадислар)ни заиф, уйдирма ва асоссиз (ривоятлардан) ажратиш билан асли суннатда бўлмай, балки унга кирғазилган (ривоятлардан) тозалаш билан, фиқҳни эса турли қарашлар ва очиқ ҳужжатларга зид келадиган (динда) янги пайдо қилинган доғлардан тозалаш ила яшаб ўтдилар. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан саҳиҳ ва собит бўлган ҳадислар асосида авваламбор ўзларини, сўнг эса атрофидагиларини тарбия қилдилар. Сўнгра шайх роҳимаҳуллоҳ барча инсонларни ушбу "Тасфия ва тарбия" бўлмиш ҳақ манҳажни қабул қилишга чақирдилар. Шайхнинг ушбу чақириқларини уламо ва толиби илмлар каби илм аҳлидан иборат дунёнинг турли ерларидаги сара кишилар бош устига, деб қабул қилдилар. Соғлом, илмий бир уйғониш (даври) бошланиб, (ушбу даъват) ер курраси бўйлаб тарқалиб бормоқда.
Дарҳақиқат Аммон шаҳридаги исломий мактаба –ушбу рисола шайх роҳимаҳуллоҳнинг (ўзларидан кейин қўйиб кетган) қимматли илмий меросларидандир- умумий фойда ҳосил бўлиб, дунёнинг турли бурчагидаги мусулмонларга манфаат бўлиб, шайх вафотларидан сўнг Аллоҳнинг хоҳиши ила ажр савобларга эришсинлар дея ушбу ажойиб рисолани нашрдан чиқаришга бел боғлади.
Нашрга тайёрловчи
Аммон, 1420 ҳижрий йил, 4 Зул Ҳижжа.
Тасфия ва тарбия
Барча мақтовлар Аллоҳга хосдир. Биз Унга ҳамд ва истиғфорлар айтиб, ундан нафсимизнинг шумлиги ва амалларимизнинг ёмонлигидан паноҳ сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган кимсани адаштирувчи, адаштирган кимсани тўғри йўлга солувчи зот йўқдир. Мен «Ягона, шериксиз Аллоҳдан бошқа ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад Унинг бандаси ва расулидир» деб гувоҳлик бераман.
«Эй мўминлар, Аллоҳдан ҳақ-рост қўрқиш билан қўрқинглар ва фақат мусулмон бўлган ҳолларингда дунёдан ўтинглар!» (Оли Имрон: 102).
«Эй инсонлар! Сизларни бир жондан (Одамдан) яратган ва ундан жуфтини вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Роббингиздан қўрқингиз! Яна ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Аллоҳдан қўрқингиз ва қариндош-уруғларингиз (билан ажралиб кетишдан қўрқингиз)! Албатта Аллоҳ устингизда кузатувчи бўлган зотдир» (Нисо: 1).
«Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар! (Шунда Аллоҳ) ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират қилар. Ким Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас у улуғ бахтга эришибди» (Аҳзоб: 70, 71).
Сўнг…
Дарҳақиқат, сўзларнинг рости – Аллоҳнинг Каломи, йўлларнинг яхшиси – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўли, ишларнинг ёмони – (динда) янги пайдо қилинганлари, (динда) янги пайдо қилинган барча нарса бидъат, барча бидъат – залолат, барча залолат эса жаҳаннамга элтувчидир.
