Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Даллоллик ҳукми
Барча мақтовлар Аллоҳ учундир.
“Воситачилик (السمسرة): сотувчи билан харидор ўртасида воситачилик қилиш. Воситачилик қилувчи савдони тамомига етказиш учун сотувчи билан харидор орасида воситачилик қилган ҳолда (орага) кирадиган кишидир. Ва у даллол деб ҳам аталади. Чунки у харидорни молга, сотувчини эса пулга далолат қилади”. (“Ал-Мавсуъа Ал-Фиқҳия” (10/151)).
Даллоллик одамлар кўп эҳтиёжлари тушадиган ишдир. Аксар одамлар олди-сотдида савдолашиш йўлларини билмайдилар. Бошқалар эса сотиб олаётган нарсаларини текшириб кўриш ва айбларини билишга қодир эмаслар. Ва яна бошқаларни эса ўзлари тўғридан-тўғри сотиб олишга вақтлари йўқ.
Шулардан келиб чиқиб далоллик фойдали иш деб айтамиз ва у сабабли сотувчи, харидор ва даллол(ни ўзи) фойда кўради.
Даллол сотувчи билан харидор ўртасида воситачилик қилаётган моли борасида тўла хабардор бўлиши лозим. Тоинки қуруқ илм ва хабардорлик даъвоси билан у иккисидан (сотувчи ва харидордан) бирига зарар етказиб қўймасин.
Ва яна омонатдор ҳамда ростгўй бўлиши, бирини зарарига иккинчисига тарафкашлик қилмаслиги, балки молни айблари ва ўзига хос ажралиб турадиган (хусусиятларини) омонатдорлик ва ростгўйлик билан очиқ баён қилишлиги ҳамда сотувчи ёки ҳаридорга ёлғон муомала қилмаслиги лозимдир.
Имомлардан иборат бир жамоа даллоллик жоиз экани ва ушбу иш учун ҳақ олишни жоизлигини очиқ айтишди.
Имом Молик роҳимаҳуллоҳга даллолнинг (оладиган) ҳақи борасида савол берилганда шундай дедилар:
“Бундан бирор монелик йўқ”. (“Ал-Мудаввана” (3/466)).
Имом Бухорий ўзларининг саҳиҳларида шундай дедилар:
“Даллоллик ҳақи ҳақидаги боб. Ибн Сийрин, Ато, Иброҳим ва Ҳасан даллоллик (учун) ҳақ (олишда) бирор монелик бор деб билишмаган.
Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо) шундай дедилар: “Бундай дейишлигида бирор монелик йўқдир: ушбу либосни сот-да, фалон ва фалон (миқдордан) ортгани сенга”.
Ибн Сийрин шундай дедилар: “Ушбуни фалон (қийматга) сотиб юбор. Бўладиган фойда сеники ёки иккимиз ўртамизда, дейишлигидан бирор монелик йўқдир”.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Мусулмонлар ўз шартларига (риоя қиладилар)”. Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳ сўзлари тугади.
Ибн Қудома “Муғний” (8/42)да шундай дедилар:
“Ўзи учун либос сотиб олишда даллол ёллашлик жоиз бўлади. Ушбуга Ибн Сийрин, Ато ва Нахаий … рухсат беришди. Ўзига ўн кун давомида (мол) харид қилиш учун даллол ёллашга ўхшаш маълум муддатга бўлишлиги ҳам жоиздир. Чунки муддат ва иш маълумдир... Муддатни эмас, ишни ўзини тайин қилиб, унга (даллолга) ҳар минг дирҳамда маълум бир нарса-эваз ажратишлиги ҳам саҳиҳ-тўғридир...
Ўзи учун муайян бир либос сотиб олишлиги учун (даллол) ёллашлик ҳам саҳиҳ-тўғридир. Ушбу қовлни Шофеъий айтдилар. Чунки у мубоҳ ишдир. Бу борада ноиб-даллол тайин қилиш жоиздир. Либос сотиб олиш каби (ишларда) даллол ёллаш жоиз бўлади”.
Доимий қўмитага баъзи ширкатларнинг ишлаб чиқарган (молларини) бозорга олиб чиқиш-сотиш учун воситачилик қиладиган тижорий идора эгаси борасида савол йўлланди. Ширкат унга (ушбу идора соҳибига) мол жўнатади. У эса ушбу молни бозорда тижоратчиларга таклиф қилиб, ширкат билан ўзаро бўлиб ўтган келишувга биноан эваз-ҳақ муқобилига ширкат нарҳида сотади. Ушбу ишда у (идора соҳиби) гуноҳга йўлиқадими?
Қўмита қуйидагича жавоб берди:
“Воқелик зикр қилингандек бўлса, ушбу ҳақ-эвазни олишинг жоиз ва сенга гуноҳ йўқ”. (“Фатава ал-лажна ад-даима” (13/125)).
Ибн Боз роҳимаҳуллоҳ жавоблари
Даллоллик учун ҳақ олиш ҳукми
[audio]http://binbaz.org.sa/audio/noor/041818.mp3[/audio]
Савол: “Даллоллик учун ҳақ олишнинг ҳукми нима?”.
Жавоб: “Ҳақ олишда ҳараж-танглик йўқ. Даллол бўлиб уй, ер, туя, чорва моллари ва қул сотиб, ҳақ-эваз олишидан монелик йўқ. Бу унинг иши-тирикчилиги”.
Манба:
http://binbaz.org.sa/mat/13035