Pages (4):    1 2 3 4   
Abdulloh Salafiy   01-30-2012, 06:05 PM
#11
Минбарда намоз

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам – бир марта – минбарда намоз ўқидилар (бир ривоятда минбарнинг уч зинапояси борлиги айтилган[94]), унга кўтарилдилар, такбир айтдилар, одамлар ҳам у кишининг ортида туриб такбир айтишди, ул зот бу вақтда минбарда турар эдилар. Кейин минбарда туриб рукуъ қилдилар. Кейин (рукуъдан) кўтарилиб, орқалари билан юриб (минбардан) тушдилар-да минбар асоси олдида сажда қилдилар. Сўнгра қайтиб худди биринчи ракаатда қилганларидек намознинг охиригача қилдилар (намоз ўқидилар). Сўнг одамларга юзланиб дедилар: “Эй одамлар, мен буни сизлар кетимдан қайтаришингиз (эргашишингиз) ва намозимни ўрганишингиз учун қилдим”.[95]

---------------------------
[94] Шунга биноан суннат бўйича минбарнинг уч зинапояси бўлади. Уммавийлар халифалиги вақтида улар зинапояларнинг сонини учдан кўпроқ қилишди, натижада биринчи саф бўлиниб кетди. Иккинчи бидъат шу бўлдики, улар биринчи сафни бўлмаслик учун минбарни ғарбий томонга қиладиган бўлишди. Сўнгра уни жанубий деворда балкон шаклида қиладиган бўлиб, унга деворда қилинган зина орқали чиқишарди! “Дарҳақиқат, энг яхши ҳидоят (йўл) – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳидояти”. Қ. “Фатҳул-Борий”, 331/2.

[95] Бухорий, Муслим, Ибн Саъад (253/1), “Ирвоул-Ғолил”да чиқарилган (545).

«Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши ваъз билан чақир, ҳамда улар билан энг гўзал услубда баҳс қилгин» (Наҳл: 125).
«Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур» (Нисо: 48).
Abdulloh Salafiy   01-30-2012, 06:08 PM
#12
Сутра ва унинг фарзлиги

Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам сутрага яқин турардилар; ва у киши билан девор орасида уч зироъ (тирсакдан қўлнинг ўрта бармоғигача бўлган масофа – бир зироъ, “Қомусл-Муҳит”дан, тарж.изоҳи) масофаси бор эди,[96] сажда ўрни билан девор ўртасида эса бир қўй ўтадиган масофа бўларди.[97]
Айтар эдилар (соллалоҳу алайҳи васаллам): “Сутрасиз намоз ўқима ва ҳеч кимга олдингдан ўтишга берма, агар у (олдингдан ўтишдан тўхтамай) бош тортса, у билан уруш, албатта у билан йўлдоши (шайтон) бор”.[98]
Айтар эдилар (соллалоҳу алайҳи васаллам): “Сизлардан биронтангиз намоз ўқиса, шайтон унинг намозини бўлмаслиги учун унга (сутрага) яқинлашсин”.[99]
Баъзан масжидларида намоз учун устун танлардилар (яъни олдиларида устун бўларди).[100]
Очиқ жойда бирон нарсани сутра қилиб олишга мумкин бўлмаганида олдиларига найзаларини тиқиб намоз ўқир эдилар ва одамлар у кишининг ортларида намоз ўқирди.[101] Гоҳо олдиларига туяларини қўйиб намоз ўқирдилар[102], ва бу намоз туялар қўрасида бўлса, мумкин эмас, чунки бундан қайтарганлар.[103]
Айрим вақтда эгарларини олиб (сутра) қилиб тўғрилаб, охирги қисми (яъни орқа суянчиғи)га қараб намоз ўқирдилар.[104]
Айтар эдилар: “Сизлардан биронтангиз эгарининг орқа суянчиғи каби нарсани олдига қўйса, намоз ўқийверсин ва сутранинг нариги томонидан ўтаётган одам уни хавотирга солмасин”.[105] Бир марта ул зот дарахтни сутра қилиб намоз ўқидилар.[106]
Баъзан ўринни сутра қилиб намоз ўқирдилар, Оиша розияллоҳу анҳу эса шу ўринда кўрпа остида ётар эди.[107]
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч кимга ўзлари билан сутра орасидан ўтишга йўл қўймасдилар, “намоз ўқиётганларида қўй олдиларидан ўтиб кетмоқчи бўлганида сутрага қараб ҳаракат қилдилар, қоринлари деворга тегди ва қўй орқаларидан ўтди”.[108]
(Бир куни) фарз намозни ўқиётганларида қўлларини қисдилар. Намоз ўқиб бўлгач, (саҳобалар) сўрашди: “Эй Аллоҳнинг Расули, намозда янги нарса пайдо бўлдими?” Айтдиларки: “Йўқ, фақатгина шайтон олдимдан ўтмоқчи бўлди-ю, мен уни бўғдим ва тилининг совуғини қўлимда сездим. Аллоҳга қасамки, агар биродарим Сулаймон мендан (шу ишда) ошиб кетмаганида, мен уни масжид устунларининг бирига бойлаб қўярдим ва Мадина аҳлининг болалари уни ўраб олишарди. [Кимда-ким у ва қибла орасида бировни ўтказмасликка қодир бўлса, шуни қилсин]”.[109]
Айтардилар: “Агар бирингиз намоз ўқиб одамлардан бирон нарсани сутра қилиб олса-ю, биров олдидан (яъни у ва сутра орасидан) ўтмоқчи бўлса, кўкрагининг тепа қисмидан (ёки томоғидан) итариб юборсин, [қўлидан келганча қайтарсин], (бир ривоятда: икки марта уни тўссин, ман қилсин), агар у (олдидан ўтмасликдан) бўйин товласа, унда у билан уришсин, у фақатгина шайтондир”.[110]
Айтардилар: “Агар намоз ўқиётганнинг олдидан ўтувчи унга нима бўлишини билганида эди, унга қирқ давомида тўхтаб туриш (намоз ўқиётганнинг) олдидан ўтишидан кўра яхшироқ бўларди.”[111]

--------------------------------
[96] Бухорий, Аҳмад.
[97] Бухорий, Муслим.
[98] Ибн Ҳузайма “Саҳиҳ”да яхши санад билан (1/93/1).
[99] Абу Довуд, Баззор (54 с.). Ҳоким, Заҳабий ва Нававий саҳиҳ дейишди.
[100] Мен айтаман (Албоний сўзлари): Ибн Ҳоний “Имом Аҳмаддан” бўлган масалаларда (66/1) айтди: “Бир куни жума намози ўқиладиган масжидда сутрасиз намоз ўқиётганимни Абу Абдуллоҳ (яъни Имом Аҳмад) кўрди. У менга айтдики: “Ўзингга бирон нарсадан сутра қўй”. Мен эгаримни сутра қилиб қўйдим”. Бунда Имомнинг катта ва кичик масжид учун сутра масалаларида фарқ йўқлигига кўрсатма бор. Ва бу ҳақиқатдир.
[101] Бухорий, Муслим, Ибн Можа.
[102] Бухорий, Аҳмад.
[103] Бухорий, Аҳмад.
[104] Муслим, Ибн Ҳузайма (2/92), Аҳмад
[105] Муслим, Абу Довуд.
[106] Насоий ва Аҳмад саҳиҳ санад билан.
[107] Бухорий, Муслим, Абу Яъло 1107/3.
[108] Ибн Ҳузайма “Саҳиҳ”ларида 1/95/1, Табароний 3/140/3, Ҳоким. Ҳоким ва Заҳабий саҳиҳ дейишди.
[109] Аҳмад, Дорақутний ва Табароний саҳиҳ санад билан. Бу ҳадиснинг маъноси иккала саҳиҳ китобда (яъни Бухорий ва Муслимнинг “Жомеъ”ларида) ва бошқа манбаларда келтирилади. Бу шундай ҳадислар жумласиданки, улар сабабли қодиёнийлар кофир бўлишди. Улар (яъни қодиёнийлар) Қуръон ва Суннатда зикр қилинган жинларга ишонишмайди ва уларнинг очиқ далилларни инкор қилишлари маълумдир. Булар “жин” сўзини “инс” ва “башар” каби одамларнинг номларидан бири деб ҳисоблаб Қуръоннинг тафсирини ва Қуръонни тушунишни ўзгартиришди. Шу билан улар нафақат диндан, балки араб тили наҳвидан ҳам чиқишди. Улар Қуръонни ўз фикри билан тушунишарди ва Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам, саҳобалар ва уларнинг йўли билан юрганларнинг насслар (Қуръон ва Суннат матнлари)ни тушунишларига эътибор қилишмади. Қуръон, ҳадислар ва соғ ақлга зид келадиган уларнинг ёлғони тушунарлидир.
[110] Бухорий, Муслим, Ибн Ҳузайма (1/94/1).
[111] Бухорий, Муслим, Ибн Ҳузайма (1/94/1).


«Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши ваъз билан чақир, ҳамда улар билан энг гўзал услубда баҳс қилгин» (Наҳл: 125).
«Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур» (Нисо: 48).
Abdulloh Salafiy   01-30-2012, 06:12 PM
#13
Намозни нима кесади

Айтардилар: “Кишининг намозини, агар унинг олдида эгарнинг охирги (орқа) қисмига ўхшаш нарса турмаса, [ҳайз кўрувчи][112] аёл, эшак ва қора ит кесади. Абу Зарр айтди: Мен айтдим: Эй Аллоҳнинг Расули! Қора (итнинг) қизилдан фарқи нима? Ул зот айтдилар: “Қора ит - шайтон”.[113]

Қабр қаршисида ўқилган намоз

Қабр қаршисида ўқилган намоздан қайтарар эдилар ва айтардилар: “Қабрларга қараб намоз ўқиманглар ва уларнинг устига ўтирманглар”.[114]

Ният[115]
Ул зот соллалоҳу алайҳи васаллам айтардилар: “Амаллар фақатгина ниятга қараб эътиборга олинади, ва ҳар бири кишига қилган нияти бўлади”.[116]

Такбир
Кейин ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни “Аллоҳу акбар” сўзи билан бошлардилар[117] ва шунга, илгари зикр қилинганидек, “намозни ёмон ўқиган”ни буюрдилар ва унга айтдилар: “Одамларнинг биронтасининг намози токи таҳорат қилмаса, ва таҳоратини ўрнига қўйиб қилмаса, кейин “Аллоҳу акбар” демаса, тўлиқ бўлмайди”.[118]
Айтардилар: “Намознинг калити таҳорат, унинг таҳрими[119] – такбир ва унинг таҳлили – салом бериш”.[120]
Такбир айтганларида овозларини орқада турганлар эшитадиган даражада кўтарардилар.[121]
Ул зот оғриганларида Абу Бакр ул кишининг такбирларини одамларга етказиш учун овозини кўтарар эди.[122]
Айтардилар: “Агар имом “Аллоҳу акбар” деса, “Аллоҳу акбар” деб айтинглар”.[123]

-----------------------------------
[112] Балоғатга етган аёл.
[113] Муслим, Абу Довуд, Ибн Ҳузайма (2/94/1).
[114] Муслим, Абу Довуд, Ибн Ҳузайма (2/94/1).
[115] Нававий “Ровза толибийн”да (224/1) айтди: “Ният – бу намоз ўқувчининг намоз вақтидаги ҳаёлидир, ва уни қандайдир аломатлар, масалан, гапириш ва фикр қилиш ва ҳоказо, билан ажратиш керак эмас. Ниятни киши биринчи такбирда ҳаёлга келтиради”.
[116] Бухорий, Муслим ва бошқалар, “Ирвоул-ғолил”да (22) чиқарилган.
[117] Муслим, Ибн Можа. Бу ҳадисда намозни “Ният қилдим ...” деган сўзлар билан бошламаганларига кўрсатма бор. Ниятни талаффуз этиш одамларнинг ижмоъси билан бидъатдир. Ихтилоф фақат бу бидъатнинг яхшилиги, ёмонлигидадир. Биз Расулуллуҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг “Ҳар бир бидъат залолатдир, ва ҳар бидъат залолат дўзах ўтидадир ...” деган умумий сўзлари асосида айтамизки, ибодатдаги ҳар қандай янгилик залолатдир.
[118] Табароний саҳиҳ санад билан.
[119] Таҳрим – ундан кейин Аллоҳ томонидан бошқа ҳаракатлар ва гаплашишни ман қилиши. Шунингдек, таҳлил - ундан сўнг бошқа ишлар ҳалол бўлади. Таҳрим ва таҳлилнинг маъноси – улардан сўнг кишига намозда ишлар ва гаплашишлар ҳаром ва ҳалол бўлади.
[120] Абу Довуд, Термизий, Ҳоким. Ҳоким ва Заҳабий саҳиҳ дейишди. “Ирво”да (301) чиқарилган.
[121] Аҳмад, Ҳоким. Ҳоким ва Заҳабий уни саҳиҳ дейишди.
[122] Муслим, Насоий.
[123] Аҳмад ва Байҳақий саҳиҳ санад билан.

«Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши ваъз билан чақир, ҳамда улар билан энг гўзал услубда баҳс қилгин» (Наҳл: 125).
«Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур» (Нисо: 48).
Abdulloh Salafiy   01-30-2012, 06:14 PM
#14
Қўл кўтариш

Қўлларини баъзан такбир билан[124], баъзан такбирдан кейин[125], баъзан такбирдан олдин[126] кўтарардилар.
Қўлларини кўтарганларида бармоқлари ёзилган (яъни кафтлари очиқ) бўларди, бармоқлари эса (кенг) очилган ҳам бўлмаган, бир-бирига ёпишган ҳам бўлмаган.[127]
Қўлларини елкаларининг қаршисигача[128] кўтарардилар, баъзан эса қулоқлари [учи] гача[129] кўтарардилар.

Ўнг қўлни чап қўлнинг устига қўйиш ва шунга буюриш

Ўнг қўлини чап қўлининг устига қўярдилар.[130] Ва айтар эдиларки: “Ҳамма пайғамбарлар бизга ифторлик билан шошилишга, саҳарликни кечиктиришга ва намозда ўнг (қўлни) чап қўлга қўйишни буюрарди”.[131]
Намоз ўқиб турган кишининг олдидан ўтиб кетаётганларида унинг чап қўли ўнг қўли устида эди. Шунда Чап қўлини олиб, ўнг қўлини чап қўлига қўйдилар.[132]

Қўлни кўкракка қўйиш

Ўнг қўлларини чап кафтларининг орқа томонига ва билак бўғинига ва билакларига қўярдилар.[133]
“Саҳобаларини ҳам шунга буюрдилар”.[134] “Баъзан ўнг қўллари билан чап қўлларини ушлаб олардилар”.[135]
“Қўлларини кўкракка қўярдилар”.[136]
“Қўлларни белга қўйишдан қайтардилар”[137], ва бу ул зот қилишдан қайтарган салиб (крест)дир.[138]

---------------------------------
[124] Бухорий, Насоий.
[125] Бухорий, Насоий.
[126] Бухорий, Абу Довуд.
[127] Абу Довуд ва Ибн Ҳузайма (1/64, 2/62/1). Ҳоким ва Заҳабий саҳиҳ дейишди.
[128] Бухорий, Насоий.
[129] Бухорий, Абу Довуд.
[130] Муслим, Абу Довуд. “Ирво” (352).
[131] Ибн Ҳиббон ва Зиё саҳиҳ санад билан.
[132] Аҳмад ва Абу Довуд саҳиҳ санад билан.
[133] Абу Довуд,Насоий,Ибн Ҳузайма (2/54/1) саҳиҳ санад билан. Ибн Ҳиббон ҳам бу ҳадисни саҳиҳ деди (485).
[134] Молик, Бухорий, Абу Авона.
[135] Насоий ва Дорақутний саҳиҳ санад билан. Бу ҳадисда суннат бўйича ўнг қўли билан чап қўлини ушлаб олиш, ёки олдинги ҳадисдагидек ўнг қўлни чап қўлга қўйишга кўрсатма бор. Абу Ҳанифанинг кейинги (мутааххирин) эргашувчиларидан баъзилари айтганларидек (қ. “Ҳашия Ибн Обидин алад-Дар” 1/454) бу икки ҳолатнинг ўртасидаги ҳолат эса (бош бармоқ ва жимжилоқ билан чап қўлни ушлаб олиш ва қолган уч бармоқни чап қўлга қўйиш) нотўғри ва бидъатдир. Ва бу сўз мутааххиринларнинг сўзи деб ўз-ўзини алдаш керак эмас.
[136] Абу Довуд ва Ибн Ҳузайма “Саҳиҳ”ида (2/54/1), Аҳмад ва Абуш-Шайх “Тарих асбахан”да (125-с.), Термизий ҳасан санад билан. Унинг маъноси Бухорийда ва “Муъта”да келган. Танбеҳ: қўлларни кўкракка қўйиш суннатда собит бўлган, унга қарши бўлган нарса ёки саҳиҳ эмас, ё унинг асоси йўқ. Бу фикрда Исҳоқ бин Роҳавайҳ бўлган: Ал-Марвазий “Масаил”да (225-с) айтди: “Исҳоқ биз билан витр ўқирди. У қўлларини қунут дуоси учун кўтарди, кунут дуосини у рукуъдан олдин қиларди, ва қўлларини кўкракка ёки кўкракнинг остига қўярди”. Шунга ўхшашни Қози Иёз Ал-Моликий “Ал-аълам” –“Мустаҳаббат ассала” (15-с. 3нчи нашр)да ривоят қилди: “Қўлларини – ўнгини чап устига бўйин олдига (яъни кўкракнинг тепа қисмига) қўярди”. Шунга ўхшашни Абдуллоҳ ибн Аҳмад “Масоил”да келтиради (62-с.): “Отам намоз ўқиганида ўнг қўлини чап қўлинингустига киндикдан баландроқ қўярдилар”. Қ. “Ирвоул-Ғолил” (353).
[137] Бухорий, Муслим, “Ирво”да чиқарилган (374).
[138] Абу Довуд, Насоий, “Ирво”да чиқарилган (374).

«Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши ваъз билан чақир, ҳамда улар билан энг гўзал услубда баҳс қилгин» (Наҳл: 125).
«Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур» (Нисо: 48).
Abdulloh Salafiy   01-30-2012, 06:16 PM
#15
Сажда ўрнига қараш. Хушуъ

Бошларини энгаштирардилар ва ер томонга қараб турардилар.[139] Каъбага кирганларида сажда ўрнидан кўзларини узмадилар, то у ердан чиқиб кетмагунларича.[140]
Айтдилар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Намоз ўқувчининг уйида уни чалғитадиган нарса бўлмаслиги керак”.[141] “Кўзларни осмонга кўтаришдан қайтарардилар”[142] ва қайтариқни таъкидладилар, ҳатто айтдилар: “Одамлар кўзларини осмонга кўтаришдан тўхтайдилар ёки уларга кўзлари қайтиб келмайди (бир ривоятда: ёки уларнинг кўзлари олиб қўйилади)”.[143] Бошқа ҳадисда айтилади: “Агар намоз ўқисангизлар, бошқа томонларга қараманглар, албатта Аллоҳ юзини бандасининг юзига қаратади, то у бошқа томонларга қарамагунича”.[144] Яна бошқа томонга қараш ҳақида айтдилар: “Шайтон банданинг намозидан ўғирлаган (қилган) ўғрилигидир”.[145]
Айтдилар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ юзини бандасига намоз вақтида қаратишдан тўхтамайди, то у юзини (бошқа томонга) ўгирмагунича. Қачон у (банда) юзини ўгирса, Аллоҳ унга юзини қаратишдан тўхтайди”.[146]
“(Намозда) уч нарсадан қайтардилар: хўроз чўқиганидек чўқишдан, итга ўхшаб ўтиришдан ва тулкига ўхшаб бошқа томонларга бурилишдан”.[147]
Айтардилар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Намозни видолашув намози (умрингнинг охирги намозинг)ни ўқиётганинг каби, Уни (Аллоҳни) кўрганингдек ўқи, агар сен Уни кўрмасанг, У сени кўради”.[148] Айтардилар: “Киши фарз намозга ҳозир бўлиб, таҳоратини, хушуъсини ва рукуъини чиройли қилса, фақатгина унинг олдинги қилган катта гуноҳлардан бошқа гуноҳлари кечирилади. Ва доим шундай бўлади”.[149]
“Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам суратлари (нақшлари) бўлган хомиса (майин жун) кийимда намоз ўқидилар ва суратларига (нақшларига) назарлари тушди. (Намоздан) тўхтаганларидан сўнг айтдилар: “Менинг бу жун кийимимни Абу Жаҳмга беринглар ва унинг анбажаания (қаттиқ ва қўпол жун матодан тикилган нақшсиз бир рангли) кийимини олиб келинглар. У мени ҳозиргина намозимдан чалғитди. (Бир ривоятда айтдилар: Мен намозда унинг нақшларига қарадим, улар мени чалғитишига сал қолди.)”.[150]
“Оишада кичик хонада суратли кийим бўларди ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у томонга қараб намоз ўқигандилар. Айтдиларки: “Уни олиб ташла мендан” [дарҳақиқат, унинг суратлари намозимда кўз олдимдан кетмай турди]”.[151]
Айтардилар: “Овқат тайёр (ҳозир) бўлганида намоз йўқ ва икки ҳожат (бавл ва катта ҳожат қистаётганида уларни)ни тўсаётган одамга намоз йўқ”.[152]

--------------------------------
[139] Байҳақий ва Ҳоким. Ҳоким уни саҳиҳ деган. “Ирво” (354)га қаранг. Бунга саҳобанинг гувоҳлиги бор. Ибн Асокир ҳам келтиради (2/202/17).
[140] Байҳақий ва Ҳоким. Ҳоким уни саҳиҳ деган. “Ирво” (354)га қаранг.
[141] Абу Довуд ва Аҳмад саҳиҳ санад билан.
[142] Бухорий, Абу Довуд.
[143] Бухорий, Муслим, Ас-Сирож.
[144] Термизий, Ҳоким. Ҳоким уни саҳиҳ деган.
[145] Бухорий, Абу Довуд.
[146] Абу Довуд ва бошқалар; Ибн Ҳузайма ва Ибн Ҳиббон саҳиҳ дейишди. Қ. “Саҳиҳ ат-Тарғиб” (555).
[147] Аҳмад, Абу Яъло. Қ. “Саҳиҳ Тарғиб” (556).
[148] Ал-Мухлас “Аҳодисил-Мунтақо”да, Табароний, Ривояний, Аз-Зиё “Мухтарот” китобида, Ибн Можа, Аҳмад, Ибн Асокир, Ҳайтамий саҳиҳ санад билан “Усноул-мутоллиб”да.
[149] Муслим.
[150] Бухорий, Муслим, Молик. “Ирво”да чиқарилган (376).
[151] Бухорий, Муслим, Абу Авона. Ул зот суратларини олиб ташлашни ёки уни йиртиб ташлашни буюрмадилар, балки уни (кийимни) олиб ташлаш билан кифояландилар. Чунки унда (кийимда) жонзотларнинг суратлари бўлмаган эди, Аллоҳ билгувчироқдир. Ундай (жонзотлар) суратларини йўқ қилишга бошқа ривоятларда (иккала “Саҳиҳ” китобда бу ҳақда ҳадислар келади) буюрганлар. Қ. “Фатхул-Борий” (321/10) ва “Ғоятул-маром фи тахрижи аҳадисил Ҳаром ва ҳалол” (131-135).

«Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши ваъз билан чақир, ҳамда улар билан энг гўзал услубда баҳс қилгин» (Наҳл: 125).
«Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур» (Нисо: 48).
Abdulloh Salafiy   01-30-2012, 06:24 PM
#16
Намозни очувчи дуолар

Кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қироат (намоз)ни кўпгина турли дуолар билан очардилар, бу дуоларда Аллоҳни ҳамд-мақтов этардилар, такбир билан улуғлар эдилар ва сано айтардилар, ва бунга “намозни ёмон ўқиган”ни буюрдилар-да ва айтдилар: “Одамларнинг биронтасининг намози тўлиқ бўлмайди, токи Аллоҳ азза ва жаллани улуғламагунича, ҳамд ва сано айтмагунича, ҳамда Қуръондан муяссар бўлгунича ўқимагунича ...”.[153]

Баъзан битта дуони, баъзан бошқа дуони ўқирдилар ва айтардилар:
1. اللهم! باعد بيني وبين خطاياي كما باعدت بين المشرق والمغرب، اللهم! نقني من خطاياي كما ينقى الثوب الأبيض من الدنس، اللهم! اغسلني من خطاياي بالماء والثلج والبرد.
“Аллоҳим, мени хато-гуноҳларимдан шарқни ғарбдан узоқлаштирганинг каби, узоқлаштиргин. Аллоҳим, худди оқ кийим кирдан тозаланганидек мени хатоларимдан тозала, Аллоҳим, мени хатоларимдан сув ва қор ҳамда ёмғир билан ювгин”.[154] Буни фарз намозда айтардилар.

