Тирноқларида маникюр бўлган хотин таҳоратининг ҳукми ҳақида
Савол: Тирноқларида маникюр деб аталган нарса бўлган хотин таҳоратининг ҳукми нима?
Жавоб: «Маникюр» дея аталиб, хотин-қизлар тирноқларига қўядиган ва қатлами бўлган нарсани намозхонлар истеъмол қилиши мумкин эмасдир. Чунки у, таҳорат олиш пайтида сувнинг тироноқларга етиб боришига монеълик қилади. Сувнинг етиб боришига монеълик қилган ҳар бир нарсани истеъмол қилиш, таҳорат олмоқчи ёки ғусл қилмоқчи бўлган одам учун жоиз эмасдир. Чунки Аллоҳ таоло:
«Юзларингиз ва қўлларинигизни ювинглар!» (Моида: 6) демоқда.
Агар хотиннинг тирноқларида маникюр бўлса, у сувнинг тирноқларга етиб боришига монеълик қилади ва бу хотин: «Қўлларимни ювдим» деса ҳам, унинг сўзларини тасдиқланмайди. Чунки у, таҳорат ёки ғусл фарзларидан бирини адо этмаган бўлади.
Бироқ, хотин ҳайз қони келгани каби намоз ўқимайдиган бўлса, маникюрни истеъмол қилса зарари йўқ. Бироқ бир шарт билан: уни кофир аёллар истеъмол қилган тарзда истеъмол қилмаслиги керак. Чунки, мўъминларнинг (шариатга зид нарсаларда) кофирларга ўхшашлари таъқиқлангандир.
Менга келган хабарларга қараганда баъзи одамлар: «Маникюр ҳам маҳсини кийишга ўхшайди, уни хотин киши муқим бўлса бир кеча ва бир кундуз, сафарда бўлса уч кеча ва уч кундуз истеъмол қилиши мумкин» - деб фатво берибдилар!!
Бу – хато фатводир. Инсон баданини ўраб турадиган ҳар бир нарсани маҳсига ўхшатилмайди. Маҳсига масҳ тортишни кўп ҳолатлар тақозо қилгани учун ҳам, шариат қўнжлик пойафзалларга масҳ тортишга рухсат берган. Зеро оёқ, иссиқлик ва ҳимояга муҳтождир. Чунки у доимо ер, тош, совуқлик ва бошқа нарсаларни босиб юради. Шунинг учун ҳам масҳ тортиш фақат пойафзалларгагина хосдир.
Баъзилар буни саллага масҳ тортиш учун ҳам қиёслайдилар. Бу ҳам нотўғридир. Чунки салланинг ери - бошдир. Бошга масҳ тортишнинг фарзлиги, аслида, бошнинг бутунини олиб қаралса, жуда ҳам қулайдир. Бошнинг фарзи – масҳ (силаш) бўлиб, қўлнинг фарзи бўлмиш ювишнинг зиддидир. Шунинг учун ҳам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хотин кишининг қўлларини ўраб турган қўлқопига масҳ тортишга рухсат бермадилар.
Бу – одамнинг сув етишига монеълик қилган ҳар қандай тўсиқни салла ва қўнжлик пойафзалга қиёслаши мумкин эмаслигига далолат қилади.
Мусулмон ҳақиқатни ўрганиш борасида бор кучини сарф этиши ва фатво беришга журъат этар экан Аллоҳ олдида масъул эканини унутмаслиги керак. Чунки у, Аллоҳнинг шариати номидан гапирмоқда.
Аллоҳ – Тўғри Йўлга ҳидоят ва муваффақ қилгувчи зотдир.