muslimahonm   01-23-2012, 10:01 PM
#1
Assalamu alaykum!
Man doim kochaga chiqmoqchi bosam, hojaynimdan soriman. Bir hil vaziyat boladide, eta omi qolaman. Tel qisam kotarmila, band bolganlari uchun! Kegin man kochaga chiqib kelib, ishdan keganlaridan kegin rozimisiz, dib soriman. Shu qilgan ishim torimikan.
Муслим   01-24-2012, 05:29 PM
#2
(01-23-2012, 10:01 PM)muslimahonm Wrote: Assalamu alaykum!
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
(01-23-2012, 10:01 PM)muslimahonm Wrote: Man doim kochaga chiqmoqchi bosam, hojaynimdan soriman. Bir hil vaziyat boladide, eta omi qolaman. Tel qisam kotarmila, band bolganlari uchun! Kegin man kochaga chiqib kelib, ishdan keganlaridan kegin rozimisiz, dib soriman. Shu qilgan ishim torimikan.
Уйдан эрнинг рухсатисиз ва ҳижобсиз чиқиш

Сухандон: Яман Араб Жумҳуриятидан тингловчимиз айтмоқда: Хотин киши уйидан эрининг ижозатисиз чиқиши мумкинми? Унинг отасиникига бўлсада ҳижобсиз бориши жоизми? Божанинг ҳижобсиз турган қайнсинглисига қараши равоми? Биз кунларнинг бирида буларга шоҳид бўлганимиз учун хотинимни отаси ва опасиникига боришини таъқиқлаб қўйдик. Шунда хотиним уларнинг ўз маҳрами эканларини айтиб қолди. Аллоҳ таоло устингиздан барака ва ажру савоблар ёғдирсин, илтимос, маҳрамлар ва хотин кишининг бориши мумкин бўлмаган кишилар кимлар эканини тушунтириб берсангиз.
Жавоб: Бу саволларнинг жавоби шуки, хотин кишининг уйидан эрининг ижозати билангина чиқиши вожиб бўлиб, эрнинг ижозатисиз чиқиши жоиз эмасдир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Шоҳид бўлиб турган эрининг ижозатисиз рўза тутиш, хотин кишига ҳаромдир»– деганлар (Ибн Ҳиббон 4170). Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ таолога ибодат ва итоат бўлган рўзани эрнинг рухсатисиз тутишни таъқиқлаётган бўлсалар, хотин кишининг ўз уйидан эрининг рухсатисиз чиқишини таъқиқлаши авлодир.
Рухсат гоҳида лафзий яъни эрнинг тили билан: Хоҳласангиз оилангизни бориб кўришингиз мумкин, – деб берган ижозати бўлиши мумкин. Гоҳида эса урфга кўра ижозат бўлиши мумкин. Масалан, урф хотин кишининиг ташқарига чиқишига рухсат бераверади. Бунинг мисоли, хотин кишининг нон ва бошқа эҳтиёжларини сотиб олиш учун чиқиши. Бу – урф ижозати ҳисобланади.
Хотин кишининг уйидан ташқарига ҳижобсиз чиқиши, ҳаромдир. Хотин киши бозорга чиқмоқчи бўлса атир қўймаслиги, пардоз қилмаслиги ва юзини очмаслиги керак. Чунки булар катта фитналардан биридир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам хотин кишининиг атир қўйиб масжидларда ҳозир бўлишини таъқиқладилар ва: «Қайси хотин атир қўйган бўлса, биз билан ҳуфтон намозида иштирок этмасин!» – дедилар (Имом Муслим 1026; Насоий 5038).
Хотин кишининг бозорларда юзини очиб юриши ҳам, катта фитна ва катта мусибатлардан бўлиб, айрим мусулмон жамиятларда кенг кўламда ёйилмоқда. Бу фитна юзларни очишгагина чекланиб қолмади, балки, хотинлар бошлари, бўйинлари, кўкраклари ва билакларини чиқариб, ярим яланғоч кийимларни кийишмоқда. Натижада, хотинларни тутиб қолиш жуда ҳам қийинлашди.
Хотин кишининг почча ва бошқа номаҳрамларга юзини очиши ҳаромдир. Чунки почча билан қайнсингил ўртасида қондошлик алоқаси йўқдир. Бунинг акси ўлароқ қайнана куёвга маҳрам бўлиб, унинг олдида маҳрамдек ўтириши жоиздир.
«Маҳрамлар» – хотин киши қариндошлиги ёки эмикдошлиги ёхуд қудачилиги сабабли мангу турмуш қура олмайдиган эркаклардир. Уйланиш ҳаром бўлган қондош хотинлар, Аллоҳ таоло қуйидаги оятида баён қилганидек, етти нафардир:
