Меҳмон   03-07-2012, 03:47 PM
#1
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам : «Жума куни ғусл қилиш ҳар бир балоғатга етган кимса учун вожибдир» (Имом Бухорий, 811, 830; Имом Муслим, 1397).

Assalomu alaykum!
Ushbu hadis balog`atga yetgan ayollarga ham tegishlimi?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
Admin   03-07-2012, 04:38 PM
#2
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Жума кунининг ғусли бемордан соқитми?

Савол: Жума кунги ғусл эркак ва аёлларга фарзми? Жума ғусли бемордан соқитми? Агар шундай бўса жума кун савоби унга ҳам ёзиладими?
Жавоб: Билингки, жума кунги ғуслнинг машруълаштиришдан мақсад, тана ва кийимнинг тозалиги ҳамда фаришталар ва одамлар озорланадиган ифлосликлар ва кирларни йўқ қилишдир. Икки «Саҳиҳ» китобида Оиша разияллоҳу анҳодан ушбу ривоят нақл қилинган: «Одамлар жума намози учун ўз уйлари ва чека жойлардан або кийиб келар эдилар. Уларга чанг тегар, терлашар ва бундан бадбўй ҳидлар келар эди. Уларнинг бир гуруҳи ҳузуримда бўлган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига ҳам келдилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кошки шу кунингиз учун поклансангизлар эди» – дедилар» (Имом Муслим 1398, Ибн Ҳиббон 1237).
Бу ҳадисда жума куни ғусл қилиш машруълигининг ҳикмати, озодалик ва мусулмонларни озорлайдиган кирларни йўқотиш эканига ҳужжат бордир. Агар намозхон янги ғусл қилган бўлса, (жума намозига яқин) иккинчи марта ғусл қилишига зарурат йўқдир. Шундай бўлсада, жума намозининг ўзи учун алоҳида ғусл қилиши авлодир.
Хотин киши эркаклар бор жамоат ичига кирмайди. Шунинг учун унинг ғусл қилиши фарз эмасдир. Бироқ, озодалик нуқтаи назаридан жума намози ва бошқа муносабатлар боис ғусл қилиши машруъдир.
Бемор ва беморга ўхшаш одамлар ғусли ҳам худди шундай. Яъни, жума куни ҳурмати учун Аллоҳ таолодан савоб умидида ғусл қилсалар, албатта, уларга ҳам ажру савоб берилади. Валлоҳу аълам.

  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.