Таҳоратда пайпоқларга масҳ тортиш ҳақида
муаллиф:
Шайх МУҲАММАД ЖАМОЛИДДИН
ал-ҚОСИМИЙ
кириш қисми:
Шайх АҲМАД МУҲАММАД ШОКИР
изоҳлар ва шарҳлар:
Шайх МУҲАММАД НОСИРИДДИН
ал-АЛБОНИЙ
китобга қўшимчалар:
Хуфф ва пайпоқларга қандай масҳ тортиш кераклиги ҳақида фатволар.
Шайх СОЛИҲ ал-ФАВЗОН ва Шайх ИБН УСАЙМИН
МУНДАРИЖА
• Китоб муаллифи ҳақида қисқача маълумот
• Шайх Аҳмад Шокир ҳақида қисқача маълумот.
• Шайх Носириддин Албоний ҳақида қисқача маълумот.
Машҳур олим шайх Аҳмад Шокирнинг кириш сўзи
ТАҲОРАТ ҚИЛГАНДА ПАЙПОҚЛАРГА МАСҲ ТОРТИШ ҲАҚИДА
• Муаллиф Жамолиддин Қосимийнинг сўзбошиси
• Шариатдаги ҳар қандай қонунларнинг манбаи Қуръон эканлиги ҳақида шарҳ, зеро бу Китоб – асосларнинг асосидир.
• Пайпоқ ва тасаҳинларга масҳ тортиш тўғрисидаги Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадислари шарҳи.
• Келтирилган учта ҳадис билан боғлиқ бўлган шубҳалар ҳақида эслатма ва бу шубҳаларга жавоблар.
• “Ал-Жавроб” (пайпоқ) сўзининг луғатда ва шариатда муҳим аҳамиятга эга эканлигининг шарҳи ҳамда ундан четлашиш мумкин эмаслиги ҳақида.
• Пайпоққа масҳ тортиш ҳақида саҳобаларнинг رضي الله عنه ривоятларини эслатиб ўтиш.
• Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг буюк саҳобалари ва уларга эргашганларнинг пайпоққа масҳ тортишининг шу жумладан юпқа пайпоққа масҳ тортишининг жоизлиги ҳақида ривоятлар.
• Саҳобаларни رضي الله عنه фикри ва ривоятларини саҳиҳ эмас деб даъво қилаётган инсонларга нисбатан саҳобаларнинг фатволари ва фикрларининг устунлик ҳолатларига асосланган раддия.
• Пайпоққа масҳ тортиш масаласида тобеъинлардан ривоятлар.
МАШҲУР ҲУҚУҚШУНОС (ФИҚҲ) ОЛИМЛАРНИНГ ПАЙПОҚҚА МАСҲ ТОРТИШ БЎЙИЧА ҚАРАШЛАРИ ШАРҲИ
а) Моликий мазҳаби олимларининг пайпоққа масҳ тортиш масаласидаги қарашлари.
б) Имом Шофеъий ва унинг издошлари пайпоққа масҳ тортиш бўйича нима ривоят қилинмоқда?
в) Ҳанафий мазҳаби олимларининг қарашлари.
г) Ҳанбалий мазҳаби олимларининг қарашлари.
д) Моликий мазҳабининг олими Ибн Рушд пайпоққа масҳ тортиш бўйича нима деганлар?
е) Зоҳирий мазҳаби олимларининг қарашлари.
ж) Шайх ул-Ислом Ибн Таймия пайпоққа масҳ тортиш масаласида нима деганлар?
ЯКУН СЎЗ
ИЛОВА:
Масҳ тортиш масаласи бўйича якуний насиҳат (муаллиф: Муҳаммад Носириддин Албоний)
1) Сандалга масҳ тортиш.
2) Йиртилган хуфф ва пайпоққа масҳ тортиш.
3) Масҳ тортилган хуфф ва пайпоқларни ечиш натижасида таҳорат кетадими?
4) Масҳ тортишнинг муддати қачондан бошланади?
5) Масҳ тортиш муддати тамом бўлгандан сўнг таҳорат кетадими?
КИТОБГА ҚЎШИМЧАЛАР:
Хуфф ва пайпоққа қандай қилиб масҳ тортиш кераклиги ҳақида фатво.
بسم الله الرحمن الرحيم
Китоб муаллифи ҳақида қисқача маълумот1
Шом диёрининг Имоми 2 деб аталмиш ўз замонасининг буюк олими ва шариат илмининг йирик билимдони Шайх Абу ал-Фараж Муҳаммад Жамолиддин бин Муҳаммад бин Саид ибн Қосим ибн Солиҳ бин Исмоил бин Абу Бакр ал-Қосимий رحمه الله ҳижрий 1283 йилда жумадул аввал ойининг 22 санасида (1866 йил 1 октябр) Димашқда (Сурия) туғилган. У киши, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг набиралари Ҳасан бин Алининг авлодидан бўлганлар.