«Сизлар учун оналарингиз, қизларингиз, опа-сингилларингиз, аммаларингиз, холаларингиз, ака-укаларингизнинг қизлари, опа-сингилларингизнинг қизлари(га уйланиш) ҳаром қилинди» (Нисо: 23).
Эмикдошлик сабабли уйланиш ҳаром қилинганлар ҳақида Аллоҳ таоло шундай деди:
«... эмизган оналарингиз, эмишган опа-сингилларингиз» (Нисо: 23).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг эса: «Эмикдошликдан қондошликдан ҳаром бўлган кимсалар ҳаром бўлади» – дедилар (Имом Бухорий 2645; Насоий 3249). Яъни, эмизган она, эмикдош: опа, сингил, амма, хола, эмикдош ака ёки уканинг, опа ёки сингилнинг қизлари. (Буларга уйланиш ҳаромдир ва улар эркак киши учун маҳрамдир).
Қудачилик сабабли маҳрам бўлганлар тўрт нафардир: ўгай оналар (насаб юқориласа ҳам, яъни ўгай буви), келинлар (насаб қуйи бўлса ҳам, яъни, невара ва чевараларнинг хотинлари), қайнаналар (насаб юқориласа ҳам, яъни, қайнананинг онаси (катта қайнана)) ва ўгай қизлар (насаб қуйи бўлса ҳам, яъни ўгай қизнинг қизлари). Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай деди:
«Оталарингиз уйланган хотинларни никоҳингизга олманг! Магар илгари ўтган бўлса, (уйланган бўлсангиз, Аллоҳ афв этар). Албатта бу хунук ва жирканч бўлган ёмон қилиқдир» (Нисо: 22).
Аллоҳ таоло эркаклар уйланиши ҳаром бўлган хотин–қизлар қаторида шуларни ҳам зикр қилди:
«... қайноналарингиз, жинсий алоқада бўлган хотинларингизнинг тарбиянгизда бўлган қизлари (мана шу санаб ўтилган аёлларга уйланиш ҳаром қилинди) — агар хотинларингиз билан жинсий алоқада бўлмаган бўлсангиз (уларни талоқ қилгандан кейин аввалги эрларидан туғилган қизларига уйлансангиз) сизлар учун гуноҳ йўқдир. Яна ўз пушти камарингиздан бўлган ўғилларингизнинг хотинларига (уйланишингиз) ... (ҳаром қилинди)» (Нисо: 23).
Ўгай қизлар (насаблари қуйи бўлсада), модомики оналарига жинсий алоқа қилмаган экан, ўгай оталарига турмушга чиқишлари мумкин. Чунки Аллоҳ таоло:
« ... жинсий алоқада бўлган хотинларингизнинг тарбиянгизда бўлган қизлари (мана шу санаб ўтилган аёлларга уйланиш ҳаром қилинди) — агар хотинларингиз билан жинсий алоқада бўлмаган бўлсангиз (уларни талоқ қилгандан кейин аввалги эрларидан туғилган қизларига уйлансангиз) сизлар учун гуноҳ йўқдир»– деган (Нисо: 23).
Бу тўрт хотин–қизга қудачилик сабабли уйланиш ҳаромдир. Буларга никоҳ қилиниши биланоқ уйланиш ҳаромдир. Булар ичидан ўгай қизлар мустасно бўлиб, уларнинг оналарига уйланган, бироқ жинсий алоқа қилмаган киши насаблари қуйи бўлсада уларга уйланиши мумкин. Агар онасига жинсий алоқа қилса, ўгай отанинг ўгай қизига уйланиши ҳаромдир. Насабдан етти, эмикдошликдан етти ва қудачиликдан тўрт нафар хотин–қизлар насаб, эмикдошлик ва қудачилик сабабли маҳрам ҳисобланадилар.

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн
Манбаъ: «Йўлдаги ёғду» радио дастури фатволари.

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
rinat80_09   04-27-2014, 02:28 PM
#3
Ассаламу алейкум!

Ҳанафий мазҳабининг машҳур китобларидан бўлмиш “Баҳрур роиқ шарҳи Канзуд дақоиқ” номли китобда бу ҳақда қуйидагилар ёзилган: “Тўғри ва фатво берилган гап қуйидагича: “Аёл киши ота-онасининг зиёратига ҳар ҳафтада бир марта у (эри) рухсат берса ҳам, бармаса ҳам чиқади. Маҳрамларнинг зиёратига ҳар йилда бир марта у (эри) рухсат берса ҳам, бармаса ҳам чиқади”.

