abu Huzayfa   03-06-2012, 04:10 PM
#1
ассаламу алейкум уа роҳматуллоҳ!
Абдуллоҳ ибн Умардан ривоят қилинади, айтдилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизнинг олдимизга келиб: «Эй муҳожирлар жамоаси, беш нарса борки, улар билан балолансангиз қандай ҳолатда қолар экансиз. Сизлар улар билан балоланишингиздан Оллоҳдан паноҳ сўрайман: Бирон-бир қавмда фоҳишабозлик кенг ёйилиб кетса, уларда вабо ва ота-боболарида бўлмаган касалликлар кўпаяди. Бирон-бир қавм ўлчов ва тарозидан уриб қолса, уларнинг бошига очарчилик, қийинчилик ва раҳбарнинг жабри келади. Бирон-бир қавм молларининг закотини бермай қўйса, уларга осмондан ёмғир ёғмай қўяди, агар ҳайвонлар бўлмаганида уларга асло ёмғир ёғмай қўярди. Бирон-бир қавм Оллоҳ ва Расулига берган аҳдини бузса, Оллоҳ уларнинг устларига ўзларидан бошқа, душманларини ҳукмрон қилиб қўяди. Улар ўша қавм эгалик қилган нарсаларнинг баъзисини тортиб оладилар. Бирон-бир қавмнинг раҳбарлари Оллоҳнинг Китоби билан ҳукм юритмаса, улар Оллоҳ нозил қилган нарсани ихтиёр этмасалар, Оллоҳ уларни ўзаро урушадиган қилиб қўяди».
Шу ҳадис қаерда ва қандай исноб б-н келган? Биродаримизи саволи?
Барак Аллоҳу фикум!

Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
mutaallim   03-07-2012, 01:10 AM
#2
Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : "إِذَا ابْتُلِيتُمْ بِهِنَّ وَأَعُوذُ بِاللَّهِ أَنْ تُدْرِكُوهُنَّ :
لَمْ تَظْهَرْ الْفَاحِشَةُ فِي قَوْمٍ قَطُّ حَتَّى يُعْلِنُوا بِهَا إِلَّا فَشَا فِيهِمْ الطَّاعُونُ وَالْأَوْجَاعُ الَّتِي لَمْ تَكُنْ مَضَتْ فِي أَسْلَافِهِمْ الَّذِينَ مَضَوْا.
وَلَمْ يَنْقُصُوا الْمِكْيَالَ وَالْمِيزَانَ إِلَّا أُخِذُوا بِالسِّنِينَ وَشِدَّةِ الْمَئُونَةِ وَجَوْرِ السُّلْطَانِ عَلَيْهِمْ .
وَلَمْ يَمْنَعُوا زَكَاةَ أَمْوَالِهِمْ إِلَّا مُنِعُوا الْقَطْرَ مِنْ السَّمَاءِ وَلَوْلَا الْبَهَائِمُ لَمْ يُمْطَرُوا .
وَلَمْ يَنْقُضُوا عَهْدَ اللَّهِ وَعَهْدَ رَسُولِهِ إِلَّا سَلَّطَ اللَّهُ عَلَيْهِمْ عَدُوًّا مِنْ غَيْرِهِمْ فَأَخَذُوا بَعْضَ مَا فِي أَيْدِيهِمْ .
وَمَا لَمْ تَحْكُمْ أَئِمَّتُهُمْ بِكِتَابِ اللَّهِ وَيَتَخَيَّرُوا مِمَّا أَنْزَلَ اللَّهُ إِلَّا جَعَلَ اللَّهُ بَأْسَهُمْ بَيْنَهُمْ".
Тахриж:
Ушбу ҳадис ёки унинг баъзи қисми Ибн Умар, Ибн Аббос, Бурайда ва Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумлардан ривоят қилинган.
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумонинг ривоятларига тўхталадиган бўлсак:
Ибн Можжа “Китаб ал-Фитан” (“Фитналар китоби”) “Бабул Уқубаат” (“Уқубатлар боби”) (4068) да, Ҳоким “Мустадрок” (5/749 8667-рақам)да, Абу Амр Ад-Дааний “Китабус сунан ал-варида фил фитан” (“Фитналар ҳақида ворид бўлган сунан китоби”) (3/691 327-рақам)да, Байҳақий “Жамиъ лишуъабил ийман” (6/486 3042-рақам)да ушбу мазкур (юқоридаги) лафзлар билан ривоят қилдилар ва Байҳақий ривоят сўнггидан шундай дедилар: “Бу борада яна Ҳузайл, Ҳишом ибн Хол ал-Мазинийдан, у эса Ибн Умардан ривоят қилинган”.
Албоний “Силсилатул аҳадис ас-соҳийҳа” 106-рақам Ҳокимнинг иснодларини “ҳасан” даражасида дедилар.
Биз Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан бир йўлга кўра ривоят қилинган иснодни келтирдик холос. Яна бошқа йўлларга кўра ва бошқа саҳобалардан ворид бўлган ривоятлар ҳамда уларнинг нақадар саҳиҳлигини қуйидаги манбадан билиб олишингиз мумкин:
http://uqu.edu.sa/page/ar/63707
  
Users browsing this thread: 3 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.