Бўлажак шайх диндорлар оиласида ўсди. Унинг отаси Ислом ҳуқуқшунослиги (фиқҳ) бўйича мутаҳассис, олим ва ёзувчи бўлган. У киши, ўғлининг машҳур шайхлардан таълим олишлигига кўмаклашди. Бошида шайх Абдурроҳман ал-Мисрий бошчилигида Қуръон ўқир эди, кейин шайх Маҳмуд ал-Қусийда ёзишни ва ҳусниҳатдан таълим олди. Кейинчалик уни зоҳирийлар мактабига олиб келишди, ва у ерда тавҳид (яккахудоликни) ва араб тилини Ибн Синан номи билан таниқли бўлган шайхдан Рошидда ўрганди. Бундан сўнг у Шомнинг қорилари бўлмиш– Аҳмад ал-Халванийдан Қуръон тажвидини (ўқиш қоидаларини) ўрганди. Бундан ташқари, шайх Солим ал-Аттор хузурида Ибн Акилнинг “Шарҳ Шузур аз-Заҳаб”ини, имом Субкийнинг “Жамаал Жавами” ва “Тафсир ал-Бадавий”ни ўқир эди, шунингдек “ас-Саҳиҳул Бухорий”, Моликнинг “ал-Муваттоъ”си ва “Масабих ас-Сунна” бўйичадарсларни тинглар эдилар. 1301 ҳижрий йилда (мелодий 1884 йил) шайх Солим ал-Аттар, Муҳаммад ал-Қосимийга у 18 ёшга тўлмаган бўлса ҳам ҳадисларни ривоят қилишга (ижозат 3) рухсат берди.Шунингдек шайх ал-Қосимийнинг устозлари ичида бошқа машҳур олимлар ҳам бўлганлар. Масалан, шайх Муҳаммад ал-Хан ва ад-Дусукий номи билан таниқли бўлган шайх Ҳасан Жубайнахлар.
Шайх ал-Қосимийнинг ақидаси ва йўли (минҳажи) мусулмонларнинг аввалги авлоди, солиҳ саҳобаларнинг ақидаси ва йўлига мувофиқ эди. У Қуръонга ва Саҳиҳ Суннатга асосланган илмга даъват қилиб, диндаги бидъатлардан (янгиликлардан) воз кечиш, инсонларни ақидасига ёт бўлган кўп асрлар давомида Исломга киритилган мафкура ва дунёқарашлардан тозалаш (тафсиййа), Аллоҳнинг Китоби ва Унинг Росулининг соллаллоҳу алайҳи ва саллам Суннатини умматнинг аввали ва кейинги авлодининг афзаллари тушунгандек тушуниш йўли билан, мусулмонларнинг улуғлигини қайта тиклашга, шариатнинг юксалиши ва унинг жамоат ҳаётининг барча соҳаларига татбиқ этишга чақирар эди.
Шайх ал-Қосимий йирик уламмо бўлиб етишгандан сўнг, аҳолига дин таълимоти бериш мақсадида унга Шомнинг шаҳар ва қишлоқларига сафар қилиш ҳақида ҳукумат топшириқ берди.. Ҳижрий 1308 йилдан 1312 йилгача (мелодий 1890-1894йй) шайх ўзига юклатилган маъсулиятни бажарди. Кейин у Мисрга йўл олди, ундан сўнг Мадинага ташриф буюрди.
Шайх ал-Қосимийнинг Шомга қайтиши билан оғир синовлар кутиб турар эди. Гап шундаки, мужтаҳид-имомларнинг васиятларига амал қилган ҳолда, у уларнинг фикрларига кўр-кўрона тақлид қилишга ва мазҳабга мутаассиблик қилаётганларга қарши чиқиб, ким қодир бўлса ижтиход эшикларини 4 очишга чақирар эди.
Quote:1 Муҳаррир изоҳи: шайх ал-Қосимийнинг ҳаётлари тўғрисидаги батафсил маълумотни Зафар ал-Қосимийнинг “Жамолиддин ва унинг даври” ҳамда шунингдек аз-Зиркимийнинг “Ал-Аълам” (1979 йилда чоп этилган Дар ал-Ъилм лил малаййин китобининг 4 нашри, 2 жуззи, 135 бетида) танишингиз мумкин.
