Admin   04-03-2012, 10:30 AM
#1
«Саҳифамизга келган савол» Wrote:Ассаламу алайкум ва рохматуллох.саволим: Посланник Аллаха саллаллаху алайхи васаллам сказал: Поистине,за вами долгие дни терпения, и те,кто в подобных обстоятелъствах станет придерживатся тово же на чём были вы, получит награду,равную награде петидесяти из вас (люди спросили: О пророк Аллаха,может бытъ петидесяти из них?Он сказал:нет,имено из вас. Ибн Наср в (ас Сунна 33) ат Табарани в (ал Кабир 289) Шейх ал Албани потвердил достоверностъ хадиса.

assalamu alaykum va rohmatulloh birodarlar, boya junatgan hadisim sahihmi, va sahih bulsa ahlussunna olimlari bu hadisni qanday sharhlagan.iltimos sizlarda shu haqida malumot bulsa bersangizlar.jazaakallohu hoyron.
Муслим   04-03-2012, 10:48 AM
#2
Quote:Ассаламу алайкум ва рохматуллох
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Quote:саволим: Посланник Аллаха саллаллаху алайхи васаллам сказал: Поистине,за вами долгие дни терпения, и те,кто в подобных обстоятелъствах станет придерживатся тово же на чём были вы, получит награду,равную награде петидесяти из вас (люди спросили: О пророк Аллаха,может бытъ петидесяти из них?Он сказал:нет,имено из вас. Ибн Наср в (ас Сунна 33) ат Табарани в (ал Кабир 289) Шейх ал Албани потвердил достоверностъ хадиса.

assalamu alaykum va rohmatulloh birodarlar, boya junatgan hadisim sahihmi,
Расулуллoҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдaн қуйидaги oят ҳaқидa сўрaшди:
«Эй мўминлaр, ўзингизни билингиз! (Яъни, гунoҳлaрдaн сaқлaнингиз!) Модoмики, ҳaқ Йўлни тутгaн экaнсиз, aдaшгaн кимсaлaр сизлaргa зaрaр еткaзa oлмaс» («Мoидa»- 105).
Расулуллoҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жaвoб бeрдилaр:
«Бaс, яxшиликни қилиб унга буюринглaр вa ёмoнликдaн тийилиб ундан қайтaринглaр. Қачонки хaсислик кучайганини, нaфс-ҳавогa эргaшилаётганини вa бу дунё охират ишларидан aфзaл кўрилгaни ҳамда ҳaр бир oдaм ўз раъйидан қолмаётганига гувoҳ бўлсанг, ўзингни эҳтиёт қил вa oммaни ташлаб қўй. Сизлaрдaн кeйин сaбр қилиш қизиб тургaн чўғни қўлдa ушлaб туришдeк қийин бўлгaн кунлaр кeлaди. Ким ўшa кунларга етиб, амал қилa oлсa (яъни суннaтимни мaҳкaм ушлaй oлсa), у шу aмaлни қилгaн эллик кишининг сaвoбини oлaди». Сaҳoбaлaр сўрaшди: «Ё Расулуллoҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўшa дaврдaги эллик кишинингми?». Расулуллoҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сизлaрдaн элликтaнгиз oлaдигaн aжрни», - дeб жaвoб бeрдилaр.
Ҳадис саҳиҳдир: Табароний «Кабир» 10/255 саҳифада 10394 рақам остида Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилдилар. Яна Баззор «Заваид» 7/282 да Уқба ибн Ғазвон розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисларида ушбу лафзлар ўтди. Ва яна Абу Довуд 4341 рақам остида ҳамда Албоний «Ас-Саҳиҳа» 494 да Абу Саълаба ал-Хушаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда шунга ўхшаш лафзлар ўтган.
Quote:jazaakallohu hoyron.
Ва ийякум!

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
Меҳмон   04-03-2012, 03:13 PM
#3
Assalamu alaykum va rohmatullohi va barokatuhu.
Hadisdagi: "...ўзингни эҳтиёт қил вa oммaни ташлаб қўй..." degan lafzni qanday tushunamiz? Iloji bo'lsa shuni kengroq tushuntirib bersangizlar. Ulamolar buni qanday sharh qilishgan?
Barokallohu fiykum.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
Abu Solih   04-08-2012, 02:22 PM
#4
Ва алайкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Сунан Абу Давуднинг шарҳи "Авнул Маъбуд"да шу ҳадисга ўхшаш бошқа бир ҳадиснинг шарҳида шундай дейилади:

"Сен ўзингни ишингни лозим тут ва омманинг ишидан ўзингни узоқ қил" - яъни: Ўзингни ишингни лозим тут, динингни сақла, одамларни ташла ва уларга эргашма. Бу ёмонлар кўпайиб кетганида ва яхшилар заифлашганида амру-маъруф ва наҳий-мункар қилишни тарк қилишга рухсатдир.

Ҳузайфа розияллоҳу анҳунинг фитналар ҳақидаги ҳадисларида ҳам шунга ўхшаган маъно бор.

Quote:
11 - Агар жамоат бўлмаса, қандай қилиш кераклиги
тўғрисидаги боб
(Саҳиҳул Бухорийнинг Фитналар китобидан)
(Ушбу ҳадиснинг маъноси Ибни Хажар Асқалоний раҳимаҳуллоҳнинг “Фатҳул-Борий” китобидан қисқача таржима қилинади.)
Ҳузайфа розияллоҳу анҳу айтади: Одамлар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан яхшилик ҳақида сўрашар эди. Мен эса, ёмонликнинг менга келиб қолишидан чўчиганим боис, у ҳақида сўрардим. Мен айтдим: Эй Расулуллоҳ, саллаллоҳу алайҳи ва саллам биз жоҳилият ва ёмонлик ботқоғида эдик. Шунда Аллоҳ бизга бу яхшиликни берди.
Айтингчи, бу яхшиликдан кейин бирор ёмонлик борми?
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ҳа”, дедилар.
Мен яна айтдим: У ёмонликдан кейин бирор яхшилик бўладими?
Ул зот: “Ҳа, унда камчилик бор” - дедилар.
“Унинг камчилиги нима?”, деганимда, айтдиларки: “Бир қавм бўлиб, улар менинг ҳидоятим билан йўналмайдилар. Уларни биласан ва инкор қиласан”.
Мен айтдим: “Бу яхшиликдан кейин (яна) бирор ёмонлик борми?” Ул киши айтдилар: “Ҳа, жаҳаннам дарвозалари олдидаги чақирувчилар бўлади. Кимки уларнинг чақириқларини қабул қилса, улар уни жаҳаннамга ташлаб юборадилар”.
Мен айтдим: “Эй Расулуллоҳ, уларни бизга сифатлаб беринг”.
Ул зот айтдилар: “Улар бизнинг териларимиздан ва бизнинг тилимизда гапиришади”.
Мен айтдим: “Агар шу нарсалар бошимга тушса, менга нималарни буюрасиз?” Ул зот айтдиларки: “Мусулмонлар жамоати ва имомини лозим тутасан”.
Мен айтдим: “Агар уларда жамоат ҳам, имом ҳам бўлмаса-чи?”
Ул зот айтдиларки: “Гарчи сенга ўлим етгунга қадар бир дарахтнинг танасини тишлаган ҳолда қолиб кетишинг билан бўлса ҳам, бу фирқаларнинг барчасидан четлангин”.
(Ибни Можа ривоятида: “Бу фирқалардан бирор кишига эргашганингдан кўра дарахт танасини тишлаган ҳолингда қолиб ўлишинг сенга яхшироқдир” дейилган.
  
Users browsing this thread: 3 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.