Сўнг..., бугунги кунда –барчангиз билиб турганингиздек- (биз) мусулмонлар хорлик ва ўзгалар томонидан мустамлакага айлантирилишнинг шундай бир чегарасига етган замонда турибмизки, Аллоҳу Росулига иймон келтирадиган мусулмон киши бундан ҳам оғирроқ кунларни кўриши мумкин эмас. Афсуслар бўлсинким, жамийки исломий ўлкалардаги жамиятнинг барча қатламларини эгаллаб олган ушбу хорликни (ич-ичимиздан) ҳис қилиб, умумий ва хос йиғилиш ҳамда анжуманларимизда мусулмонларни ушбу тубан ҳолатга олиб борган сабаб, иснодга қолган ушбу хўрланган ҳолатимиз ва хору зорликнинг шу даражадаги қуйи қатламларига тушиб қолганимиз сири нимада экан?, дея ўзаро бир-биримизга савол бериб, ушбу хорлик ва бахтсизликдан нажот топишимиз учун керак бўладиган муолажа ва даво ҳақида ҳам ўзаро сўраб-суриштирамиз.
Қарабсизки фикр ва мулоҳазалар ранг-баранг тус олиб, ҳар бир киши ушбу муаммони ҳал қилиб, ўнглаш учун ўзи тўғри деб билган манҳаж ва йўлини кўндаланг қўяди.
Мен ўйлайманки, Росул алайҳиссалоту вас салаам, у кишидан собит бўлган баъзи ҳадисларда ушбу муаммони зикр қилиб, сифатлаб берганлар ва унинг муолажасини ҳам айтиб ўтганлар. Ушбу ҳадислардан алайҳиссалоти васалламнинг мана бу қовлларидир:
"Иъйна савдосига келишсангиз, сигирнинг думини тутиб, экин-тикинга рози бўлсангиз ва Аллоҳ йўлидаги жиҳодни тарк этсангиз, Аллоҳ устингизга хорликни ҳукмрон қилиб қўяди. Уни сизлардан то динларингизга қайтмагунингизгача кўтармайди". ("Ас-Соҳиҳа" (11)).
Ушбу ҳадис мўжазгина бўлишига қарамай, унда кенг тарқалиб ҳатто мусулмонларни қамраб олган касаллик эслаб ўтилганига воқиф бўламиз. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам касалликнинг икки турини мисол қилиб келтирдилар:
Биринчи тури: Мусулмонлар била туриб, ҳийла ишлатган ҳолда баъзи ҳаром ишларга қўл уриши. Ушбу ҳолат алайҳиссалоту васалламнинг мана бу қовллари остига яширингандир:
"Иъйна савдосига келишсангиз". Фиқҳ китобларида маълум бўлганидек иъйна савдоси – олди-сотдининг бир тури бўлиб, ушбу ҳадис унинг ҳаром эканига ишора қиляпти. Шунга қарамай баъзи уламолар –бошқаларни гапирмаск ҳам бўлади- ушбу савдо турини жоиз деб билишади. Иъйна савдосининг сурати қуидагича: Бир киши тижоратчидан маълум бир мол харид қилади, келинг масалан (сотиб олган моли) машина бўла қолсин. Ушбу киши машинанинг пулини маълум бир вақтда бўлиб-бўлиб тўлаш (шарти билан) сотиб олади. Сўнгра ушбу сотиб олган киши ана шу машинани аввалги (ўзига) сотган кишига сотиб олганидан озроқ миқдордаги нарх билан сотади. Бироқ (пулини) нақд тўлаш шарти билан. (Машинани) аввал сотган киши –ҳозир у бу ўринда сотиб олувчи бўляпти- анави киши -пулини бўлиб-бўлиб тўлайман, деб қарзга- сотиб олганидан озроғ-у, бироқ нақд пул тўлайди. Мисол учун ушбу машина ўн минг лирага насияга сотилди дейлик. Шунда ушбу машинани сотиб олган кимса аввалги (машинани ўзига) сотган кишига саккиз минг нақд тўлаш шарти билан сотиб юборади-да, икки минг зиёдаси билан қарзни адо этди, деб ёзиб қўйилади.
