Admin   02-18-2012, 11:58 AM
#1
«Саҳифамизга келган савол» Wrote:assalamu alaykum va rohmatulloh hurmatli birodarlar savolim: bilmasdan bomdod namozini vaqti buldi deb 1 soatdan oshig'roq vaqt avval uqib quysa va buni bomdod vaqti kirgandan sung bilsa namozni qaytatdan uqiydimi? Men uqimadim shu tug'rimi.manashu haqda bilsangizlar yozib yuborsangizlar.jazaakallohu hoyron.
Муслим   02-18-2012, 12:18 PM
#2
Quote:assalamu alaykum va rohmatulloh
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Quote:birodarlar savolim: bilmasdan bomdod namozini vaqti buldi deb 1 soatdan oshig'roq vaqt avval uqib quysa va buni bomdod vaqti kirgandan sung bilsa namozni qaytatdan uqiydimi? Men uqimadim shu tug'rimi.manashu haqda bilsangizlar yozib yuborsangizlar.
Вақтидан илгари билмай намоз ўқиш ...

Савол: Одам намозни вақтидан илгари билмай ўқиб қўйса нима бўлади?
Жавоб: Одамнинг фарз намозни вақтидан илгари ўқиши жоиз эмас. Чунки, Аллоҳ таоло: «Албатта, намоз мўминларга (вақти) тайинланган фарз бўлди» (Нисо: 103) – деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса намоз вақтларини: «Пешиннинг вақти – Қуёш оғган пайтда» (Имом Муслим 966, Имом Аҳмад 6671) ҳадисида баён қилдилар.
Демак, фарз намозни вақтидан илгари ўқиш жоиз бўлмайди. Ўқилган бу намоз нафл ўрнига ўтади. У одам, ўқиган бу фарз намозини, вақти киргач қайта ўқиб олиши шартдир.
Валлоҳу аълам.

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн
Манбаъ: «Мажмуъу фатава ва расааилил-Усаймийн, Китабус-солаҳ»,
12– жилд, бир юз қирқ еттинчи савол.
Quote:jazaakallohu hoyron.
Ва ийякум!

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
  
Users browsing this thread: 3 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.