2 Муҳаррир изоҳи: Шом – хозирги кундаги Сурия, Урдун, Фаластин ва Ливан вилояти худудининг қадимий номи.
3 Муҳаррир изоҳи: ижаза – оғзаки ёки ёзма равишда ҳадисларни ривоят қилишга рухсат. Ижазани фақатгина ҳадис илмида катта муваффақиятга эришган инсонларга ва улар ўз навбатида ҳадисларни матнини мутлақ аниқлик билан ривоят қила оладиган инсонларга берилади.
4 Муҳаррир изоҳи: ижтиҳод – Қуръон ва Суннатда тўғридан-тўғри ишора бўлмаган диний-хуқуқий масалаларни мустақил еча оладиган, обрули дин билимдонининг ҳуқуқи. Ижтиҳод билан фақатгина араб тилини мукаммал биладиган, Қуръон ва унинг тафсирини ёддан биладиган, Суннатни ва уни шарҳларини яхши билган ҳамда яна бир қатор талабларга жавоб берадиган шахслар шуғулланиши мумкин. Ижтиҳод билан шуғулланишга хуқуқи бўлган инсон – мужтаҳид деб аталади
Ўзининг “ал-Истинас” китобида (44 бет) шайх ал-Қосимий шундай деб ёзади: “Ҳақиқат бирон-бир олимнинг сўзида ва бирон-бир мазҳабдаги ҳолатларда акс топган эмас”. Аллоҳ мусулмонлар умматига мужтаҳид олимларнинг кўплиги билан марҳамат қилди. Бундан ташқари шайх айтадилар: “Кўр-кўрона тақлид – инсонлар орасида тарқалган ва муддат билан уларни чиритаётган вабодир. Бундан ташқари, бу – суякка сингиб кетган касаллик, умумий шоллик ва ақлдан озишликдирки, у инсонни бекорчилик ва дангкасалликга дучор қилади.”
Шайхнинг душманлари бундай баённи ўзларининг --аразли мақсадларида фойдаланишди ва унинг янги мазҳаб ташкил этишда айблаб, “жамалилар мазҳаби” деб ном қўйишди. Шом ҳукумати бундай жирканч бўҳтонга алдандиб, ҳижрий 1313 йилда шайхни ҳибсга олишди. Маҳсус суд ташкил этилиб, шайх ва бошқа унга ҳамфикр бўлганларни сўроққа тортишди. Шайх ал-Қосимий унга қарши қўйилган айбловларни асоссизлигини ва негизсиз эканлигини исботлади ва кейинчалик бу айбловлар ундан олиб ташланди. Маълум бир вақт ўтгандан сўнг шайх ҳукумат томонидан озод этилди.
Бундан сўнг у жамоат ҳаётида фаолиятини тўхтатиб, муаллимлик ҳамда ёзувчилик фаолиятига эътиборини қаратган ҳолда ўз уйида одамлардан ҳолий бўлиб яшади. У Қуръон тафсири, Ислом ҳуқуқи (фиқҳ) ва бошқа шариат илмлари бўйича дарс берарди.
. Шайх шогирдларига ўзлариига суянмоқликка, бошқа инсонларга суянмасликни, динни тирикчилик манбасига айлантирмасликни ва дунёвий манфаат топиш мақсадида уларнинг адашган ғояларини қўллаб-қувватламасликка даъват қиларди. Ибн Таймияга ҳоким ҳавас қиладиган маош эвазига харбий қози мансабини таклиф қилганда, шайх ул-Ислом унинг қули ва маҳбусига айланиб қолишликдан қўрқиб рад этганлигини бунга мисол қилиб келтирарди.
Замондошларининг гувоҳлик қилишларига кўра, Шайх ал-Қосимий ислом олимларига хос бўлган мақтовга сазовор сифатларга эга эди. Унинг иймони тоза, қалби ва сўзи эса соф бўлган эди. Ўзининг камтарона молиявий аҳволига қарамасдан, у тақводорлик, мулойимлик, инсонларга яхши муносабатда бўлмоқлик, олийжаноблиги ва саҳийлиги билан фарқланар эди. Ўзининг ҳар бир дақиқасини фойдали ўтказишга интиларди.