Ушбу зиёдалик рибодир. Аслида рибони ҳаром қилган Аллоҳ азза ва жалланинг оятлари ва пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларини эшитган мусулмон киши, модомики бу ўринда (қарзни) тўлашда зиёдалик бор экан, иъйна савдосидан бўлган ушбу турни ҳалол қилиб олмаслиги лозим эди. Чунки ушбу зиёдалик очиқ-ойдин рибодир. Бироқ айрим кимсалар ушбу (савдо турини) мубоҳ-ҳалол деб билишди. Чунки у (фиқҳ китобларининг) олди-сотди бобларида мавжуддир. Бунинг (ҳалол) эканига савдонинг жоиз эканига далолат қиладиган умумий далилларни ҳужжат қилиб келтиришди. Мисол учун ушбу оят:
"Ҳолбуки, Аллоҳ байъни ҳалол, судхўрликни ҳаром қилган". (Бақара/275). Ва: Бу ҳам олди-сотди-да, бироз ошиб камайса нима қилибди?, дейишди!
Бироқ асли ҳақиқат шуки, ўн минг лирага насиа (бўлиб-бўлиб) тўлаш шарти билан сотиб олган сўнгра саккиз минг нақдга сотган кимса, ушбу ишидан саккиз минг лирага эришишни истайди. Ушбу кимса ана у сотувчини –даъво қилишича мусулмон- саккиз минг муқобилига саккиз минг лира Аллоҳ учун қарз бериб туришига (кўзи етмагач), балки ушбу зиёдаликка кўз олайтиришини билгач, ушбу зиёдаликни ҳалол санашга барчалари (икки тараф) ҳам байъ-савдо номини бериб найранг ишлатишди.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса Аллоҳ табарока ва таоло айтганидек авваламбор одамларга баён қилиб берувчидирлар:
"Сизга эса одамларга нозил қилинган нарсаларни (яъни, шариат аҳкомларини) баён қилиб беришингиз учун …бу эслатмани-Қуръонни нозил қилдик". (Наҳл/44). Иккинчидан эса у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам Роббимиз табарока ва таоло васф қилганидекдирлар:
"Барча мўминларга марҳаматли, меҳрибон бўлган …". (Тавба/128). У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга меҳрибон ва раҳмли эканлари сабабли ҳам, шайтоннинг инсон фарзандларига қўядиган маккорона тузоқларидан танбиҳ бериб, бизни жуда кўплаб ҳадисларда унинг қазиган чоҳига тушиб қолишимиздан огоҳлантирдилар. Биз бугун ёдга олган ҳадис ҳам шулар жумласидандир. Соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар:
"Агар иъйна савдосига келишсангиз", яъни, Аллоҳ-у Росули ҳаром қилган нарсани озгина найранг ишлатиш йўли билан-да байъ-савдо исмини бериб ҳалол санаманглар. (Ушбу иш) ҳақиқатни олиб қарайдиган бўлсак ниқобланиш-тусланиш холос. Ва у, ушбу зиёдалик рўбарўсидаги қарзга ботишдир. Бу эса очиқ рибодир. Ушбу ҳадисда Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ ҳаром қилган нарсани ҳалол санаш учун ана шундай найранг ишлатишимиздан огоҳлантирдилар. Шунинг учун ҳам (ушбу ҳолат), мусулмон киши била туриб ҳаром ишга қўл уришидан-да хатарлироқдир. Чунки у (била туриб ҳаром ишга қўл урадиган мусулмон) бир кун Роббисига қайтиб, тавба қилиши умид қилинади. Чунки у қилаётган иши ҳаром эканини билади.