2. ((وجهت وجهي للذي فطر السماوات والأرض حنيفاً[مسلماً] وما أنا من المشركين، إن صلاتي ونسكي ومحياي ومماتي لله رب العالمين، لا شريك له، وبذلك أمرت وأنا أول المسلمين، اللهم! أنت الملك، لا إله إلا أنت، [سبحانك وبحمدك]، أنت ربي وأنا عبدك، ظلمت نفسي، واعترفت بذنبي، فاغفر لي ذنبي جميعاً؛ إنه لا يغفر الذنوب إلا أنت، واهدني لأحسن الأخلاق؛ لا يهدي لأحسنها إلا أنت، واصرف عني سيئها؛ لا يصرف عني سيئها إلا أنت، لبيك وسعديك، والخير كله في يديك، والشر ليس إليك[والمهدي من هديت] أنا بك وإليك، [لا منجا ولا ملجأ منك إلا إليك]، تباركت وتعاليت، أستغفرك وأتوب إليك))
“Юзимни осмонлару Ерни яратганга қаратдим, ҳаниф (якка Аллоҳга ибодат қилган), мусулмон бўлган ҳолда ва мен мушриклардан эмасман. Албатта намозим, қурбонлигим, умрим ва ўлимим оламлар Роббиси бўлмиш Аллоҳникидир. Мен шунга буюрилдим ва мен мусулмонларнинг (таслим-итоат қилганларнинг) биринчисиман.[155] Аллоҳим, Сен Подшоҳсан, Сендан бошқа ибодатга лойиқ зот йўқдир [Сен айбу нуқсондан поксан ва Сенга ҳамд бўлсин], Сен Роббимсан ва мен Сенинг бандангман.[156] Ўзимга зулм қилдим ва гуноҳларимни тан олдим. Бас, менинг барча гуноҳларимни кечиргин, албатта Сендан бошқа гуноҳларни кечирувчи ҳеч ким йўқ. Мени энг яхши хулқларга ҳидоят қил, Сендан бошқа энг яхши хулқларга ҳидоят қилувчи йўқ. Мендан ёмон хулқларни узоқ қилгин, Сендан бошқа ёмон хулқлардан йироқ қилувчи ҳеч ким йўқ. Мен олдингдаман.[157] Барча яхшилик Сенинг қўлингдадир, ёмонлик Сендан эмас (Сенга лойиқ эмас).[158] Сен ҳидоят қилган киши ҳидоятлангандир. Сенга таваккул қиламан ва Сенга интиламан. Сендан нажот ва паноҳ фақат Сенгадир. Сен барака бергувчисан ва олийсан. Гуноҳларимни кечиришингни сўрайман ва Сенга тавба қиламан”.
Бу дуони фарз ва нафл намозларида ўқирдилар.[159]

3. مثله دون قوله: ((أنت ربي وأنا عبدك)) إلخ ، ويزيد: ((اللهم! أنت الملك لا إله إلا أنت سبحانك وبحمدك)).
Худди шундай дуо, фақат “Сен Роббимсан ва мен Сенинг бандангман” (“Анта роббии ва ана абдука”) сўзлари йўқ, “Аллоҳим, Сен подшоҳсан, Сендан бошқа илоҳ йўқ, Сен айбу нуқсондан поксан ва Сенга ҳамд бўлсин” (“Аллоҳумма антал-малику, ла илаҳа илла анта”) қўшилган.[160]

4. مثله أيضاً إلى قوله: ((وأنا أول المسلمين)) ويزيد: ((اللهم! اهدني لأحسن الأخلاق وأحسن الأعمال؛ لا يهدي لأحسنها إلا أنت، وقني سيئ الأخلاق والأعمال؛ لا يقي سيئها إلا أنت)).
Худди шундай дуо, фақат “мен мусулмонлардан биринчисиман” деган сўзгача келганда “Аллоҳим, мени энг яхши хулқларга ва энг яхши амалларга ҳидоят қилгин. Бу яхшиликка мени Сендан бошқа ҳеч ким йўлламайди. Мени ёмон хулқлар ва ишлардан сақлагин, ёмонликдан Сендан бошқа ҳеч ким сақламайди”.[161]

5. ((سبحانك اللهم! وبحمدك، وتبارك اسمك وتعالى جدك، ولا إله غيرك)). وقال صلى الله عليه وسلم : ( إن أحب الكلام إلى الله أن-يقول العبد: سبحانك اللهم . . . )
“Аллоҳим, Сени айбу нуқсондан поклайман ва Сенга ҳамд айтаман. Исминг баракотли, улуғлигинг олийдир, Сендан бошқа ибодатга лойиқ зот йўқдир”.[162] Айтдилар соллалоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳга энг севимли сўз банданинг “Субҳанакаллоҳумма ...” дейишидир”.[163]

6. (مثله ويزيد في صلاة الليل: ( لا إله إلا الله ( ثلاثاً ) ، الله أكبر كبيراً ( ثلاثاً )
Ўтган дуога ўхшаган, тунги намозларда қўшимчаси билан: “Ла илаҳа иллаллоҳ” уч марта, “Аллоҳу акбар” уч марта.[164]

7. ((الله أكبر كبيراً، والحمد لله كثيراً، وسبحان الله بكرة وأصيلاً)) استفتح به رجل من الصحابة فقال صلى الله عليه وسلم : ((عجبت لها ! فتحت لها أبواب السماء)).
“Аллоҳу акбару кабийрон, валҳмадулиллаҳи касийрон, ва субҳаналлоҳи букротан ва асийлан”. “Аллоҳ улуғлик билан улуғ, Аллоҳга кўп ҳамдлар бўлсин, Аллоҳга эртаю кеч тасбиҳлар бўлсин”. Саҳобалардан бири намозни шундай бошлаган эди, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Мен бу сўзларга ҳайрон бўлдим, улар учун осмонлар дарвозалари очилди”.[165]

8. ((الحمد لله حمداً كثيراً طيباً مباركاً فيه))؛ استفتح به رجل آخر، فقال صلى الله عليه وسلم: ((لقد رأيت اثني عشر ملكاً يبتدرونها أيهم يرفعها)).
Аллоҳга кўпгина гўзал ва баракотли ҳамд бўлсин. Бир киши намозини шундай бошлаганди, Пайғамбар соллалоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Ўн икки фариштани кўрдим, улар қай бирлари бу сўзларни кўтаради деб мусобақалашаётган эди”.[166]

9. ((اللهم! لك الحمد، أنت نور السماوات الأرض ومن فيهن، ولك الحمد، أنت قيّم السماوات والأرض ومن فيهن، [ولك الحمد، أنت ملك السماوات والأرض ومن فيهن]، ولك الحمد، أنت الحق، ووعدك الحق، وقولك حق، ولقاؤك حق، والجنة حق، والنار حق، والساعة حق، والنبيون حق، ومحمد حق، اللهم! لك أسلمت، وعليك توكلت، وبك آمنت، وإليك أنبت، وبك خاصمت، وإليك حاكمت، [أنت ربنا وإليك المصير، فاغفر لي ما قدمت وما أخرت، وما أسررت وما أعلنت]، [وما أنت أعلم به مني]، أنت المقدم وأنت المؤخر، [أنت إلهي]، لا إله إلا أنت، [ولا حول ولا قوة إلا بك]))
“Аллоҳим, Сен осмонлару Ер ва уларнинг ичидагиларнинг нурисан (яъни У уларни ёритади ва ҳидоят қилади), Сенга ҳамд бўлсин, Сен осмонлару Ернинг ва уларнинг ичидагиларнинг Қоййимисан (муҳофаза қилувчисан). [Сенга ҳамд бўлсин, Сен осмонлару Ернинг ва уларнинг ичидагиларнинг Подшоҳисан]. Сенга ҳамд бўлсин, Сен Ҳақсан, Сенинг ваъданг ҳақ, Сўзинг ҳақ, Сенга йўлиқиш ҳақ, жаннат ҳақ, дўзах ҳақ, (Қиёмат) соати ҳақ, пайғамбарлар ҳақ ва Муҳаммад ҳақ. Аллоҳим, Сенга таслим бўлдим, Сенга таваккул қилдим, Сенга иймон келтирдим, Сенга тавба қилдим, Сенинг номинг билан тортишаман, Сенинг қазо-ҳукмингга мурожаат қиламан [Сен бизнинг Роббимизсан, Сенга қайтамиз, менинг олдин қилган ва кейин қиладиган гуноҳларимни, Сен яширган ва ошкор қилган гуноҳларимни кечир], [ҳамда Сен мендан кўра яхшироқ билганингни (кечир)], Сен олдинга сурувчисан ва орқага кечиктирувчисан, [Сен илоҳимсан], Сендан бошқа илоҳ йўқ, [куч ва кувват фақат Сендандир].[167]

10. ((اللهم! رب جبرائيل وميكائيل وإسرافيل! فاطر السماوات والأرض! عالم الغيب والشهادة! أنت تحكم بين عبادك فيما كانوا فيه يختلفون؛ اهدني لما اختلف فيه من الحق بإذنك، إنك تهدي من تشاء إلى صراط مستقيم)).
Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам тунги намозларда қуйидаги дуоларни ўқирдилар[168]:
“Жиброил, Микоил ва Исрофил Роббиси бўлган Аллоҳим, Осмонлар ва Ернинг пайдо қилгувчиси, яширинган ва кўринган нарсаларнинг олими бўлмиш эй Аллоҳ, Сен Қиёмат кунида дунёдаги диний ишларда ихтилоф қилган ҳақ ва ноҳақ бандаларинг орасида савоб бериш ва азоблаш билан ҳукм қилгувчисан. Ихтилоф қилинган масалаларда Ўз изнинг (яъни тавфиқинг ва енгиллаштиришинг) билан мени ҳақиқат томонига ҳидоят қилгин. Шубҳасиз Сен хоҳлаган қулингни сиротул-мустақимга ҳидоят қиласан”.[169]

11. كان يكبر عشراً، ويحمد عشراً، ويسبح عشراً، ويهلل عشراً، ويستغفر عشراً، ويقول:
((اللهم! اغفر لي واهدني وارزقني [وعافني])) عشراً، ويقول: ((اللهم ! إني أعوذ بك من الضيق يوم الحساب عشراً)).

