Admin   03-29-2012, 08:45 PM
#1
Абдурроҳман ибн Мулжам ал-Муродий ат-Тадавлий ал-Ҳимярий

Хаворижларнинг энг фаолларидан бири. Энг кучли жангчи ва чавандозлардан бири бўлган. Уруш масалаларида катта мутахассис. Жоҳилият замонида яшаган. Умарнинг халифалик даврида ҳижрат қилган. Муоз ибн Жабалдан Қуръондан таълим олган. Қуръон ва фиқҳни яхши тушунган ва кўп ибодат қилган. Мисрни фатҳ қилишда қатнашган ва ўша ерда қарор топган. Мисрда Тадавл қабиласи баҳодири сифатида машҳур бўлган. Али ибн Абу Толиб тарафдорларидан бири бўлган ва Сиффийнда унинг сафида иштирок этган. Кейин у исён кўтариб исёнчи хаворижлар билан бирлашган ва Алига қарши чиққан. Али эрталаб азонда кўчаларда юриб, одамларни бомдод намозига уйғотадиган вақтда Алини пойлаб турган. У унга ваҳшиёна ҳужум қилиб, бошига қилич билан ўлимига олиб борган зарба берган. Бу воқеа 40 ҳижрий йили, Рамазон ойининг 17 кунида содир бўлган. Шундан кейин қотилни қўл-оёғини қарама-қарши тарафидан кесилиб, кўзи ўйилиб, тили кесиб ташланган. Кейин ўша йилиёқ Кўфада ёқиб юборилган. Аллоҳ ушбу одамнинг қалбида нима яширинганини кўрди ва уни мўминлар учун белги ва огоҳлантириш қилди. Улар ўзидан мағрурланиб, ўзини афзал деб билиб ва кибрланиб қолишмасин. Ахир зоҳиран тақводор кўринсада, Абдурраҳмон ибн Мулжам бу дунёнинг иккита энг ёмон одамларидан бири ҳисобланади. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу одам ҳақида ҳадисларининг бирида хабар бериб кетганлар. Ривоят қилинишича, кунларнинг бирида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Али ибн Абу Толиб ва Амморга дедилар: «Сизларга икки энг ёмон одамнинг хабарини берайми?» Улар: «Албатта, ё Росулуллоҳ» деб жавоб беришди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Бу туяни сўйган бир қизил танли самудлик ва сени ўлдирадиган кимса, эй Али. У бошингнинг тепа қисмига шу даражада урадики, соқоли қонга беланади» (Аҳмад «Муснад» (4/263)).

  
Users browsing this thread: 3 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.