Меҳмон   02-26-2012, 04:36 PM
#1
Assalomu alaykum!
Ayol kishi 2ta balog`atga yetmagan farzandlari bilan taksiga chiqishi joizmi?
Haydovch shunday hollarda qanday tadbir ko`rishi shariata muvofiq bo`ladi?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
mutaallim   03-01-2012, 04:40 AM
#2
Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳ!
Шайх Абдулазиз ибн Боз роҳимаҳуллоҳ шуднай дедилар:
“Аёл кишига маҳрамсиз ва ҳайдовчи ҳамда аёлни ўзидан бошқа ҳеч ким бўлмай туриб сайёрага (машинага) миниши жоиз эмас. Чунки бу номаҳрам билан ёлғиз қолиш ҳукмидадир. Дарҳақиқат Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан саҳиҳ йўлга кўра ривоят қилинганки: “Эркак киши маҳрами йўқ бўлган (бегона) аёл билан асло холий қолмасин” (Бухорий (5233), Муслим (1341)). Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Эркак киши (бегона) аёл билан холий қолмасин. Албатта шайтон учинчилари бўлади”.
Аммо у иккиси (аёл ва ҳайдовчи) билан бошқа бир эркак ёки кўп эркаклар ёки бошқа бир аёл ёки кўп аёллар бўлса, шубҳа бўлмаслик шарти билан ҳеч қандай хараж-танглик йўқ. Чунки ҳилватда қолиш (ҳукми) уч ёки ундан кўпроқ (адад) билан йўққа чиқади.
Бу сафардан ўзга ҳолат эди. Сафарга келсак: аёл киши фақат маҳрами билангина сафар қилиши лозим. Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қовлларига биноан: “Аёл киши фақат маҳрами билангина сафар қилади” (Муттафақун алайҳ).
Ушбу сафар ер, ҳаво ва денгиз йўлига кўра қилиниши орасида ҳеч қандай фарқ йўқ. Аллоҳ тавфиқ бергувчидир”
.
“Фатава алмаръа ал-муслима” (2/556).
Шайх Муҳаммад Солиҳ ал-Усаймин роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар:
“Эркак кишига сайёрада маҳрамсиз (бегона) аёл билан ёлғиз қолиши жоиз эмас. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қовлларига биноан: “Эркак киши маҳрами йўқ бўлган (бегона) аёл билан асло холий қолмасин”.
Аммо икки ёки ундан кўпроқ аёллар бўлса ҳечқиси йўқ. Чунки у ушбу ҳолатда (фитнадан) омонда ва сафар қилмагани боис ҳилватда қолиш ҳисобланмайди. Аллоҳ Ўзи тавфиқ берувчидир”
.
“Фатава ал-маръа ал-муслима” (2/554, 555).
Шайх Солиҳ ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳ шундай дедилар:
"Аёл киши номаҳрам ҳайдовчи билан сайёрага миниши жоиз эмас. Масжидга бориш ва бошқа нарса учун ҳам (жоиз эмас). Эркак киши номаҳрам аёл билан ҳилватда қолиши борасида қаттиқ қайтарув келгани сабаб шундай.
Ҳайдовчи билан бир жамоа аёллар бўлса, иш енгилроқдир. Ҳазир болиш лозим бўлган ҳилват йўққа чиққани боис. Бироқ аёлларга одоб ва ҳаёни ўзларига лозим тутишлари ҳамда ҳайдовчи билан ҳазил-ҳузул қилмай, у билан суҳбатга киришиб кетмасликлари вожиб бўлади. Аллоҳ таолонинг ушбу қовлига биноан:
“Бас, сизлар (парда ортидан бирон номаҳрам эркакка жавоб қилган пайтларингизда) майин-назокатли сўз қилмангларки, у ҳолда кўнглида мараз-нифоқ бўлган кимса тамаъ қилиб қолур. Яхши - тўғри сўзни сўзланглар!” (Аҳзоб/32)".
“Фатава алмаръа ал-муслима” (2/556, 557).
Аёл билан балоғат ёшига етмаган фарзандлари бирга бўлиши, ҳилват ҳукмини йўққа чиқара олмайди ва улар ушбу ҳолатда у аёлга маҳрам бўла олмайдилар. Балоғатга етмаган ўғил маҳрам бўла олмаслиги ҳақида мана бу боғламага мурожаат қилинг: http://forum.tavhid.com/showthread.php?tid=875
Афсуски ҳайдовчи бу борада бирор тадбир қилишдан ожиздир. Илло маҳрамларидан бўлган бирор аёлни сайёрада доим ўзи билан бирга олиб юришлиги мумкин.
  
Users browsing this thread: 2 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.