Ўн марта такбир, ўн марта ҳамд, ўн марта тасбиҳ, ўн марта таҳлил (яъни, лаа илааҳа иллаллоҳ дейиш), ўн марта истиғфор айтардилар, кейин ўн марта дердилар: “Аллоҳим, мени кечир, мени ҳидоят қил, мен ризқлантир [ва менга офият бер]”. Ҳамда ўн марта айтардиларки: “Аллоҳим, мен Сендан Қиёмат кунининг тор-(қийинчи)лигидан паноҳ сўрайман”.[170]

12. ((الله أكبر[ثلاثاً] ذو الملكوت والجبروت والكبرياء والعظمة)).
“Аллоҳу акбар” (уч марта), “Мулк-подшоҳлик, итоат, кибр ва улуғлик Эгаси”.[171]

----------------------------------------
[153] Абу Довуд. Ҳоким ва Заҳабий уни саҳиҳ дейишди.
[154] Бухорий, Муслим, Ибн Аби Шайба (2/110/12), “Ирво”да (8) ҳам чиқарилган.
[155] Кўпчилик ривоятларда шундай келади. Баъзи ривоятларда “ва мен мусулмонлардан бириман” деб келади ва бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзларига қўшилган ўзгартириш деб эътироф қилинади. Бунга ўзгарган ривоятларнинг ўзи далолат қилади. Намоз ўқувчи эса “мен мусулмонларнинг биринчисиман” дейиши керак ва бунда ҳеч қандай кароҳият йўқ. Саҳиҳ далилларга асосланган бу фикрга баъзилар зид бўлган фикрга келишганки, гўё “мен мусулмонларнинг биринчисиман” дейиш хато маънога эга: “мен шундай сифатларга эга бўлган биринчи мусулмонман, бошқаларда эса мендан олдин бу сифатлар бўлмаган”. Бироқ бу ундай эмас. Унинг маъноси – Аллоҳ азза ва жаллага итоат қилишда биринчи бўлишга ҳаракат қилиш. Шунга ўхшаш маънони бошқа оятларда топамиз: “Айт, агар Аллоҳнинг фарзанди бўлса, унда мен ибодат қилувчиларнинг биринчисиман”. Ёки Мусо алайҳиссалом айтганидек: “Мен мўминларнинг биринчисиман”. Бу ундан олдин мўминларнинг бўлганлигини инкор этиш эмас, балки “Аллоҳнинг буйруқларига ҳаммадан тезроқ итоат қиламан”, дегани.
[156] Яъни, Зуҳрий айтганидек, “бошқаларга ибодат қилмайман”.
[157] “Лаббайка”, яъни мен Сенга итоат қиламан, ҳар бир чақириқдан сўнг. “Улиббу” – дан олинган, яъни чақириқ айтилганидан сўнг бажариш. “Саъдайка”, яъни Сен рози бўлган динингнинг буйруқларига ёрдам бераман.
[158] Аллоҳ Таолонинг ишларида ёмонлик йўқ, Унинг барча ишлари яхшиликдир, чунки улар Адолат, Ҳикмат, Раҳматга асослангандир. Буларнинг ҳаммаси яхшилик, унда ёмонлик йўқ. Ибнул-Қоййим айтди: “У, субҳанаҳу, яхшилик ва ёмонликни яратди. Унинг баъзи бир яралмишларида ёмонлик бор, Аллоҳнинг амалллари эса бундан холи. Аллоҳ зулмдан, яъни нарсани ўрнидан бошқа жойга қўйишдан, узоқдир. У ҳар бир нарсани ўз ўрнига қўяди ва буларнинг ҳаммасида фақат яхшилик бор. Ёмонлик эса зулмдир, чунки акс ҳолда у ёмонлик бўлмасди, ва у (ёмонлик) Унга лойиқ эмас ...”. Яна ул киши айтди: “Агар сен: “У нима учун уни яратди, у ёмонлик-ку?” деб сўрасанг, У уни яратди ва Унинг ишида ёмонлик йўқ. Яратиш, тақдир қилиш ва У қилатёган бошқа ишлари камчилик ва нуқсонлардан холи. Ёмонлик Унинг яралмишларидан чиқади, Аллоҳнинг ҳамма ишлари эса яхшиликдир”. Тақдир ҳақида батафсилроқ ақида бобида ўқинг.
[159] Муслим, Абу Авона, Абу Довуд, Насоий, Ибн Ҳиббон, Аҳмад, Шофиъий, Табароний. Бу (дуо) нафл намозларга тегишли дейдиганларнинг даъвоси тўқимадир.
[160] Насоий саҳиҳ санад билан.
[161] Насоий ва Дорақутний саҳиҳ санад билан.
[162] Ибн Манда “Тавҳид” китобида (2/123) саҳиҳ санад билан, Насоий “Кун ва тун” китобида мавқуф ва марфуъ ҳолда, Ибн Касир “Жомиъул-Масанид” (3-ж., 2-боб, 235-с.). “Субҳанака” дегани Сени ҳар қандай айбу нуқсондан поклайман Сенинг ҳамдинг билан, яъни Сенинг марҳаматинг сабабли. Исминг баракотли, яъни баракотга (яхшиликка) исмларинг сабабли етишилади. Яхшилик исминг айтилган нарсалардадир. “Улуғлигинг” улуғлигингни ва (ҳамма нарсалардан) устунлигингни олий қилиш.
[163] Абу Довуд. Ҳоким ва Заҳабий саҳиҳ дейишди. Ақилий айтди (241): “Кўпгина ривоятларда ҳасан санад билан билан келтирилади”. Қ. “Ирво” (241).
[164] Абу Довуд, Таҳовий ҳасан санад билан.
[165] Муслим, Абу Авона, Абу Нуъайм “Ахбору Асбаҳан” (1/210) Жобир ибн Мутъимдан, у киши буни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан нафл намозларда эшитган.
[166] Муслим, Абу Авона.
[167] Бухорий, Муслим, Абу Авона, Абу Довуд, Ибн Наср, Доримий.
[168] Махфий эмаски, бу сўз мазкур дуоларни фарз намозларда айтишни инкор қилмайди.
[169] Муслим, Абу Авона.
[170] Аҳмад, Ибн Аби Шайба (2/119/12), Абу Довуд, Табароний “Ал-Авсат”да (2/62), саҳиҳ ва ҳасан санадлар билан.
[171] Таёлусий, Абу Довуд саҳиҳ санад билан.

«Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши ваъз билан чақир, ҳамда улар билан энг гўзал услубда баҳс қилгин» (Наҳл: 125).
«Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур» (Нисо: 48).
Abdulloh Salafiy   01-30-2012, 06:34 PM
#17
Қироат

Кейин Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам Аллоҳдан паноҳ сўраб айтардилар:
((أعوذ بالله من الشيطان الرجيم من همزه ونفخه ونفثه))
Тошбўрон қилинадиган шайтондан ва унинг ақлдан кеткизишидан, кибридан ва шеърияти (сеҳри)дан Аллоҳнинг паноҳини сўрайман.[172]
وكان أحياناً يزيد فيه فيقول: ((أعوذ بالله السميع العليم من الشيطان... )).
Гоҳида (юқоридагига) қўшиб қўярдилар: “Аъуузу биллааҳис-самийъул-алийм минаш-шайтонир-рожийм ...”.[173]

ثم يقرأ: ((بسم الله الرحمن الرحيم)) ولا يجهر بها
Кейин ўқирдилар: “Бисмиллааҳир-роҳмаанир-роҳийм” ва (буни айтганларида) овозларини чиқармасдилар.[174]

Ҳар бир оятни алоҳида-алоҳида ўқиш

Сўнгра “Фотиҳа” сурасини ҳар бир оятдан сўнг тўхтаб ўқирдилар: “Бисмиллааҳир-роҳманир-роҳийм”, сўнг тўхтардилар. Кейин ўқирдилар: “Алҳмадулиллааҳи роббил-ъааламийн” , сўнг тўхтардилар. Кейин ўқирдилар: “Ар-роҳманир-роҳийм”, сўнг тўхтардилар. Кейин ўқирдилар: “Маалики явмиддин”. Шундай қилиб суранинг охиригача ўқирдилар ва барча қироатлари шундай бўлган, оятнинг бошида тўхтардилар ва кейинги оятга қўшиб юбормасдилар.[175]