Унинг ўғли, профессор Зафир ал-Қосимий отасининг ҳаётини бу томонлари ҳақида шундай деб ёзади: “Кенг оммага унинг тили ва қалами билан поклиги машҳурдир. Ўзининг бирон-бир рақиблари ҳақида на дарсларда, на жамоат ичида ва на мажлисда ёмон фикрлар билдирмас эди. У ўта вазмин бўлган ва унда ўзининг шахсий мунозараларни олиб боришнинг энг мукаммал усули бўлган. Унинг душманлари тез-тез уйига ташриф буюришларининг мақсади бирон-бир фойдалик нарсадан хабардор бўлиш, бирон-бир саволга аниқлик киритиш ёки маълум мавзуъни муҳокама қилиш учун эмасди. Аксинча улар фақатгина отамнинг ғазабини келтириш мақсадида келишарди, бироқ у уларни бағри кенглик ва чуқур илм билан кутиб оларди, бунинг натижасида улар ўзларининг мақсадларига эриша олмай ҳаттоки унга нисбатан хурмат ва завқ билан тўлиб қайтар эдилар.”
Шайхнинг илмий меросига келсак, у ўта бойдир. Зафар ал-Қосимий “Қавоид ат-Таҳдис” китобининг муқаддимасида отасининг таржимаи ҳолига бағишланган бобида шундай ёзади: “Ёзган китобларининг сони юзга яқин. Менга маълум бўлган асарларнинг энг қадимийси ҳижрий 1299 йилга бориб тақалади. Бу “ас-Сафина” номли тўплам бўлиб, унда отам адабиёт, тариҳ, шеър, аҳлоқ одоб қоидалари ва шунга ўхшашлардан ўқиганларини энг қизиқарлигини тўплаган. Ўша даврда у 16 ёшда эди. Бундан сўнг у ҳеч қачон ёзувчилик фаолияти билан шуғулланишни тўхтатмаган. Бир неча йиллар ўтгандан сўнг инсонлар унинг шунча асарлар ёзишга қандай вақт етганлигига хайратда қолишди, чунки у бор йўғи 49 йил умр кўрган эди холос. Гап шундаки, китоб ёзишдан ташқари отам уларнинг жиддий илмий изланиш, фикрларнинг тахлили, маълумотларнинг келиб чиқиш манбасини ўрганишлик билан ажралиб туришлигига қарамасдан, хотин ва еттита фарзанддан иборат ўзининг оиласига хормай-толмай ғамҳўрлик қилар эди; у имом бўлиб унга иқтидо қилган ҳолда ҳар куни беш маҳал намоз ўқилган; умумий ва махсус дарслар берган, қариндошлари билан алоқада бўлган, турли хил шаҳарларга сафар қилган, дўстларини зиёрат қилган ва бошқа амаллар билан машғул бўлган.” Доктор Назар Абаза шайх ал-Қосимийнинг ҳаётини тафсирида унинг 113та китобини эслатиб ўтади. Улар айрим масала юзасидан ёзилган асарлар, қўлёзмалар, кўп жузли асарлар ҳамда шунингдек катта бўлмаган мактублардан ташкил этган.
Қуйидагилар айримлари холос:
“Далаил ат-Тавҳид” ( яккаҳудоликнинг далили);
“Диванул Хутаб” ( шоирона мавъизалар тўплами);
“Ал-Фатаво фи ал-Ислом” ( Исломдаги фатволар);
“Ан-Насаих ас-Сукканиййа” ( аҳолига насиҳат);
“Шараф ал-Асбат” ( Пайғамбарнинг набираларини юксак ҳолати);
“Ислаҳ ал-Масаджид мин ал-Бида ва ал-Аваид” ( масжидларни диний янгиликлар ва ҳалқлар урфидан тозалаш);
“Татир ал-Мишамм фи Масар Димашқ ва аш-Шам” (Димашқ ва Шом ҳақидаги хушбўй ривоятлар” 4 жуз)
“Қавоид ат-Таҳдис мин Фунун Мусталаҳ ал-Хадис” ( ҳадис атамаларии илмидан олинган ҳадисларнинг ривоят қилиш қоидалари)
“Махасин ат-Тавил фи Тафсир ал-Қуръан ал-Карим” (“Муқаддас Қуръоннинг тафсири” 17та жуз);
“Мизан ал-Жарх ва ат-Таъдил” ( ҳадис ровийларининг рад этиш ва тасдиқлаш хақида илм тарози)
“Ал-Масх ала ал-Жавробайн” ( таҳоратда пайпоқларга масҳ тортиш ҳақида)
Шайх ал-Қосимий 1332 ҳижрий йилнинг жумодул-аввал ойининг 23 санасида шанба куни кечаси вафот этди ( 18 апрел 1914 мелодий йил) ва Димашқдаги “ал-Баб ас-Сағир” қабрстонига дафн қилинди. Аллоҳ у кишини мағфират қилсин ва унга раҳмати бўлсин!