Admin   02-14-2012, 11:03 AM
#1
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Барча ҳамду санолар Аллоҳга хосдир. Биз Унга ҳамд ва истиғфор айтамиз, Ундан ёрдам ва ҳидоят сўраймиз, нафсимизнинг шумлигидан ва амалларимизнинг ёмонлигидан Унинг Ўзидан паноҳ сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган кимсани адаштирувчи, адаштирган кимсани ҳидоят қилувчи йўқдир. Мен ягона, шериксиз Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Унинг бандаси ва элчисидир деб гувоҳлик бераман.
«Эй мўминлар, Аллоҳдан ҳақ-рост қўрқиш билан қўрқинглар ва фақат мусулмон бўлган ҳолларингда дунёдан ўтинглар!» (Оли Имрон: 102).
«Эй инсонлар! Сизларни бир жондан яратган ва ундан жуфтини вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Роббингиздан қўрқингиз! Яна ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Аллоҳдан қўрқингиз ва қариндош-уруғларингиз (билан ажралиб кетишдан қўрқингиз)! Албатта Аллоҳ устингизда кузатувчи бўлган зотдир» (Нисо: 1).
«Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар! (Шунда Аллоҳ) ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират қилур. Ким Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас у улуғ бахтга эришибди» (Аҳзоб: 70, 71).
Аммо баъд...
Сўзларнинг рости Аллоҳнинг Китоби, йўлларнинг яхшиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўллари, ишларнинг ёмони (динда) янги пайдо қилинганлари, (динда) янги пайдо қилинган барча нарса бидъат, барча бидъат залолат, барча залолат эса жаҳаннамга элтгувчидир.

Шайх Солиҳ ибн Абдулазиз Оли шайх ҳафизаҳуллоҳ “Масаилул Жаҳилия” китобининг шарҳида шундай дедилар:
Савол: Шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб роҳимаҳуллоҳ Усмонийларга қарши бош кўтарганлар, деган кишининг сўзига нима дейсиз? Уларга қандай раддия берсак бўлади?
Жавоб икки йўлга кўрадир:
Биринчиси: сизларга айтиб ўтганимдек, шайх замонларида Нажд Усмонийлар бошқаруви остида бўлмаган. Балки Нажд 260 ҳижрий йилдан бери бирор бошқарувга бўйинсунмаган. На Аббосийлар ва на бошқаларга. Мустақил бўлган. Ўша вақтдаги баъзи хаворижлар ва Яман аҳлидан бўлган бир гуруҳ кишилар ҳокимликни қўлга олган бўлган. Яъни, ўзи мустақил бўлиб, ўша вақтдан бери бирор бошқарув остида бўлмаган. Ўзаро фирқа-фирқа бўлиб бўлиниб, одамлари бирор байъатга бўйинсунмай, алоҳида-алоҳида бўлиб олишган. Усмонийлар давлати оёққа турганда Нажд диёрларининг ҳар бирини ўз раҳбари бўлган. Усмонийлар халифалиги аввал оёққа турган вақтдаёқ ушбу раҳбарлар унинг бошқарувига кирмаганлар. Усмонийлар аввал оёққа турганда соғлом ислом асосида эди. Шундан кейин тўғри йўлдан оғиб кетди.
Шайх роҳимаҳуллоҳ даъватни бошлаганларида, (Нажд диёрларида) ҳар бир шаҳарнинг ўз раҳбари бўлганди. Аҳсо ва шарқий минтақаларга хилоф ўлароқ Нажд диёрлари Усмонийлар бошқарувини тан олмади. Улар эса (Аҳсо ва шарқий минтақалар) Усмонийлар бошқарувини тан олиб, ҳар бирининг раҳбари Усмонийларга бўйинсунарди. Шундай қилиб ушбу диёрлар қайсидир маънода мустақил бўлса-да, бироқ умумий бошқарув остида эди. Нажд эса (батамом) мустақил бўлган. Бу бир жиҳати эди.
Иккинчи: шайх роҳимаҳуллоҳ вақтларида Усмонийлар катта ширк ва сўфийларнинг тариқатларига чақириб, ушбу ишларни хуш кўрарди ва қабрлар ҳамда ушбу қабрларга ибодат қилиниши учун мол сарф қиларди. Ушбу жиҳатдан олиб қарайдиган бўлсак, гарчи Нажд (Усмонийлар) бошқаруви остида бўлган эса-да, уларга итоат қилиш деган нарса йўқ эди. Чунки улар ширкка даъват қилиб, охирги бошқарув даврларида бунга иқрор бўлгандилар. Бироқ 200 йил аввалга қайтсак (250 йил аввалга) соғлом манҳаж асосида бўлишган. Яъни умуман олганда ҳолатлари яхши бўлган. Бироқ таҳминан 1100 ва ундан кейинги йилларда мусулмонлар ичида ширк асоратлари кўпайгач, улар ушбу ширкни қўллаб-қувватлаб, мол сарф қилишди. Усмонийлар халифаларининг Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва авлиёлардан мадад сўраш борасида “дуолар”и мавжуд.
Жавобнинг биринчи жиҳатига таянса арзийдиган. Иккинчи жиҳати эса уни тўлдирувчидир.
(Тўққизинчи савол. 26-саҳифа).

  
Users browsing this thread: 3 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.