Баъзан (“Маалики явмиддин” ўрнига, яъни “мим”дан сўнг мад қилиб чўзмасдан) “Малики явмиддин” ملك يوم الدين деб ўқирдилар.[176]

---------------------
[172] Абу Довуд, Ибн Можа, Дорақутний, Ҳоким. Ибн Ҳиббон ва Заҳабий саҳиҳ санад билан. Қ. “Ирвоул-Ғолил” (342).
[173] Абу Довуд, Термизий ҳасан санад билан, Имом Аҳмад “Масоил Ибн Ҳоний” (1/50).
[174] Бухорий, Муслим, Абу Авона, Таҳовий, Аҳмад.
[175] Абу Довуд, Ас-Саҳмий (64-65). Ҳоким ва Заҳабий саҳиҳ дейишди. “Ирво”да чиқарилган (343), Абу Умар Адданий “Ал-Муқтафа” китобида (2/5) келтирган. У айтди: “Бу ҳадис кўпгина муснадларда келтирилади ва бу унга асос бўлади”, кейин давом этди: “барча имомлар – салафийлар ва шунингдек қадимги қорилар ҳар бир оятдан сўнг тўхташни маъқул кўришган, ҳаттоинки оятлар бир-бири билан маънода боғлиқ бўлса ҳам”. Мен айтаман: “Бу - бошқа (одам)лар у ёқда турсин, замонимизнинг кўпгина қорилар ташлаган суннатдир”.
[176] Имом Ар-Розий “Фавоид”ларида, Ибн Аби Довуд “Масоҳиф”да (6/7), Абу Нуъайм “Ахбору Асбахан”да (104/1). Ҳоким ва Заҳабий саҳиҳ дейишди. Бу “Маалики явмиддин”ни ўқиш каби мутавотир қироатдир.

«Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши ваъз билан чақир, ҳамда улар билан энг гўзал услубда баҳс қилгин» (Наҳл: 125).
«Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур» (Нисо: 48).
Abdulloh Salafiy   01-30-2012, 06:36 PM
#18
“Фотиҳа” сурасининг рукн (усиз намоз дуруст эмас) эканлиги ва фазилатлари

Ул зот бу суранинг шаънини улуғлаб айтардилар:

“Кимки [унда] Китоб Фотиҳасини (яъни “Фотиҳа” сурасини) ўқимаса, [бундан кейин] унга намоз йўқдир”.[177] Бошқа лафзда: “Намозида “Фотиҳатил-Китоб”ни ўқимаган кишига савоб йўқ”.[178]

Гоҳо айтардилар: “Ким намоз ўқиб унда Фотиҳатил-Китобни ўқимаса, у (намоз) нуқсонли, нуқсонли, нуқсонли, тўлиқмасдир”.[179]

Айтардилар: “Аллоҳ Таборака ва Таоло айтади: “Мен намозни - яъни Фотиҳани – Мен ва бандам орасида иккига бўлдим. Ярми Менга, ярми – бандамга, ва бандамга у сўраган нарсаси бўлади”. Айтдилар соллалоҳу алайҳи васаллам: “Ўқинглар, банда: “Алҳамдулиллаҳи роббил-ъааламийн” деб айтади, Аллоҳ Таоло дейди: “Бандам менга ҳамд айтди”. Банда: “Ар-роҳмаанир-роҳийм” дейди, Аллоҳ айтади: “Бандам Менга мақтов-сано айтди”. Банда дейди: “Маалики явмиддийн”, Аллоҳ Таоло айтади: “Бандам мени улуғлади”. Банда: “Иййаака наъбуду ва иййаака настаъийн” дейди, [айтди:] “Бу Мен ва бандам орасида, бандамга сўраган нарсаси бўлади”. Банда айтади: “Иҳдинас-сиротол-мустақийм. Сиротоллазийна анъамта ъалайҳим, ғойрил-мағзуби ъалайҳим валаззооллийн”. [Айтди:] “Мана бу бандам учун, бандамга сўраган нарсаси бўлади”.[180]

Айтар эдилар: “Аллоҳ азза ва жалла Уммул-Қуръон (Қуръон онаси, яъни “Фотиҳа”)га ўхшаш нарсани на Тавротда, ва Инжилда туширди. У еттита кўп такрорланадиган оятлардир[181] [ва менга берилган Буюк Қуръондир]”.[182]

Намозни ёмон ўқиган кишига уни (Фотиҳани) намозида ўқишга ул зот соллалоҳу алайҳи васаллам буюрдилар[183] ва уни ёдла олмайдиганга айтдиларки: “Субҳаналлоҳ, Валҳамдулиллаҳ, ва лаа илааҳа иллаллоҳу, валлоҳу акбар, ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ, деб айт”.[184]

Намозни ёмон ўқиган кишига айтдиларки: “Агар сен билан Қуръон бўлса, унда уни ўқи. Бўлмаса, Аллоҳга ҳамд айт, Унга такбир айт ва Унга таҳлил айт”.[185]

-----------------------
[177] Бухорий, Муслим, Абу Авона, Байҳақий. “Ирво”да ҳам чиқарилган (302).
[178] Дорақутний саҳиҳ санад билан, Ибн Ҳиббон “Саҳиҳ”ида, бу ҳадис бундан олдинги манбаларда ҳам келган.
[179] Муслим, Абу Авона.
[180] Муслим, Абу Авона, Молик. Бу Жобирдан Ас-Саҳмий “Тарих Жаржан”да ривоят қилинган ҳадис билан тасдиқланади (144).
[181] Ал-Бажа айтди: “Аллоҳ Таоло айтди: “Биз сенга еттита кўп такрорланадиган оятлар ва Буюк Қуръонни бердик”. У (Аллоҳ) “еттита” деди, чунки унинг оятлари еттита ва “кўп такрорланадиган” деди, чунки уни ҳар ракаатда ўқишади. Уни шунингдек “Буюк Қуръон” дейишади, унинг буюклигини ажратиш ва таъкидлаш учун. Лекин шуни билиш лозимки, Қуръонга келган ҳамма нарса “Буюк Қуръон” бўлади. Шунга ўхшаб Каъбани “Аллоҳнинг уйи” дейишади, ваҳоланки барча уйлар Аллоҳникидир. Бироқ бунда унинг хослиги ва буюклиги таъкидланади”.
[182] Насоий ва Ҳоким. Ҳоким ва Заҳабий уни саҳиҳ дейишди.
[183] Бухорий, “Саҳиҳ”.
[184] Абу Довуд, Ибн Ҳузайма (2/80/1), Ҳоким ва Заҳабий саҳиҳ дейишди. Табароний. “Ирво”да чиқарилган.
[185] Абу Довуд, Термизий уни ҳасан деди. Санади саҳиҳ (“Саҳиҳ Абу Довуд” 807).

«Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши ваъз билан чақир, ҳамда улар билан энг гўзал услубда баҳс қилгин» (Наҳл: 125).
«Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур» (Нисо: 48).
Abdulloh Salafiy   01-30-2012, 06:40 PM
#19
Имом орқасидан жаҳрий (овоз чиқариб ўқиладиган) намозда “Фотиҳа”ни ўқиш мансуҳ бўлганлиги

Имом орқасидан намоз ўқиётганларга уни жаҳрий ўқиш жоиз қилгандилар: “Бомдод намозида уни ўқидилар ва уни ўқиш ул зотга қийин бўлиб қолди. Намоздан бўшаганларида айтдилар: “Сизлар имом орқасидан қироат қиласизлар шекилли?” Биз айтдик: “Ҳа, шундай, эй Аллоҳнинг Расули”. Ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Бундай қилманглар, илло Фотиҳатил-Китобни [биронтангиз ўқиётган бўлса], чунки ким уни ўқимаган бўлса, унга намоз йўқ”.[186] Кейин эса ҳаммасини жаҳрий намозда ўқишни ман қилдилар. Бир куни уни жаҳрий ўқиган намозларини тугатганларида (баъзи бир ривоятларда бу бомдод намози эди) айтдилар: “Сизлардан биронта одам мен билан ҳозиргина ўқидими?” Бир киши: “Ҳа, мен, эй Аллоҳнинг Расули”, деди. Айтдилар: “Мен айтдим: “Ким мен билан мусобақалашмоқда?” [Абу Ҳурайра айтдилар]: “Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламдан буни эшитганларида одамлар Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам билан қироат қилишни тўхтатдилар – Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам жаҳрий ўқиганларида. [Ва имом жаҳрий ўқимаганида ичларида ўқишди]”.[187]

Имомнинг қироатини тинглаш унг эргашишнинг тўлиқлигидан қилдилар ва айтдиларки: “Имом фақат унга эргашиш учун (имом) қилинган, бас, агар у такбир айтса, такбир айтинглар, қироат қилса, тингланглар”.[188]

Худди у (имом)нинг орқасидан тинглашни қироат қилмаслик учун етарли қилганлари каби. Айтдиларки: “Кимнинг имоми бўлса, у (имом)нинг қироати унга ҳам қироатдир”.[189] Бу жаҳрий намоз учун.