Аммо маълум бир сабабларга кўра қилаётган қилмиши, ё хато таъвил сабабли ё бўлмаса очиқ жоҳиллиги сабабли, зийнатли қилиб кўрсатилган бўлса, натижада ушбу ишини ҳижолат чекмай қилаверса, бир кун келиб Аллоҳ азза ва жаллага тавба қилиб қолар, деган ўй асло ҳаёлингизга келмайди. Шу сабабли фикр ёки эътиқод нуқтаи назаридан ҳалол саналган (асли) ҳаром ишлар очиқ ҳаром бўлган ишдан бир неча чандон хатарлироқдир. Рибо еб, уни рибо эканини билиб, эътиқод қилган кимса –оятда келганидек Аллоҳ-у Росулига қарши уруш очган бўлса-да- рибодан топиб, ҳалол еяпман деб, эътиқод қилган кимсага нисбатан охир-оқибатда хатари енгилроқдир. Бунинг мисоли маст қилувчи ичимликни ҳаром деб эътиқод қилган ҳолда ичган кимсанинг мисоли кабики, алалоқибат Аллоҳ азза ва жаллага тавба қилишидан умид бор. Бироқ маст қилувчи ичимликни маълум бир сабабга кўра ҳалол ичимлик деб эътиқод қилган ҳолда ичган кимса эса юқорида (зикр қилинган) кимсадан хатарлироқдир. Чунки у, модомики ушбу иш ҳукмини уқиб олишда хатога йўл қўйган экан, бир кун келиб тавба қилиши асло тасаввурга сиғмайди. (Бидъат ҳам ҳудди шундай. Бидъатчи масиятга, масият эканини била туриб қўл урган кимсадан ҳам хатарлироқдир). Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ҳадисда –сўзимиз бошида ёдга олганимиздек- иъйна савдосини мисол тариқасида зикр қилдилар. (Ҳолбуки бошқа кўплаб ҳадисларда умматнинг хорликка ботиш сабаблари ўлароқ бундан бошқа масиятлар ҳам санаб ўтилган). Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам мусулмон киши маълум бир таъвил асосида ҳар қандай ҳаром бўлган бир ишга ҳалол санаган ҳолда қўл урар экан, ушбу иш натижаси ўлароқ Аллоҳ азза ва жалла уни ва унинг сабабидан ана шу (ҳалол саналган) ҳаром иш мусулмонлар ичида кенг тарқалгани маҳал уларни ҳам хор қилишига ишора қиляптилар.
Сўнгра (Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам) шариатга хилоф эканини билишда одамларнинг бари муштарак бўлган нарсаларнинг иккинчи турини ёдга олиб, шундай дедилар:
"Иъйна савдосига келишсангиз, сигирнинг думини тутиб, экин-тикинга рози бўлсангиз", яъни, Аллоҳ азза ва жалла ризқ топишга буюрган деган ном остида дунёнинг ўткинчи ноз-неъматлари кетидан қувсангиз. Мусулмонлар дунё топаман деб Алло таоло уларга фарз қилган вожиботларни унутишди. Экин-тикин, чорвачилик ва шунга ўхшаш тирикчилик турлари билан овора бўлишлари, уларга Аллоҳ таоло гарданларига юклаган вожиботларни унуттириб қўйди. Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам (мусулмонлар унутиб қўйган вожиботларнинг) бирига мисол тариқасида Аллоҳ йўлида жиҳод қилишни ёд этиб, шундай дедилар:
"Иъйна савдосига келишсангиз, сигирнинг думини тутиб, экин-тикинга рози бўлсангиз ва Аллоҳ йўлидаги жиҳодни тарк этсангиз, Аллоҳ устингизга хорликни ҳукмрон қилиб қўяди. Уни сизлардан то динларингизга қайтмагунингизгача кўтармайди".
Ушбу ҳадис кўриб турганингиздек пайғамбарлик аломатики, дарҳақиқат ана шу хорлик мана (бугун) бизнинг бошимизга тушиб турибди. Минг афсуслар бўлсин. Демак, бизга вожиб бўладиган иш (Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дард ва ушбу дарднинг аччиқ самараси бўлган хорликни васф қилганларидан кейинги айни ушбу ҳадисни (ўзида зикр қилган) малҳамни олишимиздир. Биз касаликка чалинган эдик, дардга йўлиқдик. У ҳам бўлса (кўриб турганингиздек) бугунги хорликдир. Энди бизга Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам васф қилган малҳамни қўллашимиз лозим бўлади. Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам очиқ айтяптиларки, биз агар ушбу малҳамга қайтсак , Аллоҳ азза ва жалла биздан ушбу хорликни кўтаради.