бу фатво тугри ми ва бу унинг далил бор ми?

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
Муслим   05-04-2014, 04:20 PM
#4
وعليكم السلام ورحمة الله وبركاته
Биродар, далилни фатво манбасидан талаб қилинса мақсадга мувофиқ бўлса керак. Биз бировни фатвосига далил излашимиз шарт эмас, далилни даъвогар келтириши керак. Агар биров гапирган ҳар бир гапига далил изласак, бунга умримиз етмайди.
Валлоҳу аълам.

Фойда учун қуйидаги мавзуда келтирилган маълумотларни ўқиб-тинглаб чиқишни тавсия қиламан:
Бидъат аҳлининг китоб ва сайтларини ўқиш

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
rinat80_09   05-04-2014, 11:26 PM
#5
(05-04-2014, 04:20 PM)Муслим Wrote:
وعليكم السلام ورحمة الله وبركاته
Биродар, далилни фатво манбасидан талаб қилинса мақсадга мувофиқ бўлса керак. Биз бировни фатвосига далил излашимиз шарт эмас, далилни даъвогар келтириши керак. Агар биров гапирган ҳар бир гапига далил изласак, бунга умримиз етмайди.
Валлоҳу аълам.

Фойда учун қуйидаги мавзуда келтирилган маълумотларни ўқиб-тинглаб чиқишни тавсия қиламан:
Бидъат аҳлининг китоб ва сайтларини ўқиш


Ассаламу алейкум!
Биродар биринчидан мен сизга далилини топиб беришингизни талаб килаётганим йук?
Иккинчидан фатвони келтирган киши хам даъво килаётгани йук? Мен ушбу фатвони тугрими ёки нотугрими шуни билиш умидида келтиргандим, бошка сайтдан илм олмайман чунки шубхали. лекин ушбу фатвони куриб колдим, индамасдан кетким келмади, хакикатни билгим келди!

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
Меҳмон   08-21-2014, 10:38 PM
#6
Савол: «Иорданиядан Айид Атийя дейди: «Эрини рухсатисиз хотинни ташқарига чиқишлигининг ҳукми нима? Аллоҳ сизни (яхшиликга) муваффақ қилсин, бизни (жавобингиз ила) тўғри йўлга бошласангиз!».

Жавоб: «Агар эри (ёнида) ҳозир бўлса, унинг изнисиз ташқарига чиқишлиги жоиз эмас. Агар эри (ёнида) йўқ бўлса, «(фалон ерга) чиқмагин» деб манъ этмаган жойига чиқаверади. Агар уни (аёлини ташқарига чиқишликдан) манъ қилган бўлса, унинг ҳаққи бор. Ҳамда у (ташқарига эрини изнисиз чиқиб кетишлик хотин учун) масъулият-жавобгарликга айланади. Агар (эри ёнида) ҳозир бўлса, уни изни билангина ташқарига чиқади. Агар (ёнида) йўқ бўлса, манъ этганидан бошқа жойга чиқаверади.

Савол: «Агар (эри ёнида) йўқ бўлса, унинг отаси (қайнотаси) ёки онаси (қайнонасидан) сўраб ташқарига чиқишлиги жоизми?».

Жавоб: «Айтдикку, асл-асос у манъ қилинмаганидан бошқа (жойларга) чиқаверади. Агарда (эри бирор ерга) сафар қилишлигидан олдин уни «уйдан ташқарига чиқмагин ёки фалон фалон жойга чиқмагин» деб манъ қилиб кетган бўлса, уни отаси (қайнотаси) ва онаси (қайнонаси) изн берса ҳам ташқарига чиқмайди. Чунки ҳукм эрини қўлида, уни ота-онасини (қайнота-қайнонасини) қўлида эмас.

Савол: «Мисол учун, у (аёлига) «айтганимдан бошқа ерга чиқмагин», деб айтган бўлса-ю, уни йўқлигида ўрнига она-ота (қайнона-қайнота ташқарига чиқишликни) ҳалоллаб (жоиз қилиб) бера олишадими ёки йўқми?».

Жавоб: «Йўқ. Уни (ташқарига чиқишлигини ота-онасига рухсат беришликларини аввалида) айтиб қўймаган бўлса, (улар уни) ўрнига ҳалоллаб беришолмайди.

Ибн Усаймин роҳимаҳуллоҳнинг «Мажмуъул фатаво»лари, «Никоҳга доир фатволар» бўлимидан, 700-бет, 5-6-7-фатволар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
  
Users browsing this thread: 3 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.