Ичида ўқиладиган намозларда қироатнинг фарзлиги

Аммо ичида ўқиладиган намозда ул зот унда қироатни маъқулладилар, Жобир айтди: “Пешин ва аср намозларида имом орқасида биринчи иккита ракаатда Фотиҳатул-Китоб ва бир сурани, охирги иккита ракаатда эса Фотиҳатул-Китобни ўқирдик”.[190]

Фақатгина унда (қироатда) шовқин (баландроқ овозда шивирлаш)ни ман қилдилар, қачонки, “Саҳобалари билан пешинни ўқидилар-да, айтдилар: “Қай бирларингиз “Саббиҳисма роббикал-аълаа”ни ўқиди?” Бир киши: “Мен, [яхшиликдан бошқа нарсани хоҳламадим]” деди. Билдим, бир киши менинг қироатимга шубҳа солди”.[191]

Бошқа ҳадисда: “Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг орқаларида қироат қилдик [қироатимиз жаҳрий эди], айтдилар: “Мени Қуръон (ўқиш)да янглиштирдингизлар”.[192]

Айтдилар: “Дарҳақиқат, намоз ўқувчи роббисига муножот қилади. Бас, нима билан муножот қилаётганига қараб қўйсин ва баъзиларингиз бошқаларингизга Қуръонни овоз чиқариб ўқиб (ҳалақит) бермасин”.[193]

Айтардилар: “Ким Аллоҳнинг Китобидан бир ҳарф ўқиса, унга ҳасанот бўлади. Бу ҳасанот ўнга кўпайтирилади. Мен “алиф, лам, мим”” бир ҳарф демайман, балки “алиф” ҳарф, “лам” ҳарф, “мим” ҳарф.[194]

“Аамийн” дейиш ва имомнинг уни овоз чиқариб айтиши
Кейин “Фотиҳани ўқиб бўлганларидан сўнг, овоз чиқариб ва овозни чўзиб “Аамийн” дер эдилар”.[195]

Имомга иқтидо қилганларга имомнинг “Аамийн” айтиши биланоқ “Аамийн” дейишга буюрардилар: “Агар имом “ғойрил-мағзуби ъалайҳим валаз-зоолийн” деса, “аамийн” денглар, [дарҳақиқат, фаришталар “аамийн” дейди, имом ҳам “аамийн” дейди] (бошқа лафзда: имом аамийн деса, аамийн денглар), кимнинг “аамийн” дейиши фаришталарнинг “аамийн”и билан мувофиқ тушса, (бир лафзда: агар бирингиз намозда “аамийн” деса ва малоикалар осмонда “аамийн” дейишса, ҳамда (“аамийн”нинг) бири бошқасига мувофиқ тушса) унинг ўтган гуноҳлари кечирилади”.[196]

Бошқа ҳадисда: “Аамийн” денглар, Аллоҳ сизларга жавоб беради.[197]

Айтар эдилар: “Яҳудийлар сизларнинг салом беришингизга ва [имом орқасидан] “аамийн” айтишингизга ҳасад қилганидек, бошқа нарсага ҳасад қилмайдилар”.[198]

----------------------------------
[186] Бухорий “Жуз’”ида, Абу Довуд, Аҳмад, Термизий ва Дорақутний ҳадисни ҳасан дейишди.
[187] Молик, Ҳумайдий, Бухорий “Жуз’”ида, Абу Довуд, Муҳаммилий (1/139/6), Термизий ҳасан деди, Абу Хотим, Ар-Розий, Ибн Ҳиббон, Ибнул-Қоййим унинг саҳиҳлигини исботлашди. Бунга Умардан бўлган ҳадис далолат қилади. Унинг охирида айтилади: “Ким мен билан Қуъон ўқишда мусобақалашди? Сизларга имомнинг қироати етарли эмасми? Албатта, имом унга эргашиш учун қилинган. Шунинг учун у ўқиса, унга қулоқ солинглар”. Бу ҳадисни Байҳақий “Намозда фарз қироат” китобида келтиради (2/344/3).
[188] Муслим, Абу Авона.
[189] Ибн Аби Шайба, Дорақутний.
[190] Ибн Можа саҳиҳ санад билан. “Ирво” (506) да чиқарилган.
[191] Муслим, Абу Авона, Ас-Сирож.
[192] Бухорий “Жуз’”ида, Аҳмад, Ас-Сирож ҳасан санад билан.
[193] Молик, Бухорий, “Афъалул-ъибад”да саҳиҳ санад билан. Ичида ўқиладиган намозда қироатнинг фарзлигини биринчи сўзларида Шофиъий айтган. Абу Ҳанифанинг шогирди Муҳаммад (ҳам фарз деган) у келтирган ривоятда ва бу ривоятга шайх Алийул-қори ва бошқалар эътибор қаратган. Бу фикрда имом Зуҳрий, Молик, Ибн Муборак, Аҳмад ибн Ҳанбал ва бир гуруҳ муҳаддислар бўлган. Шайхул-ислом Ибн Таймия ҳам бу фикрда бўлганлар.
[194] Термизий, Ибн Можа ва Ҳоким саҳиҳ санад билан. Бу ҳадисни имом Ал-Ужурий “Адаб ҳамалатил-Қуръон”да келтирган. Ҳадис: “имомнинг орқасидан туриб қироат қилса, ўт билан тўлдирилади” тўқима ҳадисдир, унинг тушунтиришини “Силсилатул-ахадисуз-заифа” (№569)да қ.
[195] Бухорий “Жуз’ул-қироат”да, Абу Довуд саҳиҳ санад билан.
[196] Бухорий, Муслим, Насоий, “Ирво” да чиқарилган (344).
[197] Муслим, Абу Авона.
[198] Бухорий “Адабул-муфрад”да, Ибн Можа, Ибн Ҳузайма, Аҳмад, Ас-Сирож саҳиҳ санад билан. “Аамийн”ни имомдан сўнг овоз чиқариб у билан бирга айтиш керак, кўпчилик қилганидек, ундан ошмасдан ва ундан кеч қолмасдан (яъни имом “а” деганда иқтидо қилганлар “аамийн” дейиш бошлайди ва имом билан бирга тугатади). Буни мен тўғрироқ деб ҳисоблайман, бунга мен китобларимда, жумладан “Силсилатул-ахадисуз-заифа” (952, иккинчи нашр)да айтганман. (Бу китоб) Аллоҳнинг раҳмати билан чоп этилиб тарқалган ва, алҳмадулиллаҳ, исломий кутубхонада пайдо бўлган “Саҳиҳут-тарғиб ват-тарҳиб”да (“аамийн” ҳақида ёзганман).

«Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши ваъз билан чақир, ҳамда улар билан энг гўзал услубда баҳс қилгин» (Наҳл: 125).
«Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур» (Нисо: 48).
Abdulloh Salafiy   01-30-2012, 06:43 PM
#20
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг (Фотиҳадан) кейинги қироатлари

Сўнгра Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам (Фотиҳадан) кейин бошқа сура ўқирдилар, баъзан узун сура ўқирдилар, баъзан эса сафар, йўтал, касаллик, гўдакнинг йиғиси сабабли қисқа сура ўқирдилар, Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтганидек: “Бир куни (Расулуллоҳ) соллаллоҳу алайҳи васаллам бомдод намозида оз ўқидилар[199] (бошқа ҳадисда: (Расулуллоҳ) соллаллоҳу алайҳи васаллам бомдод намозини ўқиб Қуръоннинг энг қисқа икки сурасини ўқидилар) Айтилди: “Эй Аллоҳнинг Расули, нима учун қисқартирдингиз?” Айтдилар: “Гўдакнинг йиғисини эшитдим-да, онаси биз билан намоз ўқияпти деб ўйладим. (Шунинг учун) уни (онасини) боласига бўшатиб беришни хоҳладим”.[200]

Айтардилар: “Мен намозга киришаман ва уни узайтиришни хоҳлайман. Кейин гўдакнинг йиғисини эшитаман-да, намозимни қисқартираман, чунки онаси унинг йиғисидан қийналишини биламан”.[201]

Кўпчилик ҳолларда ул зот суранинг бошидан бошлаб у (сура)нинг охиригача етказардилар.[202]

Айтардилар: “Ҳар бир сурага рукуъ ва саждадан унинг ҳиссасини беринглар”.[203] Бир лафзда: “Ҳар бир сурага – бир ракаат”.[204]

Баъзан сурани икки ракаатга бўлардилар[205], баъзан сурани кейинги ракаатда тўлиқ қайтарардилар[206], гоҳида эса бир ракаатда иккита ва ундан кўпроқ сура қўшардилар.[207]