Одамлар ушбу ҳадисни ўқиб, соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мана бу қовлларини кўп бора эшитишган:
"То динингизга қайтмагунингизгача…". Динга қайтишни осон иш деб ўйлайдилар. Мен эса динга қайтишни ҳамжиҳатликда кўп пешонатер қилишга эҳтиёж сезади деб биламан. Чунки барчамизга маълумки, ушбу диннинг кўплаб ҳақиқатларини ўзгартиришга бир қанча уринишлар бўлган. Дарҳақиқат ўшаларнинг базилари ушбу (разил мақсадлари бўлмиш, динни) таҳриф қилиб, ўзгартиришга эришган. Ушбу (динда) ўзгарган нарсаларнинг базилари кўпчилик наздида маълум, баъзилари эса номаълумдир. Балки аксар одамлар наздида бунинг аксидир. Бу ўринда бир қанча эътиқодий ва фаръий-фиқҳий масалалар борки, уни диндан деб ўйлайдилар. Аслида ушбуларнинг динга асло дахли йўқ. Юқорида ўтган мисол шулар жумласидандир. У ҳам бўлса Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ҳадисда мана бу қовллари билан ёдга олган аввалги иллатдир:
"Иъйна савдосига келишсангиз…". Иъйна савдосига кўпчилик одамлар (ҳа, бу рибо эканда деб) рози бўлмайдилар ёки унинг ҳаром экани (уларга ҳалигача) маълум эмас. Балки баъзи исломий диёрлардаги кўпчилик уламолар иъйна савдосини, (яъники), рибони ҳалол санашга найранг ишлатиб эришиладиган олди-сотдини (жоиз дея) фатво бериб келишяпти. Ушбу, кўплаб мисолларнинг бири эди холос, ислом фиқҳи билан шуғулланувчилар уни яхши биладилар.
Савдонинг ушбу тури –ҳолбуки Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни ҳаром деб, мусулмонларнинг бошига хорлик тушишининг сабаби дея кўрсатма бердилар- биз ишора ўлароқ ёдга олганимиздек ўнлаб мисолларнинг бири эди. У ҳам бўлса, бизга динни Китоб-у Суннат зиёсида яна бир бор уқиб олишимиз вожиб бўлади. Бу ўринда суннат ҳаром эканини очиқ айтган баъзи ишларни мубоҳ-ҳалол қилиб берадиган уламолар бор деганимизда, биз бу гапимиз билан уларга таъна етказиш ёки илмларини оёқости қилишни асло истамаймиз. Балки мусулмонларга насиҳат қилиш ва барчамиз –хоссатан ислом фиқҳи билан шуғулланаётганлар- бирор сабабга кўра баъзи одамларда юз берган оғишишни (тўғри) тушунишда ўзаро ҳамкорлик қилсак демоқчи эдик. Бу эса Қуръондаги ояти каримани ўртада ҳакам қилиш билангина амалга ошади. Ушбу оят барчамизга маълум бўлса-да, бироқ уни (ҳаётда) татбиқ қилишга ҳаракат қилаётганлар озчиликдир. Ушбу оят Аллоҳ табарока ва таолонинг мана бу қовлидир:
"Борди-ю бирон нарса ҳақида талашиб қолсангиз, -агар ҳақиқатан, Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз- у нарсани Аллоҳга ва пайғамбарига қайтарингиз! Мана шу яхшироқ ва чиройлироқ ечимдир". (Нисо/59).
