Admin   10-21-2009, 10:27 PM
#1
Имом Бухорий «Саҳиҳ» (82-рақам, «Фатҳ» (1/180)да ва имом Муслим «Саҳиҳ» (2391-рақам)да Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қиладилар: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни шундай деяётганларини эшитдим: «Уйқуда эканман менга бир қадаҳда сут берилди. Чанқоқ босилгани тирноқларимга чиққанини кўргунимча ичдим. Сўнг мендан ортганини Умар ибн Хаттобга бердим». «Уни нима деб таъвил қилдингиз, эй Росулуллоҳ?», дедилар. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Илм», дедилар.
Ҳофиз Ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳ «Фатҳул Борий» (7/46)да шундай дедилар: «Бундай таъбир қилишликнинг услуби сут ва илмнинг кўплаб манфаатларда муштарак ҳамда иккиси салоҳият сабаби эканлиги жиҳатидандир. Сут баданий озуқа бўлса, илм маънавий озуқадир».

  
Users browsing this thread: 2 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.