Admin   03-29-2012, 08:55 PM
#1
Нусайрийлар

Бу шиа-ботиния фирқаси бўлиб, улар ўз асосларини Муҳаммад ибн Нусайра Нумайрийдан олишади. У ғулув кетган шиа бўлган ва Алини илоҳийлиги ҳақида гапирарди. Ушбу оқим ўзининг куфрида яҳудий, насроний ва мушриклардан кўра даҳшатлироқдир. Улар зоҳирида мусулмонликни даъво қилиб юришган ва аҳли байтни яхши кўришларини эътироф қилишган. Аслида эса улар ҳатто на Аллоҳга, на унинг Пайғамбарига, на унинг Китобига иймон келтиришмаган. Улар на Аллоҳнинг буйруғига, на унинг қайтариғига эътибор беришмаган. Улар на ажрга, на жазога ишонишмаган. Улар бирорта ҳам Росулга ишонишмаган, иймонни ва Ислом аҳкомларини ҳар қандай йўллар билан инкор этишга интилишган. Беш вақт намозни ўқишни улар «сирларга етишиш», рўзани – «сирларни яшириш», ҳажни – «шайхларни зиёрат қилиш» деб таъвил қилишган. Улар ҳар доим Ислом душманларига мусулмонларга қарши ёрдам беришган. Зоҳиран улар ўзларини рофизалар қилиб кўрсатишади. Аслида эса улар ҳақиқий худосиз ва атеист бўлишган.

Муслим   05-02-2012, 07:43 PM
#2
Алавийлар ҳақида

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, у зотнинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг …
Алавий-Нусайрийлар деб номларган фирқа кофирлардир. Уларни кўпгина имомлар такфир қилишган, шу жумладан Шайхулислом Ибн Таймия раҳимауллоҳ. У киши ушбу хабис тоифа ҳақида айтадилар: “Ушбу ўзини Нусайрийлар деб номловчи одамлар, ўшалар ва бошқа каромий-ботиний бўлган фирқалар ўзларининг куфрларида яҳудий ва насронийлардан баттарроқдирлар! Ҳатто кўпчилик мушрикларнинг куфридан баттарроқдир! Уларнинг уммати Муҳаммадга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бўлган зарари, мўғул-татарлар, европаликлар ва ҳоказолар каби мусулмонлар билан курашаётган кофирларданда баттарроқдир” (Қаранг: “Мажмуъул-фатава” 35/149).
Суриядаги алавийларга келсак, улар у минтақада Ҳофиз Асаднинг 1970 йили ҳокимиятга келганидан сўнг мустаҳкамлашиб олишди. У ҳозирги президентнинг отасидир. У кимса Суриядаги Баас кофирлар партияси бошлиғи бўлган.
Халқ уларни кофир бошқараётганига эътироз билдирганида, шиалар алавийлар шиа мазҳабига мансуб эканини эълон қилишди. Бу билан улар мусулмонлар ҳуқуқларига дохил бўлишларини даъво қилиб чиқишди.
Шундай қилиб Сурия ҳукуматига кофир келди. У 1982 йил норози мусулмонларни бостиришни мақсад қилиб 40000 га яқин одамни ёстиғини қуритишлик билан “ўзини кўрсатди”.
Ундан сўнг ҳукуматга отасидан ҳеч қандай фарқи бўлмаган ўғли Башар Асад келди. У ҳам Баас партияси бошлиқларидан биридир. Билмаганлар учун эслатиб ўтамизки, Баас партияси – бу араб-миллий партияси бўлиб, унинг мақсади: “Бирлик, озодлик, социализмдир”. Улар учун ушбу партияда ким бўлишлигининг фарқи йўқ, мусулмонми, яҳудийми, насронийми, мушрикми, атеистми фарқи йўқ.
Башар Асад ҳам аслида кофир. Унга кўпчилик олимлар такфир қилишган. Дарсларнинг бирида шайх Али Ҳалабийдан: “Башар Асадга такфир қилишгани ростми?” деб савол берилганида, у киши: “У такфир қилинишликка муҳтож эмас. Чунки у аслида мусулмон ҳам эмас!” деб жавоб берганлар.
Унинг Суриядаги тарафдорлари намойишларда Сирия мусулмонларига: “Башар биз учун, сизларга Аллоҳ қанчалик бўлса, ундан ҳам олийдир” деб очиқ-ойдин айтишади.
Унинг аскарлари Сурияда намойишларда иштирок этаётган мусулмонларни: “Башар Асаддан ўзга илоҳ йўқ” деб айтмагунларича уриб, қийноқларга солишмоқда. Улар унинг катта суратини ерга солиб, ёш йигитларни унга сажда қилишлари учун дўппослашмоқда. Энг ажабланарлиси, мана шу барча куфр, худосизлик ва фисқни ўша аскарларнинг ўзи видеога олишмоқда ва ушбу ишларида на Аллоҳдан, на одамлардан ҳаё қилмай интернетда тарқатишмоқда. Аллоҳдан ёрдам сўраймиз!
Шу нарсани таъкидлаб ўтиш лозимки, бугунги кунда ўзини алавийман деб номлаётганларнинг аксари оддий кофирлардир. Уларнинг ўзлари алавия нима эканни билишмайди ҳам, шу билан бирга уларни бу ном билан номлашликка эътироз ҳам билдирмайдилар.
Аллоҳ таолодан Сурия ҳукуматини мусулмонлар ҳукуматига алмаштиришини сўраймиз. Аллоҳ Сурияга аввалги улуғворликни қайтарсин! Чунки Сурия – Шомнинг бир қисмидир. Унда Шомнинг энг афзал шаҳри – Дамашқ жойлашган. Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Қонли жанглар юз берган пайтда мусулмонлар қароргоҳи Шом шаҳарларининг энг яхшиларидан бири бўлган Дамашқ ёнидаги Ғута водийсида бўлади» (Аҳмад 5/179, Абу Довуд 4298, Ҳоким 4/486. Саҳиҳ ҳадис. Қаранг: “Тахриж Фазаил аш-Шам” 38).
Валлоҳу аълам.