Фиқҳдан хабардорларга шу нарса маълумки, иъйна савдоси –ва кўплаб савдо турлари- борасида аввал ўтган уламолар билан бир қаторда кейингилар ҳам ихтилофга боришган. Ҳоп, энди бугунги уламолар ушбу ихтилофли масалалар рўбарўсида қандай йўл тутишади? Мен билишим бўйича жуда кўпчиликлари (уламолар ўртасидаги) ушбу ихтилофни тан оладилар ва (масалани) қандай бўлса шундайлигича қолдирадилар.
Шу ўринда мен айтаманки: ҳоп, унда мусулмонлар динларига қандай қайтсинлар?! Ҳолбуки у Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтган малҳамки, агар ушбу давони олишса улардан хорлик кўтарилади. Акс ҳолда эса йўқ:
"Иъйна савдосига келишсангиз, сигирнинг думини тутиб, экин-тикинга рози бўлсангиз ва Аллоҳ йўлидаги жиҳодни тарк этсангиз, Аллоҳ устингизга хорликни ҳукмрон қилиб қўяди. Уни сизлардан то динларингизга қайтмагунингизгача кўтармайди".
Демак, ягона малҳам, у – динга қайтишдир. Бироқ ушбу дин –барчага маълум бўлганидек, хоссатан изланишда бўлганларга- ихтилофга тўлиб кетди. Ушбу ихтилофлар –ёзувчи ва уламоларнинг кўпчилиги ўйлаганидек- фақат оз сондаги фаръий-фиқҳий масалаларга чекланган эмас. Балки ушбу ихтилоф эътиқодий масалаларга ҳам кириб борган. Бу ўринда ашъарийлар билан мотурудийларни ўзларини ўрталарида кўплаб ихтилофлар бор. Ва яна улар (ашъарий ва мотурудийлар) билан мўтазилалар ўртасида қанчадан-қанча ихтилофлар бор –ҳали бошқа фирқаларни қўйиб турайлик-. Биз уларнинг барини мусулмонлар деб ҳисоблаймиз. Ушбу ҳадис барчаларига тааллуқлидир:
"Аллоҳ устингизга хорликни ҳукмрон қилиб қўяди. Уни сизлардан то динларингизга қайтмагунингизгача кўтармайди". Ҳоп, ушбу қайтишимиз лозим бўлган дин қайси экан ўзи?! Фалончи-ю пистончиларнинг мазҳабигами?! Келинг майли ушбу ихтилофларни аҳли сунна мазҳаблари деб айтадиганимиз ўша тўртта мазҳабга чеклаб кўрайликчи.
Устимиздаги хорликка малҳам бўладиган ушбу дин қайсикин?! Агар (муайян) бир мазҳабга қайтадиган бўлсак, унда бир қанча масалаларни –ўнлаб, балки йигирмалаб масалаларни- суннатга очиқчасига зид келишини кузатамиз, агар баъзи масалалар Қуръонга зид келмаса.
Шу сабабли ҳам мен -ислом даъватчилари ва ҳақиқий ислом давлати оёққа туришига ошиқманд бўлганлар адо этишлари вожиб бўладиган ислоҳот- у, авваламбор ўзлари Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган динни тушуниб, кейин эса умматга тушунтиришларини тўғри деб биламан. Динни Аллоҳ азза ва жалла нозил қилган ҳақиқий суратда тушунишга бўлган ягона йўл, у – Китоб ва Суннатни ўрганиш эканлигида фуқаҳолар ўртасида ихтилоф бор эканлигини билмайман. Мана имомлар роҳимаҳумуллоҳларнинг ўзлари ҳам –бу уларнинг Аллоҳ азза ва жалла ато этган фазлу-марҳаматларидандир- илм асосида (тарбия кўрган) аввалги издошларини ўзларига эргашиш, (кўр-кўрона) тақлид қилиш ва уларни (имомларни) қайтиладиган асос қилиб, натижада шариатнинг асли бўлмиш Китоб-у Суннатни унутишларидан қаттиқ огоҳлантирганлар.