“Ансорлардан бир киши (Қубо) масжидида имом бўларди. Ҳар гал (Фотиҳадан сўнг) сура бошлашдан олдин “Қул ҳуваллоҳу аҳад” билан бошларди, кейин уни охирига етказиб, у билан бошқа сура ўқирди. Буни ҳар бир ракаатда қиларди. Унга соҳиблари айтди: “Сен бу сура билан бошлайсан, кейин эса бу сура сенга етади деб ўйламасдан, бошқа сура ўқийсан. Ёки сен буни ўқи, ё бўлмаса, уни қўйиб бошқасини ўқи”. У айтди: “Мен уни қўймаман. Агар мени имом бўлишимни яхши кўрсангизлар, унда мен шуни қиламан, агар ёмон кўрсангизлар, мен сизларни тарк қиламан”. Улар уни улардан энг афзали эканини кўриб бошқаси имом бўлишини ёқтиришмади. Қачонки уларнинг олдиларига Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам келганларида ул зотга бунинг хабарини беришди. Айтдилар: “Эй фалончи, сени соҳибларининг буюраётган нарсани қилишдан нима тўсмоқда? Ҳар ракаатда бу сурани лозим қилаётган нарса нима?” У айтди: “Мен уни яхши кўраман”. (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам) дедилар: “Сенинг уни яхши кўришинг, жаннатга киритади”.[208]

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўхшаш сураларни ва бошқаларни бир ракаатда жамлашлари

“Муфассал сураларнинг ўхшашларини бир-бири билан боғлардилар. “Раҳмон” (55:78)[209] ва “Нажм” (53:62)ни бир ракаатда, “Иқтаробат” (54:55) ва “Ал-Ҳаққоҳ”ни (69:52) бир ракаатда, “Ат-Тур” (52:49) ва “Зарият”ни (51:60) бир ракаатда, “Иза-вақоъат” (56:69) ва “Нун” (68:52) бир ракаатда, “Саала сааил” (70:44) ва “Назиъат” (79:46) бир ракаатда, “Вайлул-лил-Мутоффифийн” (83:36) ва “Абаса” (80:42) бир ракаатда, “Муддассир” (74:56) ва “Музаммил”ни (73:20) бир ракаатда, “Ҳал атаа” (86:31) ва “Ла уқсииму биявмил-қийаамаҳ” (75:40)ни бир ракаатда, “Амма ятасаалуун” (78:40) ва “Вал-мурсалат” (77:50)ни бир ракаатда, “Духон” (44:59) ва “Изаш-шамсу куввирот” (81:29)ни бир ракаатда”.[210]

Баъзан еттита энг узун суралардан бўлган “Бақара”, “Нисо”, “Оли Имрон” каби сураларни тунги намозлардаги бир ракаатда жамлардилар ва айтардиларки: “Намозларнинг афзали қиёми узунидир”.[211]

“Шундай зот ўликларни тирилтиришга қодир эмасми?” (“А лайса заалика биқоодирийн ан йуҳйийал- мавта”) ни ўқиганларида “Субҳааанака ва балаа!” дердилар, агар: “Саббиҳисма роббикал-аълаа”ни ўқисалар, “Субҳаана роббийал-аълаа” дердилар.[212]

Қироатда фақат “Фотиҳа” билан чекланишнинг жоизлиги
Муоз Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам билан [охирги намоз] хуфтонни ўқиб, кейин (жйоларига) қайтиб асҳоблари билан (имом бўлиб) намоз ўқирди. Бир кечада уларнинг олдиларига қайтиб намоз ўқидилар, у билан қавмларидан бир йигит намоз ўқиди [Бану Саламадан, унинг исми Салим эди]. Қачонки йигит учун намоз чўзилиб кетганида [у чиқиб] [масжид жойларининг бирида] намоз ўқиди, кейин намозни тугатиб туясининг узангидан ушлаб кетди. Муоз намоз ўқиб бўлганидан сўнг унга буни айтишганида, Муоз айтди: “Бу нифоқдир, мен албатта Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламга бўлган воқеа ҳақида хабар бераман”. Йигит ҳам: “Мен ҳам албатта Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламга бўлган воқеа ҳақида хабар бераман” деди. Эртасига иккаласи Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам олдиларига боришди. Муоз йигит қилган иши ҳақида ул зотга хабар берди. Йигит айтди: “Эй Аллоҳнинг Расули, у сенинг олдингда кўп қолиб кетади, кейин эса қайтиб бизга (намозни) узоқ қилади”. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Эй Муоз, сен фитначимисан?!” Йигитга эса айтдилар: “Эй биродаримнинг ўғли, қандай қилиб намоз ўқидинг?” У айтди: “Фотиҳатул-Китобни ўқийман, кейин Аллоҳдан жаннатни сўрайман ва дўзахдан паноҳ сўрайман ҳамда сен ва Муоз нима деб ғўнғиллаётганингларни билмайман”. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Мен ва Муоз шуни ғўнғиллаймиз, ёки шунга ўхшаш”. Йигит айтди: “Лекин (кофирлар) қавм(и) келганида ва одамларга душман келди деган хабар берилганида Муоз тез орада билади”. Жанг содир бўлиб, йигит шаҳид бўлди. Бундан сўнг Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам Муозга дедилар: “Мен ва сен тортишган одам нима қилди?” (Муоз) айтди: “Аллоҳ рост айтди ва мен ёлғон айтдим, у шаҳид бўлди”.[213]

--------------------------
[199] Яъни енгил ўқидилар. Бу ва унга ўхшаш ҳадисларда гўдаклар масжидга киришларининг жоизлиги бор. Аммо оғизда юрган “Гўдакларингларни масжидларингиздан узоқроқ қилинглар ...” деган ҳадис (шундай даражада) заиф (ки унинг заифлигига) иттифоқнинг ҳожати йўқ. Уни заиф деганлар ичида Ибнул-Жавзий, Мунзирий, Ҳайсамий, Ибн Ҳажар Асқалоний, Бусирий. Абдулҳаққ Ишбилий: “Унинг асли йўқ” деди.
[200] Аҳмад саҳиҳ санад билан. Бошқа ҳадисни Ибн Аби Довуд “Масаҳиф”да (2/14/4) келтирган.
[201] Бухорий, Муслим.
[202] Бунга кўпгина ҳадислар далолат қилади, уларнинг баъзиларини кейинроқ келтирамиз.
[203] Ибн Аби Шайба (1/100/1), Аҳмад, Абдулғани Мақдисий “Сунан”да (2/9) саҳиҳ санад билан.
[204] Ибн Наср, Таҳовий, саҳиҳ санад билан. Унинг маъноси менинг наздимда бундай: “Ҳар бир ракаатда бир сура ўқинглар, шунда ракаат тўлиқ бўлади”!
[205] Аҳмад, Абу Яъло иккита ҳар хил санад билан, бомдод намозидаги қироатга қаранг.
[206] Худди бомдод намозида қилганларидек, қуйига қаранг.
[207] Қуйига қаранг.
[208] Бухорий ва Термизий саҳиҳ санад билан.
[209] Биринчи рақам – суранинг рақами, иккинчиси – оятлар сони. Биринчи рақамларш бизга ул зот (соллаллоҳу алайҳи васаллам) сураларни жамлаганларида Қуръонда келган тартибни риоя қилмасликларини кашф қилди. Бу мазкур ишнинг жоизлигига далолат қилади. Бунинг мисоли “Тунги намозда” келади, гарчи афзалроғи – жамлаганда тартибни бузмаслик бўлса ҳам.
[210] Бухорий, Муслим.
[211] Муслим, Таҳовий.
[212] Абу Довуд ва Байҳақий саҳиҳ санад билан. Ул зот буни намоз ичида ва намоздан ташқари ўқирдилар. Ибн Аби Шайба (2/132/2) ривоят қиладилар Абу Мусо Ал-Ашъарий ва Муғийрадан, иккаласи ҳам, бу фарз намозларда, деб айтарди. Шунингдек Умар ва Али (розияллоҳу анҳум)дан ҳам ривоят қилинади.
[213] Ибн Ҳузайма “Саҳиҳ”ида (1634), Байҳақий саҳиҳ санад билан. Буни Абу Довуд тасдиқлайди (708 – “Саҳиҳ Абу Довуд”), қиссанинг асли – “Саҳиҳайн”да (Бухорий, Муслим). Қўшимча: биринчиси Муслим ривоятида, иккинчиси Аҳмадда (5/74), учинчи ва тўртинчиси – Бухорийда.

«Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши ваъз билан чақир, ҳамда улар билан энг гўзал услубда баҳс қилгин» (Наҳл: 125).
«Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур» (Нисо: 48).
Pages (4):    1 2 3 4   
  
Users browsing this thread: 6 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.