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
Admin   05-02-2012, 07:48 PM
#3
Шом диёридаги воқеаларга муносабат

Савол: Ҳурматли шайх, Аллоҳ таоло сизга яхшилик ато этсин! Ушбу киши одамлар, хоссатан толиби илм ва уламолар Шом (диёрида) шиддат билан юз бераётган воқеалар ва у ерда қон тўкилишига қандай муносабат билдиришлари лозим, дея савол беряпти.
Жавоб: Авваламбор Аллоҳдан, Унинг исм ва сифатлари ила Шом аҳлига, уларни, мусулмонларни ҳақ ва ҳидоят йўлига бошлаш билан ёрдам(ини) тезлаштиришини, ҳамда нусайрий, хабис, фожирдан ва унинг ҳизбидан интиқом-ўч олишини сўраймиз. Алавийлар деб аталадиган у ва унинг ҳизбидан ўч олишини (сўраймиз)…
Ҳақиқатни олиб қарайдиган бўлсак алавийлик фақат французлар томонидан кириб келган. Улар даъво қилаётганидек алавийлар деб аталадиганлар қадимдан мавжуд бўлмаган. Ғулувга кетганлари: Аллоҳ Али суратида намоён бўлган, дейдилар. Бироқ улар фотимийларнинг бир қисмидир. Фотимийлар давлати Миср, икки ҳарам ва улар атрофидаги ерлар, Яман, Шом ҳамда Тунис ва Ливиядан тортиб Мисргача бўлган шимоли-шарқий Африкада бошқарув олиб борганлар.
http://www.sahab.net/forums/index.php?showtopic=127005

  
Users browsing this thread: 2 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.