Сўфийлик йўлларига аъзо бўлиб киришнинг ҳукми
Савол: Шайх Абдулқодир Жийлоний ва Абул Ҳасан Шозилийларга мансуб йўлга кирган ёки аъзо бўлган кишига гуноҳ бўладими? Бу йўллар суннатми ёки бидъат?
Жавоб: Абу Довуд ва бошқа сунан соҳиблари Ирбоз ибн Сориядан ривоят қилдилар, у деди: “Бир куни Пайғамбаримиз (соллоллоҳу алайҳи вассалам) бизга намоз ўқиб бердилар, сўнг бизга юзланиб бир етук мавъиза қилдилар, ундан кўзларимиз ёшланди, қалбларимиз ларзага келди, шунда бир одам деди: “Эй Росулуллоҳ! бу худди видолашётган одамнинг мавъизасига ухшайди, бизга нимани васият қиласиз?” Росулуллоҳ (соллоллоҳу алайҳи вассалам) айтдилар:
“Мен сизларга Аллоҳдан тақво қилишни, агар сизларга бир хабаший кул амир бўлса ҳам унга кулок солиш ва унга итоат этишингларни васият киламан, сизлардан ким мендан кейин яшаса кўп ихтилофларни куради, шундай вақтда сизлар менинг суннатимни ва тўғри йўлдаги, ҳидоятланган халифаларимнинг суннатини ушланглар, уни маҳкам ушланглар, уни озик тишларингиз билан қаттиқ тишланглар. Янги пайдо бўлган ишлардан эхтиёт бўлинглар, чунки ҳар бир янги пайдо килинган иш бидъат ва ҳар бир бидъат залолатдир”.
Росулуллоҳ (соллоллоҳу алайҳи вассалам) берган хабарга кўра мусулмон умматининг ичида кўп ихтилофлар бўлади, улар ҳар-хил йўлларга бўлиниб кетадилар, уларда бидъатлар ва янги пайдо килинган ишлар купайиб кетади, ана шундай вақтда Пайғамбаримиз(соллоллоҳу алайҳи вассалам) уларни Аллоҳнинг китобини, Пайғамбарларининг суннатини озиқ тишлари билан қаттиқ тишлагандек маҳкам ушлашга амр қилдилар, уларни тафриқа бўлиб кетишдан, ихтилофдан, бидъатларга ва янги пайдо бўлган ишларга эргашишдан огоҳ бўлишга чақирдилар, чунки янги пайдо бўлган ишлар ва бидъатлар, уларга эргашган кишиларни Аллоҳнинг йўлидан адаштиради, Пайғамбаримиз (соллоллоҳу алайҳи вассалам) умматига, Аллоҳ бандаларига ушбу оятларида васият килган нарсаларни васият қилдилар:
واعتصموا بحبل الله جميعا و لاتفرقوا
“Аллоҳнинг арконини маҳкам ушланглар, тарқалиб кетманглар”. (Оли Имрон-103)
وان هذا صراطي مستقيمافاتبعوه ولاتتبعوا السبل فتفرق بكم عن سبيله ذلكم وصاكم به لعلكم تتقون
“Албатта мана шу менинг тўғри йўлимдир. Бас, унга эргашинглар! Бошқа йўлларга эргашмангизки, улар сизларни Униг йўлидан узиб қўяр. Шояд тақво қилсангизлар, деб Аллоҳ сизларни мана шу нарсаларга буюрди. (Анъом-153).
Биз ҳам сизларга Аллоҳ ва Росулуллоҳ(соллоллоҳу алайҳи вассалам)нинг васиятларини васият қиламиз, аҳли сунна вал жамоъанинг йўлини маҳкам ушлашингизни сизларга маслахат берамиз. Аҳли тариқатлар пайдо килган нотўғри тасаввуфдан, тўқиб чиқарилагн бидъат вирдлардан (дуолардан), ношаръий зикрлардан, Аллоҳдан узгадан ёрдам сўраш, тўлиқ мазмунига далолат қилмайдиган, Аллоҳнинг гўзал исмларидан бўлмаган исмнинг бўлаклари «
Оҳ»га ўхшаган номлар билан Аллоҳни зикр қилиш каби ширк ёки ширкга олиб борадиган нарсалар бўлган дуолардан, дуоларда шайхларни восита қилишдан, уларни қалблардаги нарсаларни биладиган қалб жосуслари деб эътиқод қилишдан, халқаларда рақсга тушиб, қўшиқ айтиб бир овозда жўр бўлиб Аллоҳни зикр қилишдан ва шунга ўхшаш Аллоҳнинг китобида хам, Росулуллоҳнинг(соллоллоҳу алайҳи вассалам) суннатларида ҳам бўлмаган ишларни қилишдан сизларни эхтиёт бўлишга чақирамиз.
Доимий фатво бўлими.