Ҳозир имомларнинг барчаларидан саҳиҳ йўлларга кўра (ривоят қилинган), бир сўз атрофида айланадиган асарларини бирма-бир нақл қилишимизга ҳожат йўқ бўлса керак:
"Агар ҳадис саҳиҳ бўлса, бас, у менинг мазҳабимдир".
Ҳозир улардан (ривоят қилинган) ушбу сўзнинг ўзи бизга етарлидир. Ушбу қовл ўша имомларнинг ҳар бирлари ўзининг раъйи ва ижтиҳоди (саҳиҳ) ҳадисга хилоф келганда, (ҳадисга) қайтишга бўлган амрлари ўзига, халқига-умматига ва издошларига нисбатан (нақадар) самимий ёндашишганига далолат қилади.
Демак ушбу (қовл) –ҳатто имомларга тақлид қилиш номи билан атаганимизда ҳам- Китоб-у Суннатга қайтишликка йўллаяпти .
Баъзи мисолларни эслаб ўтсак –зеро ушбу мисоллар ҳануз китобларда битилган ва шаръий мадрасаларда ўқув қўлланма сифатида фойдаланилади-: исломий мазҳабларнинг бирида: намозхон намоз бошлайдиган бўлса қўлини боғламай (пасга) тушириб туради. Нима учун? Чунки мазҳабда шундай! Барча ҳадис уламолари Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозда турганларида ўнг қўллари билан чап қўлларини ушламаганлари тўғрисида бирон ҳадис, агарчи заиф бўлса ҳам –боринг ана тўқима бўлса ҳам- (кўрсатма бормикин деб) ҳаракат қилиб (барибир топишолмади). Чунки бундай ҳадис мавжуд эмас. Энди шу исломми? Мен биламан, эҳтимол баъзиларингиз: ахир бу фаръий-фиқҳий масалалардан-ку, дерсизлар. Гоҳида баъзилар ушбу лафзни ифода этишда бепарволарча: бу майда-чуйда ишлар-ку, деб айтар. Мен шундай деб эътиқод қиламанки, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ворид бўлган дин ва ибодатга алоқадор ҳар бир хабар, у майда-чуйда нарсалардан эмас.
Биз шундай деб эътиқод қиламизки, Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ворид бўлган ҳар бир суннатни авваламбор дин деб қабул қилишимиз вожиб бўлади, албатта шаръий далиллар торозусида. Агар фарз бўлса фарз деб, суннат бўлса суннат деб (қабул қиламиз). Аммо ушбу мустаҳаб бўлган ишни майда-чуйда ёки арзимас нарса!, деб номлашга келсак, бу мутлақо исломий одоб-ахлоққа зиддир. Ҳолбуки мағзини ҳимоя қилишнинг имконияти фақатгина пўстлоғини асраб-авайлаш билангина бўлади. Улар билан мужодала қилишни истасам шундай деб айтардим. Бу оддийгина бир мисол эди –намозда қўлни боғламаслик- нима учун мусулмонлар ушбу амалда (ҳануз) бардавомлар?! Ахир суннат китобларидаги ҳадислар Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам қўлларини боғлаганликларига кўрсатма бераётган бўлса. Демак бу кўр-кўрона тақлид ва имомларнинг ушбу сўзларига хилоф ўлароқ қотиб-қайсарларча туриб олишдир:
"Агар ҳадис саҳиҳ бўлса, бас, у менинг мазҳабимдир".
