abu Huzayfa   03-06-2012, 09:13 PM
#1
ассаламу алейкум уа роҳматуллоҳ!
"Ёлғончи жаннатга кирмайди"
Ушбу ҳадис ҳақида ойдин маълумот сўрашди биродарларимиз, ва имкон қадар бирон олимнинг шарҳи билан!
Жазакумуллоҳу хойрон!

Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
mutaallim   04-05-2012, 02:38 AM
#2
Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Биз “Ёлғончи жаннатга кирмайди” лафзлари билан ривоят қилинган ҳадисни тополмадик. Бироқ шунга ўхшаш мана бу ҳадисга воқиф бўлдик: “Уч (тоифа) жаннатга кирмайди: зинокор қария, ёлғончи раҳбар ва мутакаббир камбағал”. Ушбу ҳадисни имом Албоний “Соҳиҳ ат-Тарғиб” (2398), (2946), (2908) ва “Силсила ас-Соҳиҳа” (3461)да келтирганлар. Ҳадис Салмон Форсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ва у саҳиҳдир. Ушбу ҳадис имом Албоний роҳимаҳуллоҳнинг веб саҳифаларида ҳам мавжуд:
http://www.alalbany.net/books_view.php?i...h=&allbook=
http://www.alalbany.net/books_view.php?i...=zelaljana
Муслим   04-05-2012, 11:05 AM
#3
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Биродаримизнинг жавобларига қисқача қўшимча келтирмоқчи эдим.
Мана шунга ўхшаган яна бир ҳадисни мисол тариқасида келтириш мумкин. Шайх Албоний уни заиф санаган. Яна Абу Яъло келтирган ривоятни ушбу китоб тадқиқотчиси Ҳасин Сулайм ал-Асад ҳам заиф санаган:
Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Жаннатга ёлғончи, миннатчи ва хасис кирмайди”.
Абу Исо Термизий: “Ҳасан ғариб”, деди. Ушбу ҳадисни Аҳмад 1/7, Термизий 1963, Абу Яъло 93, Абу Нуъайм «Ҳиляту авлиё» 4/164, Байҳақий «Шуъаб ал-иман» 10862 да ривоят қилишган. Шайх Албоний ҳадисни заиф деган. Қаранг: «Заиф ат-тарғиб ва-т-тарҳиб» 1551, «Заиф ал-жомиъ ас-сағир» 6339.
«Сунан ат-Термизий»нинг баъзи қўлёзмаларида имом Термизийнинг “Ҳасан” деган сўзлари келмаган. Ушбу ҳадис ҳофиз Мунзирийнинг «ат-Тарғиб» (3/247) китобларида келтирилган. У киши унинг заифлигига кўрсатма берганлар. Ҳадис ровийси Фарқад ас-Сабаҳий кўп хато қилган ва унинг ҳадислари заиф. Бу ҳақида ҳофиз Ибн Ҳажар «ат-Тақриб»да айтиб ўтганлар. Қаранг: «Силсила аз-заифа вал-мавзуъа» 13/434, «Тахриж мишкат ал-масабиҳ» 2/280.
Валлоҳу аълам.

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
Меҳмон   04-06-2012, 12:18 AM
#4
assalamu alaykum va rohmatullohi va barokatuhu
''al kazzaabu falaysa minna'' (yolg'onchi bizdan emas) hadisi kim orqali rivoyati kelgan, kimlar sahih sanagan va bundan qayday hulosa olamiz?
Umaman boshqa ba'zi bir amalni qilgan odamga hadislarda ''falaysa minna'' qo'shimchasi ishlatiladi, buni qanday tushunishimiz lozim?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
  
Users browsing this thread: 3 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.