Гоҳида ушбу оддийгина мисол баъзи кимсаларга эриш туюлади. Шу сабабли бошқа бир мисолни ёдга олсак. Баъзи (муайян бир) мазҳабга (асосланган) фиқҳ китобларида ҳанузгача маст қилувчи ичимлик икки турли экани эслаб ўтилади: 1) Узумдан тайёрлангани. Бунинг ози ҳам, кўпи ҳам ҳаромдир. 2) Бошқаси эса узумдан ўзга нарсалардан: арпа, жўхори, хурмо ёки бугунги кунда кофирлар маст қилувчи ичимлик тайёрлашда мутахассис даражасига эришишган нарсалардан тайёрланадиган қисми. Маст қилувчи ичимликнинг ушбу (иккинчи) турининг ҳаммаси ҳам ҳаром эмас. Балки унинг маст қилар даражадагисигина ҳаром эмиш! Нима учун ушбу сатрларга ҳануз дуч келамиз?!
Баъзи кимсалар ушбу сўзни фақатгина мусулмонларнинг имомларидан бўлган бир имом ижтиҳод қилиб айтгани сабабидангина турли услублар билан ҳимоя қилишга ҳаракат қилади! Ҳолбуки барчамиз -мазҳаб ва таълим-тарбиямиз турлича бўлишига қарамай- кутубус ситтадаги (6 ҳадис тўпламлари) саҳиҳ санадлар ила (ривоят қилинган) соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қовлларига кўз югуртирамиз:
“Маст қилувчи нарсанинг кўпи ҳам, ози ҳам ҳаромдир”. (“Ал-Ирва” (2375)). Ва (мана бу ҳадис):
“Ҳар бир ақлни оладиган маст қилувчидир. Ва ҳар бир маст қилувчи (ичимлик) ҳаромдир”. (“Ал-Ирва” (2373)). Нима учун ушбу хатарли сўз ҳануз -фисқ жарлиги ёқасига (келиб қолган) ёки аллақачон унга тушуб кетган- одамларни руҳлантириб, фалончи имом -ҳолбуки у имом фазилатли олимдир- ушбу сўзни айтган деган ҳужжат билан уларга ушбу узумдан бўлмаган маст қилувчи ичимликнинг оз миқдорини ичишни зийнатли қилиб кўрсатмоқда?! Ҳужжат(га эргашиш) қаерда қолди?!
Биз ҳам (ушбу фатвони берган имомни) фазилатли олим деб биламиз. Бироқ фарқ(имиз шундаки), биз ушбу фазилатли олимни хатодан маъсум эмаслигини унутмаймиз. Улар эса ушбу ҳақиқатдан кўз юмишади. Ва ҳануз ушбу сўзни ҳимоя қилишмоқда. Баъзилар эса мусулмонлар ўртасида маст қилувчи ичимликни тарқалишида ушбу сўздан “унумли” фойдаланишяпти. Баъзилар эса ушбу сўз (бир чеккада қолиб, ана шу сўзни айтган) имомни ҳимоя қилишмоқда.
Шояд кўпларингиз “Арабия ойномаси”ни бундан бир неча йил олдин ўшаларнинг баъзиларини ушбу сўзни дастаклаб чиққан мақоласини нашр қилганини билсаларингиз керак. Яъни, узумдан бошқа (маҳсулотлардан) тайёрланган ичимликлар (ҳақидаги мақола). Маълум бўлишича бугунги кундаги ичимликларнинг аксари узумдан бошқа (маҳсулотлардан) тайёрланар экан. “Арабия ойномаси” мақолани нашр қилиш билан мусулмонларга ушбу замонавий маст қилувчи ичимликлардан хоҳлаганларича ичишларини мубоҳ-ҳалол қилиб берди. Ҳужжати эса: маст қилар даражада ичма, эмиш.
Бу хаёлий бир ишдир. Чунки ҳақиқатни олиб қарайдиган бўлсак -барчамизга маълум бўлганидек- биринчи томчи иккинчисини чорлайди. Учинчиси эса тўртинчисини ва ҳаказо...
Маст қилмайдиган даражадаги оз миқдор -ушбу ишни чеклаб, бир ўлчовга солиш мумкин бўлмаган нарсадир-, аста секинлик билан маст қилар даражадаги кўп миқдорга ҳам ўтиб кетасан киши.